» » » КАРАМ ЎСТИРИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ.

КАРАМ ЎСТИРИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ.

Nashr ma`lumotlari: // O’simliklarni zararli organizmlardan himoya qilishda biologik usulning  samaradorligini oshirish muammolari va istiqbollari//Тошкент-2015 .
To‘plamni yuklash uchun havola:
To'plam

КАРАМ ЎСТИРИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ.
 


А.П.Панжиев, А.Э. Қаршиев, Ж.Аллаяров.
Қарши муҳандислик иқтисодиёт институти,Тошкент давлат аграр университети



 
Карам икки йиллик ўсимлик бўлиб, бириичи йили карамбош, иккинчи йили эса гулпоя чиқариб, гуллайди ва уруғ беради. У совуққа (4-8 даражагача) чидамли сабзавот экинидир. Ўсимликнинг яхши ўсиб ривожланиши учун ҳарорат 15—20 даража бўлгани маъқул. Суткалик ўртача ҳарорат 250С дан ортиб, кундузи 30-350С гача бўлганда, карам бош ўраши секинлашади. Тезпишар навларда тўхташи ҳам мумкин.
Республикамизда кўчатлар ўниб чиққандан 100-200 кун ўтгач ёки кўчатлар далага ўтқазилгач, 60-85 кунда пишиб етилади.
Навлари. Эртаги экин сифатида эртапишар Июнская, Номер первый Грибовская 147; кечки муддатда ўртапишар Ташкентская 10; кечпишар Узбекистанская 133, Саратон, Судья узюеынский; қиш олди экиш учун Дербентская местная, Наврўз, Апшеронская  озимая  навлари  яроқли.
Ер танлаш. Яхши ўғитланган, озиқ моддаларга бой, намиқтирилган салқин    тупроқлар яроқли.
Алмашлаб экишдаги ўрни. Битта далага карам 3 йилда бир марта экилади. Картошка, бодринг, полиз ва дуккакли дон экинлари яхши ўтмишдош.
Кўчат етиштириш. Юқоридаги қайд этилган навларнинг тозалиги 98%, ўнувчанлиги 85% дан кам бўлмаган 1-класс уруғларидан бир гектарига кўчат олиш учун 350-400 грамм етарли ҳисобланади.
Уруғлар экишолди сувда ёки 0,01—0,05% ли ўстирувчи стимуляторлар, микроэлементлар эритмасида 10—12 соат мобайнида ивитилади, сўнг ТМТД ёки бошқа шунга ўхшаш фунгицидлар (1 грамм уруққа 4—8 препарат) билан ишланади. Шундай нишлатилган ва ишланган уруғлар илиқ ёки ярим илиқ кўчатхоналарга эртаги экан учун декабр-январ ойларида, ўртаги карам сифатида март-апрелнинг бошларида 0,5-1,0 см чуқурликда экилади. 
Ўсимлик кўкаришигача ҳарорат 15—20°, сўнгра 8-10° да сақлагани маъқул. Ёзда кечки карам кўчати дала яқинида кўчатхона ташкил қилиниб, кичик пол ёки эгатларда етиштирилади. Кўчатлар зарур бўлса сийраклаштирилади, усув даврида озиқлантирилади, суғорилади, бегона ўтлардан тозаланади, 4-5 чинбарг ҳосил қилгач, далага ўтказилади.
  Ерни экишга тайёрлаш. Кузда ПН-4-35, ПЯ-3-35, ПД-4-35 маркали плуглар Т-4А тракторига тақилиб тўпроқ 28-30 см чуқурликда шудгорланади. Эртаги карам экиладиган далалар эрта баҳорда бороналаниб жуяклар олинади, кечки карам такрорий экин сифатида экиладиган бўлса асосий экин йиғиштириб олингач, ер суғорилади, етилгач 22-25 см чуқурликда ҳайдалади, бороналанади, молаланади ва жуяк олинади.
Ўғитлаш. Бўз тупроқларда эртаги ва кечки карам етиштириш учун гектарига 20-30 тонна гунг, 150-200 кг азот, 100-130 кг фосфор ва 75-100 кг калий, ўтлоқ тупроқларда эса 120-150 кг азот, 120-150 кг фосфор ва 60-100 кг калий берилади. Фосфор 70-75 фоизи, калий 50 фоизи ерни ҳайдашда солинади. Фосфорнинг қолган 25-30 фоизи кўчат ўтказиш вақтида, азотли ўғитлар  40 фоизи кўчат тутгач биринчи озиқлантиришда, қолган 60 фоиз азот ва  50 фоиз калий ўғитлари карамбош ўрай бошлаганда берилади.
Кўчат ўтқазиш муддати, қалинлиги ва схемаси. Ўзбекистонда карам 4 муддатда экилади: эртанги — феврал охири, март ойи бошларида: ўртаги - март ойининг охирги ун кунлигида; кечки - июндан - 15 июлгача, қиш олдидан  ноябр ойи бошларида экилади. Қатор оралари 70 см, туп оралари навига қараб  25, 30, 40 ва 50 см қилиниб, ҳар гектарига 28-30, 36-37 ва 47-57 мингтагача кўчат экилади.
Парваришлаш. Кўчатлар тутгандан сўнг қатор ораларига биринчи комплекс ишлов берилади: қатор оралари юмшатилади, озиқлантирилади ва ўсимлик буғзи қўлда чопиқ қилинади. Жами қатор ораларига 2-3 марта ишлов берилади. Тупроқ намлиги дала нам сиғимига нисбатан 80-90% бўлиши керак. Эртанги карам сизот сувлари чуқур жойлашган бўз тупроқларда 8-9 марта, юза жойлашган ерларда 5-6 марта, кечки карам эса 11 - 12 ва 7-9 марта ҳисобида суғорилади. Ўртача суғориш нормаси гектарига 450-550 м3.
Касаллик ва зараркунандалари, уларга қарши курашиш. Карам бактериози, сохта ун шудринг касаллиги, битлар, карам пашшаси, куяси, карам капалаклари катта зарар келтиради. Карам бактериози, сохта ун шудрингга қарши уруғ экишолди 20 минут давомида 45-50° да қиздирилади. Сўнгра ҳар 1 килограмм уруққа 6-8 грамм ТМТД ёки 3-4 грамм Тигам аралаштирилади.
    Карам битига қарши 40% лилон (1,0-1,5 кг), 10% ли данитол (1,5-2 литр), қолган барча зараркунандаларга қарши дендрабациллин, энтобактерин (1,5-2,0 кг), децис, каратэ (0,2-0,4 л га)  икки марта пуркалганда яхши натижа беради.
    Йиғиш. Ҳосил карам бошлари зичлашиб, қаттиқлашганда май ойида, 3-4, ноябр ойида 2 марта қўлда йиғиб олинади. Карам-боши пичоқ билан бандидан кесиб олинади. Сўнгра 1-2 барги қолдирилиб тозаланади ва сотишга ёки сақлашга  жўнатилади.
 
Адабиётлар рўйхати 1. Балашев Н.Н. – Сабзовотчилик Т. Ўқитувчи. 1977 й.
Земан Г.О., Буриев Х.Ч., Зуев В.И. ва бош. – Очиқ жойда сабзовот етиштиришнинг прогрессив технологиялари Т.”ЎзМЕДИН” 2002 й.
Остонақулов Т.Э., Зуев В.И., Қодирхужаев О.Қ. – Сабзовотчилик. Т. 2009 й.
скачать dle 11.3

5-04-2018, 16:13 1 638 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив