» » » СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ ШЎРЛАНГАН ТУПРОҚЛАРДА ПОМИДОР НАВЛАРИНИ СИНАШ НАТИЖАЛАРИ

СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ ШЎРЛАНГАН ТУПРОҚЛАРДА ПОМИДОР НАВЛАРИНИ СИНАШ НАТИЖАЛАРИ

Nashr ma’lumotlari: // СЕЛЕКЦИЯ ВА УРУҒЧИЛИК БЎЙИЧА ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИНГ МУҲИМ ЙЎНАЛИШЛАРИ. Республика илмий-амалий анжумани материаллари // 20 – май. Тошкент - 2013//. 
To’plamni yuklash uchun havola:  To'plam
СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ ШЎРЛАНГАН ТУПРОҚЛАРДА ПОМИДОР НАВЛАРИНИ СИНАШ НАТИЖАЛАРИ


Азимов Б.Ж., Низомов Р.А.
Ўзбекистон сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий тадкицот институти


1. Кириш. Охирги йилларда суғориш сувининг танқислиги, шўрланган экин майдонларини тобора кенгайиши қишлоқ хўжалик экинларининг, шу жумладан сабзавотларнинг қурғоқчилик, иссиқлик ва тупроқ шўрланишига чидамли навларини яратиш зарурлигини тақозо этмоқда. Шўрланган тупроқларда сабзавотларнинг сув тартиботи кўпгина омилларга-ўсув даврида ҳар хил миқдорда сув талаб қилиши, ўсимликнинг ривожланиши, об-ҳаво ва бошқа омилларга қараб аниқланади.
Сабзавот экинлари ҳосил тўплаш даврида, шунинигдек, уруғнинг униб чиқиш пайтида ва кўчатлар далага ўтказилгандан кейин тез амалга кириши учун ҳам жуда кўп сув талаб қилади.
Майсалар кўриниб кўчат яхши тутиб кетгандан сўнг уларнинг сувга талаби бир оз камаяди. Шўрланган тупроқларда ўсимликнинг сув тартиботини белгилашда унинг сувга бўлган талабини ҳисобга олиш билан бирга шу минтақанинг об-ҳаво шароитини хам албатта эътиборга олиш зарур. Чунки сув тартиботини белгилишда ўсимлик ўсиб ривожланадиган худуднинг об-ҳаво шароитининг аҳамияти каттадир.
  1. Материал ва тадқиқотлар услуби. Тадқиқотлар мақсади шўрланган тупроқда намлик танқис майдонларда районлашган маҳаллий помидор навларини тупроқни шўрланганлигига мослиги ўрганилди. Ушбу тадқиқотда навлар бўйича суғориш тартиботи ўрганилди. Аммо биз унга урғу бермасдан, кўпроқ навлар бўйича олинган маълумотларни баён қиламиз.
Ушбу тажрибалар Сирдарё вилоятида Пахтачилик ИТИнинг филиалида 2011-2012 йилларда инновацион лойиҳа доирасида олиб борилди.
Бажариладиган тадқиқотлар натижасида помидор экинлари бўйича тупроқ шўрланиши ва қурғоқчилик шароитларига чидамли районлашган, маҳаллий навлар ажратилди. Бунда экинларининг маҳсулдорлиги аниқланди.
Тадқиқотлар қуйидаги методик қўлланыалардан фойдаланиб ўтқазилди: "Методика государственного сортоиспмтания сельскохозяйственных культур". Вмпуск четвертмй(5). "Сабзавотчилик, полизчилик ва картошкачиликда тажрибалар ўтказиш методикаси"(1). "Методика опмтного дела в овошеводстве и бахчеводстве" (2). "Методические указания по изучению и поддержанию мировой коллекции овошных пасленовмх культур (томатм, перцм, баклажаны)" (3). "Методика полевого опмта" (4).
  1. Тадқиқотлар натижалари ва муҳокамаси. Тажриба даласига помидорнинг 8 та навининг 30-35 кунлик кўчатлари 2011-2012 йилларда 90х25 см схемада ҳар бир нав 6 тадан ариқга узунаси 5 м дан 4 қайтариқда экилди. Волгоград 5/95 нави стандарт вазифасини ўтади. Ўсимликнинг баландлиги барча навлар ўртача кўрсаткичи 79 см ни ташкил қилди. Энг паст бўйли ўсимлик (64 см) Авиценна навида ва энг баланд (126 см) бўйли ўсимлик Л-200-10 линиясида бўлди. Улар орасидаги фарқ деярлий икки бараварни ташкил қилган.
Стандарт Волгоград 5/95 нави ўсимлигининг баландлиги 78 см ва унга тенг (92,3-102,6%) кўрсаткич Ўзбекистон 178, ТМК 22, Октябр навларида кузатилди. Стандарт навга нисбатан ўсимликни баландлиги (161,5%) Л-200-10 да паст ўсимлик (82,1-89,7% st) Авиценна, Ситора, Шарқ юлдузи навларида бўлди.
Ён шохлар сони стандарт Волгоград 5/95 ва Ситора навларида 7 та дан бўлган. Ундан кам (6 дона) ТМК-22, Авиценнада; 8 та Ўзбекистон 178, Шарқ Юлдузи, Октябрда ва энг кўп - 10 та шох Л-200- 10 линиясида бўлган. Ён шохлар сони ўсимликнинг морфологик белгиси бўлганлиги сабабли суғориш тартиботининг унга таъсири бўлмаган.
Ўсимликнинг баландлиги ва ён шохлар сони билан корреляция коэффициентини боғлиқлиги кучли бўлди r=0,84±0,15 дона. Унинг хатосига нисбатан фарқи t=5,6 ишонарли бўлди.
Стандарт Волгоград 5/95 навида мевалар вазни 145 г ни ташкил қилган, ТМК-22 навиники ҳам унга тенг бўлган. Қолган навлар меваларининг вазни стандарт навиникига нисбатан кўпроқ бўлган: 110,3- 113,1% Авиценна, Ўзбекистон 178 навларида; 116,5-124,1%, Шарқ Юлдузи ва Ситорада энг юқори 146,2 - 151,7 % Л-200-10 ва Октябр навларида бўлган.
Мева вазни билан меванинг товарлилиги орасидаги боғлиқлик бўйича корреляция коэффицеинти салбий бўлди r= -- 0,0027±0,7.
Мева вазни билан ўсимлик баландлиги ораларидаги корреляция коэффициенти боғлиқлиги ўртача бўлган r=0,56±0,22; мева вазни билан ён шохлари орасидаги боғлиқлик кучли бўлган r=0,71±0,19; t=3,7
Мевалар товарлиги ва ўсимликлар баландлиги орасидаги корреляцион боғлиқлик (r=0,09±0,27) ҳамда мевалар товарлиги билан ён шохлар сонининг корреляция коэфициенти ижобий, (r=0,26±0,26) аммо кучсиз бўлди.
Стандарт Волгоград 5/95 навининг ҳосилдорлиги гектаридан 45,1 тоннани ташкил қилди. Унга анча яқин (41,9-45,3 т га) кўрсаткич Ўзбекистон 178, ТМК-22 ва Авиценна навларида содир бўлди. Стандарт навга нисбатан паст ҳосилдорликка эга бўлган навлар ҳам бўлди. Уларга 82,0-83,6% Ситора, Шарқ Юлдузи, Л-200-10 линияси кирди. Ҳамда энг кам ҳосилдорлик (78,3% га) Октябр навида кузатилди
  1. Хулосалар 1. Стандарт Волгоград 5/95 нави ўсимлигининг баландлиги 78 см ва унга яқин кўрсаткич (92,3-102,6% St ) Ўзбекистон 178, ТМК 22, Октябр навларида кузатилган бўлса, энг баланд (161,5% St) ўсимлик Л-200-10 да ва энг паст туплар (82,1-89,7 St) Авиценна, Ситора, Шарқ юлдузи навларида бўлди.
2. Ўсимликдаги ён шохлар сони (7 та) стандарт Волгоград 5/95 ва Ситора навларида бир хил бўлди. Стандарт навга нисбатан кам (85,7%) кўрсаткич ТМК 22 ва Авиценна навларида; бирмунча кўп (114,3% St) Л-200-10 линияларида бўлди. Ўсимлик баландлиги билан ён шохлар орасидаги корреляция коэффициентининг боғлиқлиги кучли (r=0,84±0,15) бўлди.
  1. Мевалар вазни стандарт Волгоград 5/95 ва ТМК 22 навларида (145-146 г) бир хил бўлди. Стандарт навга нисбатан-110,3-116,6% га кўп Ўзбекистон 178, Авиценна, Шарқ Юлдузи навларида; анча кўп (124,1% St) Л-200-10 ва Октябр навларида кузатилди.
  2. Волгоград 5/95 нави ҳосилдорлиги гектаридан 45,1 т ва унга яқин кўрсаткич (92,9-100,4%) Ўзбекистон 178, ТМК 22, Авиценна; бирмунча кам (82,0-83,6% St) Ситора, Шарқ юлдузи, Л-200-10 да жуда кам (78,3% St) Октябр навида намоён бўлди. Тупроқ шўрига, иссиқликка, нисбатан кам сувсизликка Сирдарё вилояти шароитига помидорнинг Волгоград 5/95, Ўзбекистон 178, ТМК 22 ва Авиценна навлари мос экан. Улар ҳосилдорлиги гектаридан 45,3-41,9 т оралиғида бўлди.
Шўрланган ерларда етиштирилган помидорнинг турли навлари ўсимликларини ___ морфологик ва маҳсулдорлик кўрсаткичлари, 2011-2012 йй.________________________________________________
Навлар
Ўсимликнинг баландлиги,
Ён шохлар сони,
Мева вазни
Ҳосилдорлик
м
назоратга
нисбатан,
%
дона
назоратга
нисбатан,
%

назорат
га нисбат
ан,
%
/га
назоратга
нисбатан
%
Волгоград 5/95 St
8
100,0
7
100,0
45
100,0
45,1
100,0
Ўзбекистон 178
0
102,6
8
114,3
64
113,1
45,3
100,4
ТМК 22
2
92,3
6
85,7
46
100,7
44,8
99,3
Авиценна
4
82,1
6
85,7
60
110,3
41,9
92,9
Ситора
8
87,2
7
100,0
80
124,1
37,7
83,6
Шарқ Юлдузи
0
89,7
8
114,3
69
116,6
37,1
82,3
Октябр
5
96,2
8
114,3
20
151,7
35,3
78,3
Л-200-10
26
161,5
10
142,9
12
146,2
37,0
82,0
ўртача х=
9
101,3
5
107,1
75
120,7
40,5
89,8
r=

0,84±0,15
t=5,6


0,0027 ±0,07



Фойдаланилган адабиётлар:
Азимов Б.Ж., Азимов Б.Б. Сабзавотчилик, полизчилик ва картошкачиликда тажрибалар ўтказиш методикаси. Тошкент., ЎМЭ, 2002. 9-11 б.
Белик В.Ф. Методика опмтного дела в овошеводстве и бахчеводстве. М., Агропромиздат, 1992. 30-45 с.
Глушенко Е.Я., Воронина М.В., Стрекалова А.И. Методические указания по изучению и поддержанию мировой коллекции овошных пасленовмх культур (томатм, перцм, баклажаны) -Л.: Агропромиздат, 1977. 24-39 с.
Доспехов Б.А. Методика полевого опмта. М., Агропромиздат, 1985. 155-185с
Сортоиспмтание перцев и баклажанов // Методика государственного сортоиспмтания сельскохозяйственных культур. Вмпуск четвертмй. М.: Колос, 1975.- С. 61-63.
скачать dle 11.3

29-05-2018, 15:36 133 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив