» » » Суғориладиган ерлар унумдорлигини ошириш муаммолари

Суғориладиган ерлар унумдорлигини ошириш муаммолари

Nashr ma’lumotlari: // Oлима аёлларнинг фан-техника тараққиётида тутган ўрни iлмий-амалий анжуман материаллари //Тошкент - 2012//.
To’plamni yuklash uchun havola:  To'plam
Суғориладиган ерлар унумдорлигини ошириш муаммолари


Р.В. Тошматова
Самақанд давлат университети


Табиий бойликлар ичида ер ресурслари ниҳоятда катта бойлик ҳисобланади. Халқимиз “Ерга эътибор – элга эътибор” деб бекорга айтишмаган, чунки ер инсонни боқади, кийинтиради, уларнинг барча эхтиёжларини қондиради, ер халқ хўжалигининг барча тармоқлари тизимида асосий восита ва манба ҳисобланади.
Охирги йилларда ерларнинг  сифат  ҳолати ёмонлашган, тупроқнинг шўрланиши, ер ости сувларининг сатҳи кўтарилиши жараёнлари давом этмоқда. Тупроқларнинг унумдорлигига шамол ва сув эрозиялари катта таъсир кўрсатмокда.
Қишлоқ хўжалиги ер турларининг сифат ҳолати салбий агромелиоратив сабабларга кўра кейинги йилларда ёмонлашаяпти. Бу ер ҳолатининг ёмонлашуви тупроқ шўрланиши, зах қочириш шахобчаларининг вақтида тозаланмаслиги натижасида ер ости сувларининг кўтарилишини келтириб чиқарган.
Республика тупроқларининг асосий қисми ҳар хил пестицидлар, заҳарли кимёвий моддаларнинг қолдиқлари билан турли даражада ифлосланган. Улар етиштирилаётган қишлок хўжалик махсулотларининг сифатини ёмонлаштирилиши билан бир қаторда фойдали тупроқ микроорганизмларининг фаолиятига ҳам салбий таъсир кўрсатади.
Суғориладиган тупроқларда гумус моддасининг камайиб кетиши кузатилмоқда. Озуқа элементларининг асосий қисми ўсимлик биомассаси билан тупроқдан олиб чиқилиб кетмоқда ва тупроқга қайтиб тушадиган ёки сунъий ўғит сифатида бериладиган миқдори сезиларли даражада кам. Натижада суғориладиган ерлар камбағаллашиб кетган, уларнинг физик – кимёвий хусусиятлари ёмонлашган. Бунга эса алмашлаб экишга эътиборсизлик ҳам сабабчи бўлмоқда.
Тупроқ унумдорлигини сақлаш чора – тадбирларини бажармаслик, органик ўғитлар, компостлар тайёрлашга эътибор камайганлиги суғориладиган ерлар унумдорлигини пасайтирувчи омиллардан ҳисобланади.
Тупроқ унумдорлигини ошириш учун тупроққа доимий тушиб турадиган янги органик моддалар зарур. Тупроқ унумдорлигини ошириш мақсадида ерга нафақат минерал ўғитлар, балки органик ўғитлар ҳам солиш талаб этилади.Ш.Т.Холикуловнинг (1998)фикрича, тупрокда гумус балансини саклаш учун ҳар бир гектар ерга 16-17 тонна органик ўғит солиш керак . Аммо Ўзбекистон ҳудудидаги , шу жумладан Қоратепа тоғолди текисликларидаги  мавжуд органик Ўғитларнинг захираси суғориладиган йерларни 50% ни таъминлашга етади, холос. Органик Ўғитларни кўпайтириш учун чорвачиликни ривожлантириш ва органик ўғит ишлаб чиқариш учун хом ашё бўлиб хизмат қилиши мумкин бўлган шаҳар аҳолисининг қаттиқ чиқиндилари , пахта тозалаш ва консерва заводларининг чиқиндиларидан органо-минерал ўғитлар тайёрлашни йўлга қўйиш лозим . Лекин кейинги йилларда минерал ўғитларнинг нархи ошиши, етишмаслиги уларнинг ўрнини боса оладиган маъданларни қидириб топишни ва қўллашни тақозо қилади. Ўзбекистонда эса табиий маъданлар захираси мавжуд. Бундай маъданлар таркибида турли – туман микроэлементлар мавжуд. Улардан тўғри фойдаланилганда тупроқнинг сифати яхшиланади, унумдорлиги ошади. Тупроқ унумдорлигини тиклаш ва ошириш учун алмашлаб экиш тизимлари ўзгартирилмаса ғалла, пахта ва бошқа экинлар ҳосилдорлигининг пасайиши ҳолатлари давом этаверади.
Мўътадил алмашлаб экишни жорий эиш йўли билан суғориладиган тупроқлар сифатини яхшилаш ечими қийинроқ муаммолардан ҳисобланади.
Ер бебаҳо бойлик, унинг ҳар бир     қаричидан унумли фойдаланиб, унга меҳр – муҳаббатли бўлиш, кўпроқ маҳаллий ўғит солиш алмашлаб экишни тўлиқ жорий этиш, тупроқнинг мелиоратив ҳолатини мунтазам яхшилаб бориш, асосий қияликларни ҳисобга олган ҳолда ерни тўғри ҳайдаш ва суғоришнинг меъёрига амал қилиш, қумли – чўл ҳудудларида ихота дарахтзорлар майдонини кенгайтириш ишлари суғориладиган ерлар маҳсулдорлигини ошириш учун жуда фойдалидир.
скачать dle 11.3

15-05-2018, 15:05 364 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив