» » » СУҒОРИШ МЕЬЁРЛАРИНИНГ ЕР ЁНҒОҚ ЎСИМЛИГИНИНГ ЎСИШ, РИВОЖЛАНИШ ВА ҲОСИЛДОРЛИГИГА БОҒЛИҚЛИГИ

СУҒОРИШ МЕЬЁРЛАРИНИНГ ЕР ЁНҒОҚ ЎСИМЛИГИНИНГ ЎСИШ, РИВОЖЛАНИШ ВА ҲОСИЛДОРЛИГИГА БОҒЛИҚЛИГИ

Nashr ma’lumotlari: // СЕЛЕКЦИЯ ВА УРУҒЧИЛИК БЎЙИЧА ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИНГ МУҲИМ ЙЎНАЛИШЛАРИ. Республика илмий-амалий анжумани материаллари // 20 – май. Тошкент - 2013//. 
To’plamni yuklash uchun havola:  To'plam
СУҒОРИШ МЕЬЁРЛАРИНИНГ ЕР ЁНҒОҚ ЎСИМЛИГИНИНГ ЎСИШ, РИВОЖЛАНИШ ВА ҲОСИЛДОРЛИГИГА БОҒЛИҚЛИГИ


Дуйсенов Т.К.
Ўз ЎИТИ


Мой олиш учун етиштирилаётган ер ёнғоқ ў^имлигидан мўл ҳосил олишнинг асосий омилларидан бири ўсимликнинг сувга бўлган талабига қараб уни сув билан етарли даражада таьминланишидир. Ер ёнғоқ ўсимлигининг сув билан етарли таьминланыаганда унда бўладиган физиологик жараёнлар бузилади, натижада ўсимликнинг ўсиш ва ривожланиши секинлашиб туганак тўплаши камаяди. Аксинча сув билан таьминлаш керагидан ортиқча бўлган тақдирда ҳам ўсимлик пояси бўйига ўсиб туганак тугиш жараёни бузилади ва натижада ҳосилдорликка салбий таьсир кўрсатади.
Ер ёнғоқ ўсимлигидан юқори ҳосил олиш учун суғориш меьёри ва унинг муддатлари муҳим ахамиятга эгадир. Ишлаб чиқариш фермер хўжаликларида ер ёнғоқ ўсимлигини суғориш муддатлари унинг ҳолатига қараб ёки календар кунларга қараб белгиланади, натижада усимликдан олинадиган ҳосилдорликнинг пасайишига ва сифатининг ёмонлашишига олиб келади.
Суғориш муддатларини белгилашда энг аниқ ва тўғри усул тупроқ намлигини чекланган дала нам сиғимига қараб белгилашдир.
Сизот сувларини ернинг устки қатламидан 2-3 м чуқурликда жойлашган -ўтлоқи аллювиал тупроқ шароитида ер ёнғоқдан юқори ҳосил олиш учун уни етиштиришда суғориш муддатлари, меьёрлари ва мавсумий суғориш меьёрлари урганилмаган.
Изланишнинг асосий мақсади ер ёнғоқ ўсимлигидан юқори ҳосил олиш учун суғориш муддатини, меьёрини аниқлаш хамда суғоришдан олдинги тупроқ намлигини чекланган дала нам сиғимига нисбатан энг мақбул суғориш тартибини белгилашдир.
Тажриба Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида жойлашган Мойли ва толали экинлар тажриба станцияси хўжалигида ўтказилди.Тажриба даласи тупроқлари ўтлоқи бўз тупроқ бўлиб, ер ости сувлари 2-3 м чқурликда жойлашган, суғориладиган бўз-ўтлоқи тупроқлар унумдор тупроқ ҳисобланиб, ундаги гумус миқдори 1.3 % ни ташкил қилади ва пастки қатламларга томон унинг миқдори камайиб боради. Тупроқнинг хайдалмаган қатламида фосфор миқдори 15-30 мг/кг. ни ташкил қилади.
Тажриба Ўзбекистон мойли ва толали экинлар тажриба станциясида қабул қилинган услубий қулланыалар асосида утказилди. Дала тажрибаси 4 қайтариқли, бир ярусли, бир делянка майдони 720 м2, умумий майдони 0,86 га ни ташкил қилади.
Тажриба тизими учта суғориш тартибидан иборат бўлиб, суғоришдан олдинги тупроқ намлиги чекланган дала нам сиғимига нисбатан 65-65-60%, 70-70-60%, 75-75-60% ни ташкил қилади.
Тажриба ўтказиш жараёнида қуйидаги кузатув ва тахлиллар ўтказилди:
Тупроқнинг хажм оғирлиги тажриба қўйиш олдидан хамда ер ёнғоқ ўсимлигининг ўсув даврининг боши ва охирида аниқланди.
Тупроқнинг чекланган дала нам сиғими 2х2 м ўлчамда рамка қўйиш усули билан аниқланди.
Тупроқнинг сув ўтказувчанлиги "эгат усули" билан бахорда ва кузда аниқланди.
Суғоришлардан олдинги тупроқ намлиги термостатда қуритиш йўли билан аниқланиб борилди. Суғориш муддати тажриба схемасига мувофиқ белгиланди ва меьёри тупроқнинг ЧДНС ва суғоришдан олдинги намлиги фарқи орқали ҳисобланди.
Фенологик кузатишлар 4 та такрорийликда вариантлар бўйича ҳар бир делянкада 25 дан ўсимликда кузатишлар олиб борилди.
Ўтлоқи-бўз тупроқ шароитида ер ёнғоқнинг суғориш тартиби, муддатлари, меьёрлари, тупроқ хажм оғирлиги ва сув ўказувчанлик хоссалари илгари ўрганилмаган.Тадқиқот натижаларига кўра суғориш тартиби тупроқнинг хажм оғирлигига ва унинг сув ўтказувчанлик қобилиятига турлича таьсир этиши маьлум бўлди.
Тажриба бошланишидан олдин аниқланган тупроқ намуналарида ва амал давридагиларида умумий холати 0-10 сантиметрли тупроқ қатламидан пастга қараб тупроқнинг хажми оғирлигини ортиб бориши кузатилди.
Амал даври бошида тупроқни 0-10 см ли қатламида хажм массаси 1,28 г/см3 ни, 30-40 ва 40-50 см. да 1,41 г/см3-1,42 г/см3 ни, 80-90, 90-100 см да эса 1,44 г/см3-1,45 г/см3 бўлганлиги аниқланди. Бахорда тупроқнинг ҳайдалма қатламида (0-30 см) 1,36 г/см3, 0-50 см. қатламида 1,38 г/см3 ни ташкил қилган бўлса амал даврининг охирида эса шу қатламларда 1,48 г/см3 ва 1,46 г/см3 ни ташкил қилди, яьни тупроқнинг хажм оғирлиги кузга келиб 0,03 г/см3 ва 0,08 г/см3 га ортгани кузатилди.
Суғориш меьёрларини аниқлаш учун тупроқнинг чекланган дала нам сиғими аниқланди. Олинган маьлуматларни тахлил қилиш натижаларидан маьлум бўлдики, тупроқнинг чекланган дала нам сиғими (ёки ЧДНС) 0-30 см қатламда 23,3 %, 0-50 см қатламда 22,2 %, 0.70 см қатламда 21,5 % ва 0-100 см қатламда 21,2 % ни ташкил қилди.
Тупроқ хажм оғирлигини суғориш тартиби бўйича аниқланганда, суғориш сони ва меьёрлари тупроқ хажм оғирлигига турлича маьлум даражада таьсир кўрсатди. Тажрибада амал даврининг бошида 0- 10 см қатламдаги тупроқ хажм оғирлиги 1,26 г/см3 ни ташкил қилган бўлса, амал даврининг охирига келиб бу кўрсаткич суғориш тартиби ЧДНС га нисбатан 65-65-60 % бўлганда 1,36 г/см3 ни, 70-70-60 % бўлганда 1,38 г/см3 ни ва 75-75-60% бўлганда 1,41 г/см3 ни ташкил қилди. Айтиш жойзки олинган маьлумотларга кўра тупроқ намлигини ортиб бориши билан унинг хажм оғирлиги бироз ортиши аниқланди, чунки қатор орасига техниканинг юришини ва суғориш сонини ортиши сабабли тупроқнинг зичланишига олиб келади.
Таькидлаш жоизки, белгиланган суғориш тартиблари таьсирида тупроқнинг хажм оғирлиги бироз ортиши кузатилган бўлса ҳам ўсимликларни ўсиб ривожланиши учун салбий холат кузатилмади.
Жадвал №1
Тажриба даласи тупроғининг сув-физик хоссалари._______________                  
Тупроқ қатлами, см.
Тупроқнинг хажм оғирлиги, г/см3
Чекланган дала нам сиғими, % Намуна олинган чуқурлр
Ўртача, %.
Бахорда
Кузда
Фарқи
1
2
3
1
2
3
4
5
6
7
8
0-10
1,28
1,45
0,07
22,4
23,4
24,8
23,5
10-20
1,34
1,48
0,14
20,3
24,8
23,6
22,9
20-30
1,36
1,50
0,15
22,3
24,8
23,5
23,5
30-40
1,41
1,44
0,03
22,0
21,5
24,4
22,6
40-50
1,42
1,43
0,01
18,6
18,0
18,7
18,4
50-60
1,50
1,53
0,03
17,1
20,0
21,0
19,4
60-70
1,48
1,48
0,00
18,2
21,0
21,8
20,3
70-80
1,43
1,43
0,00
17,9
19,6
21,5
19,7
80-90
1,44
1,44
0,00
18,8
20,9
21,6
20,4
90-100
1,45
1,45
0,00
20,4
22,0
22,8
21,7
0-30
1,36
1,48
0,12
21,7
24,3
23,9
23,3
30-50
1,41
1,44
0,03
20,3
19,8
21,6
20,6
50-70
1,49
1,50
0,01
17,7
20,5
21,4
19,9
70-100
1,44
1,44
0,00
19,1
20,8
21,9
20,6
0-50
1,38
1,46
0,08
21,1
22,5
23,0
22,2
0-70
1,41
1,47
0,06
20,1
21,9
22,5
21,5
0-100
1,42
1,46
0,04
19,8
21,6
22,3
21,2
Тупроқ намликлари ва аниқлаш муддатларидан қатьий назар тупроқнинг сув ўтказувчанлик хусусиятлари кузатувни 1-соатидан 4-соатига томон камайиб бориши аниқланди.
Айтиш жойзки олинган маьлумотларга кўра тупроқ намлигини ортиб бориши билан унинг хажм оғирлиги бироз ортиши аниқланди, чунки қатор орасига техниканинг юришини ва суғориш сонини ортиши сабабли тупроқнинг зичланишига олиб келади.
Таькидлаш жоизки, белгиланган суғориш тартиблари таьсирида тупроқнинг хажм оғирлиги бироз ортиши кузатилган бўлса ҳам ўсимликларни ўсиб ривожланиши учун салбий холат кузатилмади.
Тупроқ намликлари ва аниқлаш муддатларидан қатьий назар тупроқнинг сув ўтказувчанлик хусусиятлари кузатувни 1-соатидан 4-соатига томон камайиб бориши аниқланди.
Суғориш сони ва меьёрларининг ошиб бориши, тупроқнинг сув ўтказувчанлигини камайишига олиб келди. Тажрибанинг амал даври бошида сув ўтказувчанлик аниқланганда кузатув соатига мутаносиб равишда 325 м3/га дан 165 м3/га камайган .Амал даври охирида суғориш олди тупроқ намликлари ЧДНС га нисбатан 65-65-60% бўлганда 205-110 м3/га, 70-70-60% бўлганда 190-95 м3/га ва 75-75-60% бўлганда 185-86 м3/га ни ташкил этганлиги аниқланди. Шундай қилиб тупроқнинг сув ўтказувчанлиги амал даврининг охирида бахордагига нисбатан 315-419 м3/га пасайганлиги кузатилди.
Амал даврида қатор орасида тракторларнинг юриши ва суғоришларнинг хисобига тупроқнинг зичланганлиги сабабли тупроқ сув ўтказувчанлигигини камайганлиги аниқланди.
Ер ёнгоқнинг ўсув даврида суғоришлардан олдинги тупроқ намлиги тажриба тизимида қабул қилинган намликлар миқдорига яқин бўлиб, унинг фарқи 0,3-0,8% дан ортмади. Тажрибанинг биринчи вариантида суғоришдан олдин тупроқ намлиги ЧДНС га нисбатан 64,8-65,4%, иккичи вариантда 69,7- 70,8% ни ва учинчи вариантда 74,7-75,8% ни ташкил этди.
Жадвал № 2. Суғориш тартибининг тупроқ хажм оғирлигига таьсири.
Вариантлар
Аниқлаш муддати
Тупроқ қатлами, см.
0-10
10-20
20-30
30-40
40-50
0-30
0-50
Бахорда
23.04
1,26
1,37
1,41
1,45
1,45
1,34
1,39
65-65-60%
04.10
1,36
1,43
1,47
1,49
1,49
1,42
1,45
70-70-60%
04.10
1,38
1,45
1,48
1,49
1,50
1,44
1,46
75-75-60%
04.10
1,41
1,48
1,50
1,51
1,50
1,46
1,48
Жадвал_ №3.Тупроқ сув ўтказувчанлик хоссасининг ўзгариши.
Вариантлар
Аниқлаш
Кузатиш соати
Жами 4 соатдаги

муддати
1
2
3
4
миқдори, м3/га.
Бахорда
20.04
325
250
190
165
930
65-65-60%
6.10
205
170
130
110
615
70-70-60%
6.10
190
150
110
95
545
75-75-60%
6.10
185
140
100
86
511
Хар ҳил суғориш тартибларида амал даврида суғориш меьёрлари ва унинг сони турлича бўлиши кузатилди.Суғоришдан олдинги тупроқ намлиги чекланган дала нам сигимига нисбатан 65-65-60% қилиб белгиланган вариатда 3 марта, 70-70-60% бўлган вариантда 4 марта, 75-75-60% бўлган вариантда 5 марта суғориш ўтказилди.Суғориш меьёрлари тупроқ намлиги ЧДНС га нисбатан 75-75-60% бўлганда ҳар бир суғоришда 800-950 м3/га ни, 70-70-60% бўлганда 950-1080 м3/га ва 65-65-60% бўлганда 1200-1280 м3/га ни ташкил қилганлиги маьлум бўлди, демак тупроқдаги сув захираси қанчалик кам бўлса, суғориш меьёри нисбатан кўпроқ бўлиши мумкин эканлиги аниқланди.
Маьвсуми суғориш меьёрлари суғоришдан олдинги тупроқ намлиги ЧДНС га нисбатан 65-65-60%, 70-7060%, 75-75-60% бўлганда мутаносиб равишда 3730,0 м3/га, 3945,0 м3/га, 4300,0 м3/га ни ташкил қилади. Мавсумий суғориш меьёрлари вариантлар орасида 215-575 м3/га фарқланди.
Суғориш тартиблари ер ёнғоқ ўсимлигининг ўсиб ривожланишига ва ҳосилдорлигига турлича таьсир кўрсатди. Суғоришдан олдинги тупроқ намлиги ЧДНС га нисбатан 65-65-60% бўлган вариатда ер ёнгоқни асосий поясининг бўйи 19.5 см., 70-70-60% бўлган вариантда 22.7 см. ва 75-75-60% бўлган вариантда 24.5 см ни ташкил қилди.
Жадвал № 4. Суғориш меьёри ва мавсумий суғориш меьёрлари.
Суғориш тартиби ЧДНС га нисбатан, %
Суғоришлар сони
1-чи
2-чи
3-чи
4-чи
5-чи
Мавсумий суғориш меьёри, м3/га
65-65-60
1280
1250
1200


3730
70-70-60
1080
955
950
960

3945
75-75-60
950
900
850
800
800
4300
Суғоришлар сони кўп бўлган вариантда ер ёнғоқ поясининг бўйи нисбатан баланд бўлиши кузатилди ёки 5 марта суғорилган вариантда 3 марта суғорилган вариантга нисбатан асосий поянинг бўйи 6 см га баланд бўлганлиги кузатилди.
Суғориш олди тупроқ намлиги ЧДНС га нисбатан 65-65-60% қилиб белгиланган вариантда ер ёнгоқ ҳосили 18,4 ц/га ни, 70-70-60% вариантда 21,6 ц/га ни ва 75-75-60% вариантда 22,0 ц/га ни ташкил қилганлиги аниқланди.
Суғориш олди тупроқ намлигини ЧДНС га нисбатан 75-75-60% гача кўтарилганда, тупроқ намлиги 70-70-60% бўлганга нисбатан ҳосилдорлик сезиларли даражада ортмади, лекин 65-65-60% ли суғориш тартибига нисбатан 3,6 ц/га қўшимча ер ёнгоқ ҳосили олинганлиги кузатилди.
Суғориш тартиби ЧДНС га нисбатан, %
Шохлар сони, дона
1000 дона уруғ вазни
Пишиб етилган туганак, %
Асосий поянинг бўйи, см
Ҳосилдор- лик, ц/га
Бирлам- чи
Икки- ламчи
1
65-65-60
5
2
560
67.2
19.5
18.4
2
70-70-60
6
3
600
65.8
22.7
21.6
3
75-75-60
7
3
605
62.3
25.5
22.0
Ўзбекистон мойли ва толали экинлар тажриба станцияси далаларида бўз ўтлоқи тупроқлар шароитида экилган ер ёнғоқ ўсимлигининг суғориш тартиблари бўйича олиб борилган илмий изланишлар натижасидан қуйидаги хулосаларга келиш мумкин:
  1. Тупроқнинг хоссаларидан, хажм оғирликлари, сув ўтказувчанлиги тупроқни суғориш олди намликларига боғлиқдир.Тупроқ намлиги ЧДНС га нисбатан 65-65-60% дан 75-75-60% га ошиши билан амал даври охирида унинг хажм оғирлиги ортиб, сув ўтказувчанлиги 315-419 м3/га камайганлиги аниқланди.
  2. Ер ёнғоқ ўсимлигини амал даврида суғориш учун суғориш олди тупроқ намлиги ЧДНС га нисбатан 65-65-60% бўлган вариантда 3 марта, 70-70-60% вариантда 4 мата ва 75-75-60% лик вариантда 5 марта суғорилиб, мавсумий суғориш меьёрлари мутонасиб равишда 3730 м3/га, 3945 м3/га ва 4300 м3/га ни ташкил қилди.
  3. Ер ёнғоқ ўсимлигининг ўсув даврида суғоришлардан олдинги тупроқ намлиги ЧДНС га нисбатан 70-70-60% дан кам бўлмаган миқдорда таьминловчи суғориш режими қўлланилган вариантда ўсимликнинг ўсиб, ривожланишига ва ҳосил тўплашига энг яхши шароит яратилганлиги аниқланди.
  4. Ер ёнғоқ ҳосили тупроқ намликлари ЧДНС га нисбатан 65-65-60% дан 75-75-60% гача кўпайиши билан 18.4 ц/га дан 22.0 ц/га ортиб бориши аниқланди. Лекин тупроқ намлиги ЧДНС га нисбатан 75-75-60% бўлганда ер ёнғоқ ҳосили 70-70-60% га нисбатан сезиларли даражада ортмаслиги кузатилди.
Демак, ер ёнғоқ ўсимлигидан юқори ва сифатли ҳосил олиш учун энг мақбул суғориш режими чекланган дала нам сиғимига нисбатан 70-70-60% деб қабул қилиш мумкин.
Фойдаланилган адабиётлар:
  1. Н. Ўразматов.,А. Абдуллаев. Урёнғоқ ва унинг парвариши. Збекистон қишлоқ хўжалик журнали. №2. Т. 1994 йил.
  2. А. Абдуллаев., Н. Ўразматов. Урёнғоқ агротехникаси. "Пахта мажмуидаги зироатлар етиштириш технологиясининг аҳволи ва ривожлантириш истиқболлари" мавзусидаги халқаро анжуманнинг илмий мақолалар тўплами. Тошкет, 1996 йил.

скачать dle 11.3

1-06-2018, 15:56 212 1
BrusanLog 12 июня 2018 17:15
Народ кто хочет играть в современные игры на высоких настройках с динамичными теняими даже на самых слабых ПК или ноутах. Без лагов и фризов (Но нужен более менее нормальный интернет). Читайте статья по настройке компа здесь. Видео по установке и настройке смотрите тут. Играю уже пол года на ведре 2005 г. Буду рад кому помог разорить буржуев игровой индустрии!!!


Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив