» » » ОШ ЛАВЛАГИНИНГ ФОЙДАЛИ ҲУСУСИЙАТЛАРИ ВА УНИ ҚУРИТИШ

ОШ ЛАВЛАГИНИНГ ФОЙДАЛИ ҲУСУСИЙАТЛАРИ ВА УНИ ҚУРИТИШ

Муаллиф(лар): М.Б.Мирсултонов
Нашр ма`лумотлари: М.Б.Мирсултонов // “Аграр соҳани барқарор ривожлантиришда фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграцияси” мавзусидаги профессор-ўқитувчи ва ёш олимларнинг И илмий-амалий конференцияси материаллари тўплами. Тошкент,    2017- йил, 30-31 май.
                                                              
Тўпламни юклаш учун ҳавола: yuklash




                                   ОШ ЛАВЛАГИНИНГ ФОЙДАЛИ ҲУСУСИЙАТЛАРИ ВА УНИ ҚУРИТИШ


                                                                                                                                                                                 М.Б.Мирсултонов
                                                                                                                                              Тошкентдавлат аграр университети


Мамлакатимизда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва аҳолини сифатли озиқ-овқат махсулотларига бўлган талабини қондириш бугунги кунда ишлаб чиқариш ва илм-фан олдида турган энг долзарб ва ҳал этилиши зарур бўлган муаммолардан бири хисобланади.
Бу борада Республикамизда ҳам хукумат даражасида бир қатор ишлар олиб борилмоқда. Жумладан шу йилги давлатимиз рахбари томонидан ишлаб чиқилган келгуси 5 йил муддат ичида қишлоқ ҳўжалик маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш, ярим тайёр озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича энг замонавий технологиялар асосида жихозланган янги қайта ишлаш корхоналарини қуриш, мавжудларини реконструкция ва модеринизатция қилишга қаратилган лойихаларни амалга оширишни ўз ичига олган 2017 йил 7 февралъдаги Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича "Ҳаракатлар стратегияси" тўғрисидаги Президент фармонларни мисол қилиб келтириш мумкин[1].

Калит сўзлар:Ош лавлаги, қуритиш агенти, фоли кислота,анемиябиофлавоноид, лейкемия

Аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашда энг кенг фойдаланиладиган маҳсулотлардан бири ош лавлаги ҳисобланади. Шунинг учун ҳам бугунги кунда мутаҳассислар уни овқатланиш рационига қўшишни тавсия этишмоқдачунки ош лавлагида инсон танаси учун ниҳоятда фойдали витаминлар бўлиши билан бирга ош лавлаги - энг кам калорияли, парҳезбоп сабзавот маҳсулотдир. Лавлаги танани ёғ босишидан ҳам ҳимоя қилади.
Лавлаги таркибида темир, натрий, магний, калсий, фосфор ва Б, А ва C гуруҳларига кирувчи витаминлар мавжуд. Ош лавлагиҳомиладор аёллар учунҳам жуда фойдали маҳсулот ҳисобланади. Таркибидаги фоли кислотаси ҳомилани ҳар хил касаллик ва нуқсонли ривожланишидан, болани муддатидан олдин (чала) туғилишидан ҳимоялаб туради. Ош лавлаги магний ва темир моддаларига бой бўлганидан инсонникамқонлиликкасаллигидан ҳам сақлай олиш хусусиятига эга.
Шу билан биргаош лавлаги танадаги ёғларни эритиш хусусиятига эга бўлиб, зарарли токсин моддаларини жигардан чиқариб юборади. Мутаҳассислар уни жисмоний ва ақлий толиқиш даврида истеъмол қилишни тавсия этишади[2].
Халқ табобатида хам ош лавлаги шифобахш ва фойдали хусусиятлари сабабли кенг қўлланилади. Бу сабзавотнинг илдизмевасида Б, ПП ва бошқа гуруҳ витаминлар мавжуд. Шунингдек, минераллар (ёд, магний, калий, темир ва бошқалар), биофлавоноид каби моддалар ҳам лавлаги таркибида бўлганлиги сабабли унинг бетакрор хосияти янада ошади.
Лавлагини яна бир хусусиятларидан бири шуки у умумий қувват тикловчи, меъда-ичак тизими фаолиятига ижобий таъсир этувчи, ҳамда моддалар алмашинувини яхшилаб, камқувват кишилар саломатлигини тикловчи сабзавот ҳисобланади. C дармондориси мис, фосфор каби моддаларга ҳам бой. Унинг барглари таркибида кўп миқдорда А витамини мавжуд. Ош лавлагидан салатлар тайёрлаб истеъмол қилиш, турли овқатларга солиб тановул қилиш хавфли ўсмаларнинг олдини олади. Б9 витамини (фолий кислота) юрак касалликлари ривожланишига тўсқинлик қилади. Анемия (камқонлик)га чалинган беморлар ва лейкемия (оққон) билан хасталанганлар учун жуда фойдали озуқа. Сабаби организмда гемоглобин ишлаб чиқарилишини кучайтиради.
Таркибида Б витамини кўплиги сабабли лавлаги қон томирлар деворини мустаҳкамлайди. Шунингдек, бу илдизмева қонни тозалаб, томирларни кенгайтиргани учун гипертония (хафақон), атеросклероз ва бошқа юрак- қон томир касалликларида тавсия этилади[3].
Юқоридаги ҳусусиятларидан келиб чиққан ҳолда ош лавлаги таркибида қимматли озуқа элементларини сақлаб қолиш ва йилнинг исталган даврида уларга бўлган эхтиёжни таъминлаш илм фан олдидаги энг муҳим кўрсаткичлардан бири ҳисобланади.
Биз томонимиздан олиб боилаётган илмий тадқиқотлар лавлаги таркибидаги озуқавий моддаларни турли ҳил қуритиш усуллари қўллаб сақлаб қолишга қаратилган.
Бу тадқиқотлардан бириош лавлагини «Меммерт-400" қуритиш жихозида амалга оширилди.
Дастлаб куритиш учуи тўлиқ пишиб етилган лавлагини "ош шар" нави танлаб олинди ва 3 ҳил шаклда кесиб 50= С хароратда 8 соат вақт давомида "«Меммерт-400"" қуритиш жихозида қуритилди[3].
Хулоса: Бу жараёнда «Меммерт-400"жихозининг авфзалликлари шунда кўриндики Биринчидан: Харорат жараён давомида кескин кўтарилмайди ва бунда қуритиладиган маҳсулотни жараёнига тўлиқ мосланиши осон кечади бу омил махсулот таркибидаги қимматли озуқа моддаларни эҳтимолий йўқотилишини олдини олади.
Иккинчидан:Жихоз хаво айланишини таъминловчи қурилмага эга бўлганлиги сабабли қуритиш жараёнида ажралиб чиққан намлик дарҳол жараёндан ажратиб турилади бу ҳам қуритиладиган маҳсулот сифатига ўзиниг ижобий таъсирини кўрсатади.
Учинчидан: Қуритишдаги барча кўрстмалар — вақт, харорат намлик бошқаруви автоматик тарзда назорат қилиниши жараённи сифатли ўтишини таъминлайди.
Юқоридаги имкониятлар сабабли ош лавлагини «Меммерт-400 қуритиш жихозида қуритиш кўплаб авфзалликлар беради ва уни ишлаб чиқариш жараёнига тадбиқ этишимиз мумкин.
Фойдаланилган адабиётлар:
  1. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлвнтириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўгрисида. "Халқ сўзи" газетаси. -Тошкент -2017 08 Февралъ
  2. Шарма В.К., А. Cолангело анд Г. Спагна, Эхпериментал Перформанcе оф ан Индиреcт Тйпе Фруит анд Вегетабле Дрер, Энергй Cонверсион анд Манагемент, 34(4) б. 293-308, 2011.
  3. Азизов А Ш., Исламов С. ЙА., Суванова Ф У. Сақлаш омборлари ва қайта ишлаш корхоналарини лойихалаштириш асослари ва жихозлари. Навруз н. -Тошкент -2014. -б. 132-141
скачать dle 11.3

20-10-2017, 14:14 364 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив