» » » ТОК КАСАЛЛИКЛАРИ ВА УЛАРГА ҚАРШИ КУРАШ

ТОК КАСАЛЛИКЛАРИ ВА УЛАРГА ҚАРШИ КУРАШ

Nashr ma`lumotlari: // O’simliklarni zararli organizmlardan himoya qilishda biologik usulning  samaradorligini oshirish muammolari va istiqbollari//Тошкент-2015 .
To‘plamni yuklash uchun havola:
 To'plam

ТОК КАСАЛЛИКЛАРИ ВА УЛАРГА ҚАРШИ КУРАШ


 
К.Х.Бухоров, Б.С.Содиқов, А.А.Ҳакимов,Ч.Холмуродов
Тошкент давлат аграр университети


 
Ток энг қадимий маданий ўсимликлардан бири ҳисобланади. У Vitaceae оиласига киради. 10 авлод ва 1000 ортиқ турни ўз ичига олади. Буларнинг ичида Vitisvinifera авлоди муҳима ҳамиятга эга. 
 VI - VII асрларда Ўзбекистоннинг ҳозирги ҳудудларида токчилик ва виночилик ривожланган бўлиб, бу ерда нафақат маҳаллий навлар, балки четдан келтирилган навлар ҳам етиштирилган.Ток асосан суғориладиган ерларда етиштирилган. Фарғона, Самарқанд, Зарафшон, Хоразм воҳалари асосий ток етиштирадиган зоналар бўлган (Джавакянц, Горбач, 2001).
Шу даврда аста секин кишмиш ва майиз боп навлар ҳам етиштирила бошланди. Токни қуритиш ток сақлашнинг энг қулай ва самарадор усулидир. Асрлар давомида халқ томонидан энг яхши кишмиш ва майизбоп навлар яратилди. XVIII-XIX асрларда ҳам жаҳон бозорида майиз ва кишмишлар сотилиб келинган. Ўзбекистоннинг тупроқ иқлим шароитлари ток етиштириш учун қулай бўлиб, бу ерда ҳар хил муддатларда пишадиган ток навларини ўстиришимиз мумкин. Тошкент вилояти ва Фарғона водийсида кишмиш навлари асосан Самарқанд, Бухоро, Қашқадарё вилоятларида кўпроқ етиштирилган (Джавакянц, Горбач, 2001).
Ўзбекистонда 5 та кишмишбоп навлар районлаштирилган. Булароқ кишмиш, қора кишмиш, Вир кишмиши, пушти кишмиш, Хишра у кишмишларидир (Бўриев ва бошқ., 2002).
Токларни шамол яхши юрадиган, офтоб яхши тегадиган жойларда ўстириш, шпалерларга кўтариб қўйиш лозим. Уларни ўз вақтида хомток қилиб, ортиқча новда ва баргларини қирқиб туриш, айниқса кузда замбуруғ қишлайдиган зарарланган (усти қўнғир доғ билан қопланган) новдалар ва баҳорда биринчи пайдо бўлган, зарарланган “байроқ новдалар” кесиб олиниши ва йўқотилиши (масалан, кўмиб ташлаш) жуда муҳим, агар бу чоралар қўлланилмаса, бошқа кураш усулларининг самараси жуда пасаяди. Токлар орасидаги ерни ағдариб, бегона ўтлардан тозалаб туриш, зарарли ҳашаротлар ва бошқа касалликлар билан кураш чораларини қўллаш талаб этилади. 
Тошкент вилояти Паркент тумани Навбаҳор ширкат хўжалигида 2005 йилда ўтказилган тажрибаларда олинган маълумотларга кўра, ток мавсумда 1 марта хомток қилинганда Қора кишмиш нави барглари, новдалари ва ток бошларининг оидиум билан зарарланиши хомток қилинмаган назоратга нисбатан 18-28% ва антракноз билан зарарланиши 26-31% га камайган, ҳосил деярли 2 марта ошган (гектарига 40 центнердан 79 центнергача); 2 марта хомток қилинганда эса, ҳар икки касаллик билан зарарланиш 50-56% га камайган ва ҳосилдорлик 110 центнерга етган. Ток ораларини кузда ва баҳорда ҳайдаш ҳам бу касалликлар ривожланишини камайтирган ва ҳосилдорликни деярли 2 баравар кўпайтирган (Раҳматов, 2008).
Ҳозирги пайтда Ўзбекистонда районлаштирилган ток навлари мажмуаси бор. Вилоятлар бўйича токни 35 нави районлаштирилган бўлиб, шулардан 17 таси шароббоп навлар, 18 таси хўрраки ва кишмиш навлардир. Булар жумласига кишмиш навлари ҳам киради.
Б.А.Хасанов ва бошқаларнинг (2010) берган маълумотларига қараганда токнинг уншудринг касаллигини ривожланиши  баҳорда ҳарорат 2оС дан ошганда ва новдалар 24 соат ва ундан кўпроқ вақт давомида нам шароитда бўлганида склероцийлар устида кўплаб конидиялар ҳосил бўлади. Ёмғир пайтида шилимшиқ модда эрийди, конидиялар ёмғир томчилари ва шамол билан токнинг яшил қисмларига тарқалади ҳамда томчи намлик мавжуд бўлганида уларда бирламчи зарарланиш қўзғатади. Ўзбекистонда касалликнинг биринчи белгилари март охири – апрель ойи бошларида кўринади. Янгидан зарарланган тўқималарда конидиялар ривожланади ва касаллик тарқалиши давом этади. Замбуруғ бир мавсумда 30 тагача авлод беради. Аскоспоралар ҳам 2-32оС ҳароратда ўсиши ва токда бирламчи зарарланиш қўзғатиши мумкин, аммо улар жуда кам учрайди ва антракноз тарқалишида роль ўйнамайди.
Антракноз ривожланишига таъсир қилувчи асосий факторлар ҳарорат ва ҳавонинг нисбий намлигидир. Тез-тез ёмғир ва жала ёғилиши кузатиладиган мавсумларда касаллик айниқса кучли ривожланади. Замбуруғ конидиялари 2-32оС орасида (оптимум 24-26оС) ўсиши ва токни зарарлаши мумкин. Инкубацион давр навга, новда ва баргларнинг ёшлигига боғлиқ. Чидамсиз навларда бу давр 2оС да 13 кун, 24-32оС да 3-4 кунни ташкил этади. Бир мавсумда қўзғатувчи 30 тагача авлод беради.
Ток навларининг антракнозга чидамлилиги ҳар хил. Нимранг, Оқ Ҳусайни, Каттақўрғон, Оқ Тоифи, Мускат, Қора Кишмиш, Оқ Кишмиш, Пушти Кишмиш, Эчкиэмар,
Гўзал Қора, Чиллаки ва Чарос навлари кучли (42-94%), Пушти Тоифи, Пушти Паркент, Сояки ва Ркацители ўртача (14-33%) даражада зарарланади, Тарнау ва Мирный навлари чидамли (зарарланиши 5% гача). Меваси рангли ва нордонроқ ток навлари камроқ зарарланади.
Тошкент вилоятига қарашли Бўстонлиқ тумани Боғистон жамоа деҳқон фермер хўжалигидаги токзорлар соҳта ун-шудринг касаллигига чалинганлиги аниқланган. Хўжаликдаги 25 гектар токзордан 10 гектарида Баян ширин, рислинг (токлар 1972 йили экилган) виноли навлари республикада ҳозирги карантин ҳисобланган сохта ун-шудринг (милдью) касаллиги билан 75 дан 85 % гача зарарланиб ҳосилдорликка катта иқтисодий зарар етказган. Хўраки нимранг, Кишмиш, Тойфи, Хусайни, Мускат, Баян ширин навлари экилган 15 гектар майдонда 50-60% антракноз ва сохта ун-шудринг билан касалланган. Винобоп навларда асосан сохта ун-шудринг, хўраки навларда ҳар иккала касаллик  авж олган. Бу касалликларни шу даражада токзорларни зарарланишига асосий сабаблардан бу йилги об-ҳавони паст келиши сурункасига ёғингарликни бўлиши, сув омборининг ёнмаёнлигидандир. Сохта ун-шудринг қарши инкубацион даврга қараб туриб кураш чорасини ўтказиш мумкин. Ёзни иккинчи ярмида баргни ўсишига қараб фунгицидларни пуркаш керак. Гуллашдан 7-10 кун олдин қўшимча пуркашни ўтказиш тавсия этилади. Пуркашучунасосан 2% ли ёки 3% Бордосуюқлигигектарига 20-30 кг мискупоросиҳисобидаишлатилади. Қолганпуркашишлари 1% ли Бордосуюқлигибилан 1000-1500 л/га ёки цинеб, миснихлорлиоксиди, купразонбилан, полихом, поликарбоцин, мильтокс, 4-6 кг/га, пуркаш 3 мартагачаўтказилиши тавсия қилинган (Рахматов, Маърупов, 2006 б).
О.Исоқовнинг (2004) берган хабарига кўра сохта ун-шудринг касаллигининг зарари жуда катта. Ёзи нам ва илиқ мамлакатларда касаллик кучли ривожланганда ва кураш чоралари қўлланилмаганда ток ҳосили бутунлай йўқотилиши мумкин. Ўзбекистоннинг мильдью тарқалган вилоятларида сернам 2001-2003 йилларда касаллик токнинг хўраки навлари баргларининг 75-80 фоизи зарарланиши ва 25-30 фоизи тўкилиши, тўпгулларнинг 95-97 фоизи қуриб қолишига олиб келган; камроқ зарарланган винобоп навлар ҳосили ўртача 25-45% га камайган. Май-июнь ойлари қуруқроқ келган 2004 йили хўраки навларда касаллик камроқ ривожланиши, тўпгул ва ғўраларнинг 5-10 фоизи қуриб қолиши кузатилган.
А.Рахматовнинг (2008) берган хабарларига кўра ун-шудринг касалликларига қарши курашда экиш учун тайёрланадиган новдаларни соғлом ўсимликлардан олиш, хомтокни сифатли ўтказиш кимёвий усуллардан куртак чиқариш вақтидан бошлаб фунгицидлардан фойдаланишни 3-4 марта ўтказиш керак. Бунда олтингугурт кукунини 20-25 кг дан гектарига чанглатиши керак. Байлетонни 25 % намланувчи кукунидан 0,15 – 0,3 кг/га, Вектрани 10% ли суспензиясидан 0,3 л/га, 25 % ли Импактни суспензиясидан 0,1- 0,15 л/га, Каратон-ЛЦ ни эмульсия  концентратидан 1,0-1,5 л/га, Олтингугуртни 80% ли намланувчикукунидан 9-12 кг/га, Сапрольни 20 % ли эмульсия концентратидан 1,0-1,5 л/га, 25 % Бамперни эмульсион концетратидан 0,25 л/га, 10% Топазни эмулсион концетратидан 0,2 – 0,25 л/га, Топсин –М 70% ли намланувчи кукунидан 1 кг /га, Фоликур БТ ни 22,5 % гидан 0,5 л/га пуркашни тавсия  этилган.
Б.А.Хасанов ва бошқаларнинг (2010 берган маълумотларига кўра, антракноз касаллиги билан токнинг барча яшил қисмлари зарарланади. Барглар қотгунича (ёзилганидан сўнг 20-25 кун давомида) зарарланиши мумкин. Уларда кўплаб (битта баргда 100 тагача), думалоқ, майда (кенглиги 1-5 мм), четлари қизғиш, қўнғир ёки қора доғлар пайдо бўлади, уларнинг баъзилари қўшилиб кетади. Вақт ўтиши билан доғлар нотўғри думалоқ, кўп қиррали шакл, ўртаси оч-кулранг тус олади, атрофида қизғиш ёки қўнғир ҳошияси бўлади. Доғларнинг ўртаси қурийди ва тушиб кетади, баргда тешиклар пайдо бўлади. Касалликка ёш барглар ўта чидамсиз, улар кучли зарарланади ва новдаларнинг учи томони куйганга ўхшаб қолади. Томирлари зарарланган барглар қуриб қолади ва тўкилади. 
Ёш новдалар кучли зарарланади. Уларнинг устида майда, қўнғир, биттадан жойлашган, бинафша-қўнғир ҳошияли доғлар ҳосил бўлади. Доғлар аста-секин нимрангкулранг ёки бинафша-қора тус олади, ўсиб, узунлиги 7-8 см ва ундан кўпроққача етади, бирбири билан қўшилиб кетади, новда ичига ўртасигача киради ва яраларга айланади. Яра атрофида бўртма шаклли қалин каллюс тўқимаси пайдо бўлади, яра ўртаси бироз ботиқ шакл олади ва бундай новдалар мўрт бўлиб, шамолда синиб кетади. Зарарланган новдалар охироқибатда қораяди, ўсишдан орқада қолади ва нобуд бўлади. Барг ва гул бандлари ҳамда гажакларда касаллик белгилари новдалардаги билан бир хил.
Гул тўплари зарарланганида гулбаргларда думалоқ, қора доғлар ҳосил бўлади. Зарарланган гул тўплари ва тугунчалар қўнғир-қора тус олади ва тўкилади. 
Антракноз касаллигига қарши курашда экиш учун фақат соғлом қаламчалар ишлатиш, уларни экишдан олдин темир сульфатнинг 10% ли ёки нитрафеннинг 3% ли эритмасига ботириш; янги токзорлар яратишда ниҳолларни ерости суви яқин жойларга экмаслик керак. Антракнозга қарши ишлатиш учун Ўзбекистонда қуйидаги фунгицидлар рухсат этилган: Бордо суюқлиги (мис купороси бўйича 10-15 кг/га, 1% ли эритма), Вектра 10% сус.к. (0,3 л/га), оҳак-олтингугурт қайнатмаси (0,5-1о), темир купороси 53% э.кук. (30-40 кг/га, дарахт куртак ёйгунча ва остидаги тупроққа 2-3% ли эритма) ва Фоликур БТ 22,5% эм.к. (0,25 л/га). 
Тажрибаларда Альто Супер 33% эм.к. (0,3 л/га), Импакт 25% эм.к. (0,2 л/га), Вектра 10% сус.к. (0,3 л/га), Бампер 25% эм.к. (0,25 л/га) ва Торсо 22,5% эм.к. (0,15 л/га) фунгицидлари антракнозга қарши юқори (барг ва мевада 89,5%, пояда 95% гача) самара берган.
Баҳорда ёш новдалар узунлиги 5-10 см га етганида ёки 2-3 барг пайдо бўлиши билан Бордо суюқлиги ёки бошқа самарали фунгицид пуркаш ва касаллик ривожланишини ҳисобга олган ҳолда, лозим топилса, ишловни 7-10 ва 14-20 кундан кейин такрорлаш тавсия қилинади.
Адабиётлар:
  1. Ҳасанов Б.А., Очилов Р.О., Холмуродов Э.А., Гулмуродов Р.А.Мевали ва ёнғоқ мевали дарахтлар, цитрус, резавор мевали буталар ҳамда ток касалликлари ва уларга қарши кураш. Тошкент, 2010, 244 бет.
  2. Пересыпкин В.Ф. Сельскохозяйственная фитопатология.- М.:“Колос” 1982.
  3. Шералиев А.Ш., Саттарова Р.К.,Рахимов У.Х. Қишлоқ хўжалик фитопатологияси. Тошкент, 2008, 178 бет. 
Холмуродов Э.А., Саттарова Р.К., Зупаров М.А., Одилов Ғ. Токзорлардаги оидиум ва антракноз касалликларига қарши кураш бўйича тавсиянома. –Т.:ТошДАУ, 2003 йил.
 
скачать dle 11.3

7-04-2018, 14:57 1 361 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив