» » » ХОРАЗМ ВОҲАСИ СУР-ҚЎНҒИР ТУСЛИ ТУПРОҚЛАРИНИНГ ХОССАЛАРИ

ХОРАЗМ ВОҲАСИ СУР-ҚЎНҒИР ТУСЛИ ТУПРОҚЛАРИНИНГ ХОССАЛАРИ

Nashr ma’lumotlari: // Oлима аёлларнинг фан-техника тараққиётида тутган ўрни iлмий-амалий анжуман материаллари //Тошкент - 2012//.
To’plamni yuklash uchun havola:  To'plam
ХОРАЗМ ВОҲАСИ СУР-ҚЎНҒИР ТУСЛИ ТУПРОҚЛАРИНИНГ  ХОССАЛАРИ


Г.Раимбоева, Р.Мадримов,И.Шакаров
Тошкент давлат аграр университети


Хоразм вилоятининг  Тошсоқа платосида тарқалган сур-қўнғир тусли тупроқларнинг йиллар мобайнида ўзгариш динамикаси, механик таркиби, тош аралашганлик ва шўрланиш даражаси, гумус, азот ва  гипс миқдори ўрганилди.
Сур-қўнғир тусли тупроқлар Хоразм вилояти ҳудудининг жанубий-шарқий томонидаги Тошсоқа платосида ва унга туташ +изилқумга яқин худудда учрайди. Сур-қўнғир тусли тупроқлар учламчи давр эллювийларидан ва бўр даври жинсларида шаклланган. Тупроқ қатлами қалинлиги бир неча 10 см дан бир неча метргача бўлиб, сизот сувлари сатҳи 5м дан пастда жойлашган. Эллювиал ётқизиқлар юқоридан пастгача шағаллилиги билан ифодаланади. Сур-қўнғир тусли тупроқлар қатлами қисқа лекин, тўла шаклланган, аниқ генетик қатламларга бўлиниши билан ажралиб туради.
Механик таркибига кўра сур-қўнғир тусли тупроқлар асосан қумоқ, қумли бўлиб, у ёки бу даражада тош аралашмалари мавжуд. Сур-қўнғир тусли тупроқларда гумус миқдори жуда кам, юқори ҳайдалма қатламларда 0,15-0,36% атрофида, азот 0,02-0,04 % гача учрайди. Гипснинг миқдори юқори ва қуйи қатламларда 27-30 % ни ташкил қилади.
Тошсоқа платосининг сур-қўнғир тусли тупроқлари чўл зонасининг автоморф тупроқлари бўлиб, морфологик белгиларидан бири сур тусли , ғовак, тақирсимон, қуйи қатламлари қўнғир тусли, зичлашган, гипсли қатламлар учрайди, қуйи қатламлари гипсли, сур-қўнғир тусли тупроқлардан иборат. Сур-қўнғир тусли тупроқларнинг механик таркиби қумоқ-қумли, баъзан енгил қумоқ, шағалли. Шағалли қатламли тупроқларда шағал қатлами қалинлиги 0,1-0,3 метрдан баъзан 0,3-0,5 метргача етади (30-50 см). Сур-қўнғир тусли тупроқлар шўрланган, юқори қатламлари кучли ва ўрта даражада шўрланган. Суғориладиган сур-қўнғир тусли тупроқлар бир хил тусдаги ҳайдалма қатламлардан иборат, кам даражада шўрланган.
Ҳозирги кунда Хоразм вилояти ҳудудидаги ер захираларидан қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида  Тошсоқа платосидаги сур қўнғир тусли тупроқларидан ҳам унумли фойдаланилмоқда.
Суғориладиган сур-қўнғир тусли тупроқлар  ўзлаштирилган ва қўриқ тупроқлардан фақатгина ҳайдалма қатлами борлиги билан фарқланган, вақт ўтиши билан ривожланиб, аввал сур-қўнғир тусли ўтлоқи, кейинчалик эса она жинс эллювийлари устидаги ўтлоқи тупроқларга айланган.
«ЎзДавЕрЛойиҳа» институти «Ер шўъба» корхонаси ҳодимлари томонидан 1968 йилда Хоразм вилояти Хазорасп тумани тупроқ харитасида, қўриқ сур -қўнғир тусли тупроқлар майдони 7747 га ни ташкил қилган. 1984 йилда шу институт ҳодимлари томонидан қайта ишланган Хазорасп тумани тупроқ харитасида қўриқ сур-қўнғир тусли тупроқлар майдони 5291 га,шундан: суғориладиган сур -қўнғир тусли тупроқлар 1360 га, суғориладиган сур тусли ўтлоқи тупроқлар 1096 га майдонни ташкил қилган.
Ҳозирги вақтда кейинги ўн йилликларда Хоразм вилояти ҳудудида тупроқ қопламининг ривожланиб, ўзгариши натижасида сур қўнғир тусли ва сур қўнғир тусли -ўтлоқи тупроқлар, ўтлоқи-ботқоқ ва шўрҳоклар пайдо бўлганлиги яққол кўринади.
1960-80 йилларда Хоразм вилоятида ирригация ва суғориш тизимини яхшилаш мақсадида узоқ йиллар мобайнида Туямўйин сув омбори қурилиши вақўриқ ерларни ўзлаштириш, суғориладиган янги ўзлаштирилган ерларнинг сифати ва мелиоратив ҳолати, тупроқ унумдорлигини ошириш ишлари жадал олиб борилганлиги, сур-қўнғир тусли тупроқларга ҳам ўз таъсирини кўрсатди. Шу омилларни эътиборга оладиган бўлсак, бу жараённи 3 даврга ажратиш мумкин.
I давр-автоморф жараён, ер ости сизот сувларининг сатҳи 5 метрдан пастда жойлашган, қўриқ ерларни янгидан ўзлаштириш давридир. Бунга 1960-йилгача бўлган давр киради.
II давр-ярим гидроморф жараён, ер ости сизот сувларининг сатҳи аста-секин кўтарилиш даври, бунга 1960-1990 йиллар киради.
III давр-гидроморф жараён, бунга ер ости сизот сувларининг сатҳи ер устига яқинлашиш (намланиш), айрим жойлари ботқоқланиш, шўрланиш даври, бунга 1990-2005 йиллар киради.
Тупроқ қатламидаги ўзгаришлар тупроқларнинг шароитига боғланиб, уларнинг хилма-хил унумдорлигига олиб келади. Шунинг учун буларни ҳисобга олган ҳолда, келажакда ерлардан унумли фойдаланишда уларнинг мелиоратив режимини оптимал даражада сақлаш ва тадбирлар қўлланилиши зарур. Биринчи навбатда тупроқларнинг ботқоқланишига йўл қўймаслиги керак, хўжаликларда зовур-дренаж тизимининг ҳолати, экинларнинг жойлаштирилиши тупроқларнинг тарқалишига қараб (тупроқ хариталарига асосланиб) дифференциал олиб борилиши зарур.
Тошсоқа платосининг сур-қўнғир тусли тупроқлари чўл зонасининг автоморф тупроқлари бўлиб, бу тупроқларда сизот сувлари сатҳи чуқур жойлашган. Морфологик белгиларидан бири сур тусли, ғовак, тақирсимон, қуйи қатламлари қўнғир тусли, зичлашган, гипс қатламлари учрайди, қуйи қатламлари гипсли, сур тусли тупроқлардан иборат.
Сур-қўнғир тусли тупроқларнинг механик таркиби қумоқ-қумли, баъзан енгил қумоқ, шағалли. Шағалли қатламли тупроқларда шағал қатлами қалинлиги 0,1-0,3 метрдан баъзан 0,3-0,5 метргача етади (30-50 см).
Сур-қўнғир тусли тупроқлар турли даражада шўрланган, юқори қатламлари кучли ва ўрта даражада шўрланган. Суғориладиган сур-қўнғир тусли тупроқлар бир хил тусдаги ҳайдалма қатламлардан иборат бўлиб, кам даражада шўрланган.

Адабиётлар

1. Мадримов Р.М. Динамика изменения и некоторые особенности серо-бурых почв. Ташсакинского плато Республиканская научно-практическая конференция. Ургенч-Хива, 2006г.
2. Мадримов. Р., Раимбаева.Г .Хоразм вилояти Хазорасп туманида тарқалган тупроқларнинг мелиоратив ҳолати. Республика Илмий амалий конф. Тошкент-2007й
скачать dle 11.3

15-05-2018, 16:07 230 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив