» » » ПИЁЗНИНГ ЭРТАПИШАР СУМБУЛА НАВИ

ПИЁЗНИНГ ЭРТАПИШАР СУМБУЛА НАВИ

Nashr ma’lumotlari: // Oлима аёлларнинг фан-техника тараққиётида тутган ўрни iлмий-амалий анжуман материаллари //Тошкент - 2012//.
To’plamni yuklash uchun havola:  To'plam
ПИЁЗНИНГ ЭРТАПИШАР СУМБУЛА НАВИ


Д.М.Исламова
Ўзбекистон сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий тадқиқот институти


Сабзавоткорлар муҳим озиқ-овқат маҳсулоти ҳисобланиб ғоят фойдали озиқлик, пархезлик ва шифобахшлик ҳусусиятига эгадир. Уларнинг таркибида углеводлар, оқсиллар, аминокислоталар, витаминлар, эфир мойлари, органик кислоталар, калий натрий.фосфор, кальций, темир тузлари ва бошқа моддалар борки, инсон танаввул қилган озиқ овқатларнинг хазм бўлишида катта роль ўйнайди. Сабзавотларнинг ичида пиёз эса бактерицидлик ҳусусиятига эгадир.
Ўзбекистонда 2009 йили 5.217.442 тонна сабзавот махсулотлари етиштирилди ва унинг  маълум қисмичет элларга экспорт қилинди. Юртимизда яшовчи ҳар бир кишига 200 кг дан ортиқ сабзавот маҳсулотлари ишлаб чиқарилди. Мамлакатимизда сабзавот махсулотларини кўпайтириш учун  сабзавот экинларининг  янги навларини яратиш хисобига хосилдорлик сифатини ошириш, аҳолини йил бўйи узлуксиз таъминлаш, уларни қайта ишлашни кенг йўлга қўйиш ва савдо-сотиқ ишларини такомиллаштириш, пиёз навларини ва сабзавотлар ассортиментини яхшилаш лозимдир.
Ўзбекистонда сабзаваотчилик, полизчилик ва картошкачиликни ривожлантиришга Ўзбекистон сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий тадқиқот институти олимлари хам ўзларининг катта хиссаларини қўшмоқдалар. Селекционер олимлар сабзавот, полиз, картошка экинларини  юқори ҳосилдор касалликка чидамли, юқори сифатли, узоқ масофага ташишга яроқли янги навларни яратиш бўйича илмий изланишлар олиб бормоқдалар. Институт олимлари томонидан  пиёзнинг эртапишар Сумбула нави яратилди ва давлат ресстрига киритилди. Сумбула навининг пиёзи думалоқ,  индекси1,0,   қуруқ  пўстисомон рангда, эти зич 2,5 мм, оқ рангда, уя сони кам, ўртача 1,5 дан иборат. Биокимёвий тахлил натижасига кўра Сумбула навининг қуруқ моддаси 12,80%, қанд миқдори 10,8%, олма кислотаси 0,202%, аскорбин кислотаси 14,78 мг/ни, тўқимаси 0,550%, умумий азот 0,55%ни ташкил этади.
Сумбула нави асосан сентябр ойининг биринчи ўн кунлигида яъни эрта кузги муддатда бир гектар ерга 14-16 кг уруғ сепилади. Пиёз уруғи экилгач, узоқ муддат давомида майсалайди. Бу ҳолда бир ва кўп йиллик ўтлар ўсади, буларга қарши курашишда асосан гербицидлардан фойдаланилади. Пиёзни ўсув даврида кўп йиллик бегона ўтлар баландлиги 10-15 см бўлганда, Зеллек – Супер-1,0 л/га ёки Набу 20% э.к.-3,5 л/га ёки Фюзилад супер 12,5% э.к.-2,4-4,0 л/га хисобида пуркалади.
Бир йиллик икки паллали бегона ўтларга қарши пиёз униб чиққунга қадар Стомп 33% э.к. -2,3 -4,5 л/га ёки тупроққа Нитран 30% э.к.-4,0-6,0 л/га ёки Трефлан 24% э.к.-4,0-7,0 л/га сепилади. Ўсув даврида 3-5 та барг хосил бўлганда Титрил 22,5% э.к. 2,0-3,0 л/га ёки Фюзилад супер 12,5% э.к. 2,0-4,0 л/га ва Набу 20% э.к. -1,5 л/га хисобида пуркаш мумкин.
Юқорида киритилган гербицидларни тупроққа сепиш учун гектарига 600 литр – ўсув даврида пушта устига сепилса гектарига 400 литр сув сарфлаш тавсия этилади.
Вегетация даври мобайнида 7-8 марта суғорилади. Суғориш меъёри пиёзчалар ҳосил бўладиган махалгача гектарига 400-450 м3 ва пиёзчалар хосил бўлиб келаётган даврда 500-600 м3 дир. Ана шундай намлик пиёздан юқори ҳосил олишга имкон беради. Сумбула навининг пўсти зич жойлашган бўлиб, пиёз бошчасининг сақла-ниши 7-8 ойгача туриши мумкин. Сумбула навини  суперэлита, элита уруғлари Ўзбекистон сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий тадқиқот институтида етиштирилади.
скачать dle 11.3

15-05-2018, 15:42 109 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив