» » » УРУҒЛИК ҒЎЗА ЧИГИТИНИ САҚЛАШДАГИ АЙРИМ ТАЛАБЛАР

УРУҒЛИК ҒЎЗА ЧИГИТИНИ САҚЛАШДАГИ АЙРИМ ТАЛАБЛАР

Nashr ma’lumotlari: // СЕЛЕКЦИЯ ВА УРУҒЧИЛИК БЎЙИЧА ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИНГ МУҲИМ ЙЎНАЛИШЛАРИ. Республика илмий-амалий анжумани материаллари // 20 – май. Тошкент - 2013//. 
To’plamni yuklash uchun havola:  To'plam

УРУҒЛИК ҒЎЗА ЧИГИТИНИ САҚЛАШДАГИ АЙРИМ ТАЛАБЛАР


Асамов Д.К., Азизов Х.Я.
Мирзо Улугбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети


Уруғларнинг ҳаётчанлигини узоқ муддат сақлаш уларни органик тиним ҳолатда бўлишига боғлиқ [6,8], бу эса, биологик объектдаги сувнинг ҳар хил формаларини нисбати, миқдори ва структураси билан аниқланади [2]. Харринтоннинг маълум қоидасига кўра [5], уруғлардаги намликни 1% га камайтирилганда, уларнинг ҳаётчанлигини давомийлиги икки баробар ошиши юқоридаги фикрларни тасдиқлайди.
Маълумки, ҳар йили Республикамизда йиғиб олинган пахта ҳосилидан 1,7-1,8 миллион тонна чигит ғамланади, буларнинг асосий қисми озиқа хом ашёси бўлса, 5-6% эса, уруғлик материали ҳисобланади. Янги кўсакдан очилаётган чигитнинг намлиги дастлаб 40-45% атрофида бўлса, бу кўрсаткич аста-секин пасайиб 8-10% ни ташкил қилган [1,7].
Пишган чигитларни узоқ муддат органик тиним ҳолатда ҳаётчанлигини юқори даражада сақлаш учун уларнинг намлиги 8% дан юқори бўлмаслиги талаб қилинади [7]. Бироқ кейинги йилларда туксизлантирилган чигитларни экиш ўзининг ҳар томонлама самарадорлигини кўрсатмоқда, яъни фитопатоген организмларга қарши курашиш, чигитларни турли хил кимёвий моддалар билан ишлов
бериш, қўшимча озиқа моддалар ва микроэлементлар билан бойитиш, ғўзанинг чидамлилик хусусиятларини ошириш, шунингдек физиологик фаол моддалар билан уларни ўсиш ҳамда ривожланишини кучайтириш ва бошқалар.
Юқоридаги усуллар қўлланилганда, (1 тонна чигит 20 литр ҳажмдаги моддалар билан ишланади) чигитнинг намлиги 2% га ошиб умумий намлик, 10% ни ташкил қилади. Чигитларда талаб даражасидан ортиқча бўлган сувни пайдо бўлиши муртакдаги айрим физиологик ва биокимёвий жараёнларни бироз бўлса ҳам силжишига олиб келади, бу эса, чигитнинг ҳаётчанлик даражасига салбий таъсир этиши мумкин. Ушбу фикрларга асосланган ҳолда намлиги 6% бўлган чигитларни сақланиш жараёнида ҳаётчанлигини ўрганиш, бажарилган ишнинг асосий мақсади қилиб олинди.
Материал ва услублар. Тажрибалар учун ғўзанинг АН-Баявут-2 саноат нави олинди. Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Ботаника боғининг тажрибалар майдонида етиштирилган ғўзанинг очилган кўсакларидан намлиги 6%, 8%, 10% бўлган чигитлар тайёрланди (очиқ ҳавода) ва бўз қопчаларда ҳарорати 40С, 120С, 200С да махсус камераларда ва назорат варианти сифатида очиқ ҳавода брезент тагида 9 ой давомида сақланди.
Камераларнинг нисбий намлиги (45-50%) ва ҳарорати психрометр типидаги ВИТ-гигрометрида ўлчаб борилди. Ҳар уч ойда чигитларни бошланғич ўсиш кўрсаткичлари аниқланди. Чигитларни лаборатория шароитида унувчанлиги ва ўсиш энергияси "латта қўғирчоқ" услуби бўйича аниқланди [4]. Ўсиш жадаллигини аниқлаш учун 3 кунлик ўсимталар Белоусов [3] тавсия қилган сувли озиқа эритмасига ўтказилди.
Олинган натижалар таҳлили. Жадвалда келтирилган маълумотлар шуни кўрсатдики, паст ижобий ҳароратда (40С) 9 ой давомида сақланган намлиги 6% ва 8% бўлган чигитларнинг унувчанлиги деярли турғун ҳолатда бўлади ва бу кўрсаткич 92%-94% ни ташкил қилган. Бироқ намлик даражаси 10% бўлган чигитларда унувчанликни бу вақт оралиғида бироз пасайиши кузатилди. Паст ижобий ҳароратда (40С) чигитларнинг ўсиш энергиясини сезиларли даражада пасайиши аниқланди. Бевосита амалий аҳамиятга эга бўлган бу кўрсаткич 14-15% га пасайган.
Ғўза ўсимталарининг ўсиш жадаллигида ҳам унувчанлик ва ўсиш энергиясига хос ўзгаришлар намоён бўлди. Чигитни сақланиши учун мўътадил ҳарорат деб олинган 120С да намлиги 6% ва 8% бўлган чигитларнинг бошланғич ўсиш кўрсаткичлари деярли ўзгармаганлиги аниқланди, фақат намлиги 10% бўлган чигитларда бу кўрсаткичларни пасайиши яққол намоён бўлди. 200С ҳароратда сақланган чигитларда эса, намлик даражаси ортиб борган вариантларда, айниқса намлиги 10% бўлган чигитларда унувчанлик, ўсиш энергияси ва ўсиш жадаллигини сезиларли пасайиши аниқланди.
Узлуксиз атмосферанинг ўзгарувчан таъсирига дучор бўлган брезент тагида сақланган чигитларда бошланғич ўсиш кўрсаткичларини юқоридаги вариантларга нисбатан паст бўлиши кузатилди. Олинган натижалар шуни кўрсатдики, ғўза чигитининг намлиги 6% атрофида бўлганда ҳам унинг ҳаётчанлиги узоқ муддат сақланади.
Фойдаланилган адабиётлар:
  1. Асамов Д.К., Игамназаров Р.П., Абдуллаев Р.А., Бекназаров Б.О. Намлик ва ҳароратнинг чигитни сақланиш давридаги физиологик ва физик-кимёвий ўзгаришларига таъсири. Развитие ботанической науки в Центральной Азии и её интеграция в производство. Материалм международной конференции. Ташкент, 2004 112-114 стр.
  2. Аскоченская Н.А. Биол. ВИРа, 1978. №77, стр 49-53.
  3. Белоусов М.А. Физиологические основм корневого питания хлопчатника. Изд-во "Фан". Ташкент 1975.
  4. Иванов В.Б. Практикум по физиологии растений. A^^dema 2001г. Москва. стр. 198.
  5. Harrington J.F. Seed gei Technol. 1973, vol. 1. p.145-245.
  6. Реймерс Ф.Э. В. кн.: Биохимические и физиологические исследования семян. Иркутск. СИФИБР, 1979. стр 7-17.
  7. Хлопчатник. IV том. Ташкент. 1960. 695 бет.

скачать dle 11.3

1-06-2018, 14:32 84 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив