» » » ЎЗБЕКИСТОНДА - ЖЎХОРИ СЕЛЕКЦИЯСИ

ЎЗБЕКИСТОНДА - ЖЎХОРИ СЕЛЕКЦИЯСИ

Nashr ma’lumotlari: // СЕЛЕКЦИЯ ВА УРУҒЧИЛИК БЎЙИЧА ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИНГ МУҲИМ ЙЎНАЛИШЛАРИ. Республика илмий-амалий анжумани материаллари // 20 – май. Тошкент - 2013//. 
To’plamni yuklash uchun havola:  To'plam
ЎЗБЕКИСТОНДА - ЖЎХОРИ СЕЛЕКЦИЯСИ


Азизов Қ.Қ.
Ўзбекистон маккажўхори илмий текшириш станцияси


Жўхори - дунё деҳқончилигида қадимий экинлардан бири ҳисобланади. Жўхори шўрланган ва қурғоқчиликка учраган майдонларда яхши ривожланиш хусусиятига эга бўлиб, ундан қишлоқ хўжалигида экиб, юқори ҳосил олиш мумкин. Инсониятни жадал суратларда ўсиши ва озиқ-овқатга бўлган талабини қондириш мақсадида қишлоқ хўжалик, ген инженерияси, биотехнология, селекция соҳаларидаги олимлар томонидан бир қанча ишлар олиб борилмоқда. Ҳозирги пайтда одамларни табиий ҳамда фойдали элементларга бой бўлган тайёрланган маҳсулот билан таъминлаш муҳим аҳамият касб этади. Бу борада жўхори экинини қайта ишлаш орқали озиқ-овқат саноатида чақалоқлар ва қарияларни озиқланиши учун ун, ёрма, кондитерлик соҳасида ҳар хил пишириқларга қўшиш учун керакли бўлган шакар, табиий бўёвчи моддалар, жўхори асали, этанол, глюкоза - фруктозали сироп, чорвачиликни йил давомида ширали озуқа билан таминлаш учун силос, донадор ем, асаларичиликда ариларни боқиш учун жўхори қиёми, қишлоқ хўжалигида компост ўғит, ҳамда машина саноати учун арзон биоёнилғи олиш имкониятини беради.
Ўзбекистоннинг Хоразм воҳаси жўхори экинини иккинчи ватани деб бежиз айтилмаган, бу ерлик аҳолига жўхори экини 2,5 минг йилдан бери маълум. Ҳозирги пайтда жўхори экинининг асосий экин майдонлари Қорақалпоғистон, Бухоро, Хоразм ва Навойи вилоятларида 20 минг гектар майдонга экилиб келиныоқда [1].
Маҳаллий оқ бошли навлар Ўзбекистонда қимматли ёрма тайёрлаш учун манбаа ҳисобланади, ундан ун ва бошқа маҳсулотлар тайёрланади [3,4]. Собиқ Иттифоқ давлатлари ўртасида ўтказилган кўргазмада, ёрма тайёрлаш учун синалган манбаалар ичидан бизнинг Ўзбекистон паканаси нави ўзининг оқлиги, ёрма чиқиши ва ҳ.к. лар билан ажралиб турди.
Ўзбекистонда маҳаллий селекция томонидан яратилган ва ҳозиргача сақланиб қолган ажойиб навлардан Тўрт ойлик, Олти ойлик, Бой жўхори, Катта бош, Хўраки ва ҳ.к. лардир. Буларнинг асосийси кеч ва ўрта пишар, рўваги эгилган, механизация ёрдамида йиғиштириб олишга мослашмаган навлардир [2].
Ўзбекистон маккажўхори илмий текшириш станцияси олимлари томонидан ИКАРДА, ИКБА ташкилотлари ва Жанубий Корея, Россия давлатларидан келтирилган жўхори намуналари устида селекцион ишлар олиб борилмоқда. Олимларнинг асосий мақсади йил давомида чорвачилик хўжаликларини сершира, дағал, консентрланган озуқа билан таъминлаш учун тезпишар, ўртапишар, ҳосилдор, ҳар хил иқлим шароитларига мослашган навларни танлаш ва улар орқали янги навларни яратишдан иборатдир.
Селекцион кўчатзорларда жўхори намуналари уч йил мобайнида, микро делянкаларга (12,0 м[1]), уч такрор қилиб экилиб, вегетацион даврлари, поя баландлиги, рўвак узунлиги, дон, кўк ва қуруқ масса ҳосилдорлиги, ҳамда шарбати таркибидаги қандлилик даражаси ўрганилади. Ўрганиш жараёнида жўхори намуналарини пишиш даврига қараб уч гуруҳга (тезпишар, ўртапишар, кечпишар) ажратиб олинади. Андаза нав сифатида Ўзбекистон Республикаси давлат реестирига киритилган Қорабош, Ўзбекистон 5, Ўзбекистон 18, Ўзбекистон паканаси навларидан фойдаланилган. Ҳозирги пайтгача коллекциядан юқори ҳосилдор ва қандлилик даражаси юқори бўлган намуналар Revolution, ICSV 25274g, ICSSH 58, ICSR 93034, ICSV 745, ICSSH 28, Голозерное (кўк масса - 40,3- 55,0 т/га, қуруқ масса - 12,8 - 16,3 т/га, қандлилиги - 14,5 - 18,3%) танлаб олинди, бу намуналар келгуси селекцион ишларда бир қанча янги навлар яратилишида манбаа бўлиб хизмат қилади. Ҳар бир делянкадан кейинги йилда экиш учун 10-15 та ўсимлик рўваги бошқа намуналар билан чатишмаслиги учун қоғоз халталар билан ёпилиб, уруғлар олинади.
Танлаб олинган намуналар назорат кўчатзорида пишиш даврларига қараб, коллекцион майдонларга нисбатан каттароқ майдонларга (19,6м2), уч такрор қилиб жойлаштирилади, юқоридаги кўрсаткичлар бўйича уч йил мобайнида ўрганилади. Назорат кўчатзорида ҳам андаза сифатида Қорабош, Ўзбекистон 5, Ўзбекистон 18, Ўзбекистон паканаси навлари фойдаланилади.
Ўрганилаётган жўхори намуналари уч йил мобайнида белгиланган кўрсаткичларини ўзгартирмаса, чатиштириш кўчатзорига экилади ва бир-бири билан чатиштирилиб, пояси, рўваги, ҳосилдорлиги, қандлилиги, ва ҳ.к., талабларига жавоб берадиган навлар яратилгунча танлаш ишлари олиб борилади.
Фойдаланилган адабиётлар:
  1. Атабаева Х.Н., Массино И.В. Биология зерновмх культур (учебник). Ташкент. Ўзбекистон миллий
энциклопедияси, 2005,112- 202 с.
  1. Массино И.В. Селекция кукурузм, сорго и кормовой свёклм для орошаемого кормопроизводства
Узбекистана. Ташкент: Фан, 1984. 160 с.
  1. Массино И.В., Турсунходжаев П., Гафурова Д. Сорго - смрьё для производства крупм.
Хлебопродуктм, М. 1998, №9, с. 23-25.
  1. Раджабова В.Э., Хаитов Р.А., Бешимов Ю.С. - О некотормх технологических свойствах зерна
сорго местных сортов -Ж: Ўзбекистон Аграр фани хабарномаси, 2003, № 1(11), б. 109-110.
ва тупроқ шўрланишига чидамли навларини яратиш зарурлигини тақозо этмоқда. Полиз экинлари

скачать dle 11.3

29-05-2018, 15:32 115 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив