» » » КАРТОШКА ЕТИШТИРИШ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИНГ ТАҲЛИЛИ

КАРТОШКА ЕТИШТИРИШ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИНГ ТАҲЛИЛИ

Muallif(lar): А.А.Дускулов, Т.Умиров, Х.С.Махмудов*
Nashr ma`lumotlari:// “Agrar sohani barqaror rivojlantirishda fan, ta’lim va ishlab chiqarish integratsiyasi” mavzusidagi professor-o‘qituvchi va yosh olimlarning I ilmiy-amaliy konferentsiyasi materiallari to‘plami. Toshkent, 2017 yil, 30-31 may.    
To‘plamni yuklash uchun havola: yuklash





КАРТОШКА ЕТИШТИРИШ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИНГ ТАҲЛИЛИ


А.А.Дускулов, Т.Умиров, Х.С.Махмудов*
Тошкентдавлат аграруниверситети,
*Тошкент ирригация ва мелиорация институти


Картошка етиштириш технологияларнинг кенг тарқалган турлари, уларнинг афзаллик ва камчиликлари, технологияларни амалга оширишда қўлланадиган техникалар, картошка ҳосилдорлигини ошириш йўллари ҳақида маълумотлар келтирилган.

Калит сўзлар: Картошка, тупроқ, тупроқ-иқлим, қишлоқ хўжалик экинлари, картошка етиштириш технологиялари, операция, плуг, чизел, култиватор, пушта, жўяк, ҳосилдорлик.

Кириш. Қишлоқ хўжалиги экинларидан юқори ва сифатли махсулот олишни таъминлайдиган юқори маданиятлидеҳқончилик замирида ўсимликларнингбиологик хусусиятлари, жойлардаги тупроқнинг унумдорлиги ва иқлим шароитларлардан ҳамдаилмий асосланган қишлоқ хўжалик экинларини етиштириш технологияларидантўғри фойдаланиш ётиши керак.
Ҳозирги кунда картошка етиштиришнинг замонавий технологияси қуйидаги асосий: жойлардаги тупроқ-иқлим шароитларга мос келадиган қимматли хўжалик-биологик хусусиятларга эга бўлган картошка турлари ва навларини танлаш, алмашлаб экиш, экиш учун ўтмишдош экинни танлаш, тупроққа ишлов бериш тизими, ўғитлаш, уруғчилик, уруғларни экишга тайёрлаш, экиш усули ва муддатлари, экиш нормаси ва экиш чуқурлиги, бегона ўтлардан, касалликлардан ва зараркунандалардан ҳимоялаш,экинларни парваришлаш, ҳосилини йиғиштириш ва уларга дастлабки ишлов бериш каби ишларни ҳамда уларни амалга оширишда қўлланиладиган машиналар тизими ва бошқаларни қамраб олади.
Услублар ва материаллар.Тадқиқот ишларда  умумилмий услубларнинг “анализ”, “синтез” ва қиёслаш услублари қўлланилган.
Тадқиқот натижалари. Дунё бўйича ўнлаб картошка етиштириш технлогиялари ишлаб чиқилган ва қўлланиб келинаётир. Уларнинг оасидан энг кўп тарқалганлари Анъанавий, «Заворов»,Голландия, Ғарбий Европа, Жўякларда,Пушта-тасмали картошка етиштириш технологияларидир[1].
Қуйида картошка етиштириш технологияларида бажариладиган айрим операциялар ва уларни амалга оширишда қўлланадиган машиналар ҳақида маълумотлар келтирилган (жадвал).
Картошка етиштиришнинг «анъанавий» технологияси Россия Федерацияси хўжаликларида кенг қўлланилади. У комплекс агротехник, уруғчилик, органик ва минерал ўғитлардан самарали фойдаланиш, ташкилий тадбирларни в ауларни энг сифатли ва энгмақбул муддатларда амалга оширишни кўзда тутади. Бу технологиянинг ажралиб турадиган хусусиятларидан бири, чуқур юмшатилган қатлам ҳосил қилишдир. Бунинг учун баҳорда тупроқ қатлами 10…14 см. чуқурликда юмшатилади, ағдаргичсиз корпуслар билан жиҳозланган ёки чизелли плуглар билан қайта ишлов берилади. Пушта олинади, уруғлар қисқа мутдатда 6…8 см. чуқурликка экилади. Технология картошкаларни қаторлар ораси кенглиги 70 см. экиш ва парваришлвшда 4 қаторли машиналар комплексидан фойдаланишга мўлжалланган.
Ушбу технология техник жиҳатдан яхши таъминланган, аммо у жиддий камчиликларга эга:экинни парваришлашда агрегатларнинг пайкал ичига кўп маротаба кириши натижасида тупроқ зичланади, парваришлашда ниҳоллар жароҳат олади, туганаклар ер юзасига чиқиб,кўкариб қолади. Шунга қарамасдан, технологик интизомга риоя қилинганида ҳар бир гектар ер майдонидан мунтазам равишда 150 центнердан ошиқ ҳосил олишни таъминлайди [2].
Картошка етиштиришнинг «Заворов»технологияси комплекс агротехник, уруғчилик ва ташкилий чора-тадбирларни ўз ичига олади ва бу тадбирларни ўз вақтида, сифатли ўтказишни кўзда тутади[3].Картошка экиладиган ер баҳорда култиваторлар билан 10-14 см. ва ағдаргичсиз корпуслар билан жиҳозланган плуглар билан 27-30 см. чуқурлида қайта шудгорланади.
Пушта олиш учун култиваторларга ариқ-очгич-тупроқ тортгич ишчи қисмлар ўрнига ўқёйсимон тишлар икки, уч ярус бўйича жойлаштирилади ва новсимон уруғ ўтказгичлар билан жиҳозланади. Орқага ўрнатилган уч ярусли ўқёйсимон тиш юмшатилган тупроқда овал шаклида жўяк олади.Картошкалар экилган-у, ҳали униб чиқмаган ерларга ишлов бериш учун култиваторлар исканасимон тишлар, ротацион юмшатгичлар ва ротацион тирмалар билан жиҳозланади.
Картошка етиштиришнинг «Голландия» технологияси асосида юқори сифатли уруғлардан фойдаланиш, экин экилган ерларга албатта кимёвий моддалар билан ишлов бериш ҳамда технологик интизомга қатъий риоя қилиш ётади. Бу технологиянинг ажралиб турадиган жиҳати, экинларни парваришлаш жараёнида, уларга бир неча бор (7 – 10 маротабагача)турли хил препаратлар вагербицидлар билан ишлов бериш ҳисобига,тупроққа механик ишлов бериш сонини минимум даражага келтириш,тупроқнинг зичланишини олдини олиш ва мавсум давомида тупроқнинг оптимал структурасини таъминлаш ҳисобланади.
Бунда кузда шудгорга плуг, тирма ва култиваторлар билан ишлов бериш ўрнигавертикал фрезали култиватор ёрдамида тупроқ 14…18 см. чуқурликда юмшатилади халос.Унда4-қаторли картошка экиш машинасинингсферик дисклариёрдамида баландлиги 8 … 10 см. кенглиги 30…35 см. пуштаҳосил қилиниб,уруғлар4…5 см. чуқурликда экилади. Пушталар орасида юмшатилган, аммо агрегат таъсирига тушмаган, кейинчалик, парваришлаш жараёнида баланд пушта ҳосил қилишда фойдаланиладиган қатлам қолдирилади.
Т/ р
Технологияларда бажариладиган операциялар номи
Экин етиштириш технологиялари номи ва қўлланиладиган машиналар русуми
Анъанавий
Голландия
Ғарбий
Европа
(Grimme)
Пушта тасмали
Жўякда
Ғарбий
Европа
Россия
1
2
3
4
5
6
7
8
1
Картошка қаторлари ораси кенглиги, см.
70
75
75
110 + 30 … 140
75
90
2
Органик ўғит сепиш
РОУ - 6
-
-
РОУ - 6



Минерал ўғит сепиш
-
ZA – М Мах 1500
-
-


3
Тупроқни чуқур юмшатиш
-
S-100А
-
-
Zirkon 7/ 300
Pabewerk SK300
4
Кузг шудгор
ПЛП (ПЛН)
S 400Ф
ЕuroOhаl 74 N
ПЛП (ПЛН)


5
Тупроқни элаш (ажратиш)
-
-
ZҒ-75-20UB
-


6
Тупроқни фрезалаш
-
РКЕ 300
-
-


7
Нам қочишининг олдини олиш учун тирмалаш
БЗСС – 1,0
-
-
БЗСС – 1,0


1
2
3
4
5
6
7
8
8
Экиш олдидан култивациялаш
КПС - 4
-
-
ПГ – 3 - 100


9
Пушта олиш
КРН – 2,8
RSF 2000
-
Дискли маркёр


10
Экиш ва минерал ўғитлар солиш
КСМ - 4
-
-
КСМ -6
Gruse VL20 KIZ
Hassia KLS - 4
11
Текис ерга экиш
-
Hassia
NL 20 KIZ
-


12
Пушта олиш
-
-
KP-12
-


13
Ниҳол унмасдан олдин ишлов бериш.
КОН – 2,8
-
-
-


14
Ниҳол униб чиққанидан кейин ишлов бериш.
КОН – 2,8
-
-
-


15
Икки маротаба тупроқтортиш
КОН – 2,8
-
-
Комбинациялаш-тирилган агрегат
Gruse RF - 4
Pumptstad RSF 2000
16
Фрезали машина билантупроқтортиш
-
-
RF 4
-
Gruse KP -12
RSHBX 2000
17
Зараркунандаларга қаршикурашиш
ОПШ - 15
UG 3000
UG 3000
ОПШ - 15
Amozontn UG 3000/ 24
CIS
18
Поялардан тозалаш
КИР – 1,5
RSK 2000
KS - 3000
КИР – 1,5
GrimmeKS - 300
Pumptstad RSK2000
19
Етиштирилган ҳосилни йиғиштириш
КТН - 2
AVR Variant 220 B
DR 1500
КТП - 1,4
Grimme DR - 1500
FVR 220B
20
«Контейнер»ларга йиғиштириш
Қўл кучи ёрдамида
-
-
Қўл кучи ёрдамида


21
Ҳосилни ташиш
2ПТС - 4
2ПТС - 4
2-ПТС - 4
2-ПТС - 4
Махсусмашиналар
Махсусмашиналар
22
Ҳосилни навларгаа жратиш
КСП -15В
ПМСК - 50
GBF - Serie
КСП -15В
Махсусмашиналар
Махсусмашиналар
23
Омборхонага жойлаштириш.
ТЗК – 30
ТЗК - 30
SL 125
ТЗК - 30
Махсусмашиналар
Махсусмашиналар
Ушбу технологиянинг камчилиги: қимёвий препаратлар ва агрегатларнинг қимматлиги ҳамда бажариладиган операцияларнинг юқори энергия ҳажмдорлиги ҳисобланади.
Картошка етиштиришнинг «Ғарбий Европа»технологияси серкесак тупроқли ва таркибида тошлар бўлган ерларда катошка етиштиришга мўлжалланган ва у МДҲ мамлакатларида «Grimme» технологияси номи билан юритилади.
Ушбу технологиянингсамарадорлигини таъминлайдиган асосий технологик операциялар, бу, картошка туганаклари жойлашадиган тупроқ қатламини тош ва кесаклардан тозалаш ва ундан пастда жойлашган тупроқ қатламни юзага чиқармасдан юмшатиш ҳамда бегона ўтларга қарши курашишда кимёвий усулдан фойдаланишни кўзда тутади. Тупроқни экишга тайёрлаш икки босқичда амалга оширилади. Аввало тракторнинг ғилдираклари оралиғи масофасига тенг кенгликда чуқурлиги 25-30 см. бўлган эгат олинади, бирпайтнинг ўзида тупроқ юмшатувчи тишлар билан 10-15 см. чуқурликда юмшатилиб, кенглиги 140 см. бўлган пушта ҳосил қилинади. Кейин эса тош-кесак ажратгич машина ёрдамида кесак ва тошлар учта фракцияларга ажратилади: майд аўлчамдаги тупроқлар машина элеваторининг тирқишларидан ўтиб, яна пушта устига қайтиб ташланади, ўлчами 30-100 мм. Бўлган тош, кесак ва бошка бего нанарсалар пушта ҳосил қилиш пайтида ҳосил қилинган эгат (трактор ғилдираги юрадиган эгатга) га машинанинг кўндаланг транспортёри ёрдамида ташланади, ўлчами 100 мм. дан каттароқ бўлган кесак ва тошлар машина бункерига йиғилади ва кейинчалик «бурилиш майдончаси»да тўпланиб, ташқарига чиқариб ташланади. Бунинг учун одатда, кузда ёки баҳорда пушта олинади.
«Grimme» технологиясининг асосий камчилиги ерларни тош ва кесаклардан тозалаш ва уларни экин экиладиган майдондан ташқарига чиқаришда машиналардан фойдаланиш харажатларининг ошиши ва технологиянинг юқори энергия ҳажмдорлигидир.
Жўякда етиштириш технологияси (қаторлар оралиғ икенглиги 90 ва 75 см.) янги комплекс машиналардан фойдаланишга асосланган. Бу технология кузда шудгорланган ерларга баҳорда икки босқичда: тупроқ фрезаси билан 10-15 см. чуқурликда ялпи ишлов беришв а пушта олинадиган жойларни 25-27 см. чуқурликда юмшатиб, жўяк олишни кўзда тутади. Технологик операцияларни бажариш учун 2 синфга мансуб бўлган тракторларга агрегатланадиган қишлоқ хўжалик машиналари ва комбайнлардан фойдаланилади. Картошка етиштиришнинг ушбу технологияси: қаторлар оралиғи кенглиги 90 см. лиги учун Россиянинг «Евротехника», ва 75 см.лиги (Европа) учун Германиянинг «Колнаг» кархоналарида ишлаб чиқиладиган техникалар ёрдамида амалга оширилади.(жадвал).
Ушбу технология анъанавий технологияга нисбатан картошка махсулдорлигини кескин ошириш, йиғиштирилган картошкаларнинг ифлосланиши ва уларнинг жароҳат олишларини 1,5-2 баробар камайтириш имконини беради. Аммо у кимёвий воситаларни кўпроқ қўллаш ва технологик интизомга қатъий риоя этишни талаб қилади.
«Пушта-тасмасимон» технология намгарчилик етарли бўлмаган шароитларда картошкаларни баландалиги 35 см. кенглиги 140 см.бўлган пушталарга 100+30 см. схема бўйича экиб, етиштиришга мўлжалланган. Пуштада картошкаларнинг ривожланиши учун энг қулай шароит ваужудга келади, яъни қисқа муддатли қурғоқчиликда-тупроқда намлик заҳирасини тўплаш имкони берса, ёғингарчиликда эса, туганаклар жойлашган тупроқданортиқча намликнинг қочишини яхшитаъминлайди.Баланд пуштанинг тупроғи яхши шамоллайди, юмшоқ ҳолатини сақлайди, бу ҳосилнинг яхши ривожланиши ва уни механизация йўли билан йиғиштириш учун қулай шароит туғдиради.
Пушталарга экилган картошка қаторлари орасидаги тупроққа ишлов берилганда ўсимликнинг илдизига яқин ерлар камроқ зичланади, илдизлари нисбатан камроқ жароҳатланади, паялари агрегатнинг ўтишига халақит бермайди. Аммо пуштада етиштирилган картошка ҳосилини йиғиштиришда комбайннинг ишчи қисмлари ишлов бериладиган тупроқ билан 30-40 % дан ортиқроқ юкланади. Бу технологияда пушта олишдан аввал тупроққа култиваторлар, фрезалар ёки ағдаргичсиз корпуслар билан жиҳозланган плуглар билан чуқур ишлов берилади, пушта олинганидан кейин эса, унга чизелли плуг ёрдамида яна 40 см. чуқурликда ишлов берилади.
Ушбу технологиянинг асосий камчилиги, ишлаб чиқаришда уни амалга оширадиган махсус агрегатларнинг йўқлиги, енгил тупроқларда пуштанинг шакли ва ҳолтининг сифати қаниқарли таъминланмаслиги ҳисобланади.
Юқорида баён қилинган картошка етиштириш технологиялари маҳаллий шароитда деярли қўлланилмайди. Чунки улар кенг майдонларда картошка етиштиришга ва асосан юқори унумли, кенг қамровли техникалардан фойдаланишга мўлжалланган.Зикр этилган технологияларни маҳаллий шароитда қўллаш тегишли самара бермаслиги мумкин. Чунки маҳаллий шароитда картошкалар асосан фермер ва деҳқон хўжаликларининг кичик контурли (0,5-5 гектар) ер майдонларида, қўлда ва механизация воситалари қўлланадиган технология асосида етиштирилади.
Картошкалар етиштиришнинг механизациялаштирилган технологияси, уларни 70 см кенгликда қаторлаб экиш ва парваришлвшда 4 қаторли машиналар комплексидан фойдаланишга мўлжалланган. Бу технологияни амалга оширишда 20...22 турдаги машиналар қўлланилиши кўзда тутилган [4]. Аммо, картошка етиштириш тармоғида уни тўлиқ амалга ошириш учун бир қатор машиналар етишмайди. Бундан ташқари ерларни экишга тайёрлаш ва экинни парваришлашда бир операция бажарадиган, пассив ишчи органли агрегатлар қўлланади.
Улар экин пайкали бўйича машина трактор агрегатларининг ўтишлар сонининг кўпайишига олиб келади. Бундай вазият агрегатнинг қамров кенглиги ҳамда жўяк(пушта) сиртида картошка экиладиган қатлам тупроғининг ортиқча зичланиши, намлиги қочиши, фракцион таркибининг салбий тамонга ўзгаришига, охир-оқибатда ҳосилдорликнинг пасайишига олиб келади.
Юқорида баён этилганлардан келиб чиққан ҳолда, маҳаллий шароитда картошкачиликни янада ривожлантириш учун, тупроқнинг унумдорлигини ошириш, юқори сифатли уруғлардан, ўғитлардан, ўсимликни ҳимоялашнинг самарали воситаларидан ва бошқалардан фойдаланиш билан биргаликда технологияни амалга оширишда қўлланадиган техникаларни яратиш ва такомиллаштириш, хусусан картошка экиш машинасини маҳаллий шароитга маслаб такомиллаштириш ва яратиш керак бўлади.
Ҳозирги пайтда маҳалиий шароитга мос келадиган картошка экиш машинасининг конструкцияси ишлаб чиқилган, экспериментал нусхаси тайёрланган. Машина ва ишчи қисмларининг параметрларини, иш режимларини танлаш, созлаш ва бошқа кўрсатгичларини аниқлаш йўналишида илмий-тадқиқот ишлари олиб борилмоқда.
Хулоса, таклиф ва тавсиялар. Ҳозирги кунда картошка ҳосилдорлигини оширишнинг асосий вазифаси энг сифатли уруғлик навларидан, самарали технологиялардан ва технологик операцияларнинг бажарилиш сифатини таъминлайдиган юқори унумли техникалардан фойдаланиш ҳисобланади.
Ҳосилдорликни оширишнинг яъна бир омили машиналар қувватидан тўғри фойдаланиш, маҳаллий худудларнинг тупроқ-иқлим шароитига мос келадиган ҳориж техникаларни кенг қўллаш.
Картошка етиштириш майдонларни оптималлаштириш ва кичик, ихчам техникаларни яратиш ва ишлаб чиқиш.
Фойдаланилганадабиётлар.
  1. Колчина Л.М. Технологии и оборудование для производства картофеля. М.: ФГБНУ “Росинформагротех” , 2014. – 164 с.
  2. Туболев С.С. и др. Машинные технологии для производства картофеля.- М.: Агроспас, 2010, - 316 с.
  3. Баталова Г.А. Использование элементов сортовой технологии для раскрытия биологического потенциала сортов /Баталова Г.А., Будина Е.А. и др.// Аграрная наука Евро-Северо-Востока.=2007.-№ 9.-С. 23-28.
  4. Қишлоқ хўжалиги экинларини парваришлаш ва махсулот етиштириш бўйича намунавий технологик карталар 2016-2020 йиллар учун. II қисм.Тошкент – 2016.- 215 с.
скачать dle 11.3

20-10-2017, 16:21 2 347 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив