» » » ЖАВДАР ЎСИМЛИГИНИНГ ТАРҚАЛИШИ НАВЛАРИ ВА УНГА ТУШАДИГАН ШОХКУЯ ЗАМБУРУҒЛАРИНИНГ ТАБОБАТДАГИ АҲМИЯТИ

ЖАВДАР ЎСИМЛИГИНИНГ ТАРҚАЛИШИ НАВЛАРИ ВА УНГА ТУШАДИГАН ШОХКУЯ ЗАМБУРУҒЛАРИНИНГ ТАБОБАТДАГИ АҲМИЯТИ




Nashr ma`lumotlari:    //Мамлакат Тараққиёти  ёшлар нигоҳида // мавзусида
“2017-йил – Ҳалқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”га бағишланган
иқтидорли талаба-ёшларнинг 1-илмий –амалий конференцияси материаллари
To‘plamni yuklash uchun havola:
 To’plam

ЖАВДАР ЎСИМЛИГИНИНГ ТАРҚАЛИШИ НАВЛАРИ ВА УНГА ТУШАДИГАН ШОХКУЯ ЗАМБУРУҒЛАРИНИНГ ТАБОБАТДАГИ АҲМИЯТИ


Талаба: Ф.Мардонов (ТДАУ)
Илмий рахбар: А.Исламов (ТДАУ)


Жавдар- Secale L.  авлоди етита турни ўз ичига оладиган  шу турлардан  деҳқончиликдафақат  битта тури – S. Cereal L. маълум. Экиладиган яъни маданий жавдар бир йиллик, баъзан икки йиллик  ўсимликдир. Бу авлод вакилларининг  тўпгулизич бошоқ типда  бўлади. Ёввойи турларида бошоқ ўзаги  етилгандан сўнг  бўғимларга ажраб синади. Экиладиган турларида эса  ўзаги қаттиқ бўлиб,  пишганда синмайди. Бошоқлари  2-3 гулли, бошоқ ўзагида  биттаданикки қатор бўлиб  жойлашади. Бошоқча тангача барги  бигизсимон, одатда  гултангача баргидан  қисқароқ бўлади. Остки гултангача  баргиланцетсимон  чўзилиб,  қилтиқ шаклини олгандир. Улар 8 та турдан иборат. Бундан 7 таси  шимолий ва жанубий ярим шарда тарқалган. МДХ да жавдарнинг 5 та тури . Ўзбекистонда 2 тури  учрайди.
Экиладиган жавдар ( S.cereale )  Бу баҳорда экилганда  бир йиллик, кузда  экилгандаикки йиллик, четдан- шамол воситаси билан  чангланувчиўт ўсимликлардан бўлиб, мум  ғуборлар  билан қоплаган. Бунинг натижасида  у кўкимтир – зангори  тус олади. Бошоқ ўзаги мўрт эмас, пишганда бўғимларга ажралиб,  тўкилиб кетмайди. Бошоқча тангача барги  қилтиқсиз  ёки қисқақилтиқли бўлади. Бу маданий ўсимликҳамда  ғаллалар орасида  ўсадиганбегона ўт бўлиб, шимолий ярим шарда, МДХ нинг шимолий  районларида,хусусан ўрмон зонасида  бегона ўт сифатида ўсади. Кўпроқ ёввойи ҳолдаКавказда учрайди. Фақат қилтиғибошоқча тангачасидан 2-3 марта узун бўлган  бир ттури ( S.Sibllvtre )   МДХнинг европа қисмида, Ғарбий Сибирдава Ўрта Осиёда учрайди. Жавдар яхшиовқат  ва  ем – хашакўсимлигидир. Унинг поясидан қоғоз тайёрлаш мумкин.
Н.И. Вавилов  фикрига кўра , ёввойи  жавдарбилан буғдой  тоғда биргаликда ўсганида  улар  ўртасидаги рақобат  натижасидаёввойи  жавдардан  маданий жавдар келииб чиққан. Ёввойи жавдар  совуққа  анча бардош берадиган  бирмунча чидамли  ўсимлик бўлиб, ноқулай  шароитгакамроқ чидамли бўлган  буғдойни экинлар  орасидан  сиқибчиқариши  ва шу тариқа  фақат ўзи ўсиши  мумкин. Буғдой бархам топган,  жавдар эса ҳосил бераверган, бу ҳосилдан  қадимги деҳқонлар  фойдаланганлар.
У асосан кузги ўсимлик хисобланади, бироқ баҳорги формалариҳам учрайди. Жавдарнинг  похол пояси  узун бўлганлигидан  у ётиб қолишга моил ўсимлик. Яхши тупланади  ва бақувватилдиз  системаси  ҳосил қилади.Бошоғи икки ён томонидан  сиқиқ бўлиб,  икки томонга йўналган  калта  қилтиқлари  бор. Бошоқ ўзагининг  ҳар бирпоғонасида  биттадан  бошоқчабўлади. Бошоқчалари, одатда,икки  гулли, учинчи гулининг  муртагиҳам  бўлиши мумкин. Бошоқча қипиқлари  энсизингичка, қилтиқсимон  ортиғи бор. Ланцетсимон ташқи  гул  қобиғинингтукчали  қирраси  бор, учидан қилтиқ чиқмайди,  туксиз ёки тукли бўлади. Бошоғининг ранги оқ (сариқ), малла ранг- қизил,  жигар ранг ва қора. Жавдарнинг дони  чўзинчоқ  ёкиоввал  шаклида,  узунаситгакетган эгатчаси, учида попуги бор, ранги   яшилданжигар рангача ўзгариб  туради. 1000  дона ўруғининг   вазни18 гр дан - 35 гр гача  етади.
Жавдарнинг селекция йўли билан чиқарилган  барча навлари  (vulgare-  вулгаре – оддий  демакдир). Бу тур хилига кирадиган  жавдар бошоғининг  оқрангдалиги  ва  мўрт бўлмаслиги, доннинг ва ташқи  гул қобиғининг  пўстсиз бўлиши  биланхарактерланади. Жавдарнинг навлариқуйидаги  асосий белгиларига  қараббир- биридан  фарқ қилинади.
Бошоқнинг шакли : призмасимон бошоқ -  бу хилдаги бошоқнинг  олд ва ён томонлари  борбўйига бир хил  кенгликда бўлади (энг учи бироз торайган  бўлиши мумкин ):  дуксимон бошоқ – бундай бошоқнинг  асосидаолд  томони  ён томониданэнлироқ бўлади, чўзиқ  - эллипсимон  бошоқ – бундай бошоқнинг  олдтомони  ўрта қисмида  бимунчаэнли бўлиб, учи  билан  асосигатомон торайиб боради. Бошоқнингзичлиги,  худди буғдойдаги каби, биттаси  чегириб  ташланганбошоқчалар  сонини  бошоқ ўзагининг   сантиметрларҳисобидаги  узунлигига  бўлиш йўли билан  аниқланади. Бошоқнинг зичлиги:  юқори – 4,0 ва бундан юқори : ўртачадан юқори  -3,6-3,9: ўртача -3,2 -3,5; паст (юмишоқ бошоқ)  - 3,2дан паст бўлади.
Дони:  ранги жихатидан  ҳар хилтовланадиган  яшил, сариқ, жигар ранг, сариқ-яшил, кул ранг; 1000 донасининг вазни  жихатидан: юқори -28 г  ва ундан ортиқ: ўртьачадан юқори -24-27,9 г: ўртача-20-29 г;  ўртачадан паст -16-19,9 г, паст -15,9 г бўлади. Қуйида жавдарнингэнг мухим навларинингхарактеристикаси келтирилган. Киргизская 1 нави  Қирғизистондеҳқончилик илмий текширишинститутида  чиқарилган. Биологик жихатидан  кузги, вегетация даври 195 кун, тупланувчанглиги  4,9,  ўсимликнинг бўйи 84-101 см, сербарглиги 60-69% .
Бу нав сариқ занг касаллигига чидамли, тупи ётиб қолишгаўртача чидамли  бўлиб, кам касалланади. Кўкат массасининг  озиқлик сифати  яхши. Кўкат массаси пичан ҳосили юқори.  У кўкат олиш учун  барчавилоятлардаги  лалимикор  зоналарда районлаштирилган.
Памирская  нави Қозоғистондаги  Красноводдапад селлекция  станциясида чиқарилган, биологик жихатидан  кузги, ўсимликнинг бўйи 155-163 см, сербарглиги 47-57%, вегетация даври 159-165 кун. Сариқ занг касаллиги билан кам касалланади. Пояси ётиб қолади, кўкат массасининг озиқлик  сифатлари яхши. Кўкат масса  ва пичанҳосили юқори. Суғориладиганерларга экиш учун  тавсия этиш мумкин.
Тетраплодная  нави ЎзРФА Ботаника институтида  селекция йўли билан  чиқарилган.Бу нав биологик жихатдан  кузги бўлиб, ўсимлигининг бўйи 151-166 см, сербарглиги 53-61%, вегетация даври 165-168 кун. Касалликларга чидамли. Юқорикўк масса  ва пичан  ҳосили олинади. Суғориладиган ерларга экиш тавсия этилади.
Secale L. – жавдар, қорабуғдой. Бўйи 20-50 см. Бошоқча қипиқларининг  қилтиқлари2-6 см. Чангдонлари 2,5 -3,5 мм. Бошоғи 2-8 см. Бошоқ ўқи  мўрт бўлиб,уруғ пишгач  тезда парчаланиб кетади.
S. Silvestre  Host. – Ёввойи  жавдар.Бир йиллик ўт. Апрель – июль ойларида гуллаб уруғлайди. Чўл ва адирлардаги  қум  ва бўз ерларда  учрайди.
S.Cereale L. Маданий жавдар. Бўйи  60-200 см. Бошоқча қипиқларининг  учи ўткир, қилтиқсиз  ёки қилтиқли (2-3 мм). Чангдонлари 6-8 (14) мм. Бошоғи 5-15 см. Бошоғи уруғи пишгач парчаланмайди.
Июнь-июль ойларида  гуллаб уруғлайди. Адирларда  ғалла экинлари  орасидаўсади .  Пиреномицетлар (Pyrenompcetales)   тартибининг  экинлар учун энг хафли бўлган вакили  шохкуя(Ciaviceps  purpure) замбуруғидир.  Бупаразит  замбуруғ  бўлиб, турлиғалла  экинларини, жумладан буғдой,  ва жавдарникўп  зарарлантиради.  У бошоқдақора,  жигарранг тусдаги слероций деб аталадиган  шохчалар ҳосил қилади.  Склероцийерга  узулиб тушгандан кейин  қишлаб,баҳорда  униб  унданузун дасталар учида  жойлашган шарсимон  қизил бошчалар ўсиб чиқади. Бу бошчаларни   строма  дейиладива уларда  перитецийлар жойлашади. Перитецийларда  етилган споралар ташқарига  чиқадива шамол таъсирида  тарқалиб  ғалла экинларининг  гулига тушади. Гулга тушган  халтаспоралардан  мицеллий ҳосил бўлиб, у гул тугунчасига ўтиб олади. Бу ерда кейинчалик  янги  склероцийҳосил бўлади. Шохкуя – склероций жуда захарли бўлиб, унинг  таркибидабир қанча  алкалоидлар  мавжуд. Шохкуяга қарши  кураш  ғаллани  замбуруғсклероцийсидан  тозалашдир. Агар шохкуядан тозаламаган жавдар униданёпилган нонни узулуксиз ейилса, одам оғир касалликка- эрготизмга (гангреноз ва конвульсив шаклидаучрайди) дучор бўлади.  Ун таркибида шохкуя аралашмаси  бор йўқлиги  Гофманреакцияси ёрдамида  (шохкуя пигментларига  реакция ) аниқланади. Бунинг учун 10 г унга 20 мл эфир қўшибчайқалади, сўнгра аралашмага 20 томчи20 % ли сулфат кислота солиб,ярим соатдан сўнг фильтрдан ўтказилади. Кейин фильтратга  натрий бикорбонатнинг  тўйинган эритмасидан 1 мл қўшиб чайқалса, шохкуянинг бўёқ моддалари аралашманинг остки қаватига  ўтади ва натирий бикорбонат эритмасини бинафша ранга бўяйди.
Шохкуя препаратлари акушерлик гникология сохасида бачадон фаолиятини  кучайтириш ва уни қисқартириш, қон кетишни тўхтатиш, кўкрак қисиши, мигрен, эндоартерит, қон томирлар спазмаси ва бошқа касалликларни даволашда ишлатилади.
Шохкуяда  30 дан ортиқ клавин гурухи алкалоиди борлиги аниқланган. Бир қанча доривор препаратлари шишада ва ампулада эритма  ҳолда “Неогинофорт” (Венгрияда). “Секабревин” (Германияда) “Аклиман” (Чехословакияда)чиқарилади.
Фойдаланилган адабиётлар
1. Ботаника Л.И. Курсанов, Н.А.Комарницкий, К.И. Мейр, В.Ф.Раздорский А.А.Уранов  Тошкент -1963.
2.Ўсимликлар систематикаси  С.С.Сахобиддинов  Тошкент “Ўқитувчи ”  1966
3. Ботаника асослари И.Хамдамов, П.Шукруллаев, Е.Тарасова, Ю.Қурбонов,А.Умирзоқов Тошкент “Мехнат”1990
3. В.Н.Чирков Ўсимликшуносликдан практикум “Ўқитувчи ” нашрёти Тошкент -1976
4. Ўзбекистон ўсимликлари  аниқлагичи  А.Хамидов, М.Набиев, Т.Одилов Тошкент “Ўқитувчи ”  1987
5. Фармакогнозия  фармацевтика  институтлариталабалари учун ўқув адабиёти Ҳ.Х.Холматов Ў.А.Ахмедов Ибн Сино номидаги нашрёт- матбаа бирлашмаси Тошкент. Навоий кўчаси 30 . 1995 йил.
скачать dle 11.3
Kalit so'zlar:

27-10-2017, 13:28 845 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив