» » » УРУҒ СИФАТИНИ КУЗГИ БУҒДОЙНИНГ ЎСИШ, РИВОЖЛАНИШИ ВА КЎЧАТ ҚАЛИНЛИГИГА ТАЪСИРИ

УРУҒ СИФАТИНИ КУЗГИ БУҒДОЙНИНГ ЎСИШ, РИВОЖЛАНИШИ ВА КЎЧАТ ҚАЛИНЛИГИГА ТАЪСИРИ

Nashr ma’lumotlari: // СЕЛЕКЦИЯ ВА УРУҒЧИЛИК БЎЙИЧА ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИНГ МУҲИМ ЙЎНАЛИШЛАРИ. Республика илмий-амалий анжумани материаллари // 20 – май. Тошкент - 2013//. 
To’plamni yuklash uchun havola:  To'plam
УРУҒ СИФАТИНИ КУЗГИ БУҒДОЙНИНГ ЎСИШ, РИВОЖЛАНИШИ ВА КЎЧАТ ҚАЛИНЛИГИГА ТАЪСИРИ


Азизов Б.М., Насмров Н., Каримов И.М.
Тошкент давлат аграр университети


Кузги буғдойнинг ўсиш ва ривожланиш жараёни маълум даражада уруғ сифатига боғлиқ. Сифатли уруғлар экилиши уруғларни қисқа муддатлар ичида униб чиқиши ва жадал ўсиб ривожланишини таъминлайди.
Уруғ сифатини кузги буғдой навларининг ўсиб, ривожланишига таъсири республикамизда етарлича ўрганилмаган ва бу борадиги маълумотлар кам.
Уруғ сифатини дон ҳосилдорлигига ижобий таъсири турли йилларда Ғ.Қурбонов, А.Омонов, Х.Атабаева ва бошқа олимларнинг илмий ишларида ўрганилган.
Бироқ кўпчилик адабиётларда уруғ сифат кўрсаткичлари, уларга қўйиладиган андоза талаблар ҳамда уларни тавсифи келтириш билан чекланилган.
Уруғ сифатини дон ҳосилдорлигига ижобий таъсири тўғрисида илмий маълумотлар етарли эмас. Шу туфайли бу борада илмий тадқиқотлар олиб бориш катта илмий ва амалий аҳамиятга эга.
Шунинг учун биз турли кондицион уруғларни кузги буғдойнинг ўсиш, ривожланиш жараёнига таъсирини ўрганишни ўз олдимизга мақсад қилиб олдик. Тажрибада Чиллаки, Крошка ва Кахрабо навларининг турли: 1.7, 2.0, 2.5 ва 3.0 мм ўлчамдаги уруғлари экилганда уруғларнинг униб чиқиши, кўчат қалинлиги ва ўсиш, ривожланиш жараёнлари ўрганилди.
Уруғларнинг дала унувчанлиги, кўчат қалинлиги бўйича учетлар ишчи дастурда белгиланган тартибда олиб олиб борилди. Уруғларнинг униб чиқиши: униш бошлангандан 75% униб чиқишигача давом эттирилди ва ҳар 2-3 кунда ҳисоблаш ишлари олиб борилди. Ўсимликларнинг кўчат қалинлиги кузда, эрта баҳорда ва ривожланишнинг пишиш фазасида ўтказилди.
Уруғ сифатини кузги буғдойнинг кўчат қалинлигига таъсири тўғрисидаги тажриба маълумотлари 1-жадвалда келтирилган.
Жадвал-1
Навлар
Уруғ фракцияси, мм
Экиш меъёри млн./га
Уруғларнинг дала унувчанлиги, %
1 м ўсимлик сони, дона
1
Чиллаки
1.7
6
32.5
195
2
2.0
6
46.0
276
3
2.5
6
57.0
342
4
3.0
6
70.5
423
5
Крошка
1.7
6
35.5
213
6
2.0
6
49.0
294
7
2.5
6
61.0
366
8
3.0
6
71.5
429
9
Кахрабо
1.7
6
38.0
228
10
2.0
6
51.5
309
11
2.5
6
72.0
432
12
3.0
6
69.5
417
Олиб борилган тажриба натижалари уруғ сифати уруғларнинг дала унувчанлигига ва кўчат қалинлигига ижобий таъсир этишини кўрсатди. Тажрибада майда 1.7 мм фракцияли уруғлар экилган вариантларда уруғларнинг дала унувчанлиги Чиллаки навида 32.5%, Крошка навида 35.5% , каттиқ буғдойнинг Кахрабо навида 38% бўлди. Уруғ ўлчами 2.0 мм бўлган шароитда дала унувчанлик кўрсаткичи Чиллаки навида 46.0% , Крошка навида 49%, Кахрабо навида 51.5% ни ташкил этди. Уруғ ўлчами 2.5 мм бўлганда дала унувчанлик мос равишда кузги буғдойнинг маҳаллий Чиллаки навида 57.0 %, Крошка навида 61.0 %, Кахрабо навида 72.0 % ни ташкил этди.
Тажрибада уруғларнинг дала унувчанлиги бўйича нисбатан юқори кўрсаткичлар Чиллаки 70.5% ва Крошка навларида 71.5% йирик ўлчамли 3.0 мм фракцияли уруғлар экилганда каттиқ буғдойнинг Кахрабо навида эса 72.0 % 2.5 мм ўлчамли уруғлар экилган шароитда кузатилди.
Юқорида келтирилган тажриба натижалари уруғларнинг дала унувчанлиги энг аввало уларда заҳира озиқа тўпланганлигига боғлиқлигини кўрсатди. Мадомики йирик уруғларда заҳира озиқалар кўпроқ бўлади, бу эса ўз навбатида уруғларнинг дала унувчанлигига ижобий таъсир кўрсатади. Қаттиқ буғдой навларида эса нав хусусиятидан келиб чикиб 2.5 мм фракцияли уруғларни экиш мақсадга мувофиқ, ўта йирик уруғларнинг ташқи уруғ қобиғи қалинроқ бўлиб уруғларнинг униб чиқиши бироз қийинлашади.
Уруғ сифати шунингдек даладаги кўчат қалинлигида ҳам намоён бўлди. Тажрибада вариантлар бўйича кўчат қалинлиги ҳисобли майдонда 1 м2 даги ўсимликлар сонини ҳисоблаш йўли билан аниқланди. Тажрибада ўрганилаётган барча навларда кўчат қалинлиги бўйича нисбатан паст кўрсаткичлар майда фракцияли уруғлар экилган вариантларда қайд этилди. Далада 1 м2 майдондаги ўсимликлар сони майда фракцияли 1.7 мм ўлчамдаги уруғлар экилган вариантларда Чиллаки навида 195 дона, Крошка навида 213 дона, қаттиқ буғдойнинг Кахрабо навида 228 донани ташкил этди.
Ўлчами 2.0 мм бўлган уруғлар экилганда 1 м2 майдондаги ўсимликлар сони кузги буғдойнинг Чиллаки навида 276 та , Крошка навида 294 та , Кахрабо навида эса 309 тани ташкил этди.
Тажрибада кўчат қалинлиги бўйича нисбатан юқори кўрсаткичлар Чиллаки ва Крошка навларида йирик 3 мм ўлчамли, Кахрабо навида ўртача йирикликдаги 2.5 мм ўлчамли уруғлар экилган вариантларда қайд этилди. Йирик уруғлар экилганда 1 м2 майдондаги ўсимликлар сони Чиллаки навида 423 та, Крошка навида 429 та, Кахрабо навида 417 тани ташкил этди. Кўчат қалинлиги бўйича энг юқори кўрсаткич Кахрабо навида 2.5 мм ўлчамли уруғлар экилган шароитда кузатилди, бунда 1 м2 ўсимликлар сони 432 донага тенг бўлди.
Демак, далада етарли миқдорда кўчат қалинлигига эришиш учун 2.5-3.0 мм ўлчамли уруғлар экилиши мақсадга мувофиқ.
Фойдаланилган адабиётлар:
  1. Азизов Б.М. «Урожайность и посевные качества озимой пшеницм при разных нормах посева» Т., "Агроилм журнали", 2009. - № 4. - с. 13-15.
  2. Гриценко В.В., Калошина З.М. «Семеноведения полевмгс культур» изд. «Колос», Москва. 1972, - с. 173-
186.
  1. Курбонов Ғ.К. "Донли экинлар уруғшунослиги", "Ўкитувчи", Тошкент 1080 йил. - 58-63 б.
  2. Узоков Й.Ф., Узоков У.Й. "Сара уруғ мўл ҳосил гарови" "Ўзбекистон аграр фани хабарномаси журнали". 2001. №1, - 49-51 б.

скачать dle 11.3

29-05-2018, 15:29 114 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив