» » » ТАЪЛИМНИ СИФАТИ ВА САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШДА ИННОВАЦИОН КОРПОРАТИВ ҲАМКОРЛИКНИ ТУТГАН ЎРНИ

ТАЪЛИМНИ СИФАТИ ВА САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШДА ИННОВАЦИОН КОРПОРАТИВ ҲАМКОРЛИКНИ ТУТГАН ЎРНИ


 
Muallif(lar):   С.Х.Закиров, З.Ш.Мухидова, Ш.С.Закирова
Nashr ma`lumotlari: // Mamlakatimiz ta’lim tizimida uzviylik va uzluksizlikni ta’minlashda fan, ta’lim va ishlab chiqarish integratsiyasiningroli va ahamiyati //
Тошкент - 2015 . 
To‘plamni yuklash uchun havola:To’plam









ТАЪЛИМНИ СИФАТИ ВА САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШДА

ИННОВАЦИОН КОРПОРАТИВ  ҲАМКОРЛИКНИ ТУТГАН ЎРНИ


С.Х.Закиров, З.Ш.Мухидова, Ш.С.Закирова
ТошДАУ  Шайхонтохур ЎДК тиббиѐт коллежи
 


Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлигининг 2010 йил 17 апрелдаги ― Олий таълим, фан ва ишлаб чиқариш ўртасида ўзаро инновацион хамкорлик механизмини янада такомиллаштириш тўғрисида‖ ги 3/2-сонли қарорига мувофиқ, фан ва ишлаб чиқаришнинг инновацион корпоратив (ўзаро манфаатли) хамкорлигининг самарали механизмини йўлга қўйиш, юқори малакали кадрлар тайѐрлашда амалга оширилаѐтган тадқиқотларнинг натижавий самарадорлигини янада ошириш, олиб борилаѐтган илмийтадқиқот фаолияти натижасида яратилган илмий-техникавий ишланмаларнинг қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларга изчил тадбиғини таъминлаш устида изланишлар олиб борилмоқда. Бизнинг Физика ва кимѐ кафедраси ўқитувчилари университет қошидаги ―Қибрай‖ академик лицейи, вилоят касб ҳунар коллежлари ва ЎзФА илмий тадқиқот институтлари билан хамкорликда ўқув-услубий ва илмий тадқиқот ишлар олиб бормоқдалар. Кафедранинг етакчи профессор - ўқитувчилари мунтазам равишда академик лицей ва касб ҳунар коллежларда бўлиб ўқувчилар билан учрашувлар ўтказмоқдалар. Бу учрашувларда олимларнинг хаѐти ва фаолияти, кимѐ фанининг сўнгги ютуқлари билан таништириш билан бир қаторда ўқувчиларни қобилияти ва қизиқишига қараб уларни мутахассисликга йўналтиришга алоҳида эътибор берилади. Лицейнинг табиий йўналиш ўқувчиларига мунтазам равишда тасдиқланган режа асосида кимѐ фанидаги энг янги илмий ютуқларни очиқ маърузаларда ѐритиб, лаборатория машғулотларига янги лаборатория ишларини хамкорликда жорий этиб ҳамда биргаликда амалий тажрибаларни ўтказиш натижасида ўқув ишларини такомиллаштиришга эришилмоқда. Шу билан бир қаторда ўқувчилар кафедрага ҳам келиб у ердаги асбоб ускуналар билан танишадилар ва амалий тажрибалар ўтказадилар. Лицейнинг ўқитувчилари ва илмга интилувчи иқтидорли ўқувчилари кафедрада олиб борилаѐтган илмий тадқиқот ишларда иштирок этадилар. Хамкорликда услубий қўлланмалар ва илмий мақолалар чоп этилмоқда. Шайхонтохур тумани ЎДК тиббиѐт коллежи фармация кафедраси ўқитувчилари билан Жанубий Корея асбоб ускуналаридан самарали фойдаланиш мақсадида янги лаборатория ишлари жорий қилинди ва айримлари қайта ишланди. Илмий тадқиқот ишлар бўйича эса хамкорликда доривор ўсимликларни фитохимик ўрганиш устида илмий изланишлар олиб борилмоқда. Тошкент Фармацевтика институти билан 2011 йилдан ―Ўзбекистонда ўсадиган анжабор ўсимлигини илдиз ва илдизпояларидан қуруқ экстракт олиш‖ мавзуси бўйича инновацион корпоратив ҳамкорлик доирасида тадқиқотлар олиб бориш натижасида ушбу ўсимликнинг қуруқ экстрактларининг таркибидаги ошловчи моддаларнинг миқдорий таҳлили ўрганилди. Натижалар шуни кўрсатдики, 40 % ли этил спиртида тайѐрланган қуруқ экстракт йиғиндиси  миқдор ва сифат кўрсаткичлари бўйича талабга жавоб бериши аниқланди ва таблетка дори турининг технологиясини ишлаб чиқиш учун тавсия қилинди.
 Олий таълим, фан ва амалиѐт инновацион – корпоратив ҳамкорлигининг бош мақсади - ушбу тизимларнинг илмий, амалий, услубий ахборот - коммуникация ва моддий техник ресурсларидан ўзаро манфаатли ҳамда самарали фойдаланишни ташкил этишдир. Шу билан бир қаторда инновацион интеграция жараѐнида олий таълимнинг илмий - инновацион салоҳияти жонлаштирилади, унинг натижаларини реал амалиѐтда апробация, экспертизадан ўтказилади ва сўнгги натижада уни тижорий асосларда амалиѐтга тадбиқ этишга эришилади. Корпоратив ҳамкорлик – ўзаро манфаатли ҳамкорлик бўлиб, бир томондан илмий тадқиқот олиб бориш салоҳиятини реал амалиѐт эҳтиѐжларига бўйсунтирса, иккинчи томондан, иқтисодиѐт ва ижтимоий соҳа корхоналари ресурсларини таълим ва тадқиқотлар сифати ва самарадорлигини оширишга имконият яратади. 
 Сўнгги йилларда ўсимликлардан ажратиб олинган биологик фаол бирикмалар тиббиѐтда ва қишлоқ хўжалигида кенг қўлланилмоқда, чунки, улар синтетик препаратлардан қуйидаги афзалликка эга: биринчидан, кам миқдорда ишлатилади ва кенг доирали юқори таъсир кучига эга; иккинчидан инсон организмига ва атроф мухитга безарар.
  Илмий тадқиқотларимизнинг асосий йўналишимураккабгулдошлар  оиласига мансуб бўлган ўсимликларни сесквитерпен лактонларини ўрганиш – бу эса ўсимликларни йиғиш, қуритиш, экстракция қилиш, моддалар йиғиндисини ажратиб олиш, ундан соф индивидуал бирикмаларни ажратиш, хоссаларини ўрганиш, сўнгра кимѐвий тузилишини аниқлаш ва уларни бирламчи биологик синовларга бериш.
 Кафедрада 2003 йилдан бошлаб Давлат илмий техник дастури асосида тузилган шартнома бўйича илмий-амалий тадиқиқот лойихалари бажарилиб келинмоқда. Бу тадқиқотлар Ўз ФА Ўсимлик моддалари кимѐси институти ва Қишлоқ хўжалиги илмий ишлаб чиқариш маркази институтлари билан корпоратив хамкорлик асосида олиб борилмоқда. Ўсимликлардан ажратиб олинган моддалар йиғиндисини ва соф лактонларни бирламчи биологик фаоллигини аниқлаш мақсадида қишлоқ хўжалиги соҳасида илмий иш олиб бораѐтган шоличилик, ипакчилик, селекция ва уруғчилик илмий тадқиқот институтлари билан хамкорликда тадқиқотлар олиб боришга шартномалар тузилган .
 Бу изланишлар натижасида ажратилган биологик фаол бирикмалар (БФБ) орасида қишлоқ хўжалик экинларини хар-ҳил касалликлардан сақлайдиган, уларнинг ўсишига, ривожланишига таъсир этадиган ва ҳосилдорлигини оширадиган бирикмалар аниқланди. Масалан, шоличилик илмий тадқиқот институтида текширилган  препаратлардан иккитаси шоли ҳосилдорлигини 4-5 ц/г кўпайтирган. Ипакчилик илмий тадқиқот институтига берилган ―СПГ‖ препарати билан тут баргига сепилганда боқилган ипак қуртининг ўртача пилла оғирлиги 15 % га ошган. Ушбу препарат ишлаб чиқариш синовида ҳам яхши натижаларни кўрсатди. Шу билан бирга айрим препаратлар ипак қуртини сариқ касаллигига қарши ишлатиш мумкинлигини институтнинг ―Ипак қуртини  касалликларига қарши курашиш‖ лабораториясида аниқланган ва синовдан ўтказилган. Ўзбекистон ғўза селекцияси ва уруғчилиги илмий тадқиқот институтига препаратлар турли хил концентрацияларда берилди ва улар ғўза чигитига таъсири ўрганилди. Натижалар шуни кўрсатдики, препарат паст концентрацияда қўлланилганда ҳар бир тупдаги кўсак сони кўпайди, ҳосилдорлик 4-5 центнерга ошди. Юқори концентрацияли эритмалар эса, ғўза селекцияси учун бошланғич материал тайѐрлашда юқори дозали Со60 нурлари билан радиацияланган чигитларнинг депрессиясини камайтириш учун модификатор сифатида фойдаланилди. Чигитни Со60 – нурлари ва препарат билн биргаликда ишлаш натижасида бир қатор мутант намуналар яратилди. Олинган мутант намуналардан иккитаси хўжалик аҳамиятига эга бўлган белгилари бўйича (тола узунлиги, узилиш узунлиги, пишиқлиги ва бошқалар) стандарт 108 Ф ва С- 6524 навларидан устунлиги аниқланди. Ушбу намуналар селекция ишида истиқболли навлар яратишда бошланғич материал сифатида фойдаланилади ва улардан иккитаси ҳозирги вақтда давлат нав синовидан ўтмоқда. Ушбу лойихаларда билим олишга чанқоқ, илмга интилувчи, иқтидорли ўқувчи ва талабалар ўз билимини, илмий салоҳиятини босқичма-босқич ошириб боради. Келгусида ушбу мавзулар бўйича улар курс иши, битирув малакавий ишларни ва магистрлик диссертацияларни ҳимоя қилишлари мумкин ва натижада юқори малакали интеллектуал салоҳиятли мутахассис шаклланади.  
 
 
Фойдаланилган адабиѐтлар:
  1. Пазилбекова З.Т., Махмуджанова К.С., Закиров С.Х. ―Анжабор қуруқ экстрактлари  таркибидаги ошловчи моддаларнинг миқдорий таҳлилини пермангонометрик титрлаш усулида ўрганиш ва дори турини стандартлаш‖. Ўзбекистон фармацевтик хабарномаси. 2012 , №1 33-35 б.
  2. Инновационные  технологии в учебном процессе медицинского вуза. СПб: СПбГМА, 2006.
Закиров С.Х., Мухидова З.Ш., Тураева Г.С., Абдуллаев Х.У., Мухамеджанов Х.С. ―Пестицидная активность растительных терпеноидов‖. Международная конференция посвященная 100 – летию А. С. Садыкова по ―Химии природных соединений‖. 17-18 ноября 2013 г.
скачать dle 11.3

23-02-2018, 15:03 215 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив