» » » ТИПИК БЎЗ ТУПРОҚ ШАРОИТИДА ЕТИШТИРИЛГАН ҒЎЗА НАВЛАРИГА ҚЎЛЛАНИЛГАН АЗОТ ЎҒИТИНИ МУВОЗАНАТИ

ТИПИК БЎЗ ТУПРОҚ ШАРОИТИДА ЕТИШТИРИЛГАН ҒЎЗА НАВЛАРИГА ҚЎЛЛАНИЛГАН АЗОТ ЎҒИТИНИ МУВОЗАНАТИ

Nashr ma’lumotlari: // Oлима аёлларнинг фан-техника тараққиётида тутган ўрни iлмий-амалий анжуман материаллари //Тошкент - 2012//.
To’plamni yuklash uchun havola:  To'plam
ТИПИК БЎЗ ТУПРОҚ ШАРОИТИДА ЕТИШТИРИЛГАН ҒЎЗА НАВЛАРИГА ҚЎЛЛАНИЛГАН АЗОТ ЎҒИТИНИ МУВОЗАНАТИ


Н.Ботирова, Ў.Мухамедов, М.У.Каримов
Тошкент давлат аграр университети


Маълумки ғўза экиладиган бўз тупроқ ерларда кўп миқдорда азотли ўғитлар қўлланилади. Кўп йиллик илмий текшириш ишлари натижаси кўрсатишича бу шароитда азотли ўғитлар йиллик миқдори гектарига 200 кг қилиб белгиланган тақдирда уни 25 – 30 фоизини экишдан 10 – 15 кун олдин, қолган қисмини эса ғўза 2 – 3 чин барг ҳосил қилганда, шоналаш ва гуллаш бошланиш даврларида берилганда яхши натижалар бериши қайд қилинади. Ҳозирги вақтда республикамиз пахтачилик ҳўжаликларида 20 дан ортиқ ғўза навлари экилади. Улар турли ирсият ва селекция услублар қуллаб бунёд этилган навлар бўлиб ўз ўсув даврини ҳар хил муддатларда тамом қилади. Бу эса ғўзага охирги азот қўлланиладиган муддатлар, кўрсатилган хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда амалга оширишни талаб қилади.
Биз лизиметр тажрибаларимизда тезпишар Наманган – 77, ўрта пишар АН – Боёвут 2 нави ва тез мевалар тўплайдиган С – 6524 нави мисолида азот ўғитлари гуллаш ва мевалаш даврида ҳар хил муддатларда берилганда азот ўғитини улар томонидан фойдаланиш даражасини нишонланган барқарор 15N (бойитилганлиги 96,2%) қўллаб текшириб кўрдик. Азотли ўғитлар ана шу бойитилганликда Наманган – 77, АН – Боёвут ва С – 6524 навларида уларни гуллаш бошлаган даврида, гуллагандан сўнг 15 – ва 25 – кунлари берилди. Назорат варианти қилиб азот билан озиқлантиришни гуллаш бошлаганда тугаллаш асос қилиб олинди.
Лизиметрлар ўртача лойсимон, оддий бўз тупрок билан 0 – 50 см қалинликда дала тажриба майдонидан олиб тўлдирилди. Тажриба 4 маротаба такрорланишдан иборат бўлди. Азотли ўғитларни йиллик миқдорини 75 фоизи гуллашгача (4,5 г) қолган 25 фоизи вариантлар бўйича ғўза гуллаш ва гуллашдан 15 ва 25 кунлари қўлланилди, фосфорли ва калийли ўғитлар йиллик миқдори 5 ва 2 граммни ташкил қилди. Хамма фосфорнинг йиллик миқдори лизиметрлар тўлдирилишида, калийнинг 50 фоизи экишдан олдин 50 фоизи ғўза гуллаш даврида берилди.
Тупроқдаги гумус, умумий азот, фосфор ва калий (0 – 30 см да) 1,09; 0,09; 0,12; ва 1,71 фоиз уларни ҳаракатчан шакллари 18, 26 ва 165 мг/кг ни ташкил қилди.
Азот ўғитини ғўзанинг гуллаш ва мевалаш даврларида қўлланилганда уни ҳар хил навлар томонидан ўзлаштирилиши (фоиз хисобида),Лизиметр тажрибаси
Навлар
Вариантлар
Азотни қўллаш муддати
Ўсимлик томонидан узлаштирилиши
Тупроқда қолди
Йўқолди
Наманган–77
1
Гуллаган куни
45,3
20,0
34,7

2
Гуллашдан сўнг 15 – куни
41,3
24,2
35,5

3
Гуллашдан сўнг 25 – куни
35,4
26,2
38,4
АН – Боёвут
1
Гуллаган куни
48,5
18,0
34,5

2
Гуллашдан сўнг 15 – куни
49,7
19,5
30,8

3
Гуллашдан сўнг 25 – куни
46,0
18,3
35,7
С - 6524
1
Гуллаган куни
51,0
22,0
27,0

2
Гуллашдан сўнг 15 – куни
48,4
24,2
27,4

3
Гуллашдан сўнг 25 –  куни
46,5
28,0
25,5
Жадвалда нишонланган азот 15N қўллаб олинган маълумотлар келтирилган. Олинган маълумотлар кўрсатишича гуллаш ва гуллашдан сўнг 15 – ва 25 – кунлари берилган азотни ўсимлик томонидан фойдаланиши кўп томонидан ғўза навлари биологик хусусиятларига ва қўлланилган азотни муддатларига боғлиқлиги аниқланди. Ғўза гуллашининг дастлабки кунларида азот берилганда уни турли навлари томонидан фойдаланиш даражаси 45 – 51 фоиз бўлиб, азотдан фойдаланиш даражаси навлар бўйича С – 6524, АН – Боёвут 2 ва Наманган – 77 навбатиди бўлган.
Демак С – 6524 ва АН – Боёвут 2 навлари қўлланилган азот ўғитидан Наманган – 77 навига қараганда кўпрок фойдаланган. Наманган – 77 ва С – 6524 навлари мисолида азотли ўғитлар ғўза гуллагандан сўнг 15 – ва 25 – куни берилганда улар ўзлаштириш даражаси АН – Боёвут 2 навига нисбатан пасайган. Наманган – 77 ва С – 6524 навлари экилган вариантларда тупроқ ўсимлик томонидан фойдаланмай қолган азот ўғити микдори қанчалик азот кеч берилса шунчалик кўпайиб борган. АН – Боёвут 2 навида эса бу кўрсаткич деярли ўзгармаган.
Денитрификация жараёни натижасида беҳуда йўқолган азот ўғити Наманган – 77 навига қанчалик кечки муддатларда берилса шунча кўпайиб борган, бошқа навларда эса бу кўрсаткич унчалик ўзгармаган.
Демак ғўза гуллаш ва мевалаш даврида турли муддатларда азотли ўғитлар бериш азот мувозанатига ҳар хил таъсир қилади. Наманган – 77 ва С – 6524 навларида азотли ўғитларни ғўза гуллаш даврида ва АН – Боёвут 2 нави учун уни гуллаш ёки гуллашдан сўнг, 10 – 15 куни бериш азот мувозанатини яхшилашда бош омил бўлиб ҳисобланади.
скачать dle 11.3

15-05-2018, 14:56 206 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив