» » » ПАХТА ТОЛАСИ ВА УНИНГ ТЕХНОЛОГИК КЎРСАТКИЧЛАРИ

ПАХТА ТОЛАСИ ВА УНИНГ ТЕХНОЛОГИК КЎРСАТКИЧЛАРИ





Nashr ma`lumotlari:    //Мамлакат Тараққиёти  ёшлар нигоҳида // мавзусида
“2017-йил – Ҳалқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”га бағишланган
иқтидорли талаба-ёшларнинг 1-илмий –амалий конференцияси материаллари
To‘plamni yuklash uchun havola:
 To’plam

ПАХТА ТОЛАСИ ВА УНИНГ ТЕХНОЛОГИК КЎРСАТКИЧЛАРИ]


Талаба:Э.Бердимуродов (ТДАУ)
Илмий рахбар: Х.Б.Шаумаров (ТДАУ)


Дунё миқёсидa ғўзa ўсимлиги aсoсaн тoлaси учун экиб келинaди. Пaхтaниқaйтa ишлaш жaрaёнидa ундaн тoлa, чигит вa линт ишлaб чиқилaди. Бу мaҳсулoтлaр кундaлик ҳaётимиздa, сaнoaтдa, медицинaдa вa техник мaқсaдлaрдa кенг фoйдaлaнилaди.  Пaхтa энг aрзoн вa кенг тaрқaлгaн мaҳсулoт ҳисoблaнaди. Ҳaр йили бутун дунёдa тaйёрлaнaдигaн бaрчa тўқимaчилик тoлaлaрининг қaрийб ярмини пaхтa тoлaси тaшкил қилaди. Пaхтaни қaйтa ишлaб (тoзaлaб), тoлa (30-40 %), чигит (60-70 %) вa мoмиқ oлинaди. Чигит тaркибидa эсa 22-28 % гaчa мoй бўлaди.
 Бир тoннa чигитли пaхтaдaн 350-380 кг тoлa, 550-570 кг чигит, 50-120 кг мoмиқ oлинaди. Бир килoгрaмм тoлaдaн 5 м гaзлaмa ёки 140 тa ғaлтaк ип ишлaб чиқaрилaди. Бир гектaр эрдa этиштирилгaн пaхтaдaн ўртaчa ҳoсилдoрлик 30 сентнер бўлгaндa шунчa мaҳсулoтдaн 7-8,5 минг метр гaзлaмa, 270 кг пaхтa мoйи, 730 кг кунжaрa, 47 кг сoвун, 108 кг мoмиқ, 240 кг чигит вa бoшқa мaҳсулoтлaр oлинaди.
Ғўза фақат пахта хом ашёси олиш учунгина экилади. Ғўза экиладиган ҳудудларнинг ялпи газлаштирилиши туфайли қишлоқ жойларда ғўзапоянинг ёқилғи сифатида ишлатилиши илгариги аҳамиятини йўқотмоқда. Ундан қурилиш материаллари олиш учун ғўза поясини қайта ишлаш қисман йўлга қўйилмоқда. Пахта хом ашёсидан ишлаб чиқариладиган асосий маҳсулот пахта толаси ҳисобланади. Шунинг учун дунёда пахта толасининг сифати бўйича классификацияланади.
Ўзбекистонда пахтани толасининг сифати бўйича классификациялаш системаси қабул қилинган. Ҳозирги вақтда толани классификациялаш усули типларга (вертикал классификациялаш) ва саноат навларига (горизонтал классификациялаш) бўлишни назарда тутади. Шунга кўра пахта  толасининг сифати бўйича айрим тип ва саноат навларига ажратилади. Амалдаги меъёрларга кўра тола тарам массавий узунлиги, нисбий узилиш кучи ва чизиқли зичлиги бўйича 9 та типга бўлинади. Тола чигит қобиғидаги ташқи эпидермиснинг бўйига чўзилган айрим ҳужайрасидан иборатдир. Бинобарин, ҳар бир тола фақат битта ҳужайрадир.
Уруғкуртакдаги ташқи эпидермиснинг толага айланадиган ҳужайрасини актив ҳужайра дейилади. Айрим ҳужайралар кеч бўртиб, секин ўсади ва линтер пахтага (момиққа) айланиб қолади. Тола 25-30 кунгача батомом бўйига ўсиб, қолган 25-30 кунда эса пишиб етилади. Тола деворчалари дастлабки даврда кутикула билан қопланган бўлиб, иккинчи этапида клетчатка қавати билан спирал-фибрил шаклида қоплана бошлайди, қалинлашади.
Тола пишиб етилгач, чигит ва кўсак билан бирга қурийди, ҳужайра шираси буғланиб кетади, тола буралиб спиралга ўхшаб қолади. Яхши етилмаган ёки хом толалар қуриганда буралиш даражаси кучсиз ва нотекис бўлади ёки бутунлай бўлмайди. Буралиши мутлоқа бўлмаган толалар тўқимачилик саноатида ўлик тола деб аталади. Деворчалари ҳаддан ташқари ривож- ланган толалар ҳам сифатсиз толаларга киритилади. Кўпчилик ғўза шаклларида тола ранги оқ бўлади, аммо оқ сарғиш, малла, яшилсимон, пуштисимон ва қўнғир толалиғўзалар ҳам бор. Толанинг қуйидаги технологик кўрсаткичлари характерлидир.
Узунлиги. Толанинг икки учи оралиғидаги масофа бўлиб, мм билан ўлчанади. Бу кўрсаткич ўрта толали ғўза навларида ўртача 31-36 мм, узун (ингичка) толали ғўза навларида 38-42 мм га тенгдир. Модал вазн узунлиги - намунада кўпроқ учрайдиган бир хил толалар узунлиги, мм. Штапел вазн узунлиги - модал узунликдан юқори бўлган барча толаларнинг ўртача вазн узунлигидир, мм. Узилиш кучи - битта толани чўзганда узиш учун сарф бўлган кучдир. Бу кўрсаткич гк (граммкуч) ёки сн(сантиНютон) кўрсаткичи билан ўлчанади. Узилиш кучи ўрта толали ғўза навларида 4,3-4,9 гк га, узун толалиларда 4,6-5,2 гк га тенгдир.
Микронейр кўрсаткичи- асбобларда маълум вазнли тола намунаси орқали ҳаво оқими босимининг пасайиши билан аниқланади. Бу кўрсаткич толанинг ингичкалигини ва пишиб етилганлигини кўрсатади, микрограмнинг дюмга нисбатини ифодалайди. Лекин кўрсаткич турли навлар учун турлича бўлади. Тахминан чизиқли зичликни олиш учун микронейр кўрсаткичини 39,37 гк га кўпайтириш керак.
Ўрта толали ғўза навлари учун кўрсаткич 2,0дан - 6,5 гача интервалда бўлади. Асосий интервал 3,5 дан 4,9 гача ҳисобланади. Бу қийматдан паст ёки юқори кўрсаткичларга фарқ қилиш даражасига қараб пахта толаси нархи камайти- рилади. Микронейр кўрсаткичининг қуйидаги группалари аниқланади: 2,4 ва ундан паст; 2,5-2,6; 2,7-2,9; 3,0-3,2; 3,3- 3,4;3,5-4,9 (асос) 5,0-5,2;5,3 ва ундан юқори. Микронейр кўрсаткичи ошганда ҳам, камайганда ҳам пахта толасининг нави ўзгармайди, аммо микронейр кўрсаткичи бўйича дунё бозорида нархда чегириш қиймати аниқланади. Чизиқли зичлик - 1км узунликдаги толанинг г. билан ўлчанадиган вазни. Бу кўрсаткич м.текс билан ифодаланади. Тола типларига қараб чизиқли зичлик 127-200 мг га тенг бўлади.
Нисбий узулиш кучи - толанинг нисбий пишшиқлигини кўрсатади ва узилиш кучи кўрсаткичини (гк) чизиқли зичлик кўрсаткичига бўлишдан чиққан бўлинмага тенг бўлади. Кўрсаткич гк/текс ёки сН/текс билан ифодаланади. Нисбий узилиш кучи кўрсаткичи ўз вазни таъсирида узиладиган км ҳисобида белгиланадиган тола узунлигида иборатдир. Тола типига қараб 37-25гк/текс.га ёки сН/тексга тенг бўлади.
Толанинг етилганлиги- шартли равишда етилиш коэффициентида деб ҳам аталади. Бу микроскоп остида тола де- ворчаларида клетчатка қаватларининг пайдо бўлиш даража- сига қараб аниқланади. Махсус шкала бўлиб 0-5 градацияга бўлинган. Агар тола 0 коэффицентида бўлса ўлик толани, 5- бўлса ўта қалинлашган, буралувчанлиги бўлмаган толани кўрсатади. Толанинг етилганлиги 1,8-2-2,5 коэффициентда яхши бўлади. Тола буралувчанлиги- толанинг 1 мм қисмидаги бурлиш билан белгиланади. Нормал ривожланган толаларда 1 мм тола 10-12 мартагача буралади.
Эластиклиги - бу толанинг чўзилувчанлик хусусияти бўлиб, ўз навбатида пишиқлиги билан боғлиқ. Ингичка ва пишшиқ тола ҳаммавақт эластик бўлади. Улардан махсус пи- шиқ техник газмоллар тайёрланади. Тола чиқиши- тола массасининг чигитли пахта массасига бўлган фоиз ҳисобидага нисбатига айтилади. Экилаётган ғўза навларида тола чиқиши ўрта толали навларда 32-40 %, узун толали навларда эса 29-34% бўлади.
Тўқимачилик саноати тола сифати ва унинг ассортимен- тига алоҳида талаблар қўяди. Ғўзанинг янги навларини яратишда ва реестрга киритилганларнинг ижобий хусусиятларини юқори даражада сақлаб туришда ана шу талабларгаасосланилади. Узбекистонда қабул қилинган УзРСТ 615-94 стандарти (андоза) бўйича пахта толасини сифатига қуйидаги талаблар қўйилган (2- жадвал).
Тола типлари шартли равишда 7 типга бўлинган бўлиб, дастлабки 1а, 1б, 1,2,3 типдаги толалар узун (ингичка) толали навлардан олинади. Толалари мустаҳкам бўлиб, унданалоҳида қимматбаҳо буюмлар нафис ва мустаҳкам газламалар, юқори навли сатин, ҳар хил газлама ва тўқималар тайёрланади. Қолган тўрт тип толалар ўрта толали ғўза навларидан олинади. Улар нисбатан тезпишар ва ҳосилдорли бўлганлиги учун ҳам катта майдонларда экилади.
IV-тип толалардан тўқимачилик иплари, ҳаракатга келтирувчи қайиш тўқималари, оёқ кийими тўқима ва иплари тайёрланса, V- тип толалар кўплаб ишлатиладиган тўқима тайёрлашга яъни кийим -кечак, чойшаб ва бошқа матолар ишлаб чиқаришда қўлланилади.
VI-тип толаларидан ҳам турли буёққа буялган газламалар олинади, жун билан аралаштирилиб ишлатишда фойдаланилади
1-жадвал
Пахта толаси сифатига қўйилган техник шартлар
Кўрсаткичларнинг
номи
Пахтадаги толанинг типига оид меъёрлар
I
2
3
4
5
6
7
Штапел вазн узун - лиги, мм, камида
40,2
39,2
38,2
37,2
35,2
33,2
31,2
30,2
29,2
Чизиқли зичлик, мтекс, кўпи билан
125
135
144
150
165
180
190
200
200 дан ортиқ
Нисбий узилиш кучи









I-нав, асосий сН/текс
33,3 -
36,3
33,3
31,4
29,4
25,5
24,0
23,5
23,0
34,3
35,3
34,3
32,4
30,4
26,5
25,0
24,5
24,0
гк/текс
36,0-
35,0
34,0
32,0
30,4
28,0
24,5
24,0
23,5

37,0
36,0
35,0
33,0
31,0
27,0
25,5
25,0
24,5
II-нав, камида









сН/текс
34,3
33,3
32,4
30,4
28,4
25,0
23,5
23,0
22,5
гк/текс
35,0
34,0
33,0
31,0
29,0
25,5
24,0
23,5
23,0
2-жадвал
Пахта нави ва тола типи бўйича пишиб етилганлик коэффициенти
Тола типи
Пахта нави
I
II
III
IV
V
1а,1б,1,2,3
2,0
1,7
1,4
1,2
1,2 дан кам
4,5,6,7
1,8
1,6
1,4
1,2
1,2 дан кам
Адабиётлар
1. Орипов Р.О., Остонов С. Пахтачилик (Ғўза морфологияси, биологияси ва ўстириш технологияси), ўқув қўлланма, Самарқанд, 2005 й.
скачать dle 11.3
Kalit so'zlar:

27-10-2017, 16:28 410 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив