» » » ҒЎЗАНИНГ мураккаб турлараро дурагайларида беккросс ЧАТИШТИРИШНИНГ САМАРАСИ

ҒЎЗАНИНГ мураккаб турлараро дурагайларида беккросс ЧАТИШТИРИШНИНГ САМАРАСИ

Nashr ma’lumotlari: // СЕЛЕКЦИЯ ВА УРУҒЧИЛИК БЎЙИЧА ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИНГ МУҲИМ ЙЎНАЛИШЛАРИ. Республика илмий-амалий анжумани материаллари // 20 – май. Тошкент - 2013//. 
To’plamni yuklash uchun havola:  To'plam

ҒЎЗАНИНГ мураккаб турлараро дурагайларида беккросс
ЧАТИШТИРИШНИНГ САМАРАСИ


Бобоев С.Ғ., Намазов Ш.Э., Холмуродова Г.Р., Алияров М.А.
Ўзбекистон Ғўза селекцияси ва уругчилиги илмий тадқиқот институти


Маълумки, ғўза селекциясида турлараро дурагайлаш услубларидан фойдаланиш, ёввойи ғўза турларига хос ноёб белгиларни маданийларига ўтказиш ҳамда хўжалик учун қимматли белгиларнинг ижобий мажмуасига эга навлар яратиш муҳим аҳамиятга эга.
Турлараро дурагайлаш юзасидан мамлакатимизда ва хорижий давлатларда олимлари томонидан кўплаб изланишлар олиб борилиб, катта ютуқларга эришилган. Лекин, турлараро нодир дурагайлар олиш бўйича улкан ютуқларга қарамасдан, улар амалий селекцияда кам қўлланилмоқда. Бунга асосий сабаб - уларнинг қийин чатишиши ва кўпинча пуштсиз авлодлар ҳосил бўлиши бўлиб, селекция жараёнининг узоқ давом этишига олиб келган. Ушбу долзарб масалани ижобий томонга ҳал қилишда, яъни бир нечта турлар иштирокида олинган дурагайларда қимматли хўжалик белгиларни яхшилаш ва барқарорлашув муддатини қисқартириш мақсадида маданий турларга хос навлар билан беккросс чатиштириш самара бериши кўплаб олимлар томонидан таъкидланган [1,2,3].
Мазкур мақолада илк маротаба ғўзанинг турли геномларига оид турлари (G. thurberi Tod., G. raimondii Ulbr., G.arboreum L. ва G.hirsutum L) иштирокларида олинган мураккаб дурагайларда маданий турларга хос навлар билан беккросс чатиштиришнинг самарасини ўрганиш асосида олинган натижалар ва уларнинг таҳлили келтирилган.
Тадқиқотларда бошлангич ашё сифатида геномлараро Fi К-28 х С-6524 ва Fi К-28 х С-4727 мураккаб дурагайлари олинди ва ушбу дурагайларга G. hirsutum L. турига мансуб тезпишар Омад нави бир ва икки маротаба беккросс чатиштирилиб, барча хўжалик белгилар бўйича бир-бири билан таққослаб ўрганиш асосида беккрос чатиштиришнинг афзаллиги аниқланди. Шартли равишда белгиланган К-28 - F^[(F^ G. thurberi Tod. x G. raimondii Ulbr.) х G.arboreum L.] тетраплоид дурагайидир.
Изланишларимиз давомида тезпишарлик белгиси бўйича оналик шаклида иштирок этган мураккаб дурагайларда ўзгарувчанлик даражасининг юқори бўлиши, Омад нави иштирокида олинган биринчи ва иккинчи беккросс дурагайларда эса ўзгарувчанлик даражасининг паст бўлиши аниқланди. Бу эса белгининг барқарорлашаётганлигидан далолатдир. Шунингдек, тезпишар Омад нави иштирокида олинган беккросс дурагайлар, оналик дурагайга нисбатан 7-8 кун эртапишарликни намоён этди. Омад нави иштирокида олинган 2 каррали беккросс дурагайлаш таъсирида белги бўйича энг яхши тезпишарликни намоён этиб, уларнинг кўрсаткичи 105,2-105,6 кунни ташкил этди. Бу натижа тезпишар Омад навидан ҳам 4-5 кун тезпишар эканлиги аниқланди.
Оналик шаклидаги дурагайлар ўрта толали Омад нави иштирокида бир марта беккросс чатиштиришдан олинган F^BQ комбинацияларда белгининг ўртача кўрсаткичи 4,6 ва 4,9 г ни ташкил этгани, яъни оналик дурагайлар даражасида бўлгани аниқланди. Бироқ, икки карралик беккросс (F^BC2) таъсирида белги бўйича 6,6-7,0 граммга эгава вариацион қаторнинг ундан юқори кўрсаткичга эга синфларига мансуб, яъни ижобий трансгрессив ўсимликлар пайдо бўлиши кузатилди. Натижада белгининг ўртача кўрсаткичи BC2 [(F^K-28 х С-6524) х Омад] х Омад беккросс дурагайларида тегишли равишда 5,2 ва 5,6 г ни ташкил этди, бу эса беккросс чатиштиришнинг белгини яхшилашда ижобий таъсиридан далолат беради. Мураккаб 4 тур иштирокидаги оналик шаклидаги дурагайларга биринчи ва иккинчи беккросснинг таъсири ижобий бўлганлиги, беккросс дурагайларда белги бўйича ижобий трансгрессия юз бериши натижасида вариацион қаторнинг 7,1-7,5 г лик синфларга мансуб рекомбинантлар ажратиб олинди. Кўсак вазнининг ўртача кўрсаткичи F2BQ авлодида тегишли равишда 5,3 ва 5,5 г, F2ВС2 авлодида эса анча юқори 5,8 ва 6,2 г эканлиги аниқланди.          Тола                чиқими
белгиси бўйича ҳам оналик шаклида иштирок этган дурагай ўсимликлар вариацион қаторда тарқоқ ҳолатда жойлашди ва уларнинг ўзгарувчанлик даражаси ҳам бир оз юқори бўлди. Омад нави иштирокидаги беккросс дурагайларда эса ўсимликларнинг асосан вариацион қаторнинг ўрта ва ўнг синфларида жойлашганлиги ва бунинг натижасида уларнинг ўртача кўрсаткичлари ҳам яхшиланганлиги аниқланди. Бир ва икки карралик беккросс дурагайларнинг Ғ3 авлодидан кескин ижобий ўзгариш бўлганлиги, яъни оналик сифатида қатнашган F3 К-28 х С-6524 ва F3 К-28 х С-4727 мураккаб дурагайларда белгининг ўртача кўрсатгичи 36,8-37,1 % ни ташкил этган бўлса, G. hirsutum L. турига мансуб Омад нави билан биринчи беккросс натижасида 37,9-38,3 % ва иккинчи беккроссдан кейин 38,0- 38,2 % гача ошди. Беккросс дурагайларнинг Ғ4 авлодига бориб, тола чиқими 38,0-39,0 % га етказилганлиги ва бу натижа маҳаллий Омад навидан ҳам 2,5-3,0 % юқори эканлиги аниқланди.
Тола узунлиги белгиси бўйича ҳам Омад нави билан бир ва икки марта беккросс чатиштирилиб олинган дурагайларнинг F2 авлодлари тола узунлиги F^ га нисбатан сезиларли даражада яхшилангани аниқланди. Ушбу беккросс дурагайларда аксарият ўсимликлар вариацион қаторининг 34,1-35,0 мм лик ва ундан юқори тола узунлигига эга синфларида жойлашганлиги, яъни ижобий трансгрессив ўсимликларнинг пайдо бўлиши натижасида белгининг ўртача кўрсаткичи комбинацияларга боғлиқ равишда 34,4-35,3 мм гача оралиқда бўлди. Яъни бу авлодига келиб, Ғ^ авлоди ва оддий дурагайларга нисбатан беккросс дурагайларда 1-2 мм га яхшиланганлиги аниқланди. Ғўзанинг 5 та тури қатнашган, яъни Термиз-31 нави иштирокида олинган мураккаб дурагайларнинг F2 авлодида эса тола узунлигининг ўртача кўрсаткичи деярли F^ авлод даражасида, яъни 35,5-36,0 мм оралиғида эканлиги аниқланди. Бироқ, ушбу дурагай комбинациялари орасида аксарият ўсимликлар тола узунлиги 36,1-37,0 мм лик ва ундан юқори синфларга мансублиги кузатилди. Айниқса ушбу ҳолат Термиз-31 нави билан қайта чатиштириб олинган дурагайларда яққол намоён бўлди. Белгининг ўртача кўрсаткичи F3 авлодда 4 ва 5 турлар иштирокидаги геномлараро дурагайларнинг аввалги бўғинларга нисбатан яхшилангани аниқланди. Натижада 4 турга мансуб дурагайларнинг тола узунлиги ўртача 34,7 мм ҳамда Омад нави билан олинган F^BC1 ва F^BC2 беккросс дурагайларда ўртача кўрсаткич 35,0 мм ни ташкил этгани ҳолда дурагайлар орасидан 36,0-39,0 мм ни ташкил этувчи ижобий рекомбинантлар ажратиб олинди. Термиз-31 нави қатнашган дурагайларда эса 36,0 мм ва ундан юқори бўлганлиги кузатилди. Ушбу дурагайларда дастлабки авлодларидан фарқли равишда F3 авлод беккросс дурагайларда тола узунлиги 40,0 мм ва ундан юқори бўлган ижобий рекомбинантларнинг пайдо бўлганлиги аниқланди, бироқ белгининг ўзгарувчанлик даражаси бирмунча пасайиши кузатилди. Энг яхши натижа F4{[BC1(F1K-28) x С-6524] x Термиз-31} x Термиз-31 (37,0 мм) беккросс дурагай комбинациясида кузатилди. Термиз-31 нави иштирок этган юқоридаги беккросс дурагайлар ичидан 40,0 мм дан юқори бўлган кўплаб шаклларни ажралиб чиққанлиги аниқланди. Тола узунлиги белгиси каби толанинг сифат кўрсаткичларидан бири микронейр кўрсаткичи ҳам Омад нави билан 2 марта қайта чатиштириш натижасида олинган беккросс дурагайларда 4,0-4,5 ни ташкил этиб, белги бўйича ўзгарувчанлик даражаси ҳам бошқа комбинацияларга нисбатан юқори бўлмагани аниқланди. Мазкур олинган натижани беккросслар сонининг белгини ўзгарувчанлик даражасини барқарорлашувидаги ижобий таъсири натижаси, деб таъкидлаш мумкин.
Турлараро мураккаб ва беккросс дурагай авлодларида хўжалик учун қимматли белгиларнинг ирсийланиши ва ўзгарувчанлигини ўрганиш асосида қатор қимматли хўжалик белгилар мажмуасига эга оила ва тизмалар ажратиб олинди. Ажратиб олинган 20 та оила ва тизмалардан 15 таси G.hirsutum L. турига мансуб Омад нави билан 2 каррали беккросс дурагайлашдан олинган комбинациялар орасидан танлаш орқали яратилган. Ушбу оилаларнинг аксарияти ўрганилган хўжалик белгилар бўйича андоза С- 6524 ва Наманган-77 навларига нисбатан устунликка эга бўлиб, бу натижалар беккросс дурагайлашнинг самарадорлигидан далолат беради.

Юқоридаги таҳлиллар асосида хулоса қиладиган бўлсак, турлараро мураккаб дурагайларнинг дастлабки авлодларида қимматли хўжалик белгиларнинг кўрсаткичларини яхшилаш ва белгилар бўйича барқарорлашув муддатини қисқартириш учун ижобий кўрсаткичларга эга бўлган маданий навлар билан беккросс чатиштиришлар ўтказиш яхши самара бериши аниқланди. Ғўзанинг                                                                                                                        турли                геном структурасига эга турлараро мураккаб дурагайларида бир мартали айниқса, икки мартали беккросс дурагайлашни қўллаш асосида белгилар бўйича ижобий рекомбинацияга эришиш, ҳамда селекция жараёни учун қимматли бўлган бошланғич ашё яратишда самарали ва истиқболли услуб эканлиги аниқланди.
Ф о й д а л а н и л г а н а д а б и ё т л а р:
1. А р у т ю н о в а Л. Г., П у л а т о в М. П. Межвидовая гибридизация-источник создания исходного материала для селекции и пополнения генофонда хлопчатника. //В сб.: Генетика, селекция и семеноводство хлопчатника и люцерны. Ташкент, 1989г. - с. 43-50.
  1. N a m a z o v Sh., M u r a t o v A., A l I e v A., B o b o y e v S. Developing of new donors of the
cotton on the base of interspecific hybridization. Field Crops Studies номли халқаро илмий анжуман материаллари - Чирпан, 2005. -Б.79 - 82.
  1. Н а м а з о в Ш. Э., М у р а т о в А., Б а б а е в С.Ғ. Кўп геномли турлараро дурагайларнинг
тезпишарлиги ва ҳосилдорлигига беккросс чатиштиришнинг таъсири //"Состояние селекции и семеноводства хлопчатника и перспективм ее развития" номли халқаро илмий анжуман материаллари. -Тошкент, 2007. -Б.117-118.
скачать dle 11.3

1-06-2018, 14:55 101 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив