» » » ҒЎЗА ТУНЛАМИНИНГ СОНИНИ БОШҚАРИШДА ТРИХОГРАММАЛАР АҲАМИЯТИ

ҒЎЗА ТУНЛАМИНИНГ СОНИНИ БОШҚАРИШДА ТРИХОГРАММАЛАР АҲАМИЯТИ

Nashr ma’lumotlari: // Oлима аёлларнинг фан-техника тараққиётида тутган ўрни iлмий-амалий анжуман материаллари //Тошкент - 2012//.
To’plamni yuklash uchun havola:  To'plam
ҒЎЗА ТУНЛАМИНИНГ СОНИНИ БОШҚАРИШДА ТРИХОГРАММАЛАР  АҲАМИЯТИ


М.Ж.Юлдашева , А.Р.Анорбаев, У.Ортиқов
Тошкент давлат аграр университети


Кейинги йилларда қишлоқ хўжалиги экинларини зараркунанда ҳашаротлардан ва касалликлардан сақдаш учун кимёвий дорилар кенг кўламда ишлатилиб келинмокда. Бизга маълумки, табиатдаги ҳамма жониворлар бир-бирлари билан узаро қатъий муносабатда бўладилар.
Кимёвий дориларни ўйламай қўллаш натижасида, табиатда фойдали ва зарарли ҳашаротлар ўртасида мувозанат бузилади ва баъзи бир ҳащаротларни кимёвий дориларга чидамли формалари вужудга келади. Атроф муҳитни тоза сакдаш, экологик тоза маҳсулотларни олиш ва зарарли ҳашоратларни кимёвий дориларга чидамли формаларидан сақланиш учун фойдали ҳашаротлардан яъни энтомофаглардан фойдаланиш зарурлиги яққол кўзга ташланмоқда. Шу сабабли, Республикамизда биологик усул ёрдамида зарарли ҳашаротларга қарши кураш ишларига қизиқиш кучайиб бормоқда.
Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги энтомофаглардан тухумхўр трихограммаларни қўллаш алоҳида ўрин тутади ва умумий биологик усул билан ҳимоя қилинаётган майдони 60% ташкил килади. Республикамизда  900 дан зиёд биофабрика ва биолабораторияларида трихограммани оммавий равишда кўпайтириб келинмокда.
Трихограммани қўллаш борасидаги кўп йиллик тажрибаларнинг кўрсатишича, узок; давом этган эволюция жараёнида маҳаллий шароитга мослашган тухумхурнинг, маҳаллий турларидан фойдаланилган тақдирдагина биологик курашда яхши самарага эришиш мумкинлигини кўпчилик олимлар таъкидлаб ўтганлар.
Худудлар ва уларнинг хилма-хил манзаралилиги, Ўзбекистон иқлимининг ўзига хослиги, трихограмманинг махаллий турларини топиш ёки республикамизда учрамайдиган турларини интродукция қилиш ва уларни биологиясини ўрганиш зарурлигини тақазо қилади.
Бундай ишларни амалга ошириш эса тунлам капалакларини тухумларига қарши кураш олиб боришда трихограмманинг энг истиқболли турларини амалиётга тавсия этиш имкониятларини яратади.
Ғўза тунламининг тухумларига  қарши Trichogramma chilonis ни самарадорлиги (Кичик дала тажрибаси 2009 й)
Тажриба вариантлари
ва  қўллаш нисбатлари
1 га  майдондаги ғўза тунлами тухумлар сони
(дона)
Трихограмма  тарқатилгандан сўнг 7 кундан сўнг
Самарадорлик
7 кун  (%)
Соғлом
(дона)
Зарарланган
(дона)
Trichogramma chilonis10:1
1870
232
1638
87.5
Trichogramma pintoi10:1
1762
411
1351
76.6
Trichogramma chilonis15:1
1813
386
1427
78.7
назорат
1818
1210
-
-
Биз трихограмманинг энг истиқболли турларини аниқлаш мақсадида махаллий тур ва интродукцион турлар ўртасида илмий изланишлар олиб бордик. Кўсак қуртининг тухумига қарши трихограмманинг Trichogramma chilonis (confusum) (интродукцион тур),  Trichogramma pintoi (махаллий тур)турларини лаборатория шароитида самарадорлигини ўргандик. Тажриба натижаларига кўра Trichogramma chilonis яхши самара кўрсатиб, яшаш давомийлиги ҳам бошқа турларга нисбатан узоқ бўлиши ва  +35-38оС  ҳаво ҳароратида 6-7 кун яшаши кузатилди.
Шу сабабли биз 2009 йил июл ойида очиқ майдонда Trichogramma  chilonis ни  самарадорлигини ўрганиш мақсадида ТошДАУ тажриба хўжалигидаги ғўза тунлами тарқалган ғўза майдонини аниқлаб тухумларига қарши турли нисбатларда қўлладик. Унга қўра  Trichogramma  chilonis 10:1, 15:1 нисбатларда далага тарқатдик. Унга  эталон қилиб Trichogramma pintoi энтомофагини 10:1 нисбатда тарқатдик.
Кузатув натижаларига кўра Trichogramma chilonis10:1 нисбатда қўлланилганда тадқиқотнинг 7 кунига бориб биологик самарадорлиги анча юқори бўлди. Хусусан биринчи вариантимизда самарадорлик 87,5%  ташкил қилган бўлиб,  иккинчи вариантимиз этолонда яъни Trichogramma pintoi  биологик самарадорлик 76.6% ташкил қилди, учунчи вариантимиз Trichogramma chilonis 15:1 нисбатда қўлланилганда  биологик самарадорлик 78.7% ни ташкил қилди. Хулоса қиладиган бўлсак  T. Chilonis ни ғўза тунламига қарши  10:1нисбатда қўллашда юқори самарадорликка эришилди ва ғўза тунламига тухумига қарши самарали энтомофаг эканлиги аниқланди.
Адабиётлар
Хўжаев Ш.Т., Юсупова М., Куриязов Ш., Саттаров Н. ва бошқ. Ўсимликларни зараркунандаларданҳимоя қилишда илғор тажриба.Тошкент- “Talqin”, 2008 й
Алимухаммедов С, Хўжаев Ш., Одилов З, Ғўзанинг асосий зараркунандаларига қарши биологик кураш. Тошкент “Ўқитувчи” 1990й
Кимсанбоев Х.Х., Сулаймонов Б.А., Нурмухамедов Д.Н., Рашидов М.И. Юсупов А. Трихограммани урчитиш, сақлаш ва қўллаш. Услуб.қўлл. Т.: Ўқитувчи, 1999.- 12 б.
Х.Х.Кимсанбоев, Б.А.Сулаймонов, М.И.Рашидов, Б.С.Болтаев. Ғўза зараркунандаларига қарши биолабораторияда ҳашоратларни кўпайтириш ва қўллаш асослари.Тошкент. “Talqin” – 2007й
скачать dle 11.3

15-05-2018, 15:56 180 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив