» » » СОЯ УРУҒЛАРИГА ЙИҒИБ ОЛИНГАНИДАН КЕЙИНГИ ИШЛОВ БЕРИШ

СОЯ УРУҒЛАРИГА ЙИҒИБ ОЛИНГАНИДАН КЕЙИНГИ ИШЛОВ БЕРИШ

Nashr ma’lumotlari: // СЕЛЕКЦИЯ ВА УРУҒЧИЛИК БЎЙИЧА ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИНГ МУҲИМ ЙЎНАЛИШЛАРИ. Республика илмий-амалий анжумани материаллари // 20 – май. Тошкент - 2013//. 
To’plamni yuklash uchun havola:  To'plam

СОЯ УРУҒЛАРИГА ЙИҒИБ ОЛИНГАНИДАН КЕЙИНГИ ИШЛОВ БЕРИШ



Атабаева Х.Н., Исраилов И.А., Холиқулов Б.Р., Мустафақулов Д.
Тошкент давлат аграр университети


Соя уруғчилигидаги асосий вазифа энг яхши уруғларни кўпайтириш, уларнинг сифатини яхшилаш ва районлаштирилган навларни энг юқори кондицияга етказишдир. Уруғчилик жараёнида навлар кўпайишига ва уларнинг нав тозалигига алоҳида эътибор қаратиш лозим.
Бошқа экинларда бўлганидек, соя уруғчилигида ҳам асосий ҳал қилувчи омил агротехник тадбирларни ўз вақтида сифатли ўтказишга боғлиқ. Бунда албатта керакли намлик билан озиқлантириш тизимини таъминлаш жуда муҳимдир. Уруғлик сояни беда, кунгабоқар ва бошқа дуккаклилардан кейин экмаслик зарур. Кузги дон экинлари буғдой, арпа ва маккажўхори каби экинлар энг яхши ўтмишдош ҳисобланади. Сояни бегона ўтлардан тоза, ҳосилдор ерларга экиш керак.
Уруғ етиштириш даврида ҳар бир нав уруғларининг иккинчи бир нав билан аралашиб кетишига йўл қўймаслик керак. Тошкент давлат аграр университети кичик тажриба станциясида Ўсимликшунослик кафедраси профессор-ўқитувчилари томонидан ўтказилган кўплаб илмий-тадқиқот ишларида республикамизда яратилган соянинг маҳаллий Орзу, Ўзбекистон-2, Ўзбекистон-6, Дўстлик, Парвоз, Генетик-1 ва четдан келтирилган бир қанча соя навлари коллекциялари бўйича уларнинг уруғ сифати ва ҳосилдорлигига ўтказилган агротехник тадбирларнинг таъсири тўғрисида етарлича натижалар олинган.
Технологик тадбирлар соя навларининг дон сифатига ҳам таъсир кўрсатади. Буни қуйидаги жадвал маълумотларидан кўриш мумкин.
Бу ерда мисол тариқасида ушбу жадвал келтирилди. Соя навлари баҳорда экилганда ёки бошқа агротехник тадбирлар таъсирида унинг дон сифати албатта ўзгаради. Шунинг учун юқорида тавсия этилган барча технологик тадбирларнинг мақбул кўрсаткичларини сифат билан боғлиқ ҳолда қабул қилиш мақсадга мувофиқдир.
1-жадвал
Экиш муддати ва меъёрининг дон сифатига таъсири, % ҳисобида
Т/р
Кўринишлар
Орзу
Узбекистон - 2
Экиш муддати
Экиш меъёри, минг/га
Оқсил
Мой
Оқсил
Мой
1.
15.06
300
33,50
25,02
28,28
25,71
2.
15.06
400
32,95
23,39
27,65
24,41
3.
15.06
500
26,25
23,11
27,30
23,06
4.
1.07
300
25,05
27,21
26,30
26,02
5.
1.07
400
24,20
27,19
25,60
25,11
6.
1.07
500
23,80
26,16
23,0
24,00
7.
15.07
300
25,00
27,32
25,00
26,78
8.
15.07
400
24,15
27,05
24,38
26,30
9.
15.07
500
23,35
26,75
24,00
25,67
Соя ҳосили тўла пишиб етилганда қисқа муддатларда уруғ намлиги 14-16% бўлганда йиғиб олинади. Бунда ўсимликда барча баргларнинг тушиб кетиши, пояларнинг қуриши ҳамда дуккакларнинг қўнғир тусга кириши кузатилади.
Соя ҳосилини тизимли равишда чиқимсиз йиғиб олишда комбайнлар, донни ташиш учун автомашиналар ва похол ташиш учун прицеплар тиркалган тракторлар билан таъминлаш лозим. Ҳосил бевосита СК-5М, «Нива» ва «Енисей-1200» (СКД-6 «Сибиряк») комбайн-ларида бир босқичли усулда йиғиб олинади, бунда комбайнлар ХС-б-120, ХПС-4,2 ўроқ машиналари билан комплектланади ва паст кесувчи серияли ўроқлар билан жихозланади. Сояни йиғиб олишда дон ўрувчи бошқа комбайнлардан ҳам фойдаланиш мумкин.
Уруғларнинг тўла янчилишини таъминлаш ва уларнинг майдаланиб кетишини камайтириш учун янчиш барабаннинг айланиш тезлиги ва янчиш аппаратдаги тирқишларни намликнинг ўзгариши ва массанинг ўзатилиши ўлчамига мос созланиб барабаннинг айланиши 400-650 маротаба/дақиқада (об/минут) бўлиши лозим.
Соя комбайнларини паст кесишга мослаштириш, унинг ишчи органларининг юқорида келтириб ўтилган тартиби ва созланишига риоя қилиш уруғ исрофини 3-4% гача, уруғларнинг майдаланиб кетишини эса 2-3% гача қисқартиришга имкон беради.
Соя ҳосилини йиғиб олиш тизими билан бир қаторда уруғларга йиғиб олингандан кейинги ишлов бериш (стандарт кондицияларга келгунча) қуйидагича амалга оширилади.
Уругларни тозалаш. Юқори кондицияли уруғ материали олиш учун қуйидагиларга амал қилиш
лозим:
  1. Соя етиштириш ва ҳосилини йиғиб олиш бўйича тавсияномага катъий риоя қилиш;
  2. Дон тозаловчи техникани тўғри танлаш ва тайёрлаш.
Соя донларига ўзи тозаловчи «Пектус-Гигант К-531/1» машинасида ишлов бериш юқори самара беради. Шунингдек, қайта жиҳозланган ОС-4,5А ва СМ-4 машиналаридан ҳам фойдаланиш мумкин.
Уруғларни тозалаш ва навларга ажратишда ЗАВ-25 (ЗАД-20) ва ЗАВ-40 агрегатларидан фойдаланилади. Бунда агрегатга дон тозаловчи СП-ЮА мосламаси ҳамда диаметри 6, 7, 8, 9 мм бўлган юмалоқ тешикли, ҳамда кенглиги 5,2; 6,0; 7,0 мм бўлган чўзинчоқ тешикли панжаралар мажмуаси қўшилади.
Бундай агрегатнинг ишлаб чиқариш қуввати 9,0-9,5 т/соат, бўлиб, олинган уруғ тозалиги бўйича биринчи синф талабларига жавоб беради.
Майдаланган дондан тозалаш учун дон тозалайдиган машиналар қўлланилади, бунда ҳар хил шакл ва ўлчамдаги элаклар (решета) мажмуаси билан таъминланган бўлади ( А-1-диаметри 16-18 мм, думалоқ шаклда; А-2-диаметри 10-12 мм, тешикчалари думалоқ, А-2-уч бурчакли шаклда, 11-12 мм ўлчамда; Б-уч бурчакли, 9,5-10 мм ўлчамли; В- чўзинчоқ шаклда, 4-5 мм ва Г- учбурчакли, диаметри 8,9- 9,5 мм катталикдаги элаклар бўлиши лозим).
Уруғларни қуритиш. Уруғларнинг намлиги меъёридан юқори бўлса физиологик жараёнлар фаоллашиб, айниқса нафас олиш кучаяди, бунинг натижасида кимёвий таркиби ўзгаради, уруғнинг унувчанлиги ва озиқавий қиммати пасаяди. Шунинг учун йиғиб олинган уруғлар юқори намликда бўлса, у ҳолда уларни 14% стандарт намликгача қуритиш лозим. Қуритишда уруғлар намлиги секин чиқиб кетади ва улар енгил шикастланиши мумкин, шу сабабли шахтали ва барабанли қуритгичлардан фойдаланиш тавсия этилмайди. Уруғлар таркибида юқори миқдорда оқсил бўлганлиги сабабли, улар 35°С гача қиздиришга унувчанлигини йўқотмаган ҳолда бардош бера олади. Шунинг учун иссиқлик оқимининг ҳарорати мазкур чегарадан ортиб кетмаслиги лозим. Қуритишда фильтрация тезлиги 0,2-0,3 м/с, уруғ қатлами қалинлиги 0,4-0,6 м бўлиши лозим. Сояни қуритиш учун шамоллатилувчи бункерлар ёки ариқчали қуритгичлардан фойдаланиш афзалдир. Қуритишнинг бутун жараёни мобайнида иссиқлик оқимининг нисбий намлиги назорат қилиб турилади. Унинг намлиги уймаларда 25% га ва бункерларда 58% гача камайганда қуритиш тўхтатилади.
Фойдаланилган адабиётлар:
  1. Нурматов Ш., Атабаева Х.Н., Исраилов И.А., Умарова Н. "Суғориладиган ерларда соя
етиштириш бўйича тавсиянома". Тошкент, 2011 йил.
  1. Атабаева Х.Н., Исраилов И.А., Умарова Н. "Соя-морфология, биология, етиштириш
технологияси". Тошкент, 2011 йил.
  1. Анарбаев И., Саттаров М. Соя-сердаромад экин. Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги журнали, 2012, №5, 11 б.

скачать dle 11.3

1-06-2018, 14:40 114 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив