» » » БАҚЛАЖОННИНГ ЯНГИ НАВЛАРИ

БАҚЛАЖОННИНГ ЯНГИ НАВЛАРИ

Nashr ma’lumotlari: // СЕЛЕКЦИЯ ВА УРУҒЧИЛИК БЎЙИЧА ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИНГ МУҲИМ ЙЎНАЛИШЛАРИ. Республика илмий-амалий анжумани материаллари // 20 – май. Тошкент - 2013//. 
To’plamni yuklash uchun havola:  To'plam

БАҚЛАЖОННИНГ ЯНГИ НАВЛАРИ


Аманова М.Э., Рустамов А.С.
ЎзЎИТИ


Кириш. Барча қишлоқ хўжалик экинлари каби сабзавот экинларидан юқори ҳосил олишда маҳаллий иқлим шароитларига мослашган энг яхши навлардан фойдаланиш самарали ҳисобланади. Ҳозирда, миллий ошхонамизда ўттиздан ортиқ сабзавот экин туларидан фойдаланилар экан, улар орасида бақалажоннинг ҳам ўзига ҳос ўрни бўлиб, қўли гул бекажонларимиз ундан турли хил лаззатли таъом ва салатлар тайёрлашмоқда.
Бақлажон (Solanum melongena L.) -Solanum туркумига мансуб бўлган мустақил турдир (1). Ватани Ҳиндистоннинг шимолий ҳудудлари ва Покистон ҳисобланади (4). Ўзбекистонда бақлажон экини XIX асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб етиштирилиб келиныоқда (3). Бақалажон томатдошларга мансуб бошқа (помидор, қалампир) ўсимликлардан фарқли ўлароқ меваларининг янгилигича истемол қилиныаслиги, оддий шароитда нисбатан узоқ сақланиши ва таркибида қуруқ моддаларнинг кўплиги билан ажралиб туради.
Тадқиқот объекти. Ўзбекистон Ўсимликшунослик илмий-тадқиқот институти ўсимликлар жаҳон генофондида дунёнинг турли мамлакатларидан келтирилган 160 дан ортиқ бақалажоннинг нав ва намуналари мавжуд бўлиб, 2007-2009 йиллар давомида ушбу намуналарнинг 24 таси морфобиологик ва қимматли хўжалик белгилари бўйича ўрганилди ҳамда селекциянинг турли йўналишлари учун бирламчи манбалар ажратиб олинди. Комплекс белгилари бўйича танлаб олинган намуналар билан селекция ишлари давом эттирилди.
Ўзбекистон Ўсимликшунослик илмий-тадқиқот институти Тошкент вилояти Қибрай туманида жойлашган бўлиб, типик бўз тупроқли, ер ости суви 20-25 метр чуқурликда жойлашган.
Услуб. Дала тадқиқотлари ВИР услублари, лаборатория тажрибалари эса А.И Ермаков ва бошқалар услублар асосида амалга оширилди (2).
Ўрганилган намуналар учун андоза нав сифатида бақлажоннинг республикамиз худудларида экишга рухсат берилиб, давлат реестрига киритилган "Аврора" нави олинди.
Тадқиқот натижалари. Бақалажон намуналари асосан энг муҳим хўжалик жумладан: эртапишарлик, ҳосилдорлик, касалликларга чидамлилик ва таварбоблик белгилари бўйича ўрганилди ва қўйидаги натижалар олинди.
Эртапишарлик белгиси бўйича. "Аврора" навининг ўсув даври 128 кунни ташкил этиб, ўрганилган барча намуналардан нисбатан эрта пишар S00735, Churnung-1, Lonoship S00658 ва S 113 Тайван (123 кун) намуналари ажратиб олиниб, бу намуналар андоза навга нисбатан 5 кун олдин пишиб етилганлиги кузатилди. Тадқиқотлар якунида ўрганилаётган намуналарнинг саккизтаси жумладан: к-73, к- 85, к-86, к-91, к-96, к-98 (Тайван), к-103 (Ўзбекистон), ва к-2167 (Франция) намуналар андоза нав билан бир вақтда пишиб етилганлиги қайд этилди. Қолган ўн битта намуналарнинг илк мевалари 130-135 кунлари пишиб етилганлиги кузатилди.
Ҳосилдорлик белгиси бўйича. Ҳосилдорликни аниқлаш меваларнинг техник етилиш жараёнида амалга оширилиб, андоза "Аврора" навида бу кўрсаткич 1 м2 майдонда 2 кг ни ташкил этди.
Ҳосилдорлик, маҳсулотнинг сифат кўрсаткичлари- навларнинг биологик хусусиятларига боғлиқ бўлган асосий белгилардан бири бўлсада, унга тупроқ иқлим ва бошқа экологик шароитлар, етиштириш технологияси яна бир қатор омиллар сезиларли таъсир кўрсатади. Шу жумладан тадқиқотлар ўтказилган йиллар давомида коллекция питомникида қотор ораларига ишлов бериш, озиқлантириш қониқарли амалга оширилган бўлиб, ўрганилаётган намауналар андоза навга таққосланган ҳолда баҳоланди.
Ҳосилдорлик белгиси бўйича ўрганилганда қўйидаги натижалар қайд этилди, жумладан: кузатув олиб борилаётган намуналарнинг бештаси андоза навга нисбатан 75%, яна бештаси 95-105%, тўққизта намуналарда 110-115%, учта намуналарда 125% ва иккита намунада эса, 145% андоза навга нисбатан юқори ҳосил олинди.
Уч йиллик ўрганишлар натижасида комплекс белгилари бўйича танлаб олинган Lonoship S00658 (к-91) ва S 113 (к-103) (Тайван) намуналари билан селекция жаоаёни давом эттирилиб, бақалажоннинг янги "Қувонч" ва "Тухфа" навлари яратилди ва Давлат Нав синаш комиссиясига топширилди. Қўйида ушбу навларнинг асосий хўжалик белгилари бўйича маълумотлар берилган.
  1. "Қувонч" нави - ўртапишар, дастлабки меваси - 111 - 120 кунда пишиб етилади. Тупи штамбли, ихчам, бўйи 32-35 см, барг ранги тўқ яшил, барг тузилиши кенгтухумсимон йирик.
Меваси йирик, юзаси силлиқ, ранги тўқ фиолетивий, мевасининг оғирлиги 200-230 гр, узунлиги 17-18,5 см, диаметри 4,0-5,0 см, меваси цилиндрсимон шаклда. Таркибидаги қуруқ модда 9,0-10%, қанд миқдори 3,0-3,6%, Витамин С 12,9 мг%, нитратлар 90 мг/кг ташкил этади.
Ҳосилдорлиги 257 ц/га. Иссиқ шароитга чидамли, ун шудринг касалланиш даражаси 1 балл. Навнинг афзаллиги инобатга олиниб 2012 йилда Давлат нав синашга топширилди.
  1. "Тухфа" нави - ўртапишар нав, ниҳоллари униб чиққандан кейин 120-130 кунда меваси пишади, ихчам, тупи штамбли, бўйи 70-80 см, барг ранги яшил, тузилиши кенгтухумсимон йирик.
Меваси ўртача, юзаси силлиқ, ранги оч фиолетовий , узунлиги 18,0-20,5 см, диаметри 3,0-3,8 см, мевасининг оғирлиги 119-125 г, меваси узун цилиндрсимон.
Таркибида қуруқ модда 11,3%, қанд миқдори 5,9%, Витамин С 13,2 мг%, нитратлар 90 мг/кг ташкил этади. Ҳосилдорлиги 250 ц/га, ун шудринг касалланиш даражаси 1 балл.
Навни иссиқхонада ҳамда очиқ майдонларда етиштирса бўлади. 2012 йилда Давлат нав синашга топширилди.
Фойдаланилган адабиётлар:
  1. Брежиева Д.Д. «Методические указания по изучению и поддержанию мировой коллекции овошных пасленовмх культур (томатм, перцм, баклажаны)». 1977г.
  2. А. И. Ермаков. «Методм биохимического исследования растений» Ленинград «Колос» 1987г.
  3. Кимсанбаев Х.Х., Зуев В.И., Болтаев Б.С., Сулейманов Б.А., Мавлянова Р.Ф, Кадмфходжаев А.К. «Зашита паслёновмх овошных культур и картофеля от вредителей и болезней ».
Уч йил давомида ўрганилган бақлажон намуналарининг асосий қимматли хўжалик белглари                   бўйича маълумотлар. _______________________________________________________
т/р
Католог рақами
Намунанинг келиб чиқиш ватани
Майсалардан техник етилиш давригача, кун
Ҳосил-дорлик,
кг/м2
Андоза навга нисбатан, %
1.
72 (андоза)
Узбекистон
128
2,0
100
2.
124
Росся
123
2,0
100
3.
88
Канада
123
1,5
75
4.
96
Тайван
128
1,5
75
5.
89
Тайван
130
2,2
110
6.
97
Тайван
130
2,5
125
7.
90
Тайван
132
2,2
110
8.
н/м
Тайван
130
2,2
110
9.
98
Тайван
128
2,2
110
10.
91
Тайван
128
2,9
145
11.
92
Тайван
123
1,5
75
12.
93
Тайван
130
2,1
105
13.
80
Франция
130
2,1
105
14.
82
Тайван
135
2,2
110
15.
83
Тайван
123
2.3
115
16.
84
Тайван
130
2,5
125
17.
85
Тайван
128
2,5
125
18.
86
Тайван
128
2,3
115
19.
94
Тайван
123
1,5
75
20.
95
Тайван
132
1,5
75
21.
64
Россия
130
1,9
95
22.
65
Япония
130
2,2
110
23.
73
Узбекистон
128
2,0
100
24.
2167
Франция
128
2,3
115
25.
103
Тайван
128
2,9
145

скачать dle 11.3

1-06-2018, 14:25 103 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив