» » » КУНГАБОҚАР КОЛЛЕКЦИЯСИДА АЙРИМ НАВ ВА НАМУНАЛАРНИНГ КАСАЛИКЛАРГА ЧИДАМЛИЛИГИНИ УРГАНИШ

КУНГАБОҚАР КОЛЛЕКЦИЯСИДА АЙРИМ НАВ ВА НАМУНАЛАРНИНГ КАСАЛИКЛАРГА ЧИДАМЛИЛИГИНИ УРГАНИШ

Muallif(lar): И.И.Абитов, И.У.Анарбаев, Д.Э.Мусилмонов
Nashr ma`lumotlari:// “Agrar sohani barqaror rivojlantirishda fan, ta’lim va ishlab chiqarish integratsiyasi” mavzusidagi professor-o‘qituvchi va yosh olimlarning I ilmiy-amaliy konferentsiyasi materiallari to‘plami. Toshkent, 2017 yil, 30-31 may.        
To‘plamni yuklash uchun havola: yuklash




КУНГАБОҚАР КОЛЛЕКЦИЯСИДА АЙРИМ НАВ ВА НАМУНАЛАРНИНГ КАСАЛИКЛАРГА ЧИДАМЛИЛИГИНИ УРГАНИШ


И.И.Абитов, И.У.Анарбаев, Д.Э.Мусилмонов
Ўсимликшунослик илмий тадқиқот иститути


Мақолада кунгабоқар коллекцияси нав ва намуналарининг септориоз, альтерниоз ва вертилёз касаликларига чидамлилиги ўрганилган. Адабиётларда кўрсатилишича жаҳонда кунгабоқар ҳосилининг 30 - 40 % касалликлар туфайли нобуд бўлади. Шунинг учун касаликларга чидамли навларни яратиш селекционер олимлар олдида турган муҳим вазифалардан биридир. Кунгабоқарнинг келгусида юқори ҳосилдор, кассалик ва зараркундага чидамли навларни яратиш, ишлаб чиқариш ва қайта ишлашнинг замонавий технология талабларига жавоб бера оладиган нав ва намуналарни селекция масканига бирламчи манба сифатида такдим қилинади.

Калит сузлар:кассалик, чидамлилик, фоиз, кунгабоқар, нав, агротехника, намуна

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Озиқ-овқат товарлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва ички бозорни тўлдириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Республика «Ёғ-мой ва Озиқ- овқат саноати» корхоналари уюшмаси ва "Узпахтаёғ акционерлик жамияти" билан ҳамкорликда саноат миқёсида катта майдонларда кунгабоқар, етиштириш ҳамда улардан мой ишлаб чиқариш ҳажмини оширишга қаратилган Дастур ишлаб чиқилди. Унга кўра, 2017 йил ҳосили учун Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 30000 гектардан купроқ майдонда кунгабоқар экилиши режалаштирилган. Ушбу режани амалга ошириш ва Республикамиз аҳолисини мой ва мой маҳсулотлари билан таъминлашда бу экинларни ўз вақтида сифатли экиш ва парваришлаш, уларнинг касаллик ва зараркундаларига карши кураш муҳим аҳамиятга эгадир. Кўрсатилган агротехник тадбирларни ўз вақтида тўлиқ ва сифатли ўтказиш мойли экинлардан юқори ҳосил олиш ва дастурхонларимиз мўл-кўлчилигни яратиш учун кенг имкониятлар яратилади[1]
Маълумотларга кўра, кунгабоқар ҳосилининг 30 - 40 % касаликлар туфайли нобуд бўлади.
Республикамизда кунгабоқарнинг эртапишар, юқори ҳосилдор, касалликларга чидамли, мой миқдори юқори, ишлаб чиқариш ва қайта ишлашнинг замонавий технология талабларига жавоб бера оладиган навларини яратиш бўйича илмий ишлар олиб борилмоқда. Бунинг учун кунгабокарнинг бутун жаҳон колекциясидан касаликларга чидамли нав ва намуналарни ажратиб олиш муҳим аҳамиятга эга.
Мой учун кунгабоқар етиштиришда бугунги кундаги энг долзарб масалалардан бири, бошоқли дон экинлардан кейин такрорий экилиб, ҳосили тўлиқ пишиб етилиши таъминланадиган кассаликлар ўсув даври 85- 90 кундан ошмаган тезпишар навлар яратишдир.
Кунгабоқарга куп зарарар етказадиган касаликлар оқ чириш, соҳта ун шидринг, кул ранг чириш, фомоз септериоз, алтерниоз ва вертициёздир[2,3,4]
Услублар ва материаллар. Ўсимликшунослик илмий тадқиқот институтининг ўсимликлар жаҳон коллекциясида сақланаётган дунёнинг турли мамлакатларидан келтирилган кунгабоқарнинг 16 та нав ва намуна ва 1та назорат "КК-1" материаллар қилиб олинади. Тажрибада методм "Основнме методм фитопотологических исследований Москва 1974 год.
Агротехник тадбирлари Тажрибалар Ўсимликшунослик илмий тадқиқот институтинг тажриба даларида ўтказилди.
Дала тажрибалари ўтказилган жой тупроқлари унинг таркибидаги гумус миқдорининг (0,86-1,07%) жуда камлиги, умумий азот (0,083-0,101%), фосфор (0,092-0,129%) ва ўртача калий миқдорига (1,60-1,80%) эга.
Ушбу моддаларнинг харакатланувчан миқдорининг мавжуд классификацияси бўйича: азот ва фосфор миқдорининг - камлиги (11-27 и 18-37 мг/кг) ва калий билан - ўртача (200-250 мг/кг) таъминланган.
Коллекция (70x30 см) схемасида, 4- 5 см чуқурликда, экиш меъёри бир гектарга 50 - 55 минг дона. Суғориш нормаси 700 - 800 м3/ га. Нав ва намуналар 16 апрелда экилди. Экишдан олдин фосфор 150 кг/ га, калий 200 кг/ га ўғитлари сепилди.
Тажрибани ўсимликларни ҳимоя қилиш лаборатория мутахассисларнинг маслахати бўйича бажарилди. Тажрибада кунгабоқар нав намуналарига зарар келтирган кассалликлардан септариоз (Septoria Helianthi Ell. ET), альтернариоз (Alternaria tenuis Nees) ва вертициллёз (Verticillum dochliae Kleb) сўлиш касаллиги табий шароитда учради.
Тадқиқот натижалари. Тажрибада табиий шароитда кунгабоқар нав намуналарининг қуйидаги касаликлари аниқланди септариоз, альтернариоз ва вертициллёз. Ўрганилаётган кунгабоқар нав ва намуналари биринчи жадвалда кўрсатилган. Кассаликга чидамлилиги ўрганилганда нав ва намуналарнинг зарарланиш даражаси 0 - 50 % ташкил қилди.
Илмий изланишлар натижасида кунгабоқарнинг 8 та нав - намуналари ажратиб олинди.
Нав ва намуналар ичидан касалликларга чалинмаган Франциядан келтирилган К - 11 ва "Голикс", Россиядан келтирилган "Заря", "Саратовск" "Бороденский", "Семена", Туркиядан келтирилган, К-8 ва "Лакомка" намуналари ташкил қилди. Кунгабоқарнинг КК-1 (назорат) нави 25 фоиз кассаллик билан касалланганлиги кузатилди.
1 - Жадвал
Кунгабоқар нав ва намуналарниг касаликга чидамлилиги.___________________
Нав номи
Келиб чиқиши
Касаллик номи
Касалланиш даражаси, %
1
КК-1 (назорат)
Узбекистон
септериоз
25
2
К- 11
Франция
0
0
3
Заря
Россия
0
0
4
А8 - 506
Туркия
септериоз
25
5
Голикс
Франция
0
0
6
Аврора
Россия
септериоз
25
7
Армавир 9345
Россия
септериоз
50
8
К - 8
Туркия
0
0
9
А8 - 503
Туркия
септериоз
25
10
Бороденский
Россия
0
0
11
К - 51
Сербия
септериоз
25
12
Сарил
Австралия
септериоз
25
13
SF 187
Покистон
альтерниоз
25
14
К -123873
Молдова
вертициёз
25
15
Саратовск
Россия
0
0
16
Лакомка
Россия
0
0
17
Смена
Россия
0
0
Илмий изланишлар натижасида кунгабоқар нав ва намуналарининг ҳосилдорлиги бўйича 5 та нав - намуналари ажратиб олинди. Бу навлар Франциядан келтирилган К-11, Сербиядан келтирилган К-51, Россиядан келтирилган "Саратовский", "Семена", ва "Лакомка", нав ва намуналарда кузатилди.
Хулоса, таклиф ва тавсиялар.Кунгабоқар кассаликлари бўйича 8 нав намуналарни ажратилиб, селекция ишларига бошланғич манба яратилди. Булар К - 11, "Голикс", Россиядан келтирилган "Заря", "Саратовск", "Бороденский", "Семена", Туркиядан келтирилган К-8 ва "Лакомка" намуналари ташкил қилди.
Кунгабоқарнинг танлаб олинган намуналар бирламчи манба сифатида селекция масканларига тақдим этилади ва янги навларни яратишда фойдаланилади.
Фойдаланилган адабиётлар.
  1. Аманов А.А., Анарбаев И.У., Идиятуллина Д. Л., Абитов И.И., Расулов М., Халилов У.М., Исраилов А.С. Мойли экинлардан (кунгабоқар, соя, махсар) юқори ҳосил етиштириш агротехнологияси бўйича тавсиялар// Тошкент, ТИМИ 2017 5 бет.
  2. Арасланова, Н.М., Челюстникова,Т. А., АнтоноваТ.С. Интенсивность роста в культуре изолятов фомопсиса при разннх температурах и токсичность их культуральнмх филтьтратов 151 для проростков подсолнечник// Масличнме культурм: Науч -тех. бюл. ВНИИМК. - 2013. - Вмп. 1 (153- 154). - С. 60 -66.
  3. Артохин, К.С., Артохин, К.С., Игнатова П.К. Зашита подсолнечника //Зашита и карантин растений. - 2015. - № 1. - С. 54(2).- 84 (32).
  4. Васютин, А.С., Юдин, Б.И.,ЧумаковаВ.В. Не допустить распространения фомопсисаподсолнечника // Задита и карантинрастений. - 2003. - №9. - С. 28-30.
скачать dle 11.3

20-10-2017, 16:29 477 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив