» » » ЎСИМЛИК КАСАЛЛИКЛАРИГА ҚАРШИ КУРАШДА МИКРОБИОЛОГИК ПРЕПАРАТЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ

ЎСИМЛИК КАСАЛЛИКЛАРИГА ҚАРШИ КУРАШДА МИКРОБИОЛОГИК ПРЕПАРАТЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ

Nashr ma`lumotlari: // Mamlakatimiz ta’lim tizimida uzviylik va
uzluksizlikni ta’minlashda fan, ta’lim va ishlab chiqarish integratsiyasining roli va ahamiyati//Тошкент-2015 .
To‘plamni yuklash uchun havola:
To’plam



ЎСИМЛИК КАСАЛЛИКЛАРИГА ҚАРШИ КУРАШДА МИКРОБИОЛОГИК ПРЕПАРАТЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ


А.У.Омонлиқов1 , Ф.А.Хайитова2
ТошДАУ1, Термиз давлат университети2



 
Маълумки, экологик тоза, инсон ва ҳайвонлар учун зарар келтирмайдиган ва энг муҳими иқтисодий жиҳатдан арзон биологик препаратлардан фойдаланиш истиқболли усуллардан бири бўлиб ҳисобланади. Дунѐ амалиѐтида қишлоқ хўжалик экинлари ҳосилдорлиги, тупроқ унумдорлигини ошириш, ўсимликларни касалликлардан асрашда микробли препаратлардан кенг фойдаланилади. Ўсимликларни касалликка қарши эмлаш, уларни умумий ѐки носпецифик чидамлилигини оширади. Ўсимликларни иммун тизимини кучайтирадиган моддалар – элиситорлар дейилади. Ҳозирги кунда кўп учрайдиган бактериал препаратларнинг икки тури мавжуд бўлиб, булар Pseudomonas ва Bacillus subtilis бактериялари асосидаги препаратлардир. Pseudomonas бактериясидан АГАТ-25К (Ризоплан) ва Псевдобактерин -2 препаратлари олинган. Бу икки препарат фунгицид ва бактерицид таъсирига эга бўлиб, улар қишлоқ хўжалик экинларининг ва илдиз касалликлари, ниҳол касалликлари, барг касалликларида тавсия қилинади. Ушбу препаратлар кучли биологик таъсирга эга (75-95%), лекин уларнинг сақланиш муддати анчагина қисқадир.
Bacillus subtilis бактериясининг алоҳида ҳар хил хусусиятга эга жуда кўплаб штаммлар мавжуд бўлиб, улар асосида Фитоспорин , Экстрасол, Алирин, Гамаир препаратлари олинади. Фитоспорин препарати –( Bacillus subtilis 26Д) машҳур ва кенг тарқалган элисаторлардан бири бўлган биофунгициддир. У кукун, суюқ ва паста ҳолатида чиқарилади. Паста ҳолатидагисини тупроқни тозалаш учун кўлланилади яъни қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш давридан олдин ишлов берилади. Фитоспорини бир мавсумда 2-3 марта қўллаш мумкин , агарда олдинги мавсумларда замбуруғ касалликлари эптфитотияси учраганда 4 мартагача қўллаш мумкин. 
Алирин ва Гамаир препаратлари ҳам - микробиологик фунгицидлар бўлиб, Фитоспорин ва Экстрасол бактерияларига қараганда бошқа хил турдаги штаммларни сақлайди.
Амирин (Bacillus subtilis 10-ВИЗР) ни замбуруғ касалликларида яъни илдиз чириши, септориоз,ризоктониоз, фитофтороз,альтернариоз, церкоспо-роз.трахомикоз чириш, пероноспороз,монилиоз, қўнғир чириш, занг касалликларида кўллаш самарали натижа беради.
Гамаир - (Bac. Sub.М-22 ВИЗР)- микробиологик фунгицид бўлиб, замбуруғли фитопотоген ва бактериал касалликларга қарши қўлланилади: лимон касалликлари, некроз, поя қуриш касалликларида ушбу иккала препаратни кўшиб кўллаш ўта самарали натижа беради. Бу препарат таблетка кўринишида ва суюқ ҳолатда чиқарилади, сақлаш муддати 3 йил. 
Глиокпадин (ДВ Trichoderma harziannum) биопрепарати замбуруғлар асосида ишлаб чиқарилади .Ҳозирги кунда илдиз чириш касаллигига қарши ягона препарат ҳисобланади.Бу микробиологик препарат тупроқ замбуруғ касалликларида, илдиз чириш, вертициллѐз, фитофтороз, поя қуриш касалликларида таъсири юқори.
Амирин, Гамаир, Планриз каби микробиологик препаратларни, бошқа кимѐвий препаратлар билан биргаликда қўллаш мумкин эмас, уларни ҳаттоки биологик препаратлар билан ҳам 7-14 кун орилиғида қўлланилиши шарт.
 
Фойдаланилганадабиѐтлар:
Звягинцев Д.Г., Бабьева И.П., Зенова Г.М., Биология почв: учебник.- 3-е изд., испр. и доп. – М.: Изд-во МГУ, 2005. -445с. 
Новикова И.И. Биологическое обоснование создания и применения полифункционалных биопрепаратов на основе микробов –антагонистов для фитосанитарной оптимизации агроэкосистем: Дисс. …д-ра биол.наук: 06.01.11. – М.: РГБ, 2005.
Смирнов В. В., Сорокулова И.Б., Бережнецкая Т.Г., Ваньяц Г.М., Менликиев М.Я., Недорезков В.Д., Минеев М.И. Вазитов В.А., Байгузина Р.М., Биопрепарат фитоспорин для защиты растений от болезней // Патент РФ №209947 1998. 
Смирнов В.В. Киприанова Е.А. Бактерии рода Pseudomonas., 1990.
Сорокина Т.А., Леманова Н.Б., Липасова В.А., Хмель И.А. Антагонистическое действие двух штаммов Pseudomonas на фитопатогенные грибы и бактерии и перспективы их использования для биологической борьбы с заболеваниями растений // Биотехнология. 1998. № 2. С. 37–43.
Тихонович И.А., Кожемяков А.П., Чеботарь В.К. и др. Биопрепараты в сельском хозяйстве (Методология и практика применения микроорганизмов в растениеводстве и кормопроизводстве). — М.: Россельхозакадемия, 2005. — 154 с.
скачать dle 11.3

28-03-2018, 14:35 384 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив