» » » АРПА ДОНИ ПАРҲЕЗБОП МАҲСУЛОТ

АРПА ДОНИ ПАРҲЕЗБОП МАҲСУЛОТ




Nashr ma`lumotlari:    
//Мамлакат Тараққиёти  ёшлар нигоҳида // мавзусида
“2017-йил – Ҳалқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”га бағишланган
иқтидорли талаба-ёшларнинг 1-илмий –амалий конференцияси материаллари

To‘plamni yuklash uchun havola:
 To’plam

АРПА ДОНИ  ПАРҲЕЗБОП МАҲСУЛОТ


Талаба: М.Азимова (ТДАУ)
 Илмий рахбар: И.Маматқулов (ТДАУ)
 
Арпа жуда қадимий  экин. Археологик қазишмалар арпа неолит давридан экилиб келинганлигидан далолат беради. Профессор Д.Р. Харлан арпа милоддан 7000 йил аввал экила бошлаганлигини тахмин қилади.
Арпанинг 30 дан ортиқ турлари мавжуд бўлиб, унинг фақат битта – Hordeum тури экиб етиштирилади. Арпа экини майдони жаҳон бўйича 80 млн. гектар атрофида бўлиб, буғдой, шоли, маккажўхоридан сўнг
4-ўринни, Ўзбекистонда эса донли ўсимликлар орасида буғдойдан кейин 2-ўринни эгаллайди.Арпа республикамизнинг сувли ва лалмикор ерларида 20 минг/га майдонга етиштирилади. Лалмида 4-7 ц/га, сувлида 35-40 ц/га (65-70 ц/га) ҳосил беради.Ер юзида 125 млн тонна дон ишлаб чиқарилади.Арпа донида ўртача 12% оқсил, 5,5% клейковина 64,6% АЭМ, 2,1%  мой, 13%  сув, 2,8 % кул бўлади.
Арпа қимматбаҳо экин ҳисобланади, у озиқ-овқат ва ем-хашак, саноатда хом-ашё сифатида ишлатилади. Арпа донидан ёрма, перловка ва ун олинади. Унинг 1 кг донида 1,2 озиқа бирлиги бўлиб, донлари йирик бўлган 2 қаторлиларидан пиво ва парҳезбоп ёрма тайёрланади.
Арпа уруғи 1-3 °С да униб чиқади, лекин муқобил ҳарорат 18-25 °С, максимал ҳарорат эса 28-30 °Сҳисобланади. Уруғини униб чиқиши учун 48-65 % сув қуруқ уруғ вазнига нисбатан талаб қилади. Арпа майсалари -3-4 °С совуққа ҳам чидайди. Арпа баҳорда экилиб дони шаклланаётганда ҳаво ҳарорати +40 оС ва ундан ҳам юқори бўлганда ҳам юқори ҳосил беради.
Чунки, баҳорги арпанинг қурғоқчиликка чидамлилиги юқори бўлиши сабабли транспирация коэффициенти 400 га тенг бўлади. Арпа озиқ моддаларни дастлабки ўсув даврида кўп ўзлаштириши сабабли ўғитлашни асосий қисми уни экиш билан бирга қўлланилиши керак. Арпанинг найчалаш фазасида сувга ва озиқ моддаларга бўлган талаби юқори, ушбу талаб таъминланса ҳосилдорлиги билан бирга донининг парҳезбоплилик даражаси ҳам ошади.
Арпа озиқа элементлари билан яхши тўйинтирилганда сувга қурғоқчиликка ва юқори ҳароратнинг салбий таъсирига бардошлилиги ошади. Намлик етишмаганда арпа фосфор билан тўйинтирилса баргларида хлорофилл доначалари кўпайиши натижасида қурғоқчиликка чидамлилиги ошади. Арпа қурғоқчилик шароитида етиштирилганда азотли ўғитлар билан меъёрида озиқлантирилганда соғлом чангчилар ҳосил қилиши эвазига физиологик жараёнларининг яхшиланиши эвазига дон ҳосили ва парҳезбоплилик даражаси ошади.
Қурғоқчилик шароитида арпа илдизлари тупроқнинг пастки қатламларигача кириб бориб, тупроқнинг пастки қатламларидаги намлик ва озиқадан унумли фойдаланади ҳамда ён илдизлари ҳам яхши ривожланган бўлади. Арпа кечиктирилиб озиқлантирилганда донларидан парҳез ёрма тайёрлаш хусусияти кескин пасайиб кетади. Чунки, бундай ҳолатда оқсил миқдори ошиб крахмал камаяди.
Арпа уруғи экилишидан олдин ҳар хил тузлар эритмалари билан ивитиб экилса ҳам дон ҳосили ва парҳезбоплиги ошади.
Арпа азотли ўғитлар билан ёш даврида озиқлантирилиши керак. Айниқса, азотли минерал ўғитлар арпа уруғини экиш билан бирга қўлланилса, фосфорни ўзлаштириши яхшиланиши эвазига дон ҳосили ва парҳезбоплиги янада ошади.
Калий арпа ҳужайраларида ион шаклида бўлиб, жуда ҳам ҳаракатчан бўлади. Калий асосан шакар ҳосил бўлишини бошқариши натижасида салбий омилларга бардошлилигини оширса фосфор етишмаганда тўпланиши пасайиши ҳисобига ҳосилдорлиги ва парҳезбоплиги ҳам пасаяди.
NPK меъёрида қўлланилганда дон ҳосили ошиши билан бирга крахмалнинг ошиши натижасида парҳезбоплиги ва бошқа дон сифатини белгиловчи технологик кўрсаткичлари ҳам яхшиланади.
Тупроқдаги органик моддалар (гумус) кам бўлган ерларда азотли ўғитлар қўлланилганда оқсил миқдори ошиши натижасида пивобоплиги ва парҳезбоплиги кескин пасайиб кетади. Чириндиси кам бўлган ерларда фосфорли ва калийли ўғитлар меъёрида қўлланилган ерга азот ҳам тавсия этилган меъёрда қўлланилганда ҳосилдорлиги билан бирга парҳезбоплиги ҳам ошади.
Арпанинг озиқланишида фосфор етишмаслиги натижасида оқсил алмашинуви жараёни бузилиши оқибатда амин ва амидли азот кўп тўпланиб крахмал миқдори пасайиши натижасида парҳезбоплиги пасаяди.
Демак, мўл ва парҳезбоп арпа дони етиштиришда минерал ўғитлар тегишли меъёрларда ва нисбатларда қўлланилиши муҳим аҳамият касб этиб, самарали таъсири дастлабки ўсув даврида юқори бўлади.
Ҳаво ҳарорати юқори бўлиб, қурғоқчилик кузатиладиган ерларда арпа минерал ўғитлар билан талаблар даражасида озиқлантирилганда сув етишмовчилигига ҳам барҳам берилиб, парҳезбоплилик кўрсаткичлари юқори бўлган дон етиштиришда ҳал қилувчи вазифани бажаради.
Бундай ҳолат Ўзбекистоннинг жанубий минтақалари шароитида мўл ва парҳезбоп арпа дони етиштириш ҳамда технологик сифат кўрсаткичларини яхшилаш муаммоларини ҳал этишда минерал ўғитлар қўллаш агротехнологиясини тизимлаштириш тадқиқотларимиздан кенг ўрин эгаллаган.
 
Фойдаланилган адабиётлар.
 
1. А.Амонов, Р.Телляев, Р.И.Сиддиков, И.Эгамов, Х.Махмудов, А.Мансуров. Ўзбекистон Республикасида экишга тавсия этилган ҳамда истиқболли кузги буғдой навларининг тавсифи ҳамда уларни етиштириш агротехникаси бўйича тавсиялар. Андижон, 2010,3-86 бет.
2. И.Кобулов ва бошқалар. Суғориладиган ва лалми ерларда кузги бошоқли дон экинларини парвариш қилиш технологияси. Ҳаёт нашриёти. Андижон, 2000.
скачать dle 11.3
Kalit so'zlar:

31-10-2017, 14:37 718 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив