» » » ЯНГИ ОЗУҚАБОП ЭКИН

ЯНГИ ОЗУҚАБОП ЭКИН

Nashr ma’lumotlari: // СЕЛЕКЦИЯ ВА УРУҒЧИЛИК БЎЙИЧА ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИНГ МУҲИМ ЙЎНАЛИШЛАРИ. Республика илмий-амалий анжумани материаллари // 20 – май. Тошкент - 2013//. 
To’plamni yuklash uchun havola:  To'plam

ЯНГИ ОЗУҚАБОП ЭКИН

Бобоев Ф.Ғ.
Ўзбекистон маккажўхори илмий текшириш станцияси


Ўзбекистон республикасининг тараққиёт давридаги ривожланиш босқичида, илмий соҳада жуда кўплаб кузатув ишлари олиб борилмоқда, бу келажакда аҳолини озиқ-овқатга бўлган эҳтиёжларини қондириш масаласини ечимини топиш учун йўналтирилган асосий тадбирлардан ҳисобланади. Шу билан бирга қишлоқ хўжалиги ходимлари зиммасига ҳам жуда катта маъсулият юкланган бўлиб, сувсизлик, шўр ва касалликларга чидамли қишлоқ хўжалиги экинларини яратиш ҳар бир олим, мутахассис ва шу соҳа вакилларининг олдига қўйган биринчи вазифаси ҳисобланади.
Ўзбекистон маккажўхори илмий текшириш станцияси ходимлари қишлоқ хўжалиги экинлари ичида тўйимли ем-хашак учун мос, йўқори кўк масса берадиган, бошоқдошлар оиласига мансуб ИКБА ва ИКАРДА дан келтирилган 60 дан зиёд африка қўноғи навлари устида селекция ва уруғчилик борасида кузатув ишлари олиб бормоқда [2]. Шундан ИКБАдан келтирилган африка қўноғи навлари ичидан HHVBC tall намунасини ажратиб олинди, ҳамда 2009 йилда бу намунадан эркин чангланиш йўли билан кўп танлаш орқали оддий селекция усулида янги Хашаки 1 нави яратилди [1]. Хашаки 1 нави яратилишида фойдаланилган навга нисбатан ҳосилдорлиги, тезпишарлиги ва кўп ўримлилиги борасида ажралиб турди. Хашаки 1 нави Республика Нав синаш комиссияси томонидан 2012 йилда истиқболли деб топилди ва ҳозирда кўпайтириш, ҳамда уруғчилик ишлари олиб борилмоқда.
Яратилган янги Хашаки 1 навини келтириб чиқарилган HHVBC tall навига солиштирганимизда кўк массага ўриш учун тайёр бўлиши биринчи ва иккинчи ўримда ҳам 4-5 кунга эрта ўтиши, кўк масса ҳосилдорлиги икки ўримда 45,1-67,5 ц/га кўп бўлиши кузатилди.
Африка қўноғининг станцияда яратилган янги Хашаки 1 нави устида бир қанча агротехник кузатув ишлари амалга оширилмоқда. Африка қўноғининг бу навини 2010 йилдан бошлаб республикамизни бир қанча жойларида, жумладан Қорақалпоғистон республикаси, Андижон, Сирдарё вилоятларида шўрланган ва шўрланыаган майдонларда экиб синаб кўрилмоқда, ҳамда Тошкент вилоятида икки муддатда (баҳорги ва такрорий анғизга), 80, 90, 100, 110 ва 2х100 минг/га туп сонида экиб кўк масса чиқиш меъёрлари ўрганилмоқда. Кўчат сони бўйича 100 минг/га кўчат бўлганда энг кўп кўк масса ҳосилини бериб, ҳосилдорлиги икки ўримда 630,0-680,0 ц/га ни ташкил этди.
Бу экиннинг селекция уруғчилигини ривожлантириш, ҳамда республиканинг барча иқлим минтақаларига мос янги навларини яратиш олимларимиз олдига қўйган энг муҳим масала бўлиб қолади.
Фойдаланилган адабиётлар:
  1. Бобоев Ф. «Истиқболли озуқабоп экин: аҳамияти ва хусусиятлари». Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда чорвачилик тармоғини иқтисодий, ташкилий ва ҳуқуқий жиҳатдан ривожлантиришнинг аҳамияти. Тошкент - 2010, 63 б.
  2. Кибека А.И., Дронов А.В., Массино И.В., Белюченко И. С., Крмжинская А.В. «Африканское просо - ценная кормовая культура», Ташкент. УзНИИНТИ. 1982 г. 6 с.

скачать dle 11.3

1-06-2018, 14:57 93 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив