» » » КАРТОШКА НАВЛАРИНИ ИССИҚЛИККА ВА ТУПРОҚ ШЎРИГА ЧИДАМЛИЛИГИНИ БАҲОЛАШ

КАРТОШКА НАВЛАРИНИ ИССИҚЛИККА ВА ТУПРОҚ ШЎРИГА ЧИДАМЛИЛИГИНИ БАҲОЛАШ

Nashr ma’lumotlari: // СЕЛЕКЦИЯ ВА УРУҒЧИЛИК БЎЙИЧА ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИНГ МУҲИМ ЙЎНАЛИШЛАРИ. Республика илмий-амалий анжумани материаллари // 20 – май. Тошкент - 2013//. 
To’plamni yuklash uchun havola:  To'plam

КАРТОШКА НАВЛАРИНИ ИССИҚЛИККА ВА ТУПРОҚ ШЎРИГА ЧИДАМЛИЛИГИНИ БАҲОЛАШ


Азимов Б.Ж., Низомов Р.А.
Ўзбекистон сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий тадкицот институти


1. Кириш. Охирги йилларда суғориш сувининг танқислиги, шўрланган экин майдонларини тобора кенгайиши қишлоқ хўжалик экинларининг, шу жумладан сабзавотларнинг қурғоқчилик, иссиқлик ва тупроқ шўрланишига чидамли навларини яратиш зарурлигини тақозо этмоқда.
Республикамизда хлоридли ва сульфатли типдаги шўрланган экин майдонлари мавжуд. Бинобарин бундай тупроқларда шўрланишга чидамли сабзавот экинларининг навларини экиш мақсадга мувофиқ. Лекин яратилган сабзавот, полиз ва картошка экинлари навлари қурғоқчилик, иссиқлик ва тупроқ шўрланишига чидамлилиги халигача ўрганилмаган. Ушбу муаммони икки усулда ечса бўлади.
Биринчиси: узоқ муддатли (10-15 йил), яъни келажакда сабзавот, полиз, картошка экинларининг шўрга ва қурғоқчиликка чидамли навларини яратиш бўйича селекция ишларини йўлга қўйиш. Қурғоқчиликка жуда чидамли сабзавот экинларининг навлари биологиясидан келиб чиққан ҳолатда йўқ. Чунки сабзавот меваларининг асосий қисмини (80-95%) сув ташкил қилади. Айрим навлар қурғоқчиликка нисбатан чидамлироқ бўлиши мумкин.
Иккинчиси: қисқа муддатли (2 йил) яъни сабзавот, полиз, картошка экинларининг яратилган ва истиқболли навлари тўпламини ўрганиш, қурғоқчилик, иссиқлик ва тупроқ шўрланишига чидамлиларини ажратиб олиш. Ушбу йўналишдаги тадқиқотларни мавжуд сабзавот, полиз ва картошка навларидан тупроқ шўрланишига чидамлиларини ажратиб олишдан бошлаш керак бўлганлиги сабабли биз ушбу йўлни танладик.
  1. Тадқиқот               материали ва услуби. Тадқиқотлар мақсади шўрланган тупроқда намлик танқислиги мавжуд экин майдонларида маҳаллий картошка навларини ноқулай об-ҳаво шароитига мослигини ўрганиш.
Ушбу тажрибалар Сирдарё вилоятида Пахтачилик ИТИ филиалида олиб борилади. Ушбу минтақа ерлари шўрланган. Ўзбекистонда асосан хлорид - сульфатли шўрланиш типи бўлиб, сульфатли ва сульфатли- хлоридли шўрланиш типлари ҳам учраб туради.
Тадқиқотлар қуйидаги методик қўлланыалардан фойдаланиб ўтқазилди: "Методика государственного сортоиспмтания сельскохозяйственных культур". Вмпуск четвертмй. "Сабзавотчилик, полизчилик ва картошкачиликда тажрибалар ўтказиш методикаси". "Методика опмтного дела в овошеводстве и бахчеводстве".
  1. Тадқиқот натижалари ва муҳокамаси. 10 % майсалар энг тез - кунда стандарт нав Сантэда пайдо бўлди унга нисбатан 2-3 кун кечроқ майсалар Тўйимли ва Сарнав навларида ҳамда 5-6 кун кеч К-31 клонида пайдо бўлди. К-27 клони майсалари пайдо бўлиши учун 20-21 кун керак бўлган бўлса, Умид ва Кондор навларида 10 % масалар пайдо бўлиши учун 24-25 кун талаб қилинди(жадвал).
Ниҳолларнинг ёппасига 75 % пайдо бўлиши учун стандарт Сантэ, Тўйимли ва Сарнав навларига 24-26 кун; К-31, К-27 клонларига 31-33 кун; Умид ва Кондор навлари учун 35-36 кун керак бўлди.
Картошка навлари бўйича ниҳолларни ердан униб чиқиш (10%) муддатида 13 ва 25 кун фарқ бўлганлиги туфайли вариация коэффицетининг кўрсаткичи V=28,9 % катта бўлди. Улар орасидаги кўрсаткичларнинг ўртача квадратик оғиши Х =18,9±4,3 кунни ташкил қилди.

Картошка навларининг фенологик ва ҳосилдорлик кузатув натижалари
Навлар
Униб чиқиши, кун
Поя
баландлиги, см
1 тупдаги поя сони,дона
1 тупдаги ҳосил,г
Ялпи ҳосил, т/га
Сантэ
13-24
44,7
3,7
268
11,9
Тўйимли
15-24
56,0
2,7
203
9,0
Умид
25-35
44,7
2,3
119
5,3
Сарнав
16-26
62,7
4,0
316
14,0
Кондор
25-36
38,7
1,0
112,0
5,0
К-31
19-31
64,7
2,3
152
6,7
К-27
21-33
50,3
2,3
108,0
4,8

V=28,9%
2,2

V=14,2%


r=18,9 ± 4,3
0,51 0,23

r=38,4 ± 5,8

Назорат Сантэ нави ўсимлигини баландлиги гуллаш даврида йиллар бўйича 44,0-47,0 см ўртачаси 45,1 см ни ташкил қилди. Ўсимлик бўйининг ўртача кўрсаткичлари бошқа навларда назорат навига нисбатан қўйидагиача бўлди: энг паст (90,2%) кўрсаткич Кондор навида бўлган бўлса назорат билан тенг Умид навида экан. Қолган навлар кўрсаткичлари назорат навига нисбатан бир мунча кўп бўлган. К-27 клонида -110,4%; Тўйимли навида -127,5%; Сарнавда-137,5% ва энг кўп К-31 -143,0% клонида бўлган.
Навлар бўйича поялар сони стандарт Сантэ навида 3,7 донани ташкил қилди. Унга нисбатан фақат 1та Сарнав навида бу кўрсаткич 0,3 донага ёки 108,1 % юқори бўлди. Қолган барча навларда поялар сони кам бўлди ва назоратга нисбатан: Тўйимлида 73,0% ; Умид, К-31 да ва К-27 клонларида-62,6%; Кондорда 27,0% ни ташкил қилди.
Ўсимликни гуллаш даврида картошка навларининг поясини баландлиги билан тупдаги поялар сони ораларидаги боғлиқлик бўйича корреляция коэффициенти ўртача бўлди r=0,51±0,23, корреляция коэффициентининг унинг хатосига муносабати ўртача ишонарли чиқди, tr=0,51:0,23=2,2.
Ҳисоб китоблар ўртадаги бир қаторда (4,5м2) экилган 20 та туганакдан пайдо бўлган ниҳолларда олиб борилди. Ўсимлик гуллаш даврида ҳисобланган кучатлар сонидан кўриниб турибдики, картошканинг бирорта ҳам навида қаторда тўлиқ (20 та) кўчат сони бўлмаган. Навлар бўйича энг кўп 18,6- 18,8 дона кўчат стандарт Сантэ, Сарнав ва К-31 клонида; 2-чи ўринда 16,7-17,5 дона билан Умид, Кондор, К-27 клонида ва охирги ўринда 15,9 дона билан Тўйимли нави эгаллади.
Навлар бўйича туганакларни униб чиқишига, олдин ўзини сифати, қолаверса тупроқдаги оз бўлсада туз миқдори ўз таъсирини кўрсатган. Энг кўп ниҳоллар (93-94%) стандарт Сантэ, Сарнав навларида ҳамда К-31 клонида; 83,5-87,5%; Умид, Кондор ва К-27 да ва энг кам (79,5%) кўрсаткич Тўйимли навида бўлган.
Туганаклар сони барча вариантларни ўртачаси назорат (100,0%) варианти билан таққосланганда маълум бўлдики назорат варианти билан К-31 клони ва Сарнав нави кўрсаткичлари (99,1%-100,5%) бир бирига тенг бўлган. Назоратга нисбатна қолган наваларники: 93,9% К-27; 86,7-89,0% Умид ва Кондорда; энг паст 84,2 % кўрсаткич Тўйимли навида экан. Ўсимликдаги туганаклар сони ҳам унинг морфологик белгиси ҳисобланади. Лекин шўрланган тупроқлар ўсимликни ушбу хусусиятига ўз таъсирини кўрсатади ва тупдаги туганаклар сонини бир мунча камайтиради. Стандарт навда бир тупдан олинган туганакларнинг ўртача сони вариантлар бўйича 5,7 донани ташкил қилди. Бир тупдан олинган ўртача туганаклар сони стандарт Сантэ навида йиллар бўйича 4,1-6,4 донани ташкил қилган. Қолган навларда биз Сантэ нави билан бирга бошқа навларни таққослаб олдик ва назоратга нисбатан (100,0%) қолганларини ўртача кўрсаткичларини солиштирдик.
Гектардан олинган ҳосилдорлик бир туп ўсимликдаги туганаклар сони ва улар вазнига боғлиқ бўлди. Сирдарё вилояти шўрланган тупроқ шароитида нисбатан юқори (11,9-14,0 т/га) ҳосилдорлик стандарт Санте ва Сарнав навларида, қониқарли (6,7-9,0 т/га) ҳосилдорлик К-31 ва Тўйимли навларида бўлди. Умид, Кондор навлари ва К-27 клони тупроқ шўрига чидамсиз эканлиги маълум бўлди.
Турли навлар ва вариантлар бўйича бир тупдан олинган туганаклар сони ва туганаклар вазни бўйича корреляция коэффициентини боғлиқлилиги ўртача r=38,4±5,8 дона бўлди.
4. Хулосалар. Синалган 7 нав ва клонлар ниҳолларини ёппасига пайдо бўлиши қуйидагича бўлди: стандарт нав Сантэ учун 24-25 кун керак бўлган бўлса қолган навлар унга нисбатан 8-9 кундан то 11-12 кунгача кеч униб чиқди. Сантэ навида гуллаш 35 кунда, Тўйимли 40-41, К-31 45-47 ва фақат Сарнав ўсимлиги 33-35 кунда гуллади.
  1. Стандарт Сантэ нави ўсимлигини баландлиги йиллар бўйича ўртача 45,1 см ни ташкил қилди. Унга нисбатан Сарнав навида 137,5%, К-31 да 143,1%, Тўйимлида 127,5% бўлди. Қолган Умид, Кондор ва К-27 клонида ушбу кўрсаткич Сантэ навиникига яқин бўлди.
  2. Ўсимлик тупидаги поялар сони стандарт навига нисбатан фақт Сарнав навида (112,1%) юқори бўлди. Қолган навларда бу кўрсаткич жуда паст 48,5-66,7 % оралигида бўлди.
  3. Стандарт нав Сантэда ўртача ҳосилдорлик гектаридан 11,9 т ни ташкил қилди. Ундан кўп 14,0 тонна ёки 117,6 % фақат Сарнав навида бўлди. Қолган навлар ҳосилдорлиги стандартга нисбатан 40,3-75,6% ни ташкил қилди.
Фойдаланилган адабиётлар:
  1. Азимов Б.Ж., Азимов Б.Б. Сабзавотчилик, полизчилик ва картошкачиликда тажрибалар ўтказиш методикаси. Тошкент., ЎМЭ, 2002. 9-11 б.
  2. Белик В.Ф. Методика опмтного дела в овошеводстве и бахчеводстве. М., Агропромиздат, 1992. 30-45 с.
  3. Доспехов Б.А. Методика полевого опмта. М., Агропромиздат, 1985. 155-185 с.
  4. Сортоиспмтания перцев и баклажанов// методика государственного сортоиспмтания сельскохозяйственных культур. Вмпуск четвертмй. М.: Колос, 1975. 61-63 с.

скачать dle 11.3

29-05-2018, 15:40 106 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив