» » » ГУММИ 30% ПРЕПАРТИНИ БОДРИНГ САБЗАВОТ ЭКИНИДА МАҚБУЛ МИҚДОРЛАРИНИ АНИҚЛАШ ВА РИВОЖЛАНИШ, ҲОСИЛДОРЛИГИГА ТАЪСИРИНИ ЎРГАНИШ

ГУММИ 30% ПРЕПАРТИНИ БОДРИНГ САБЗАВОТ ЭКИНИДА МАҚБУЛ МИҚДОРЛАРИНИ АНИҚЛАШ ВА РИВОЖЛАНИШ, ҲОСИЛДОРЛИГИГА ТАЪСИРИНИ ЎРГАНИШ

Nashr ma’lumotlari: // Oлима аёлларнинг фан-техника тараққиётида тутган ўрни iлмий-амалий анжуман материаллари //Тошкент - 2012//.
To’plamni yuklash uchun havola:  To'plam
ГУММИ 30% ПРЕПАРТИНИ БОДРИНГ САБЗАВОТ ЭКИНИДА МАҚБУЛ МИҚДОРЛАРИНИ АНИҚЛАШ ВА РИВОЖЛАНИШ, ҲОСИЛДОРЛИГИГА ТАЪСИРИНИ ЎРГАНИШ


С.Асатова, О.А.Хасанов, У.Ниязметов, Д.Шайзакова
ТошДАУ


Республикамиз аҳолисининг мева сабзавот маҳсулотларига бўлган ва  ошиб бораётган эҳтиёжларини  биргина мавсум даврида эмас, балки йил давомида мунтазам равишда қондириш вазифасини муваффақиятли ҳал қилишда, етиштирилган ҳосилни далалардан мўл ҳосил, нобудгарчиликларсиз йиғиштириб олишга қаратилган тадбирларни ишлаб чиқиш билан боғлиқдир (Новобранова, 1985; Дорожкин, Алясеева, 1991; Исмоилова, Койшибаев, 1999; Малюга,2002).
Шулардан келиб чиққан ҳолда, ўсимликни бошқариш хусусиятига эга препаратлар устида илмий изланишлар олиб бориш ва уларни дехқончиликка тадбиқ этиш муҳимдир. “Grin Gras” хусусий корхонаси ишлаб чиқарган 30% Гумми препарати шулар жумласидан бўлиб, у зарарсиз, кўп функционал таъсирга эга, уруғ унувчанлигини ва ўсимликнинг ноқулай шароитларга чидамлигини оширади ҳамда репродуктив аъзоларнинг тўпланишига, натижада эса ҳосилдорликнинг ошишига олиб келади.
Олиб борилган илмий тадқиқот изланишларида Гумми 30% препарати ўсишни яхшиловчи ва унинг меъёрлари, уруғларни экишдан олдин намлаш, суғориш билан бирга озиқлантириш ва пуркаш орқали бодринг экинининг ривожланиши ва ҳосилдорлигига таъсири ўрганилди.
Изланиш тажрибалари кичик майдонли дала тажрибалари (2009 й.) Тошкент вилояти, Оққўрғон тумани, “Сирожиддин Қодиров” фермер хўжалиги далаларида ўтказилди.
Тажрибалар ЎзПИТИ томонидан қабул қилинган услубият  (1981), шунингдек “Қишлоқ хўжалиги экинларида фунгицид, антибиотик ва уруғга ишлов бериш воситаларини давлат синовидан ўтказиш бўйича услубий кўрсатмалар” (1985) асосида олиб борилди.
Тажриба  майдони ўлчами 72 м2, 10 вариант, 4 такрорлаш 2 ярусдан жойлаштирилди. Шундан 36 м2 дан ҳисобга олинди.
Сув сарфи 1000 л/га ҳисобида, қўлда (Автомаксда ) пуркалди.
Ўсимликларнинг униб чиқиши, ривожланиши, ҳосилдорлиги фенологик кузатилди ва ҳисоб қилинди.
                            Тажриба схемалари
Намлаш учунПуркаш учун
Назорат – (…..)                                    1. Назорат – (…..)
Гумми 30% - 0,5 %                              2. Гумми 30% - 0,5 кг/га
Гумми 30% - 0,4 %                              3. Гумми 30% - 0,4 кг/га
Гумми 30% - 0,3 %                              4. Гумми 30% - 0,3 %
Гуммат натрий – эталон                     5. Гуммат натрий – эталон
Тажрибада тадқиқот қилинаётган препарат билан уруғларни экишдан олдин намлаш учун 03, 0,4, 0,5 % меъёрлари олинди.
Дастлаб уруғлар юқорида кўрсатилган меъёрларда 1 соат давомида намланди, сўнгра тупроқ намлиги 40-50% бўлган ер майдонига (08. 07. 2009й. ) экилди.
Эталон сифатида Гуммат натрий қўлланилди, назорат вариантида уруғ сув билан намланди.
Куйидаги 1-жадвалдаги маълумотлардан кўриниб турибдики, “Гумми 30%” препаратининг 0,5% меъёрда қўлланганда униб чиқиш энергияси назорат вариантига нисбатан мос равишда 38,5 %, эталон вариантига нисбатан эса 14,3 % юқори бўлди. Ушбу препаратнинг қолган 0,3; 0,4 % меъёрида назорат варианти билан қарийиб бир хил, эталон вариантидан мос равишда 12,7; 7,9 % паст натижа кўрсатди.
Бодринг уруғлари Гумми 30%” препаратинг 0,5 % ишчи аралашма билан намланганда 3 кунда, тўлиқ униб чиққан бўлса, эталон вариантида 3,5 кунда, назорат вариантида эса 4 кунда униб чиқиши кузатилди.
Жадвал 1
Гумми 30%” препарати билан уруғ экишдан олдин намлаш усулида ишлов берилганда бодринг ниҳолларининг униб чиқишига таъсири (Конкурент нави, дала тажрибаси 11. 07.2009 й.)
Тажриба
Вариантлари
Препарат сарф меъёри, %
3 кунда униб чиқиши, %
Назорат
---
58,3
Гумми 30%
0,5
96,8
Гумми 30%
0,4
74,6
Гумми 30%
0,3
69,8
Эталон-Гуммат натрий
0,3
82,5
Кейинги изланишлар текширилаётган Гумми 30%” ўсишни яхшиловчи моддасининг турли миқдорда (03, 04, 05 кг/га) ва усулларда қўлланилганда бодринг ўсимлигининг ўсиши, ривожланиши ва ҳосилдорлигига таъсирини ўрганишга бағишланди.
 Эталон сифатида Гуммат натрий, назорат вариантигасувдан фойдаланилди.Дала тажрибаларида 30. 06. 2009 йили бодринг “Конкурент” нави Гумми 30%” препарати билан пуркалганда ва суғориш билан бирга озиқлантирилгандаги самарадорлиги аниқланди.
Олинган натижалар иккала усулда ҳам синалаётган препарат 0,5-0,4 кг/га миқдоридан 0,3 кг/га қўлланилган миқдори ён шохларининг кўпайиши бўйининг ўсишига ва ҳосилдорликнинг ортишига олиб келишини кўрсатди. Таъкидлаш жоизки, препарат суғориш билан бирга озиқлантириш усулида қўлланилганда бодринг ўсимлигининг ўсиши ва ривожланиши пуркаш усулига нисбатан оз бўлсада юқори бўлди (2-жадвал).
Агар Гумми 30%” препарати билан бодринг пояларини пуркаш усулида назоратга нисбатан бўйининг узунлиги 53,6 см га ортган бўлса, улар суғориш билан бирга озиқлантирилганда бу кўрсаткич 56,2 см га ортганлиги аниқланди. Гумми 30%” ўсишни яхшиловчи моддаси ён шохларининг кўпайишига ва умумий ҳосилнинг ортишига ҳам ижобий таъсир кўрсатди.
Жадвал 2
Гумми 30%” препарати пуркалганда ва суғориш билан бирга озиқлантирилганда бодринг ўсимлигининг ўсиши, ривожланиши ва ҳосилдорлигига таъсири, (“Конкурент” нави 2009 йил)
Тажриба варианти
Пуркаш усулида
Суғориш билан бирга озиқлантириш усулида
сарф   миқ-
дори кг/га
Бўйи-
нинг узун-
лиги см
ён шохлари дона 
ўртача ҳосил,
ц/га
сарф         миқдори кг/га
Бўйи
нинг узунлиги см
ён шохлари дона 
ўртача ҳосил,
ц/га
Конкурент
Назорат – сув

132,8
5,9
143,7
138,3
6,0
144,6
Гумми 30%
0,5
165,3
6,2
149,9
0,5
171,7
7,0
161,2
Гумми 30%
0,4
170,6
6,9
156,4
0,4
180,8
7,5
166,4
Гумми 30%
0,3
186,4
8,3
177,6
0,3
194,5
9, 4
184,8
Эталон-Гуммат натрий
0,3
174,2
7,4
165,5
0,3
183,2
8,2
172,3















У пояларни пуркаш усулида қўлланилганда бодринг ён шохлари 8,3 дона бўлса, назорат вариантда 6,2 донага га тенг бўлди. Назорат вариантида ҳосилдорлик 143,7 ц/га бўлган бўлса, тажриба вариантида, яъни 0,3 кг/га миқдорида ҳосилдорлик 177,6 ц/га ни ташкил этди.
Гумми 30%” стимулятори бодринг сабзавот экинининг ҳосилиини 33,9 ц/га  қўшимча олинганлиги аниқланди.
Препарат билан экинни суғориш билан бирга озиқлантириш усулида, пуркаш усулига нисбатан янада яхшироқ натижалар кўрсатди. Масалан, 0,3 кг/га вариантда бодринг ҳосили 184,8 ц/га ни ташкил қилиб, назорат вариантидан 40,2 ц/га юқори бўлди. Эталон вариантидаги Гуммат натрий препарати қўлланилганда эса назоратга нисбатан 21,8-27,7ц/га.Тажриба вариантида (0,3 кг/га) эталон вариантидан 12,1-12,5 қўшимча ҳосил олинди.
Хулоса. “Гумми 30%” препарати билан экишдан олдин уругларни намлаш усулида 0,5 % ишчи аралашма, пуркаш ва суғориш билан бирга озиқлантириш усуллари бодринг сабзавот экинининг “Конкурент” навида ишлаб чиқариш шароитидаги тажрибаларда ўрганилганда, энг мақбул миқдор 0,3 кг/га бўлиши аниқланди.
Адабиётлар
Баллашев Н. И., Земан Г. О Сабзавотчилик. Т6 Ўқитувчи 1981
Зуев В. И., Абдуллаев А. Г Сабзавот экинлари ва уларнини етиштириш технологияси. Т: Ўзбекистон, 1997.
Ракитин Ю.В., Рудник В.Е./ Первичная биологическая оценка химических соединений в качестве регуляторов роста растений и гербицидов.- В сб. «Методы определения регуляторов роста и гербицидов» М.: Наука, 1966.,с.182-196.
AGRICOLTURE LINE. http://www.biochem-srl.com/agricola.htm.
скачать dle 11.3

18-05-2018, 14:13 150 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив