» » » ҲАШАКИ ЛАВЛАГИНИНГ "ЎЗБЕКИСТОН-83" НАВИДА УРУҒЧИЛИК ВА УРУҒШУНОСЛИК ИШЛАРИ

ҲАШАКИ ЛАВЛАГИНИНГ "ЎЗБЕКИСТОН-83" НАВИДА УРУҒЧИЛИК ВА УРУҒШУНОСЛИК ИШЛАРИ

Nashr ma’lumotlari: // СЕЛЕКЦИЯ ВА УРУҒЧИЛИК БЎЙИЧА ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИНГ МУҲИМ ЙЎНАЛИШЛАРИ. Республика илмий-амалий анжумани материаллари // 20 – май. Тошкент - 2013//. 
To’plamni yuklash uchun havola:  To'plam

ҲАШАКИ ЛАВЛАГИНИНГ "ЎЗБЕКИСТОН-83" НАВИДА УРУҒЧИЛИК ВА УРУҒШУНОСЛИК ИШЛАРИ


Ахмедова С.М., Аллашов Б.Д., Куччиев У.М., Жамолов С.Ғ.
"Племэлита " ИИБ, Ўзбекистон чорвачилик илмий-тадқиқот институти


Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва моллар кўпайтиришни рағбатлантиришни кучайтириш ҳамда чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» (Тошкент шаҳри, 2008 йил 21 апрель) карорига биноан чорва экинларини кўпайтириш ва илмий асосда экиш кераклиги кўрсатиб ўтилган. Ушбу қарорга мос равишда ҳашаки лавлаги уруғчилигини ривожлантириш ва юзага келган муаммоларни ҳал этиш муҳим аҳамият касб этади. Кейинги йилларда кўпгина ем-хашак экинлари уруғчилигида ҳар хил сабабларга кўра навдор уруғларни кўпайтиришга етарлича эътибор берилмаяпти.

Кўпгина навлар ўзининг ҳосилдорлик, касалликларга, ҳар хил ноқулай иқлим шароитларига чидамлилик хусусиятини йўқотган, бу навларни қайта янгилашимиз долзарб вазифалардан бири ҳисобланади.
Чорва моллари сут маҳсулдорлигини оширишда ҳашаки лавлагининг аҳамияти катта ҳисобланади. Ҳашаки лавлаги ширали, енгил ҳазм бўладиган ва тўйимли ем-ҳашак хусусиятига эга. Шунингдек, ҳашаки лавлаги чорва моллари организмида дағал ҳашакнинг яхши ҳазм бўлишига ёрдам беради. Унинг тўйимлилик қиймати чорва моллари организми учун зарур моддалар: углеводлар, азотсиз экстрактив моддалар, минерал тузлар ва витаминлар сақлайди. Ҳашаки лавлаги навларига қараб, ўз таркибида ферментларга бой бўлган 85-90 % сувни сақлайди. 1 кг ҳашаки лавлаги илдизмевасида 0,11- 0,12 озуқа бирлиги, баргида 0,10-0,12 озуқа бирлиги бор. Ҳашаки лавлаги илдизмеваси таркибида биологик актив комплекс катализаторлар мавжуд, осон ҳазм бўлувчи озиқ моддаларга бой, ҳар қандай чорва моллари учун осон ҳазмланувчи ширин озуқа ҳисобланади [1, 2, 3].
Илдизмеваларни айниқса, қиш ойларида чорва ҳайвонлари рационида кўк озуқалар йўқ бўлган вақтда фойдаланилганда жуда муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади. Чорва ҳайвонларини ҳашаки лавлаги илдизмевалари билан озиқлантирилганда, уларнинг маҳсулдорлиги, наслдорлиги, шунингдек, кўп касалликларга чидамлилигини ошишига олиб келади.
Ҳашаки лавлаги Европа мамлакатларида - Буюк Британия, Франция, Белгия, Германия, Дания ва бошқа сутчилик қорамолчилиги ривожланган мамлакатларда кенг тарқалган.
Ҳашаки лавлагининг "Узбекистон 83" навининг тавсифномаси
Ҳашаки лавлагининг "Узбекистон-83" нави "Ўзбекистон ним қанд" нави ниҳолларни колхицинлаб, сўнгра тетраплоид шакллари билан чатиштириб яратилган.
1986 йилда республика бўйича суғориладиган ерларда экиш учун районлаштирилган. Нав нимширин хилга мансуб. Барги ярим эгилгансимон. Илдизмевасиниг ранги оч яшил, ичи оқ, конуссимон. Илдиз мевасининг оғирлиги 1500-2000 г. Илдизмеваси ерга ярим ёки 2/3 қисмигача кириб туради.
Нав кеч пишар. Ўсув даври тўлиқ униб чиққандан тўлиқ пишганча 144-167 кун. Умумий қанд миқдори 9%, оқсил 2% гача, синов йилларида касалликлар ва зараркундалар билан зарарланыаган.
2012 йилда типик илдизмевалар олиш сара уруғлардан оналик кўчатзори (2-расм) сифатида экилди. Типик навга хос илдизмевалардан сара уруғлар олиш мақсадида уруғлик кўчатзори сифатида (3-расм) экилди. Уруғлик кўчатзоридан 2012 йили 20 кг сара уруғлик йиғиштириб олинди. Оналик кўчатзоридан 1200 кг типик илдизмевалар олинди.


 

Оналик кўчатзорида етиштирилган илдизмевалар тузилиши бўйича синчиклаб ўрганиб чиқилди. Илдизмевалар эни ва бўйи ўлчанди. Танлаб олинган хашаки лавлаги илдизмевалари биометрик кўрсаткичлари таҳлил қилинди ва 1- жадвалда келтирилган. Ушбу кўрсаткичларга эга илдизмевалар типик илдизмевалар сифатида қабул қилиниб, кейинги йилги оналик кўчатзори учун сақлаб қўйилди.
Жадвал 1
Нав номи
Илдизмевалар
Узунлиги, см
Эни, см
Ўзбекистон-83
22-24
12-14
Жадвалдан кўриниб турибди-ки, "Ўзбекистон-83" ҳашаки лавлаги илдизмеваларининг узунлиги кўрсаткичи 22-24 см ни, эни кўрсаткичи 12-14 см ни ташкил этди.
Шунингдек, ажратиб олинган типик илдизмевалар таркибидаги қанд миқдори бўйича ҳам таҳлил қилинди. 50 та типик илдизмевалардан олинган намуналар рефрактометрда қанд миқдори ўлчанди.
Қанд миқдори бўйича кўрсаткичлар 5% дан 11% гача оралиқда бўлди. Ўртача кўрсаткич эса 7,94% ни ташкил этди (2-жадвал).

Жадвал Ҳашаки лавлагининг "Ўзбекистон-83" навида қанд миқдори таҳлиллари натижалари (2012      йил) 
Намуна №
Экин тури ва нави
Қанд миқдори
%
Намуна №
Экин тури ва нави
Қанд миқдори
%
1

11
26
Ҳашаки
9
2

6
27
лавлаги,
8
3

8
28
"Ўзбекистон-
7
4
Ҳашаки лавлаги,
10
29
83" нави
10
5
"Ўзбекистон-83"
6
30

8
6
нави
6
31

6
7

6
32

7
8

7
33

10
9

5
34

9
10

11
35

9
11

9
36

11
12

9
37

7
13

10
38

6
14

5
39

6
15

6
40

10
16

6
41

8
17

7
42

6
18

8
43

11
19

6
44

8
20

6
45

10
21

9
46

7
22

7
47

8
23

8
48

9
24

9
49

10
25

8
50

8

Ўртача қанд миқдори
7.94
Лаборатория шароитида 1000 дона уруғ вазни ҳам ўрганилди. Таҳлиллар натижалари 3- жадвалда келтириб ўтилган.
Жадвал -3
Ҳашаки лавлагининг "Ўзбекистон- 83" навида 1000 дона уруғ вазни бўйича
Экин тури ва нави
1000 дона уруғ вазни, грамм
Умумий вазни, грамм
Ўртача вазни, грамм
1
намуна
2
намуна
3
намуна
Ҳашаки лавлаги, Ўзбекистон -83
25
26
26
77
25,6
Жадвал натижаларидан кўриш мумкин-ки, 1000 дона уруғ вазни бўйича ўрганилган намуналарда кўрсаткичлар 25-26 грамни, ўртача кўрсаткич 25,6 грамни ташкил қилди.
Хулоса қилинганда ҳашаки лавлагининг "Ўзбекистон-83" навида типик илдизмевалар узунлиги 22-24 см ни, эни 12-14 см ни, қанд миқдори ўртача 7-9% ни ташкил этади, 1000 дона уруғ вазни 25- 26 граммга тенг бўлди. Оналик кўчатзоридан 1200 кг навга ҳос типик илдизмевалар ажратиб олинди .
Фойдаланилган адабиётлар:
1. Кинеев М. А. Молочное животноводства Казахстана проблемм и пути развития. Алма-ата, 2011. 22-23 с.
  1. Массино И.В., Ахмедова С.М., Еременко О.В. Кормовая свекла в Узбекистане. Ташкент. "Мехнат", 1986, 74 с.
  2. Добротворцева А.В. Агротехника сахарной свеклм на семена. Москва. «Агропромиздат», 1986, 190 с.

скачать dle 11.3

1-06-2018, 14:47 134 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив