» » » СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ ШАРОИТИДА ҒЎЗА НАВЛАРИНИ СУҒОРИШ ТАРТИБЛАРИ

СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ ШАРОИТИДА ҒЎЗА НАВЛАРИНИ СУҒОРИШ ТАРТИБЛАРИ



Nashr ma`lumotlari:    //Мамлакат Тараққиёти  ёшлар нигоҳида // мавзусида
“2017-йил – Ҳалқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”га бағишланган
иқтидорли талаба-ёшларнинг 1-илмий –амалий конференцияси материаллари
To‘plamni yuklash uchun havola:
 To’plam

СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ ШАРОИТИДА ҒЎЗА НАВЛАРИНИ СУҒОРИШ ТАРТИБЛАРИ


Магистр: Х.Аминов (ТДАУ)
Илмий рахбар: У.Норқулов (ТДАУ)


Сувдан оқилона фойдаланиш учун суғориш ишларини бошлашдан олдин худуднинг тупроқ-иқлим шароити, сув билан таъминланганлик даражаси, тупроқнинг хусусиятлари, сизоб сувларининг чуқурлиги ва албатта ғўза навларининг биологик хусусиятини ҳисобга олиб, суғориш муддатлари, меъёрлари ва усулларини белгилаш муҳим аҳамиятга эга.
Ғўзанинг ривожланишига қараб, суғориш меъёрини ва тартибини тўғри белгилаш юқори ҳосил олишда бош мезон ҳисобланади.
Сурхондарё вилояти иқлим шароити кескин континентал бўлиб, ғўзани суғоришга алоҳида эътибор беришни талаб этади.
Ғўзани дастлабки ривожланиш даврларида юқори меъёрларда ва узоқ давомли суғориш яхши натижа бермайди. Бу даврда тупроқда ғўзани илдизини ўсиш қатламида ҳаддан ташқари намлик кўп бўлиши, унинг бўй чзилиб кетиши, бўғин оралиғлари 4-5 см ўрнига 6-8 см га етиши, ҳосил шохлари юқори жойлашиб, ҳосилга салбий таъсир этиши мумкин.
Ғўзани гуллаш ва ҳосил тўплаш даври сувга талабчан давр ҳисобланади ва бу даврда чанқатиб қўйилиши ўсиш ва ривожланишни кечиктиради, барглари сўлиб, қорамтир тус олади, бош поянинг ўсув нуқтасида гулнинг тез пайдо бўлиши (гули тепага чиқиши) ҳамда ҳосил элементларни тўкилиб кетиши кузатилади. Бу даврда ҳаддан ташқари ортиқча суғориш ҳам мумкин эмас. Чунки ғўза зўр бериб бўйига ўсиб, обдан барглайди ва ғовлаб кетади, ҳосил тугунчалари пайдо бўлиши камаяди ҳамда пахта ҳосили 3-5 ц/га йўқотилади.
Ғўза пишиш даврига келганда ўсиш жараёнлари секинлашади, бу даврда суғоришни  ўтказилиш тавсия этилмайди, чунки тупроқ совиб, қатор ораларидаги ҳавонинг намлиги ошади ва ғўза тупларининг иккиламчи ўсиши, поялари ётиб қолиши кузатилиб, кўсаклар очилиши кечикади, тола сифатига салбий таъсир этади.
Ғўзани суғориш муддатларини тўғри белгилаш билан ҳам сувни тежаш мумкин. Агар экинларнинг суғориш муддатлари тўғри белгиланса экинларнинг ўсиш ва ривожланиши ҳамда ҳосил тўплаш жараёни нормал кетади натижада мўл, сифатли, ҳосил тўпланади.
Суғориш муддатларига риоя қилинмасдан экинларни тез-тез катта меъёрда суғориш уларни ғовлаб ўсишга яъни сербарг баланд бўйли, боқуват пояли бўлиб ўсишга олиб келади аксинча уларнинг ҳосил тўплаши, ётилиши ёмонлашади, натижада ҳосил камайиб у сифатсиз бўлиб қолади.
Шунинг учун экинларни шу жумладан ғўзани суғориш муддатларини тўғри, белгилаш муҳим масала ҳисобланади. Ҳозиргача Республикамиз ва чет эл олимлари томонидан ғўзани суғориш муддатларини белгилашнинг бир қанча усуллари ишлаб чиқилган. Бу усулларга қуйидагилар киради.
  1. Ўсимликларнинг ташқий аломатларига қараб белгилаш.
  2. Ўсимликларнинг физиологик белгиларига қараб аниқлаш.
  3. Ўсимлик ҳўжайра шираси эритмасининг қуйиқлиги бўйича аниқлаш.
  4. Ғўзани гуллаш тизими бўйича аниқлаш усули.
  5. Тупроқнинг намлиги бўйича аниқлаш усули.
Бу суғориш муддатларини белгилаш усулларидан ишлаб чиқаришда ўсимликларни ташқий аломатларига қараб белгилаш, ўсимликларни ҳўжайра ширасининг қуйиқлиги ва тупроқ намлиги бўйича суғориш кенг қўлланилиб келмоқда.
Тажриба майдонида ғўза навларини суғориш мудатларини белгилашда ташқи аломатларига қараб суғориш усулидан фойдаланилди. Бунда ўсимликларнинг барг рангининг ўзгариши ва тургирлик ҳолати кузатиб борилди. Бунинг учун куннинг энг иссиқ пайтида (соат 14-16 да) ғўзанинг барг шаполоғи ранги кузатилди. Агарда тупроқда нам етарли бўлса ғўза баргларининг ранги оч яшил рангда, (суғориш талаб қилинмайди) тупроқда намлик камайган даврда эса тўқ яшил рангда бўлади (суғориш талаб қилинади).
Ғўзанинг барг бандини эгаб кўриш йўли билан ҳам суғориш муддатларини аниқлаш мумкин.
Бунинг учун ҳам поясидаги ўрта барги олиниб унинг барг банди эгиб кўрилади. Агар тупроқда намлик етарли бўлса барг банди синади, (суғориш керак эмас), намлик кам бўлганда барг банди синмасдан у фақат эгилади, демак суғориш талаб қилинади.шу асосида суғоришлар ташкил қилинди.
Келтирилган маълумотлар шуни кўрсатадики ғўзани суғориш муддатлари навнинг биологик хсусиятларига боғлиқ ҳолда турлича булди Наманган-77 навида биринчи суғориш 8.июнда. Бухоро-102 навида 10-июнда. Султон навида эса 11-июнда кузатилди.Шунингдик охирги суғоришда ҳам ўзгаришлар кузатилди яни бу Наманган-77 навида 23  августда Бухоро-102 навида 27 августда Султон навида эса 30 августда кузатилди.Вариантлар бўича мавсумдагисуғориш даврининг давомийлигиНаманган-77 навида76 кун.Бухоро-102 навида78 кун.Султон навида 80 кундан иборат бўлди.
1-жадвал
Тажриба майдонидағўза навларининг ташқий белгиларига қараб аниқланган суғориш муддатлари
Суғориш муддатларини аниқлаш усули
Ғўза навлари
Суғоришдан олдинги баргларининг ҳолати
Суғориш муддати(биринчи  ва охирги суғориш.  )ва даври.кун.
Ғўзани ташқий аломатлари бўйича .
Наманган  77
Тўқ яшил барг банди эгилувчан
.8 06-23.08....76

Бухоро  102
Тўқ яшил барг банди эгилувчан
10.06-27.08....78

Султон
Тўқ яшил барг банди эгилувчан
11.06-31.08....80
               
Тажриба майдонида ғўза навларининг суғориш тартиблари
Вариантлар
Ғўза навлар
Суғориш сони
Суғориш тизими
Суғориш меъёри, м3/га
Мавсумий суғориш меъёри, м3/га
Суғоришнинг  давомийлиги  соат
1
Наманган-77
4
1-4-0
700 870.-900-880..1000
4350
12....14
2
Бухоро-102
4
1-4-0
700-870 .900-880  1000
4350
12...14
3
Султон
4
1-4-0
700-870.900-880..1000
4350
12...14
Умуман келтирилган маълумотларга асосланиб хулоса қилиш мумкинкий  ғўзани суғориш муддатлари навнинг биологик хсусиятларига боғлиқ ҳолда турлича булиб вариантлар бўича мавсумдаги суғориш даврининг давомийлиги Наманган-77 навида 76 кун. Бухоро-102 навида 78 кун.Султон навида 80 кундан иборат бўлди.
Юуқорида келтирилган суғориш муддатларини белгилаш натижасида тажриба майдонидаги ғўза навларини суғоришлар амалга оширилди.
Денов туман вилоятнинг  шимолий қисмида типикбўз тупроқли минтақада сизот сувларининг жойлашиш чуқурлиги 2...3 м. бўлган шароитда тажриба майдонида экилган Бухоро 102, Наманган-77 ва Султон ғўза навлари мавсум давомида 1-4-0 (гуллашгача- 1 марта  гуллаш ва кўсаклаш  даврида-4 марта пишиш даврида эса суғорилмаган) тартибда 5- марта суғорилди.
Ғўза гуллагунча берилган амалий сув миқдори тажрибанинг барча вариантларида -700 м3/га дан ошмади, суғориш давомийлиги эса 12- соатдан иборат бўлди кейинги суғоришларда суғориш меёрлари кўпайганлиги учун суғориш давомийлиги 14совтгача давом етди.
Ушбу ғўза навларини суғоришда  гуллаш, ҳосил тўплаш вақтида уч марта (870-1000 м3/га)суғориш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Умуман тажриба майдонида экилган Бухоро  102, Наманган-77 ва Султон ғўза навлари мавсум давомида 1-4-0 (гуллашгача- 1 марта  гуллаш ва кўсаклаш  даврида-4 марта пишиш даврида эса суғорилмаган) тартибда 5- марта суғориш талаб этилди.
Фойдаланган адабиётлар.
  1. Қурбанова Г. Жанубий минтақа шароитида ғўза навларини суғориш муддати ва меъёрлари, Ўзбекистон қишлоқ хўжалик журнали №12, 2011 й.
  2. Холиқов Б, Исаев С., Ниязамов Б. Агромелиорация-сувдан самарали фойдаланиш ва тупроқ унумдорлигини ошириш гарови. Ўзбекистон қишлоқ хўжалик журнали. № 12. 2012 й.
3.  Ғўзанинг “Денов” нави ва уни парваришлаш агротадбирлари Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий ишлаб чиқариш маркази. Т. 2006
скачать dle 11.3
Kalit so'zlar:

27-10-2017, 16:34 200 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив