» » » ЯНГИ ҒЎЗА ТИЗМАЛАРНИ ТОЛА СИФАТИНИ БАXОЛАШ.

ЯНГИ ҒЎЗА ТИЗМАЛАРНИ ТОЛА СИФАТИНИ БАXОЛАШ.

ЯНГИ ҒЎЗА ТИЗМАЛАРНИ ТОЛА СИФАТИНИ БАXОЛАШ.


С.Т.Жўраев, С.И.Усканова, М.Умедова, Ф.Асранов
ТошДАУ


Деxқонларимиз xозирги кун талабидан келиб чиқиб, экилаётган ғўза навларининг эрта пишар
бўлиши билан бир қаторда кўсаги йирик ва тош босишига (1000 дона чигит вазни юқорилигига)
эътибор қаратса, лекин яратиладиган янги навларнинг тола чиқимини юқори бўлиши орқали
мамалакатимизда тайёрланаётган пахта xосилдорлигини сақлаган xолда, тола xосилдорлигини 30-35
минг тоннага ошириш имкони бор. Бунинг учун яратиладиган янги ғўза навларининг кўсаги йирик,
1000 дона чигит вазни юқори бўлиши билан уларнинг тола чиқими xозирги экилаётган ғўза
навлариникидан кўп бўлишига аҳамият бериш керак.
Юқоридаги муаммони ечимини ўрганиш ва ғўза навлари толасига аниқ баxо бериш, тола
сифатини аниқлашни такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон ғўза селекцияси ва уруғчилиги илмий
тадқиқот институтида тажрибалар ўтказилди.
Xозирда экилаётган ғўза навларининг тола чиқими унинг тола сифат кўрсаткичлари билан кучсиз
манфий боғланганлигини кўрамиз. Масалан, Наманган-77 ғўза навининг тола чиқими юқори 37,0-
39,0 фоизни ташкил этган xолда толаси V типга мансуб бўлса, Бухоро-6 ва С-6524 навларида тола
чиқими 34-36 % ташкил этган холда толаси IV типга мансубдир.
Ҳар бир андоза ва селекцион тизмалардан кўсаклар тўлиқ пишиб етилгандан кейин, 50 та кўсакли
намуналар териб олиниб тола чиқими ва унинг сифат кўрсаткичлари (I намуна) ҳамда 25 сентябр ва
10 октябрда 1-2 терим xосилдорлиги аниқланиши билан бир қаторда, 1-теримдан 250-300 грамм
атрофида 2 та намуналар олиниб, бунда ҳам тола чиқими ва унинг сифат кўрсаткичлари аниқланди.
1-2 намуналарда тола чиқими ва унинг сифат кўрсаткичлари авваламбор бир-бири билан кейинчалик
андоза навлар билан таққослаб ўрганилди. Андоза IV тип С-6524 навида 1-намунада 34,3 ва 2 блокда
34,6 фоизни, 2-намунада эса 35,1-35,4 фоизни ташкил этган бўлса, V тип Наманган-77 навида эса 1-
намунада 37.8-37.9 фоизни, 2-намунада эса 37,5-38,0 фоизни ташкил этиб, 1-намунага қараганда 2-
намунада тола чиқими С-6524 навида 0,5-1,1 фоизга, Наманган-77 навида эса 0,2 фоизга юқори
эканлиги маълум бўлди. Бундай холат 11 та селекцион тизмаларнинг деярли барчасида кузатилди,
яъни биринчи намунага қараганда 2-намунада 0,1-0,8 фоизгача юқори бўлган бўлса, фақат Т-1014
тизмасида 1-2 намуналарда тола чиқими бир хил ва Т-3869, Т-7777, Т-7549 ва Т-880 тизмаларида
1-намунага нисбатан 2-намунада тола чиқими 0,1-0,4 фоизга юқори бўлди. Ўртача тола чиқими
бўйича барча ўрганилаётган селекцион тизмаларда С-6524 навига нисбатан 0,6-3,9 фоиз юқори
бўлган бўлса, сертолали Наманган-77 навига нисбатан эса 12 та тизмада 0,2-2,5 фоизга кам тола
чиқимига эга эканлиги маълум бўлди. Лекин Т-2119, Т-1014, Т-7777 ва Т-2505 селекцион
тизмаларида тола чиқими сертолали V типга мансуб Наманган-77 навига қараганда ҳам 0,2-1,0
фоизга юқори бўлди. Тола чиқими каби толанинг сифат кўрсаткичлари хам 2 та намуналар бўйича
ўрганилди (Республика “Сифат” маркази маълумотлари асосида). Тола микронейри IV типга мансуб
С-6524 навида 1-намунада 4,6 - 4,4 ни ташкил этган бўлса, 2-намунада эса 4,4 - 4,1 кўрсаткичига, V
типга мансуб Наманган-77 навида эса 1 ва 2 намунада 5,1 бўлган бўлса, 2- намунада эса 4,5 - 4,7
кўрсаткичларига эга эканлиги маълум бўлди ва 2- намунадаги тола микронейри 1-намунадагига
қараганда анча пастлиги (енгил саноат талабларига мос келиши) маълум бўлди.
Бундай холат ўрганилган 16 та тизмада хам ўз тасдиғини топди. Демак тола микронейрини
аниқлашда 1 - намунадаги тола фақат 2-3 xосил шохдаги 1-2 ўринда турган кўсаклардаги пахталарга
баҳо берган бўлса, 2-намунадаги пахта эса шу нав ва селекцион тизмаларнинг тола микронейрини
ўртача кўрсаткичи деган фикр туғилади.
Тола микронейри бўйича ўрганилаётган селекцион тизмалардан Т-7027, Т-1014 ва Т-375
тизмалари 1-намунада 4,9 ни 2-намунада эса 4,5 га тенг бўлиб, енгил саноат талабларига тола
майинлиги бўйича тўлиқ мос келади. Т-7777 ва Т-880 тизмалари 1-намуна бўйича 5,0-5,1 ни ташкил
этиб, толаси дағаллигини кўрсатмоқда, лекин 1-терим бўйича олинган 2-намунада тола микронейри
майинлиги билан (4,3-4,8) енгил саноат талабларига тўлиқ жавоб беришини кўрсатди. Қолган барча
тизмаларда тола микронейри IV типга мансуб С-6524 навининг толасидан ҳам майинлиги билан
ажралиб турди. Толанинг узилиш узунлиги IV типга мансуб С-6524 навида 1-намунада 35,0 - 36,0
кўрсаткичига эга бўлган бўлса, V типга мансуб Наманган-77 навида 30,4 - 31,2 ни ташкил этди. 1-
намуна натижаларига кўра ўрганилаётган тизмалар ичида Т-7027 толасининг узунлиги V типга
мансуб Наманган-77 нави билан деярли бир хилда эканлигини кўрсатди. Қолган тизмаларда 1 ва 2
намуна кўрсаткичлари билан толанинг узилиш узунлиги С-6524 нави билан деярли бир хилда лекин
Т-2-50 тизмасининг бу хусусияти андоза навларидан хам (36,-38,0) юқорилигини намоён этди.
Толанинг узилиш узунлигини ҳам аниқлашда ва баҳолашда 1-намуна бўйича фақат 2-3 xосил
шохдаги 1-2 ўриндаги яъни пастки яруслардаги тола сифатига баҳо берилмоқда, 2-намунада эса 1-
теримдан олинган бўлганлиги учун шу навнинг толаси сифатига берилаётган баҳо деб хулоса қилиш
мумкин. Тола узунлиги IV типга мансуб С-6524 навида 1-намунада 1,11 дьюм 2-намунада эса 1,14-
1,15 дьюмни ташкил (блоклар бўйича) этган бўлса, V тип тола берувчи Наманган-77 навида эса 1,08-
1,09 дьюмни, 2-намунада эса 1,11-1,12 дьюмни кўрсатди. Ўрганилаётган селекцион тизмаларнинг
тола узунлиги 1-намунада 1,10-1,22 дьюмни ташкил этган бўлса, 2-намунада эса 1,12-1,25 дьюмни
ташкил этди. Т-7027 тизмасининг тола узунлиги 1-намунада 1,10 ни, 2-намунада эса 1,12 дьюмни
ташкил этиб, Наманган-77 нави каби тола узунлиги билан деярли бир хилда эканлиги маълум бўлди.
Қолган селекцион тизмалар ичида Т-707, Т-375, Т-7777, Т-2505, Т-1094 ва Т-880 тизмаларининг тола
узунлиги 1,12-1,16 дьюмни ташкил этиб, IV тип тола берувчи С-6524 навининг тола узунлиги билан
деярли бир хилда эканлигини намоён этишди. Қолган 9 та селекцион тизмаларнинг тола узунлиги С-
6524 навининг тола узунлигидан ҳам юқорилиги билан ажралиб турди.
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, янги тизмаларнинг толасининг кўрсаткичларига баҳо
беришда 1-теримдан намуналар олиб баxо бериш мақсадга мувофиқ деб ўйлаймиз.
Фойдаланилган адабиётлар:
1. Ғўза селекцияси, уруғчилиги ва янги навлар агротехникаси. Эгамбердиев А.Э. ва
бошқалар. Т., 1992.
2. Ғўза селекцияси, уруғчилиги ва биологияси. А.Э.Эгамбердиев, Ш.И.Ибрагимов,
А.Б.Амантурдиев. Тошкент, Фан, 2009 йил.скачать dle 11.3

15-04-2018, 03:23 143 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив