» » » ҒЎЗА СЕЛЕКЦИЯСИДА МУРАККАБ ДУРАГАЙЛАШНИНГ АҲАМИЯТИ

ҒЎЗА СЕЛЕКЦИЯСИДА МУРАККАБ ДУРАГАЙЛАШНИНГ АҲАМИЯТИ

Nashr ma’lumotlari: // СЕЛЕКЦИЯ ВА УРУҒЧИЛИК БЎЙИЧА ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИНГ МУҲИМ ЙЎНАЛИШЛАРИ. Республика илмий-амалий анжумани материаллари // 20 – май. Тошкент - 2013//. 
To’plamni yuklash uchun havola:  To'plam
ҒЎЗА СЕЛЕКЦИЯСИДА МУРАККАБ ДУРАГАЙЛАШНИНГ АҲАМИЯТИ


Ибрагимов П.Ш., Ўрозов Б., *Ҳамрақулов Ш.
ЎзҒСУИТИ, *ТошДАУ


Ғўза инсоният учун ҳаётий муҳим қишлоқ хўжалик экинларидан биридир, чунки пахтачиликнинг маҳсулоти - тола ва уруғлари ниҳоятда кўп иккиламчи ашёни беради. Ғўза ҳосилдорлигини ошириш жуда мураккаб вазифа бўлиб, уни ҳал этиш учун мажмуий ёндашув талаб этилади. Ушбу экинни етиштириш ареалига қараб бу муаммо турли йўллар билан ҳал қилинади.
Ўзбекистон дунё пахтачилигида энг шимолий пахта етиштирувчи давлат бўлиб, пахтачилик маҳсулоти ҳосилдорлигини ошириш ишларида зарурият сезади. Маълумки, ўсимликлар селекциясида яхши муваффақиятларга эришишда белгиларнинг генетик ўзгарувчанликларини ҳисобга олган ҳолда чатиштиришлар услубини тўғри танлаш муҳим аҳамият касб этади. Чатиштиришлар услубини тўғри танлаш эса селекционерлар томонидан қўлланилаётган бошланғич ота-оналик шакллар юқори ижобий белгиларни ўзида мужассам этган, кўнгилдагидек комбинациялар ола билишга боғлиқ ҳисобланади.
Чатиштиришнинг турли (оддий ва мураккаб) усуллари мавжуд. Жумладан, селекция ишларида мураккаб чатиштиришнинг ҳар хил усуллари қўлланилиб, улардан бири қўш дурагайлаш усулидир (А х В) х (С х Д). Бунда, биринчи ёки ундан юқори авлод дурагайлари ўзаро чатиштирилади. Мураккаб дурагайлар оддий дурагай ва тизмаларнинг генотипларига қараганда ўзгарувчанлик спектри кенгроқ бўлган генотипга эга, ушбу ўзгарувчанлик кўпинча яратилган дурагайларга юқори мослашувчанликни бериши аниқланган.
Б.Д.Аллашов ва бошқалар маълумотларига қараганда оддий дурагайлаш услуби орқали олинган оилаларда бир дона кўсакдаги пахта вазни ва тола узунлиги, тола чиқими каби белгилар ўртасидаги корреляция кўрсаткичлари 0.17 дан 0.26 гача оралиқда учраган бўлса, бир дона кўсакдаги пахта вазни ва микронейр кўрсаткичлари ўртасидаги корреляция кўрсаткичлари 0.39 дан 0.47 гача бўлган оралиқдан ўрин олди. Қўш дурагайлаш услубида олинган оилаларда ушбу белгилар ўртасидаги коррелятив боғлиқликларда бирмунча ижобий томонга силжиш кузатилди. Яъни, қўш дурагай оилаларда бир дона кўсакдаги пахта вазни ва тола узунлиги, тола чиқими каби белгилар ўртасида корреляция кўрсаткичлари 0.22 дан 0.33 гача оралиқда учраган бўлса, №1374, №1504 қўшдурагай оилаларида бир дона кўсакдаги пахта вазни ва микронейр кўрсаткичлари ўртасида мавжуд бўлган коррелятив боғлиқликлар юзага чиқди. Шунингдек, қолган қўшдурагай оилаларда ҳам бир дона кўсакдаги пахта вазни ва микронейр кўрсаткичлари ўртасидаги корреляция 0.45 дан 0.58 гача оралиқда бўлганлиги кузатилди.
Юқоридаги маълумотларга асосланиб шуни айтиш мумкинки, қўш дурагайлаш услубида олинган оилаларнинг айримларида бир дона кўсакдаги пахта вазни ва микронейр кўрсаткичлари ўртасида мавжуд бўлган коррелятив боғлиқлар юзага чиқди, яъни бир дона кўсакдаги пахта вазни қанчалик йирик бўлгани билан уларда толанинг дағаллашиши ва микронейр кўрсаткичи ҳам давлат андозаси талабларига жавоб бермаслиги аниқланган. Шунингдек, қўшдурагай оилаларида бир дона кўсакдаги пахта вазни ва тола узунлиги, тола чиқими каби белгилар ўртасидаги коррелятив боғлиқликлар ҳам оддий дурагай услубида олинган оилаларга нисбатан бирмунча ижобий томонга силжиганлиги кузатилди. Селекциявий дастурларда қўш дурагайлаш услубидан кенгроқ фойдаланиш мақсадга мувофиқ.
В.М.Бочарова қўш дурагай комбинацияларини уларнинг бошланғич шакллари бўлган оддий дурагай комбинациялари ва навлар билан биргаликда ўрганган. Муаллиф F^ қўш дурагайларда тезпишарлик, ҳосилдорлик ва унинг компонентлари оддий дурагайлардаги каби оралиқ ҳолда наслдан- наслга ўтишини ёки уларда бошлангич ота-она шаклларидан юқори бўлган белги кўрсаткичлари шаклланишини қайд этган. Оддий чатиштиришларда юқори гетерозис берувчи навлар мураккаб чатиштиришларда ҳам ушбу ҳолатни такрорлайди, лекин кўрсаткичлар бирозгина пастроқ бўлади.
1-жадвал
Fi мураккаб дурагайларини айрим белгигарининг кўрсаткичлари.
Нав ва оддий дурагайлар
Mi c
устун- лиги
Len
уст
Ун- лиг и
Вегетаци я даври (кун)
устун -лиги
Бир дона кўсак вазни
(гр)
устун -лиги
Тола чиқим и (%)
усту
н- лиги
С-6524
4.3
1.16
116
5.4
35.6
КЛ
4.4
1.12
116
5.1
34.3
Л-842
4.5
1.09
114
5.2
33.8
Шодиёна
4.4
1.18
115
5.6
35.4
Барҳаёт
4.5
1.14
115
5.7
35.6
Бухоро-6
4.3
1.16
116
5.9
36.8
РАТ
4.6
1.16
115
5.3
35.4
Турон
4.5
1.18
116
5.2
34.6
Андижон-35
4.7
1.10
118
6.0
37.2
Ғ^ (С-6524хКЛ)
4.4
0
1.21
0.0 8
113
-2.2
6.4
1.08
40.2
5.7
(Л-
842хШодиёна)
Ғ^ (С-6524хКЛ)
4.5
0.1
1.21
0.0
6
109
-6.5
6.5
1.05
40.5
5.3
х
(ШодиёнахБарҳ аёт)
Ғ^ (Бухорох- 6хРАТ) х (Л-
842хШодиёна)
4.6
0.15
1.26
0.1
2
110
-5.0
5.6
0.1
41.1
5.8
Ғ^ (Бухоро- 6хРАТ) х (ТуронхАндижо н-35)
4.4
-0.12
1.20
0.0 5
114
-2.2
5.7
0.2
36.6
0.6
Ғ^ (Бухоро- 6хРАТ) х (БарҳаётхАндиж он-35)
4.4
-0.12
1.24
0.1
113
-3.0
5.7
-0.02
38.0
1.8
Ғ^ (Бухоро- 6хРАТ) х (ШодиёнахБарҳ аёт)
4.1
-0.35
1.21
0.0 5
112
-3.2
6.0
0.38
36.4
0.6
Fi (РАТхТурон)
4.2
-0.3
1.15
0
111
-4.0
5.3
-0.02
39.4
5.1
х
(Л-
842хШодиёна)
Fi (РАТхТурон)
4.2
-0.37
1.22
0.0 7
115
-1.2
5.4
-0.02
37.5
2.1
х
(ТуронхАндижо н-35)
Ғ^ (КЛхЛ-842) х
(Барҳаёт-
35хАндижон-35)
4.3
-0.22
1.19
0.0 8
113
-2.7
5.4
-0.1
40.0
4.8
Fi мураккаб дурагайларида оддий дурагайларга нисбатан тола узунлигининг наслдан-наслга ўтиши бошланғич шаклларнинг бирикмасига қараб ўзгаради.
Ғўзанинг С-6524, КЛ, Л-842, Шодиёна, Барҳаёт, Бухоро-6, Рат, Турон ва Андижон-35 навлари ҳамда улар иштирокида олинган мураккаб дурагайларнинг микронейр кўрсаткичи, тола узунлиги, тезпишарлиги, бир дона кўсак вазни ва тола чиқими ўрганилди. Микронейр кўрсаткичи бўйича навларда 4.3 (С-6524) дан 4.7 (Андижон-35) гача, Ғ^ мураккаб дурагайларда эса 4.1 [(Бухоро-6хРАТ) х (ШодиёнахБарҳаёт)] дан 4.6 [(Бухоро-6хРАТ)х(Л-842хШодиёна)] гача бўлганлиги кузатилди. Тола узунлиги бўйича ўрганилган навларда 1.09 (Л-842) дюмдан 1.18 (Шодиёна) дюмгача бўлганлиги, мураккаб дурагайларда эса 1.19 [(КЛхЛ-842)х (БарҳаётхАндижон-35)] дюмдан 1.24 [(Бухоро- 6хРАТ)х(БарҳаётхАндижон-35)] дюмгача бўлди.
Вегетация даври эса навларда 114 (Л-842) кундан 118 (Андижон-35) кунгача, мураккаб дурагайларда 109 [(С-6524хКЛ)х(ШодиёнахБарҳаёт)] кундан 115 [(РАТхТурон)х(ТуронхАндижон-35)] кунгача бўлганлиги аниқланди. Бир дона кўсак вазни бўйича навларда 5.1 (КЛ) граммдан 6.0 (Андижон- 35) граммгача, мураккаб дурагайларда 5.3 [(РАТхТурон)х(Л-842хШодиёна)] граммдан 6.5 [(С- 6524хКЛ)х(ШодиёнахБарҳаёт)] граммгача эканлиги кузатилди.
Тола чиқими кўрсаткичи навларда 33.8 (Л-842) фоиздан 37.2 (Андижон-35) фоизгача, мураккаб дурагайларда 36.4 [(Бухоро-6хРАТ)х(ШодиёнахБарҳаёт)] фоиздан 41.1 [(Бухоро-6хРАТ)х(Л- 842хШодиёна)] фоизгачани ташкил қилди.
Шундай қилиб, юқорида кўрсатилган белгилар бўйича аксарият мураккаб турлараро дурагайлар ўрганилган навларга нисбатан ижобий гетерозисни намойиш этди. Айниқса вегетация даври, бир дона кўсак вазни ва тола чиқими бўйича Ғ^ мураккаб дурагайларда юқори бўлганлиги қайд қилинди (1-жадвал).
Фойдаланилган адабиётлар:
  1. Каримов И.А. Ўзбекистон буюк келажак сари. -Тошкент. Ўзбекистон, 1998.
  2. Аллашов Б.Д., Ибрагимов Ш.Ш., Ибрагимов П.Ш., Шадраимов Е., Тўхтаев Э. Қўш дурагайлаш услубидан олинган тизмасида кўсак вазни ва бошқа белгилар ўртасидаги коррелятив боғликларни ўрганиш. Материалм международной научно-практической конференции «Современное состояние селекции и семеноводства хлопчатника, проблемм и пути их решения» -Тошкент, 2007. -С-91-93
  3. Бочарова В.М. Применение сложной гибридизации в селекции хлопчатника // Материалм шестой конференции молодмх ученых по сельскому хозяйству Узбекистана. -Ташкент, 1970. -С. 7-15.

скачать dle 11.3

1-06-2018, 16:01 174 1
BrusanLog 12 июня 2018 19:07
Народ кто хочет играть в современные игры на самых высоких настройках с динамичными теняими даже на самых слабых ПК или ноутах. Без лагов и фризов (Но нужен более менее нормальный инет). Читайте статья по настройке компа здесь. Видео по установке и настройке смотрите тут. Играю уже пол года на ведре 2005 г. Буду рад кому помог разорить буржуев игровой индустрии!!!


Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив