» » » БУҒДОЙНИНГ ШЎРГА чидамли донорларини аниқлашда дунё КОЛЛЕКЦИЯСИДАН ФОИДАЛАНИШ

БУҒДОЙНИНГ ШЎРГА чидамли донорларини аниқлашда дунё КОЛЛЕКЦИЯСИДАН ФОИДАЛАНИШ

Nashr ma’lumotlari: // СЕЛЕКЦИЯ ВА УРУҒЧИЛИК БЎЙИЧА ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИНГ МУҲИМ ЙЎНАЛИШЛАРИ. Республика илмий-амалий анжумани материаллари // 20 – май. Тошкент - 2013//. 
To’plamni yuklash uchun havola:  To'plam
БУҒДОЙНИНГ ШЎРГА чидамли донорларини аниқлашда дунё КОЛЛЕКЦИЯСИДАН ФОИДАЛАНИШ


Аберкулов М.Н., *Абиллаев У., Абдуллаев Б.У.
Тошкент давлат аграр университети *Тошкент давлат аграр университетнинг Нукус филиали


Хозирга пайтда дунё олимларининг олдида турган вазифа нафакат худуддаги экологик мухутни яхшилаш, балки қишлоқ хўжалигини равожлантириш, суғориладиган майдонларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, юқори ҳосилли шўрга чидамли навларини яратишдан иборат. Шунинг учун буғдой селекциясининг асосий йўналишларидан бири тупроқ шўрланишига чидамли юқори технологик сифатга эга бўлган буғдой навларини яратишдир.
Хозирги пайтда ўсимликнинг шўрга чидамлилигини оширишнинг бир нечта йўналишлари мавжуд:
1. Селекция йўли билан; 2.Хужайра селеқцияси усулларини ишлатиш; 3. Ген мухандислиги яьни бегона генни киритиш натижасида трансген ўсимлик олиш;
Ўзида бир нечта ижобий ва хусусиятларини жамлаган нав яратишда бирламчи меатериалларни ўрганиш ва селекция жараёнларига жалб этиш мухум ўрин эгаллайди. Шу муносабат баилан юмшок буғдайнинг дунё селекциясини Жанубий Орол бўйи худудидаги шўрланган тупроқда шўрга ва юқори темпратурага чидамлилигини ўрганиш ва донор ажратиб олиш мухим хисобланади.
ТАЖРИБА УСЛУБИ. Тажриба Ўзбекистон шоличилик илмий тадқиқот институти Қорақолпоғистон филиали Шуртанбай тажриба хўжалиги далаларида ўтказилди ва бунда 183 нав намуналари шўрга чидамлилиги ўрганилди. Булар хар хил экогеографик минтақаларидан келтирилган бўлиб тажриба учун тупроғи шўрланган ва шўрланыаган далаларда экилди. Шўрланган далада тупроқнинг хайдаладиган қаватида хлор ионининг ўртача кўрсатгичи 0,063-0,079 % атрофида бўлди. Агротехник тадбирлар шўрланган ва шўрланыаган далаларда бир вақтда ўтказилди. Буғдойни парваришлаш шу минтақада қабул қилинган агротехник тадбарларга мувофиқ ўтказилди. Финологик бахолаш кўкариш, тўплаш, бошоқлаш, гуллаш ва пишиш фазаларида ўтказилди. Пишиш фазаси 3 даврга бўлиб ўрганилди.
  1. Сут пишиш даврида бошоқча сиқилганда оқ сутли суюқлик чиқади.
  2. Мум пишиш даврида гул қобиғи сарғиш ранга кириб донлар тирноқ билан кесиш мумкин.
  3. Тўлиқ пишган фазада донларни энига кесганда шишасимонлиги, тиниқлиги ва унсимонлик бўлимлари яхши ажралган бўлади.
Бошоқдаги бошоқчаларнинг пишиб етилиши гуллагандек кетма-кетликда ўтади. Буғдой нав намуналари фойдали хўжалик белгилари бўйича бохоланиб, ўсимликларнинг ер бўлакчаларида жойлашиш зичлиги аниқланди.
Бунда ўсимликлар тўлиқ кўкариб чиқиб қишлаш олдидан ва қишлаб чиқандан сўнг, ўриб олиш олдидан 1 м етр даги ўсимликлар сони хисоб-китоб қилиб аниқланди.
ТАТҚИҚОТ НАТИЖАЛАРИ. Шўрланган тупроқ шароитида 183 та ўрганилган буғдой намуналарининг 63 таси тажрибада ёмон кўрсатгичларга эга бўлганлиги учун тажрибадан чиқарилди. Буғдойнинг униб чикиш холатиги тупроқнинг шўрланиш даражаси таьсири кузатилди (1-жадвал).
Шўрланыаган агрофонда даладаги унувчанлик 84,0 -88,2% ни ташкил қилган бўлса, шўрланган агрофонда бу кўрсаткич 72,5-79,5% бўлганлиги кузатилди. Шўрланган ва шўрланыаган агрофонлар ўртасидаги фарк ўсимлакларнинг қишлаб чиққандаги ва пишаш давридаги сони бўйича хам кузатилди.
Уруғларнинг унуб чикиб тупланиш жараёнида буғдой нав намуналаридан бирламчи илдиз системаси тез интенсив ўсадигинлари "Anza", "Cham-1" , "Arrebane", "Cook", ва "Pavon-76" эканлаги аниқланди. Илдиз системаси яхши ривожланган нав намуналарининг ўсиш ва ривожланиши ҳам нисбатан юқори бўлганлиги кузатилди. Тажрибада шўрланган тупроқ шароитига нав намуналарининг реакцияси бир хил эмаслиги аниқланди. Бошоқнинг узунлигига шўрланган тупроқнинг таьсири махсулдорликнинг бошқа кўрсатгичларига нисбатан кам бўлиб нав намуналари орасидаги фарқ 0,3-1,0 см оралиғида бўлди.
Шу билан биргаликда бошоқдагидонлар сони ва вазни сезиларли даражада ўзгариши аниқланди.Тупроқнинг шўраланишига буғдой нав ва намуналарининг чидамлилиги 1000 дона дон вазни бўйича яққол номоён бўлди. Бунда шўраланган тупроқ муҳитида барча ўрганилган нав намуналарининг дон вазни камайиши кузатилади.
Шу билан биргаликда бу кўрсатгичнинг камайиши генотипга боғлиқлиги аниқланди. Бу кўрсатгич бўйича нав намуналари ўртасидаги фарқ 0,8 г дан 6,2 г гача бўлди. Бошоқдаги донлар сони, вазни, 1000 дона дон вазни шўраланган тупроқ шароитида шўраланыаган агрофонга нисбатан кескин фарқ қилади. Пуч ва тўлишмаган донлар сони шўрланган вариантда кескин кўпайиб кетганлиги кузатилди. Доннинг ялтироқлик кўрсатгичи нав намуналарида 76% дан 93% оралигида бўлиб, навлар орасида ўзгарувчанликнинг мавжуд эканлигини билдиради (2 жадвал).
1-жадвал. Кузги юмшок буғдой нав намуналарининг ҳар хил даражада шўрланган тупроқ
шароитида кўчат ҳосил қилиш хусусиятлари
т/р
Нав намуналар номлари
Унув- чан-
лиги, %
Шўрланыаган агрофон
Шўрланган агрофон
Дала унув- чан- лиги, %
Қиш-
лаб
чиқиши
%
Пишиш даврига ча сақлан ган ўсим лик. %
Дала унув- чан- лиги, %
Қиш-лаб чиққан ўсим- лик- лар, %
Пишиш давригача сақланган ўсимлик, %
1
Половчанка st
98,5
87
74,8
70,5
72,5
64,9
61,0
2
960-246 DRORIA
97,8
84
76,8
74,0
74,9
68,2
65,0
3
991533-46 BOEMA
99,0
87
78,5
74,9
75,0
63,5
61,0
4
030614-17-5149
98,0
86
79,0
78,2
77,8
71,0
67,5
5
Gabuston
99,2
84
76,0
72,0
79,0
70,7
68,5
6
№28 Anza
98,0
86
74,8
70,0
74,5
66,5
63,0
7
№29 Cham-1
97,0
87
74,0
71,5
72,5
63,0
61,0
8
№34 Auocet
97,8
88
78,0
75,5
73,0
63,5
62,5
9
Utiqul-96
99,0
84
77,0
75,0
78,2
71,0
68,0
10
№21 Jemira
99,2
87
79,0
77,5
77,6
68,8
65,0
11
№24 Arrebane
99,0
88
75,8
71,0
79,0
71,6
65,9
12
№27 Cook
98,0
86
79,0
73,9
76,8
71,0
66,0
13
№30 Pavon-76
99,2
84
81,5
76,0
77,5
66,5
62,0
14
№35 Thatcher
98,5
86
80,6
72,5
79,5
71,0
66,8
2 жадвал. Кузги юмшок буғдой нав намуналарининг дон сифати кўрсатгичларини ҳар хил ______ даражада шўрланган тупроқ шароитида баҳолаш___________________________________________________
т/р
Нав намуналари номи
Шўрланыаган агрофон
Шўрланган агрофон
Дон ялтироқ- лиги, %
Клейко- вина
миқдори, %
ИДК кўрсат- кичи
Дон ялтироқ- лиги, %
Клейко- вина миқдори, %
ИДК кўрсат- кичи
1
Половчанка st
76
20 , 8
129, 8
70
--
--
2
960-246-44 DRORIA
91
36 , 0
127 , 0
86
28 , 5
129 , 0
3
991533-46 Boema
93
37, 6
101 , 7
87
31 , 4
118 , 5
4
030614-17-5149
84
26 ,4
123 ,3
80
20, 6
126 , 6
5
Gobuston
83
22 , 8
125 , 4
78
---
--
6
№ 28 Anza
80
--
--
78
7
№ 29 Cham-1
86
34 , 8
112 , 7
82
28 , 9
118 , 0
8
№ 34 Auocet
76
--
--
75
--
--
9
№ 15 Utiqul -96
84
--
--
80
--
--
10
№ 21 Gemiza-9
81
--
--
76
--
--
11
№ 24 Arrehana
87
25 , 6
116,2
82
21,4
120, 0
12
№ 27 Cook
83
--
--
80
--
--
13
№ 30 Pavon-76
80
--
--
75
--
--
14
№ 35 Thatcher
81
--
--
76
--
--
Клейковина миқтори ва унинг сифат кўрсаткичлари бўйича 960-246-44 DRORIA 991533-46 Boema ва № 29 Cham-1 нав намуналари кучли буғдой гурухига кириши маьлум бўлди. Бу нав намуналарида бу кўрсаткич 34,8% дан 37,6% оралиғида бўлди. Ўрганилган нав намуналари клейковина сифати кўрсаткичи бўйича қониқарсиз қаттиқ-2 та кониқарли қаттиқ-3 та, яхши 5 та, қониқарли кучсиз-10 та қоникарсиз кучсизлар-31 тага бўлинди.
Кузги юмшоқ буғдой нав намуналари шўрланган тупроқда экилиб ўрганилиши натижасида қуйидаги хулосага келинди.
Жахон селлекциясининг 183 та нав намуналаридан 13 таси танлаб олинди ва шўрланган тупрок шароитида ўрганилади.
Шўрланган тупроқ шароитида намуналарнинг вегитатция даври 10-12 кунга қиска бўлиб, тупланиш сони бўйича кескин фарк қилди.
Шўрланган тупрок шароитида дон ялтироқлиги қлейковина миктори ва сифати кескин камайиб кетганлиги аниқланди.
Фойдаланилган адабиётлар:
  1. Удовенко Г.В. Механизмм атаптации растений к засолению почвм: физиологические и генетические аспектм солеустойчивости. В кн.: Проблемм солеустойчивости растений. Т. «Фан» 1989. С. 113-141.
  2. Абдуллаев Б., Бобоев С.К., Аберкулов М., Абмллаев У. Оценки различных сортообразцов озимой пшеницм на солеустойчивость. «Қ\х экинлари махсулдорлигини ошириш муаммолари» мавзусидаги республика илмий-амалий анжуман материаллари тўплами. Бухоро, 2009, 296-298 б.

скачать dle 11.3

29-05-2018, 15:25 204 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив