» » » УРУҒ СИФАТИНИНГ КУЗГИ БУҒДОЙ ДОН ҲОСИЛИГА ТАЪСИРИ

УРУҒ СИФАТИНИНГ КУЗГИ БУҒДОЙ ДОН ҲОСИЛИГА ТАЪСИРИ

Nashr ma’lumotlari: // СЕЛЕКЦИЯ ВА УРУҒЧИЛИК БЎЙИЧА ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИНГ МУҲИМ ЙЎНАЛИШЛАРИ. Республика илмий-амалий анжумани материаллари // 20 – май. Тошкент - 2013//. 
To’plamni yuklash uchun havola:  To'plam
УРУҒ СИФАТИНИНГ КУЗГИ БУҒДОЙ ДОН ҲОСИЛИГА ТАЪСИРИ


Азизов Б.М., Атабаев М.М., Митанов А.
Тошкент давлат аграр университети


Қишлоқ хўжалик экинлари ҳосилдорлигини оширишда юқори сифатли уруғлар экилиши муҳим ўрин тутади. Сифатли уруғ экилиши энг кам сарф харожат хисобига юқори ва сифатли ҳосил етиштиришни таъминлайди.
Сифатли ўруғ экилиши қишлоқ хўжалик экинларининг ўсиш ва ривожланишини таъминлаш билан бир каторда ўсимликда ҳосил элементларининг шаклланиши ва дон ҳосилдорлигига ижобий таъсир этади.
Уруғ сифати турли йилларда В.В.Гриценко, Ғ.Курбонов, Й.Узоков, Б.Азизов ва бошка олимларнинг илмий ишларида ўрганилган. Бироқ у илмий ишларда асосан уруғ сифат кўрсаткичларига изох берилган, уруғ сифатини дон сифатига таъсири тўғрисида тажриба маълумотлари келтирилмаган.
Шу туфайли суғориладиган бўз тупроқлар шароитида уруғ сифатини дон ҳосилига таъсирини ўрганишни ўз олдимизга мақсад қилдик.
Таърибада турли ўлчамдаги уруғларни ўсимликда ҳосил элементларини шаклланиши ва дон ҳосилдорлигига ижобий таъсири ўрганилди.
Тажрибалар Б.А.Доспеховнинг (1981) "Дала тажрибалари олиб бориш методикаси" асосида олиб
борилди.
Олиб борилган тажриба натижалари уруғ сифати донларнинг йириклиги , яъни 1000 донадон вазнига ижобий таъсир этишини кўрсатди. Ўрганилаётган барча вариантларда 1000 дона дон вазни бўйича нисбатан юқори кўрсаткичлар йирик 3.0 мм фракцияли уруғлар экилган шароитда кузатилди.
Тажрибада йирик уруғлар экилган шароитда 1000 дона дон вазни кузги буғдойнинг Чиллаки навида 45.0 грамм, Крошка навида 41.5 грамм, Кахрабо навида 39.0 грамга тенг бўлди. Ўлчами 2.5 мм бўлган уруғлар экилган шароитда 1000 дона дон вазни Чиллаки навида 42.0 грамм, Крошка навида 38.0 грамм, Кахрабо навида 36.0 граммни ташкил этди. Ўлчами 2.0 мм фракцияли уруғлар экилган шароитда бу кўрсаткичлар мос равишда Чиллаки навида 39.5 грамм, Крошка навида 36.0 грамм, Кахрабо навида 33.5 граммни ташкил этди. 1000 дона дон вазни бўйича нисбатан паст кўрсаткичлар майда ўлчамли 1.7 мм фракцияли уруғлар экилган вариантларда кайд этилди. Майда уруғлар экилганда 1000 дона дон вазни Чиллаки навида 37.0 грамм , Крошка нави экилганда 33.5 грамм, Кахрабо нави экилганда 30.5 граммни ташкил этди.
Демак, суғориладиган шароитда канчалик йирик уруғлар экилса , йирик донлар етиштирилади.
Суғориладиган шароитда кузги буғдой навларида 1000 дона дон вазнини ошириш учун йирик 2.5-3.0 мм ўлчамли уруғлар экиш тавсия этилади.
Кузги буғдой дон ҳосилдорлигини белгиловчи муҳим элементларидан бири бошоқдаги дон сони хисобланади. Шу туфайли барча дала тажрибаларда бир дона бошоқдаги дон сони асосий кўрсаткичлардан бири.
Бошоқдаги дон сони ўсимликни минерал озуқалар ва намлик билан таъминланиш даражасига, иқлим шароитига, экиш муддати ва бошқа агротехник тадбирларга боғлиқ.
Агротехник тадбирларни бошоқдаги дон сонига таъсири Ғ.Курбонов , А.Омонов, Р.Сидиков ва бошқа кўплаб олимлар томонидан ўрганилган. Бироқ уруғ сифатини бошоқдаги дон тсонига ижобий таъсири тўғрисидаги маълумотлар етарли эмас. Шу туфайли биз тьажрибада турли ўлчамдаги уруғлар экишни бошоқдаги дон сонига таъсирини ўргандик.
Тажрибада бошоқдаги дон сони бўйича нисбатан паст кўрсаткичлар майда уруғлар экилган вариантларда, нисбатан юқори кўрсаткичлар эса йирик уруғлар экилган вариантларда қайд этилди.
Майда ўлчами 1.7 мм фракцияли уруғлар экилган шароитда бошоқдаги дон сони: Чиллаки навида 28.5 дона, Крошка навида 30.0 дона , Кахрабо навида 27.5 донани ташкил этди. Ўлчами 2.0 мм бўлган уруғлар экилганда бу кўрсаткичлар кузги буғдойнинг Чиллаки навида 30.5 дона , Крошка навида 33.0 дона, қаттиқ буғдойнинг Кахрабо навида 30.0 донага тенг бўлди. Ўртача катталикдаги 2.5 ўлчамли уруғлар экилган шароитда бошоқдаги дон сони: кузги буғдойнинг маҳаллий Чиллаки навида 32.5 дона , Крошка навида 34.0 дона, қаттиқ буғдойнинг Кахрабо навида 34.0 донани ташкил этди.
Тажрибада бошоқдаги дон сони бўйича энг юқори кўрсаткич 35.5 дона Крошка навида йирик, ўлчами 3.0 мм фракцияли уруғлар экилган вариантда кузатилди.
Олинган тажриба натижаларига асосланиб кузги буғдой навларида бошоқдаги дон сонини ошириш учун 2.5-3.0 ўлчамли уруғлар экилиши мақсадга мувофиқ.
Кузги буғдойнинг энг муҳим ҳосил элементларига ўсимликнинг маҳсулдор тупланувчанлиги, битта бошоқдаги дон вазни ва битта ўсимликдаги дон вазни хисобланади.
Уруғ сифатини кузги буғдойнинг ҳосил элементларига ижобий таъсири тўғрисидаги маълумотлар 1-жадвалда келтирилган.
Уруғнинг сифати кузги буғдойнинг маҳсулдор тупланувчанлик , битта бошоқдаги дон вазни, битта ўсимликдаги дон вазни сингари ҳосил элементларида намоён бўлди.
Уруғ сифати кузги буғдойнинг махсулдор тупланувчанлигига ижобий таъсир этишини кўрсатди. Махсулдор тупланувчанлик кўрсаткичи бўйича нисбатан паст кўрсаткичлар 1.0-1.1 майда ўлчамли 1.7 мм фракцияли уруғлар экилган вариантларда, нисбатан юқори кўрсаткич 1.3 Чиллаки ва Крошка навида йирик 3.0 мм фракцияли , Кахрабо навида ўртача катталикдаги 2.5 фракцияли уруғлар экилган шароитда кузатилди.
Жадвал-1
Уруғ сифатини кузги буғдойнинг ҳосил элементларига таъсири___________________
Навлар
Уруғ фракцияси,
мм
Мах. туплани ши
1000 та
дон вазни, г
1 та бошоқдаги дон
1 та ўсимлик- даги дон вазни, г
Дон хосили, ц/га
сони
вазни, г


1
Чиллаки
1.7
1.0
37.0
28.5
1.05
1.05
20.0
2

2.0
1.1
39.5
30.5
1.20
1.32
33.1
3

2.5
1.2
42.0
32.5
1.36
1.63
48.7
4

3.0
1.3
45.0
34.0
1.53
1.98
66.8
5
Крошка
1.7
1.1
33.5
30.0
1.00
1.09
21.6
6

2.0
1.2
36.0
33.0
1.17
1.40
35.0
7

2.5
1.3
38.0
34.0
1.29
1.60
52.2
8

3.0
1.3
41.5
35.5
1.43
1.86
70.3
9
Кахрабо
1.7
1.1
30.5
27.5
0.83
0.91
18.1
10

2.0
1.2
33.5
30.0
1.01
1.21
31.2
11

2.5
1.3
36.0
34.0
1.22
1.58
53.0
12

3.0
1.2
39.0
33.0
1.28
1.53
51.0
Битта бошоқдаги дон вазни майда 1.7 мм ўлчамли уруғлар экилган шароитда: кузги буғдойнинг Чиллаки навида 1.05 грамм, Крошка навида 1.00 грамм, Кахрабо навида 0.83 грамм, битта ўсимликдаги дон вазни эса мос равишда Чиллаки навида 1.05 грамм, Крошка навида 1.09 грамм, Кахрабо навида 0.91 граммга тенг бўлди.
Тажрибада битта бошоқдаги ва битта ўсимликдаги дон вазни бўйича энг юқори кўрсаткичлар 1.53 ва 1.98 грамм кузги буғдойнинг Чиллаки навида йирик 3.0 мм ўлчамли уруғлар экилган вариантларда кайд этилди.
Йирик уруғлар экилганда кузги буғдойнинг Крошка навида битта бошоқдаги дон вазни 1.43 ва битта ўсимликдаги дон вазни 1.86 граммни ташкил этди. Қаттиқ буғдойнинг Кахрабо навида эса ўртача битта бошоқдаги дон вазни бўйича энг юқори кўрсаткич 1.36 грамм йирик 3.0 мм ўлчамли уруғлар экилганда, битта ўсимликдаги дон вазни бўйича юқори кўрсаткич 1.58 грамм ўртача йирикликдаги 2.5 ўлчамли уруғлар экилган шароитда кузатилди.
Демак , ҳосил элементларининг нормал шаклланиши учун кузги буғдойнинг Чиллаки ва Крошка навларида йирик 3.0 мм уруғлар, қаттиқ буғдойнинг Кахрабо навида ўртача 2.5 ўлчамдаги уруғлар экилиши мақсадга мувофиқ.
Тажриба натижалари уруғ сифати кузги буғдой дон ҳосилдорлигига ижобий таъсир этишини кўрсатди. Кузги буғдой дон ҳосилдорлиги бўйича нисбатан юқори кўрсаткичлар ўртача 2.5 мм ва йирик 3.0 мм фракцияли уруғлар экилган вариантларда қайд этилди.
Кузги буғдойнинг махаллий Чиллаки навида нисбатан юқори дон ҳосили 66.8 ц/га йирик 3.0 мм ўлчамли , нисбатан паст кўрсаткич 20.0 ц/га майда 1.7 мм ўлчамли уруғлар экилганда кузатилди. Ўртача 2.5 мм ўлчамли уруғлар экилганда дон ҳосилдорлиги 48.7 ц/га га тенг бўлди. Чиллаки навида уруғ сифати хисобига етиштирилган кўшимча дон ҳосили 18.1-46.8 ц/га ни ташкил қилди.
Энг юқори дон ҳосили 70.3 ц/га кузги буғдойнинг Крошка навида йирик 3.0 мм ўлчамли уруғлар экилган шароитда кузатилди. Уруғ сифати хисобига етиштирилган кўшимча дон ҳосили 18.1-48.7 ц/гани ташкил этди.
Қаттиқ буғдойнинг Кахрабо навида эса нисбатан юқори дон ҳосили 53.0 ц/га ўртача 2.5 мм ўлчамли уруғлар экилган шароитда, йирик 3.0 мм ўлчамли уруғлар экилган шароитда ҳосилдорлик 51.0 ц/га га тенг бўлди, нисбатан паст кўрсаткич эса 18.1 ц/га майда 1.7 мм ўлчамли уруғлар экилган шароитда кузатилди. Уруғ сифати хисобига олинган кўшимча дон хосили 2.0 - 39.9 ц/га ни ташкил этди.
Хулосалар:
Майда 1.7 мм уруғлар экилганда 1м2 майдонда 195-213 дона майса униб чиққан бўлса, йирик 3.0 мм уруғлар экилганда 417-429 дона майса униб чиқди.
Сифатли уруғ хисобига кузги буғдойнинг Чиллаки навида 18.1-46.8 , Крошка навида 18.0-48.7, Кахрабо навида 2.0-39.9 ц/га кўшимча дон ҳосили етиштирилди.
Уруғ сифати хисобига дон таркибидаги клейковина миқдори 1.0-2.3 % кўпайиши кузатилди.
Фойдаланилган адабиётлар: 1. Азизов Б.М "Хранение семян и их жизнеспособность". Доклад на научной конференции Андижанского ИЭИ к 10 летию Независимости Р. Узбекистан. Т., 2001.
  1. Азизов Б.М., Урманов А., Неъматов Т. «Урожайность и посевные качества семян озимой пшеницм при разных нормах посева». «Актуальные прблемм земледелия и растениеводства» III-международная конференция молодмгс ученных и аспирантов. Алмалмбак, 2007. - с 18-20.
  2. Азизов Б.М. «Урожайность и посевные качества озимой пшеницм при разных нормах посева» «Агроилм журнал». Т., 2009, - № 4. - с 13-15.
  3. Гриценко В.В, Калошина З.М «Семеноведения полевмх культур» изд. «Колос», М., 1972, - с 173-186. 3. Курбонов Ғ.К. "Донли экинлар уруғшунослиги". "Ўқитувчи", Т., 1980. - 58-63 б.
6. Узоков Й.Ф, Узоков У.Й "Сара уруғ мўл ҳосил гарови". "Ўзбекистон аграр фани хабарномаси журнали". 2001, - №1. - 49-51 б.
скачать dle 11.3

29-05-2018, 15:28 99 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив