» » » G.BARBADENSE L. ТУРИНИНГ ТУРИЧИ ШАКЛЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ АСОСИДА ҚИММАТЛИ БЕЛГИЛАРГА ЭГА БЎЛГАН ДОНОРЛАР ОЛИШ

G.BARBADENSE L. ТУРИНИНГ ТУРИЧИ ШАКЛЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ АСОСИДА ҚИММАТЛИ БЕЛГИЛАРГА ЭГА БЎЛГАН ДОНОРЛАР ОЛИШ

Nashr ma’lumotlari: // СЕЛЕКЦИЯ ВА УРУҒЧИЛИК БЎЙИЧА ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИНГ МУҲИМ ЙЎНАЛИШЛАРИ. Республика илмий-амалий анжумани материаллари // 20 – май. Тошкент - 2013//. 
To’plamni yuklash uchun havola:  To'plam

G.BARBADENSE L. ТУРИНИНГ ТУРИЧИ ШАКЛЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ АСОСИДА ҚИММАТЛИ БЕЛГИЛАРГА ЭГА БЎЛГАН ДОНОРЛАР ОЛИШ


Аманов Б.Х., Отамуродов Ж.Қ.
ТошДАУ "Селекция вауругчилик" илмий-тадқиқот лабораторияси


Дурагайлаш - қимматли-хўжалик белгиларга эга бошланғич ашёлар яратишда нафақат самарали усул, балки генетик-селекцион жараёнларни жадаллаштирувчи омил ҳамдир. Ҳозирги замон ғўза селекциясининг камчиликларидан бири - ғўза генофондининг дунёвий хилма-хиллигидан етарли даражада фойдаланыаслигидадир.
Маданий тетраплоид турларининг, хусусан G.barbadense L. туричи генетик хилма-хилликлари ғўза генофондининг ноёб намуналаридан бўлиб, ssp.vitifolium, ssp.vitifolium f.brasiliense, ssp.vitifolium f.bogota лар ўргимчакканага, вилтга, гоммозга чидамли ҳамда ҳосилдор (битта кўсак вазни 7,0 г. бўлган шакллар мавжуд) ва ниҳоятда майин, узун толали (субтропик "Си-айленд" шаклларида тола узунлиги 50 мм ва ундан юқори), яъни кўплаб қимматли биологик ва хўжалик белгиларга эга бўлишига қарамасдан, селекция жараёнларида самарали фойдаланилмай келиныоқда [1, 2].
Тадқиқотларимиз G.barbadense L. турининг маданий тропик шакли ssp.vitifolium (Бразилия) ва Қарши-8 навини (Ўзбекистон) чатиштириш асосида олинган, F^-ўсимликлар оилалари популяцияларида энг муҳим, ҳосилдорлик потенциалини белгилаб берувчи тола узунлиги, тола чиқими каби қимматли хўжалик белгиларини ўрганиш ва баҳо беришга йўналтирилган.
Бошланғич манбаларда, яъни G.barbadense L. туричи хилма-хилликлари - маданий тропик ssp.vitifolium кенжа тури ва маданий Қарши-8 навида ўрганилган қимматли хўжалик белгилар бир-биридан кескин фарқ қилиши кузатилди, масалан: тола узунлигини кўрсаткичи Қарши-8 навида 37,0 мм, ssp.vitifolium кенжа турида эса 28,7 мм, тола чиқими Қарши-8 навида-34 % ни, ssp.vitifolium кенжа турида 24,8 % ни ташкил этди (1-жадвал).
Дурагай ўсимликларнинг F4 оилаларида тола узунлиги 35,2-39,7 мм, ўзгарувчанлик амплитудаси 32,0-42,0 мм, вариация коэффициенти 1,64-6,54 % ни ташкил этди. Тола узунлиги бўйича юқори натижалар О-2, О-3, О-4, О-6, О-9 оилаларида кузатилди ва белгининг ўртача кўрсаткичи 38,0-39,7 мм ни, лекин, шу билан бирга улар орасидан тола узунлиги 40,0-42,0 мм бўлган шакллар ажратиб олинди. Нисбатан паст кўрсаткичлар эса О-1, О-7, О-8 оилаларида (35,2-36,0 мм) кузатилди ва ўзгарувчанлик амплитудаси 32,0-37,0 мм, вариация коэффициенти 4,19 % ни ташкил этди (1-жадвал).
Тола чиқимининг ўртача кўрсаткичлари 33,1-39,5 % ни ташкил этиб, энг юқори натижа О-6 оиласида (39,5 %) кузатилди, ўзгарувчанлик амплитудаси 39,0-40,0 % ни, вариация коэффициенти 1,28 % ни ташкил қилди. Ушбу белги бўйича энг паст кўрсаткичлар О-2, О-3 оилаларида кузатилди (1-жадвал).
Шундай қилиб, G.barbadense L. турининг маданий тропик шакли ssp.vitifolium ва Қарши-8 навини чатиштириш асосида олинган F4 оилалари популяцияларининг ҳосилдорлик салоҳиятига баҳо бериш, ўрганиш ва саралаш натижасида, тола узунлиги 40,0-42,0 мм, тола чиқими 39,0-40,0 % бўлган шакллар ажратиб олишга муваффақ бўлинди. Ажратиб олинган шакллар, дурагайлар популяциялари, ноёб, юқори ҳосилдорлик, ташқи муҳитнинг стресс омилларига ва қишлоқ хўжалик касалликларига, зараркунанда ҳашоратларга чидамлилик салоҳиятига эга бўлган донорлар сифатида, мавжуд навларнинг қимматли хўжалик белгиларини яхшилашда ҳамда янги навлар яратишда аҳамияти катта бўлиб, амалий селекцияда фойдаланиш учун тавсия этилади.
Туричида дурагайлаш асосида олинган, Ғ4-ўсимликлари оилалари популяцияларининг ___ қимматли хўжалик белгиларининг кўрсаткичлари. 1-Жадвал____________________________________________
Бошлангич манбалар ва
дурагай ўсимликлар оилалари
Тола узунлиги, мм.
Тола чиқими, %.
X S X
limit
V %
X S X
limit
V %
Бошлангич манбалар
Қарши-8 нави (Ўзбекистон)
37,0 ± 0,60
30,0-39,0
5,6
34,0 ± 0,63
30,0-36,0
5,8
ssp.vitifolium (Бразилия)
28,7± 0,63
26,0-32,0
6,9
28,4 ± 0,64
26,0-32,0
7,0
Ғ4-оилалари
Оила -1
35,2 0,47
32,0-37,0
4,19
36,7 0,30
35,0-38,0
2,57
Оила -2
38,8 0,71
36,0-42,0
5,74
33,1 0,35
31,3-34,6
3,39
Оила -3
39,7 0,40
38,0-41,0
3,17
33,9 0,48
32,0-35,3
4,52
Оила -4
38,0 0,63
36,0-40,0
5,26
36,7 0,26
36,2-37,7
2,23
Оила -6
38,3 0,48
37,0-40,0
3,99
39,5 0,16
39,0-40,0
1,28
Оила -7
35,6 0,18
35,0-36,0
1,64
38,3 0,36
37,0-39,2
3,01
Оила -8
36,0 0,53
34,0-38,0
4,65
37,6 0,60
35,0-40,1
5,03
Оила -9
38,5 0,80
36,0-42,0
6,54
37,2 0,26
36,1-38,0
2,20
Тадқиқотлар натижаларининг таҳлили, гўзанинг ингичка толали тури G.barbadense L. туричи хилма-хилликларини ўзаро дурагайлаш натижасида олинган Ғ4-ўсимликлари оилаларидан, тола узунлиги ва чиқими белгилари мажмуасининг юқори кўрсаткичларини ўзида мужассамлаштирган шаклларни ажратиб олиш ва келгусида генетик-селекциявий тадқиқотларда қўллаш истиқболини намоён этади.
Фойдаланилган адабиётлар:
  1. Дариев А. С., Абдуллаев А. А. Хлопчатник (анатомия, морфология, происхождение). - Ташкент: Фан, - 1985. - 303 с.
  2. Мауер Ф.М. Хлопчатник. Происхождение и систематика хлопчатника.- Ташкент: Изд. АН Уз ССР, 1954. - 384 с.

скачать dle 11.3

1-06-2018, 14:24 91 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив