» » » ЧИГИТЛИ ПАХТАДАГИ НАМЛИКНИНГ ЗАРАРИ

ЧИГИТЛИ ПАХТАДАГИ НАМЛИКНИНГ ЗАРАРИ

Nashr ma’lumotlari: //Агросаноат мажмуи тармоқларида инновацион фаолият самарадорлигини ошириш муаммолари//  университетлараро ёш олимлар илмий-амалий конференцияси материаллари. Тошкент - 2012//.
To’plamni yuklash uchun havola: To'plam
ЧИГИТЛИ ПАХТАДАГИ НАМЛИКНИНГ ЗАРАРИ


Р.Ҳасанов, И.Маматалиев, Р.Мирзаев, Ў.Ж.Ҳайдаров
Тошкент давлат аграр университети


Ўзбекистон мустақиликка эришгандан буён барча соҳалар қатори пахтани қайта ишлаш саноати миқёсида ҳам туб бурилишлар бўлмоқда. Кейинги йилларда жорий этилаётган янги техника ва технологиялар, пахтани дастлабки ишлашда кўпроқ ва сифатли тола ҳамда чигит ишлаб чиқариш мақсадида бирмунча ихчамлаштирилган технологияларни жорий қилиш билан маҳсулот сифатини ошириш ва таннархини камайтириш, қўл меҳнатини механизациялаштириш борасида сезиларли ишлар амалга оширилди.
Бу борада Республика Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг бир қанча Қарор ва Фармонлари (2007й) жорий қилинди, бу эса пахта саноати миқёсида туб ислоҳатлар ўтқазилишига асос бўлмоқда(1).
Пахта заводларининг замонавий техника ва технология билан жиҳозланиши ишлаб чиқарилаётган маҳсулот миқдори ва сифатининг ошишига, механизмларнинг қуввати юқори бўлишига эришилди. Шу боисдан ўзбек пахта толаси жаҳон миқёсида нуфузли ўринларни эгаллаб келмоқда.
Маълумки, пахта тайёрлаш пунтларига топшириладиган пахталар фермер хўжаликларидан қабул қилишда амалдаги Давлат стандартларига риоя қилган ҳолда жамланиб сақлашга қўйилади ва қайта ишланади. Стандарт меъёрларига амал қилмаслик пахта заводларининг иқтисодий зарар кўришига олиб келади ва сифатсиз маҳсулотлар олинишига сабаб бўлади.
Кейинги йилларда пахта асосан қўлда териб олинмоқда. Давлат стандарти бўйича I- синф ва I - саноат навли пахталар намлиги 9 %дан ошмаслиги керак. Бундан кейинги саноат навларида 10; 11; 13 % гача бўлиши белгилаб қўйилган.
Пахтани яхшироқ ва узоқ муддат сақлашни тўғри ташкил этиш мақсадида жамлашни унинг намлигини ҳисобга олган ҳолда табақалаб жойлаштириш зарур. Намлиги 14 % гача бўаган пахтани тозалаш бўлими ҳудудига намлиги 14 % ва ундан юқори бўлган пахтани эса қуритиб тозалаш цехи (ҚТИ) ҳудудига жойлаштириш керак. Агар намлиги 20% дан юқори бўлса, бундай пахталарни тезда қуритиш ва қайта ишлаш керак.
Очиқ усулда сақлаш ғарамларнинг ер сатҳидан баландлиги 0,4 м кўтарилган бўлиши талаб этилади.
Пахтани ғарамларга жойлашда 1м3даги пахта миқдори ҳам мухим аҳамиятга эга. Масалан: I - II - нав пахталарни ғарамга жойлашда (ўрта толали навлар учун) ўртача 185-220 кг/ м3; III - IV- нав пахта ғарамлари учун 170-190 кг/ м3 бўлса, пахта яхши сақланади. Ёпиқ усулда сақланадиган омборларда эса мос ҳолда 160-180 кг/ м3 ва 150-160 кг/ м3 бўлиши стандартда белгилаб қўйилган. Шунингдек, бир кунда битти ғарамга 70-80 т дан ошиқ пахта жойлашиши тавсия этилади(2).
Афсуски кейинги вақтларда пахтани қабул қилиш пунктларида пахталарнинг намлиги ва ифлослигига етарли этибор берилмаяпти. Натижада ғарамларда сақлаш даврида қизиш жараёнлари содир бўлиб, тола ва уруғ сифатига сезиларли таъсир кўрсатмоқда.
Олинган илмий маълумотларимизга кўра топширилган пахта нормал пишиб етилган бўлишига қарамасдан сақлаш даврида ғарам пахтасининг зичлиги ошиши билан толадаги нуқсонлар ва унинг ифлосланиш даражаси ҳам ошиб бориши кузатилди. Демак,юқори намлик ва зичлик турли ифлосликларнинг толага илашувчанлигини оширади. Улар қайта ишлаш жараёнида ҳам тушиб кетмайди аксинча, ифлослиги ва намлиги бирмунча паст бўлган (намлиги стандарт меъёрида бўлган) пахта ғарамларида толанинг сифати яхши бўлиши кузатилди.
Пахта намлигининг тола сифатига таъсири.
Кўрсаткичлар
Пахта намлиги %

6,0%
12,5 %
Модал узунлиги, мм
34,65

31,10
Штапел узунлиги, мм
33,30

29,65
Калта толалар миқдори %
3,07

4,20
Узик толалар миқдори %
4,28

6,21Р.Ҳасанов, И.Маматалиев, Р.Мирзаев, Ў.Ж.Ҳайдаров Тошкент давлат аграр университети

Биз ўз тажрибамизда текширилаётган турли намликдаги пахталардан намуналар олиб бордик
ва уларни лаборатория шароитида тахлдил қилдик.

Ушбу жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, пахта намлиги қанчалик юқори бўлса, ундан олинадиган толанинг нуқсонлари ҳам ортиб боравериши аниқланди. Бундай толаларнинг узилувчанлиги юқори бўлиб, йигириладиган ипнинг ҳам пишиқлиги паст бўлади.
Лаборатория тахлиллари шуни кўрсатадики, турли усулда сақланаётган пахтадан олинган намуналарда намлиги стандарт меёрида бўлган вариантларда толанинг нуқсонлари (куйинди миқдори, толали чигит қобиғи, чигалликлар, майдаланган чигит) бирмунча кам бўлиши, юқори намликдаги пахталарда эса бу кўрсаткичлар кўп бўлиши кузатилди. Толанинг ранги ҳам хира сарғиш ранга кириб ундан тайёрланадиган ипнинг бўялиш сифати ёмонлашишига олиб келади.
Демак, ҳар бир пахта тайёрлаш пунктларига топшириладиган пахтани стандарт меёрига мос холда қабул қилиш, пахтани сақлаш даврида қатъий тартиб қоидаларга амал қилиш сифатли пахта маҳсулоти олишда ва жаҳон бозорида пахта толасининг рақобатбардошлигини оширишда мухим аҳамиятга эга.
Аннотация. Маълумки, кейинги йилларда пахта тайёрлаш пунктларига топширилаётган пахталар ифлослиги белгиланган стандарт меъёридан бирмунча юқори бўлиши кузатилмоқда. Бу эса пахтани сақлаш даврида намлигининг ошишига ва натижада кўплаб миқдорда сифатли маҳсулотнинг ёмонлашувига сабаб бўлмоқда. Бундай ғарамларда сақланган пахта ва ундаги толанинг сифати, чигитдан ёғ чиқиши ва уругликларнинг унувчанлиги паст бўлиши ҳамда тайёрлов пункти ва пахта экувчи хўжаликларнинг иқтисодий зарар кўришига олиб келмоқда.
Ушбу мақола тайёрлов пунктларидаги сақланаётган пахталарнинг сақланиш сифатига жиддий эътибор бериш кераклиги тўгрисида ёзилган.
Адабиётлар
  1. Тошкент ҳақиқати, 2011 йил 22 январ Президент И.А.Каримов. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мажлиси тўғрисида ахборот.
  2. 2.Омонов Ф. таҳрири остида "Пахтани дастлабки қайта ишлаш бўйича справочник", "Ворис нашриёт", Тошкент, 2008.

скачать dle 11.3

14-05-2018, 14:48 240 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив