» » » КАТТА ЗУБТУРУМ ЎСИМЛИГИНИ БИОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ ВА ЎСТИРИШ ТEХНОЛОГИЯСИ

КАТТА ЗУБТУРУМ ЎСИМЛИГИНИ БИОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ ВА ЎСТИРИШ ТEХНОЛОГИЯСИ

Муаллиф (лар): А.Жабборов, М.Т.Юлчиева
Нашр ма`лумотлари: А.Жабборов, М.Т.Юлчиева КАТТА ЗУБТУРУМ ЎСИМЛИГИНИ БИОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ ВА ЎСТИРИШ
ТЕХНОЛОГИЯСИ
// «Аграр соҳани барқарор ривожлантиришда фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграцияси» мавзусидаги профессор-ўқитувчи ва ёш олимларнинг И илмий-амалий конференцияси материаллари тўплами. Тошкент, 2017 йил, 30-31 май. 43-44 б.
Тўпламни юклаш учун ҳавола:yuklash


КАТТА ЗУБТУРУМ ЎСИМЛИГИНИ БИОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ ВА ЎСТИРИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ

                                                                                                                                                                   А.Жабборов, М.Т.Юлчиева
                                                                                                                                                        Тошкент фармацевтика институти


Доривор ўсимликларни республикамизнинг сугориладиган минтақаларида экиб ўстириш уларнинг биологияси ва уруғчилигини ўрганиш, фармацевтика саноати сифатли ва экологик тоза ҳом ашё билан таъминлаш мутахассислар олдида турган долзарб масалалардан хисобланади.

Ботаник таснифи. Катта зубтурум — Плантаго мажор Л. зубтурумдошлар — Плантагинасеае оиласига мансуб ўсимлик (Сахобиддинов, 1966).Зубтурум кўп йиллик, калта ва юғон илдизпояли ўт ўсимлик. Илдизпоясининг юқори томонидан (ер устида) узун, бандли илдизолди тўп- барглар, пастки томонидан эса (ер остида) жуда кўп майда илдизлар ўсиб чиққан бўлади. Илдизолди тўпбарглари кенг эллипссимон ёки кенг тухумсимон, текис қиррали ва йирик бўлади. Гул ўқи битта ёки бир нечта, туксиз, бўйи — 10 — 45 см. Гуллари оддий бошоққа тўпланган. Гули майда, кўримсиз. Гулкосачаси тўрт бўлакка қиркилган, гултожиси оч қўнғир рангли, тўрт бўлакли, оталиги тўртта, оналик тугуни икки хонали, юқорида жойлашган.
Меваси — тухумсимон, кўп уруғли кўсакча.                                      
Май — июн ойларидагуллайди.
Географик таркалиши. Юртимизнинг хамма туманларида йўл ёқаларида, далаларда, экинзорларда, ўтлокларда, ўрмончетларида, арик буйларида хамда ташландиқ нам ерларда тарқалган.
Кимёвий таркиби. Махсулот таркибида аукубин (ринантин) гликозиди, аччик, шиллик ва ошловчи моддалар, фловоноидлар (апигенин, гомоплант- агенин, лютеолин ва скутелляреингликозидлари ва бошкалар),
каротин вааскорбин, лимон кислоталар, ва витамин К бўлади (Холматов ва бош. 1994)
Ишлатилиши. Зубтурум ўсимлигининг доривор препаратлари яллиғланишга қарши ва балғам кўчирувчи восита (барг дамламаси) сифатида, меъда- ичак касалликлари (сурункали гипоацидли гастрит, нормал ва кам кислоталик шароитдаги меъда-ун икки бармок ичак яраси)ни (плантоглюцид препарата), анацид гастрит, сурункали ва тузалиши кийин булган колит хамда яраларни (қуритилмаган барги ва бурга зубтурумнинг куритилмаган ер устки кисмининг ширалари биргаликда) даволашда қўлланилади.
Доривор препаратлари. Дамлама, настойка, янгийигилган, куритилмаган баргнинг консервация килинган шираси, плантоглюцид препарати, баргбрикети. Ўсимлик препарати йўталда, астма ва бошқа ошқозон ичак касалликларида фойдаланиладиган чойлар — йиғмалар таркибига киритилиб, фитотерапияда фойдаланилади (Блинова К.Ф. ва бошқалар).
Дамламалар тайёрлаш.
  1. 10 г зубтурум баргини сирланган идишга солиб, 200 мл қайноқ сув қуйилади, идиш қопқоғини ёпиб, қайнаб турган сувда уни 30 дақиқа қайнатилади ва уй ҳароратида 10 дақиқа совутиб, сузиб олинади.
Бу қайнатмани иштаха очадиган, балғам кўчирадиган ва дерматитларда даво бўладиган восита тариқасида овқатдан 15 дақиқа олдин ярим стакандан ичилади.
  1. Барглардан сиқиб олинган суви 1 ош қошиқдан кунига 3-4 махал ичилади.
  2. Зубтурум барглари сувини унга бироз спирт кўшиб, консервалаб қуйилади. Суринкали гастритлар в аколитлар вақтида овқатдан20-30 дақиқа олдин 1 ош қошиқдан кунига 3 махал ичиш учун буюрилади (давокурси 30 кун).
  3. 1-2 ош кошик зубтурум уруғи устига 1 стакан сув куйиб, 10 дақиқа кайнатиладида сузиболинади. Қон аралаш ич кетар махалида 1 ошкошикдан кунига бир махал ичилади.
Катта зубтурумни ўстириш технологияси
Ўзбекистон Республикасининг барча тупроқ ва иқлим шароитида катта зубтурум ўсимлигини экиб ўстириш мумкин. Унинг яхши ўсиши ва ривожланишида тупроқнинг механик таркиби ўртача, ариқ сувлари яқин ва бегона ўтлардан тозаланган ерлар ажратилиши лозим. Катта зубтурум ўсимлиги экиладиган майдонлар асосан кузда, ер хайдаш олдидан гектар хисобига 20-25 тонна гўнг, 50 кг дан соф суперфосфат ўғити бериб, 22- 25 см чуқурликда хайдаб қўйилади.
Ўсимлик кўп йиллик бўлгани учун уни кузда ва эрта бахорда хам экиш мумкин.
Агар катта зубтурум ўсимлиги кузда экилса, ерни экишдан 25-30 кун олдин хайдаб қўйилади. Бегона ўтлар пайдо бўлиши билан култивация ва бороналаш ўтказилади.
Кузда уруғлар стартификацияланмасдан қуруқ холда кенг қаторлаб экилади. Бунда уруғ қадаш чуқурлиги 0,5-1,5 см дан ошмаслиги керак.
Кузда ва бахорда экиладиган уруғларнинг қадаш чукурлиги 0,5-1,5 см, экиш нормаси гектарига 5-6 кг ва унувчанлик даражаси 70-80% дан кам бўлмаслиги керак.
Уруғларни сабзавот экадиган сеялкаларда экилади. Кўчат қалинлиги 1 метрда 8-10 та тўп бўлиши керак.
Уруғлар эрта бахорда экиладиган бўлса, экиш олдидан уларнинг униб чикиш қобилиятини тезлаштириш мақсадида (намқумда 18-20° Схароратда 1-2 кун сақланади) стратификация қилинади, кузда экиладиган бўлса, стратификация қилинмайди. Ўзбекистоннинг иклим шароитида катта зубтурум ўсимлигини кузда экилса кам мехнат сарфланади, ишончли ва тулиқ кўчатлар хосил килиш имконияти туғилади.
Кузда экилган уруғлардан ва бахорда экиладиганлардан ҳам 10-12 кун давомида майсалар кўкариб чиқади. Ўсимлик экилган далалардан фойдаланиш 3-4 йил. Катта зубтурум ўсимлигини парвариш қилиш ўсимликда чинбарглар ҳосил бўлгандан кейин уларни тупроққа қўшилиб кетмаслиги учун эхтиёткорлик билан култивация килиб ер юм шатилади.
Бегона ўтлардан тозаланади ва ягана килинади. Вегетация давомида ўсимликнинг ривожланишини эътиборга олиб икки марта гектар хисобига ўртача 90 кг азот, 40 кг фосфор ва 40 кг калий уғити билан озиқлантирилади. Иккинчи ва кейинги йилларда хам шоналаш даврида ва баргини йиғиб олингандан сўн култиваторлар ёрдамида икки марта минерал ўғитлар билан озиқлантирилади. Озиқлантириш суғоришдан олдин амалга оширилади. Мавсум давомида ҳарорат ва намгарчиликни ҳисобга олган ҳолда 10 — 12 марта суғорилади ва тупроқни юмшатиш ва бегона ўтлардан йўқотиш учун 4 — 5 марта култивация қилинади.
Катта зумтурум экиладиган майдонларда юқори даражадаги сифатли агротехник тадбирлар амалга оширилса, гектаридан 1,5 — 2 тонна қуруқ барг йиғиб олиш мумкин.
     
Фойдаланилган адабиётлар:
  1. Блинова К.Ф., Борисова Г.Б., Гортинский и др. «Ботаника — фармакогностический словар» Справ. пособие. М. «Вмсшая школа». 1990 г. 225 стр.
  2. Сахобиддинов С. С. «Ўсимликлар систематикаси». ИИ гулли ўсимликлар. «Ўқитувчи» нашр. Т. 1966 й. 260 бет.
  3. Холматов Х.Х., Қосимов А.И. «Доривор ўсимликлар». Т. Ибн Сино. 1994 й.

скачать dle 11.3
Kalit so'zlar:

18-10-2017, 16:31 1 021 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив