» » » G.BARBADENSE L. ТУРИЧИ ХИЛМА-ХИЛЛИКЛАРИНИ ЎЗАРО ЧАТИШТИРИШ НАТИЖАСИДА ОЛИНГАН F^ -ЎСИМЛИКЛАРИДА ВЕГЕТАЦИЯ ДАВРИНИНГ ДАВОМИЙЛИГИ

G.BARBADENSE L. ТУРИЧИ ХИЛМА-ХИЛЛИКЛАРИНИ ЎЗАРО ЧАТИШТИРИШ НАТИЖАСИДА ОЛИНГАН F^ -ЎСИМЛИКЛАРИДА ВЕГЕТАЦИЯ ДАВРИНИНГ ДАВОМИЙЛИГИ

Nashr ma’lumotlari: // СЕЛЕКЦИЯ ВА УРУҒЧИЛИК БЎЙИЧА ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИНГ МУҲИМ ЙЎНАЛИШЛАРИ. Республика илмий-амалий анжумани материаллари // 20 – май. Тошкент - 2013//. 
To’plamni yuklash uchun havola:  To'plam

G.BARBADENSE L. ТУРИЧИ ХИЛМА-ХИЛЛИКЛАРИНИ ЎЗАРО ЧАТИШТИРИШ НАТИЖАСИДА ОЛИНГАН F^ -ЎСИМЛИКЛАРИДА ВЕГЕТАЦИЯ ДАВРИНИНГ ДАВОМИЙЛИГИ


Аманов Б.Х., Ризаева С.М., Отамуродов Ж.Қ.
ЎзР ФА генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти ТошДАУ "Селекция вауругчилик" илмий-тадқиқот лабораторияси


Марказий Осиёда жойлашган мамлакатимиз пахта етиштирувчи давлатлар ичида энг шимолий ҳудудлардан бири бўлгани сабабли, бизнинг шароитимизда эртапишар навлар яратиш долзарб муаммолардан бири бўлиб қолаверади. Тезпишарлик - ҳосил ҳажмини, пахта хом-ашёси ва толанинг сифатини, машина теримини самарадорлигини белгиловчи қимматли хўжалик белгиларидан биридир.
Тезпишарлик полимер ген тарзда ирсийланиб, мураккаб структурали белги ҳисобланади [1, 2, 3, 4]. Ғўзанинг вегетация даврининг давомийлигини Абдуллаев [1], Н.Г. Симонгулян [2, 3], Р.Г. Ким А.Б. Амантурдиев [4] каби каби олимлар 5 та даврга бўлганлар:
экиш ва униб чиқиш, яъни уруғпалла барглари ҳосил бўлгунча;
униб чиқишдан то чин барглар ҳосил бўлгунча;
чин баргдан шоналашгача;
шоналашдан гуллашгача;
гуллашдан кўсаклар очилгунча.
Таъкидлаш лозимки, санаб ўтилган ҳар бир давр белгилари алоҳида полиген тизимлар орқали бошқарилади.
G.barbadense L. нинг рудерал яъни, ярим ёввойи ва маданий тропик шакллари фотопериодга ўта талабчан бўлиб, вегетация даври 152-173 кунни ташкил этади. Тажриба учун танланган маданий Аш-8, Қарши-8 навлари узун кунга мослашган бўлиб, тезпишарлиги билан ажралиб туради. Вегетация даври 112-117 кунни ташкил этади (1-жадвал).
G.barbadense L. нинг ярим ёввойи шаклларини ўзаро чатиштириш натижасида олинган Fj- ўсимликларида тезпишарликнинг ирсийланиши бўйича турлича натижалар кузатилди. Реципрок комбинацияларнинг вегетация даври 148,0-170,0 кунни ташкил этди.
1-жадвал
Бошланғич манбалар ва Fi-ўсимликларида вегетация даврининг ўзгарувчанлиги ва ирсийланиши
Бошланғич манбалар ва F^ авлод комбинациялари
Вегетация даври, кун
X S X
limit
S
V
%
hp
Бошланғич манбалар
1
ssp.ruderale f.pisco
168,0 0,35
166-169
1,1
0,6
-
2
ssp.ruderale fparnat
156,0 0,48
154-159
1,5
0,9
-
3
ssp.ruderale f.ishan nigeria (оқ толали)
173,0 0,52
170-175
1,6
0,9
-
4
ssp.ruderale f.ishan nigeria (новвотранг толали)
166,0 0,44
164-171
2,5
1,5
-
5
ssp.vitifolium f.brasiliense (қизил пояли)
161,0 0,47
158-163
1,4
0,9
-
6
ssp.vitifolium f.brasiliense
152,0 0,68
149-155
2,1
1,4
-
7
ssp.eubarbadense (Аш-8) нави
117,0 0,33
116-119
1,0
0,9
-
8
ssp.eubarbadense (Қарши-8) нави
112,0 0,37
110-113
1,1
1,0
-
Fi -ўсимликлар
1
f.parnat х f.pisco
148,0 0,65
145-151
2,0
1,3
2,3
2
f.pisco х f.parnat
162,0 0,52
160-165
1,6
1,0
0,0
3
f.parnat х f.ishan nigeria (оқ толали)
154,0 0,46
152-156
1,4
0,9
1,2
4
f.ishan nigeria (оқ толали) х f.parnat
161,0 0,53
158-163
1,6
1,0
0,4
5
f.parnat х f.ishan nigeria (новвотранг толали)
152,0 0,66
148-154
2,1
1,3
1,8
6
f.ishan nigeria (новвтранг толали) х f.parnat
165,0 0,49
163-168
1,5
0,9
-0,8
7
f.ishan nigeria (оқ толали) х f.pisco
170,0 0,62
167-173
1,9
1,1
0,2
8
f.pisco х f.ishan nigeria (оқ толали)
167,0 0,65
164-170
2,0
1,2
1,4
9
f.ishan nigeria (новвотранг толали) х f.pisco
157,0 0,64
154-160
2,0
1,2
10,0
10
f.pisco х f.ishan nigeria (новвотранг толали)
156,0 0,55
154-159
1,7
1,1
11,0
Ўзгарувчанлик амплитудаси юқори эмас, вариация коэффициенти шунга мос равишда 0,9-2,0 %. F1 f.parnat х f.pisco комбинациясида вегетация даври давомийилиги 148,0 кун бўлиб, тезпишарлик ўта доминантлик ҳолда ирсийланишга эга (hp=2,3), унинг реципрок комбинациясида Fj f.pisco х f.parnat доминантлик ҳолати кузатилмади (hp=0,0). Fj f.parnat х f.ishan nigeria (новвотранг толали) комбинацияси нисбатан эртапишар, вегетация даври 152,0 кун, тезпишарлик ўта доминантлик ҳолатида ирсийланди. Шу дурагайнинг реципрок комбинациясида эса аксинча, салбий, тўлиқсиз доминантлик ҳолати кузатилди (hp=-0,8). Таҳлил қилинаётган гуруҳ реципрок комбинацияларининг натижаларига назар солсак, дурагайларнинг вегетация даврининг давомийлиги ёки тезпишарлиги оналик сифатида қатнашган шаклнинг хусусиятига боғлиқлигини кўрамиз. Бу гуруҳ дурагайларида тезпишарлик ижобий гетерозис, тўлиқсиз ва ўта доминантлик ҳолида ирсийланиши кузатилди (1-жадвал).
Тадқиқот натижалари, G.barbadense L. туричи хилма-хилликларининг чатиштириш асосида олинган Fi-ўсимликларида эртапишар шакллар учрамаганлиги (асосан ўртапишар ва кечпишар), эртапишар шаклларни беккросс чатиштиришлар натижасида юқори авлодларда олиш мумкинлигини кўрсатди.
Фойдаланилган адабиётлар:
  1. Абдуллаев А.А. Исторические аспектм эволюции скороспелости хлопчатника // Материалм международной научно-практический конференции «Эволюционные и селекционные аспектм скороспелости и адаптивности хлопчатника и других сельскохозяйственных культур», посвяшенной 95- летию со дня рождения акад. С.С.Содикова. - Ташкент: Фан, 2005. - С. 5-8.
  2. Симонгулян Н.Г. Наследование скороспелости хлопчатника // Тез. докл. на конф. по генетике хлопчатника. - Ташкент, 1968. - 221 c.
  3. Симонгулян Н.Г., Мухамедханов С., Шафрин А. Генетика, селекция и семеноводство хлопчатника. - Ташкент: Мехнат, 1987. - C. 3-317.
  4. Ким Р.Г., Амантурдиев А.Б. Наследование количества коробочек на растение у отдаленных внутри и межвидовмх гибридов хлопчатника F2 и F3 с различным типом плодовмх ветвей // Ўзбекистон пахтачилик илмий-тадқиқот институтининг 80 йиллигига бағишланган: Пахтачиликдаги долзарб масалалар ва уни ривожлантириш истиқболлари мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция маърузалари асосидаги мақолалар тўплами. - Тошкент, 2009. - Б. 368-371.

скачать dle 11.3

1-06-2018, 14:22 88 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив