» » » ЁЗГИ ҚУРТ БОҚИШ МАВСУМИДА ХОРИЖДАН КЕЛТИРИЛГАН ТУТ ИПАК ҚУРТИ ЗОТЛАРИ КАПАЛАКЛАРИНИНГ ПУШТДОРЛИГИНИ АНИҚЛАШ

ЁЗГИ ҚУРТ БОҚИШ МАВСУМИДА ХОРИЖДАН КЕЛТИРИЛГАН ТУТ ИПАК ҚУРТИ ЗОТЛАРИ КАПАЛАКЛАРИНИНГ ПУШТДОРЛИГИНИ АНИҚЛАШ

Nashr ma’lumotlari:  //Агросаноат мажмуи тармоқларида инновацион фаолият самарадорлигини ошириш муаммолари//университетлараро ёш олимлар илмий-амалий конференцияси материаллари. Тошкент - 2012//.
To’plamni yuklash uchun havola: To'plam
ЁЗГИ ҚУРТ БОҚИШ МАВСУМИДА ХОРИЖДАН КЕЛТИРИЛГАН ТУТ ИПАК ҚУРТИ ЗОТЛАРИ КАПАЛАКЛАРИНИНГ ПУШТДОРЛИГИНИ АНИҚЛАШ


Т.Азизов, О. Орипов, М.Ғойипова, З.Икрамов1
Тошкент давлат аграр университети Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти


Республика Вазирлар Маҳкамаси томонидан кейинги йилларда пиллачилик соҳасини янада ривожлантириш борасида бир неча қарорлар қабул қилди. Натижада пилла етиштиришнинг умумий салмоғи йилдан-йилга ортиб бормоқда,аммо етиштирилаётган пиллани умумий миқдори юқори бўлиши билан бирга унинг қимматли хўжалик кўрсаткичлари, жумладан олинаётган пилла ҳосили 48-50 килограмни, навли ва навсиз пилланинг миқдори 60-70%га, қуруқ пилладан ипак чиқиш миқдори 32- 33%ни ва чувилаётган ипак толасининг узунлиги 850-900 метрни, 1 килограмм уруғли пилладан тухум чиқиши, олинган тухумларни жонланиш фоизлари пастлиги сабабли уруғчилик корхоналарининг иқтисодий ҳолатлари оғирлашиб бормоқда (Ахмедов Н.А. 2004- 2008 йил, Наврўзов.С.Н. 2008 йил).
Келтирилган маълумотлар бахорги қурт боқиш мавсумига тегишлидир. Ўз ўзидан маълумки ёзги ва кузги қурт боқиш мавсумларида бу кўрсаткичлар янада пасайиши мумкин. Шу боис, хориждан сермаҳсул ипак қурти зотлари олиб келтирилиб, улардан Ўзбекистон шароитига мос келадиган янги сермаҳсул зотларни ишлаб чиқариш режалаштирилган эди.
Маълумки, пиллачилик соҳасини рентабеллигини ошириш учун нафақат бахорда, балки ёзда ва кузда ипак қуртини боқиш ўта муҳим долзарб мавзу бўлиб ҳисобланади. Маълумотларга қараганда хозирги кунда хорижда боқилаётган тут ипак қурти зотлари бахорги -кузги боқилаётган ипак қурти зотларининг яқин 70 фоизини ташкил қилмоқда. Интродуция қилинган бу зотлар билан етарли даражада ишлар олиб борилмади ва бунинг натижасида улар ўзининг ички потенциал имкониятларни тўлиқ рўёбга чиқара олишмади.
Ушбу ҳолатдан қелиб чиққан ҳолда, Тошкент давлат аграр университетининг «Ипакчилик» қафедраси ва Фарғона наслли стацияси ходимлари билан ушбу зотларларнинг ичқи имкониятларини ёзги ипак қурти боқиш мавсумида ўрганиш борасида илмий тадқиқот ишлари олиб борилди.
Адабиётлар тахлили шуни кўрсатадики, тирик мавжудотларнинг хаётчанлиги, ҳосилдорлиги, пуштдорлиги ирсиятида мавжуд бўлади. Аммо, уни рўёбга чиқиши кўп жихатдан ташқи муҳит шарт шароитларига ҳам боғлиқдир. А.Т. Гафуров 1992й ; Э. Ф. Поярков 1959 й; Ж .Туйчиев 2001 й.
Олиб борилган илмий изланишлар ушбу тут ипак қурти зотлари уруғларини бошланғич материал сифатида олиб, уларда мавжуд потенциал имкониятларини ёзги ипак қурти боқиш мавсумида қай даражада намоён бўлишини ўрганишга қаратилди.
Ушбу мақолада келтирилган ипак қурти зотларининг ёзги мавсумда боқилгандаги пуштдорлиги тўғрисида олинган натижалар тўғрисида фикр юритилади.
Ипак қурти тухумини жонлантириш, жонланган қуртларни боқиш, пилла териш, унинг биологик кўрсаткичларини аниқлаш қабул қилинган методик кўрсатмага риоя қилган холда тажрибалар 2010 - 2011 йиллари олиб борилди.
Ёзга ипак қуртини уруғини тайёрлаш, боқиш ва пиллаларни папильонажга тайёрлаш,капалакларни чатиштириш жараёнлари мавжуд агротехника қонун -қоидаларига асосан олиб борилди.
Хар бир зотдан 10 дона қуймадан биологик ва ипак қурти капалакларини пуштдорлиги кўрсаткичлари учун боқилди.
Жами 20 дона қуйма боқилди. Олинган маълумотлар қабул қилинган услубиёт асосида статистик ишлаб чиқилди. Олиб борилган илмий изланишлар натижасида қуйидаги кўрсаткичлар олинди:
  1. Пилладан капалак чиқиши,%;
  2. 1 қуйманинг оғирлиги, мг. ҳисобида;
  3. 1 қуймадаги тухум сони, дона ҳисобида;
  4. 1 дона тухумнинг вазни, мг. ҳисобида;
  5. Қуймадаги оталанмаган тухум миқдори, % ҳисобида;
  6. Тухумни сақлаш даврида ўз-ўзидан жонланиши, % ҳисобида.
Тажрибалар натижасида олинган маълумотлар қўйидаги жадвалда қелтирилган:
N
1-та қуйма- даги тухум миқдори дона
Сақлаш
Пил-
1-та
Қуймадаги
(диапауза)
Зотлар номи
ладан
қуйма
1 дона
оталанмаган
даврида
каплакч
нинг
тухумнинг
тухум
жонланган
иқиш- и,%.
вазни, мг.
вазни ,мг.
миқдори,% М±м
тухум миқдори,% М±м
1.
В1
80,5
660
429
0,650±0,42
0,5± 0,01
0,9±0,001
2.
В2
84,4
674
390
0,580±0.35
0,9±0.02
1.4±0.004
3.
В3
78,0
710
450
0,635±0,42
1,3±0.04
1.4±0.001
4.
В4
82,5
730
467
0,640±0.45
1,2±0.01
1.5±0.001
5.
В5
86,5
707
460
0,652±0.40
0,5±0.04
1.4±0.005
6.
В6
80,0
750
499
0,666±0.40
0,5±0.02
1.7±0.004
7.
В7
78,5
732
486
0,665±0.20
1,2±0.03
1.7±0.004
8.
В8
75,0
715
464
0,649±0.40.
0,5±0.01
0.6±0.002
9.
В9
82,5
700
427
0,610±0.30
0,0±0.03
1.5±0.003
10
В10
83,0
720
432
0,600±0.25
0,1±0.04
1.4±0.007

Ёзги қурт боқиш мавсумида интродуция қилинган ипак қурти зотларининг боқишидан олинган натижалар тахлили шуни кўрсатадики, хориждан келтирилган тут ипак қурти зотлари нафақат биологик кўрсаткичлари билан, балки уларнинг пуштдорлиги ушбу мавсумда ҳам юқори эканлигини намоён этишди.
Буни капалаклар қўйган қуймаларнинг оғирлиги ва қуймадаги тухум миқдорида кўришимиз мумкин. Масалан ,бир дона қуйманинг оғирлиги 1 - 5 - вариантда 390дан 460 мг ташкил қилган бўлса, 6 - 10 вариантларда 427дан 499 мг ташкил қилди. Капалакларнинг пилладан чиқиши бирмунча паст кўрсаткичга эга бўлди.
1 - 5 - вариантда 78.0дан 86.5 фоизни ташкил этса 6 - 10 - вариантда ушбу кўрсаткич 75.0 дан 83.0 фоизга тенг бўлди. Бу ҳолат ушбу зотларнинг бахорги қурт боқиш мавсумида ҳам кузатилган эди " Зоотехния журнали 2011 йил 1-чи сони, 38- бет" Унда бу кўрсаткичлар бирмунча юқори кўрсаткичларга эга бўлган.
Ушбу ҳолатнинг сабаби ипак қурти зотларининг пилла қобиғини нихоятда қалин бўлиши туфайли пилла ичидаги капалакнинг пилла қобиғини тешиб чиқиши қийинроқ бўлганидир. Шу боис, хориждаги барча уруғчилик корхоналарида ушбу салбий ҳолатни олдини олиш учун, ипакчанлиги юқори бўлиши боис, уруғ олинадиган пиллалар 100% кесилади. Бунинг учун махсус пиллани бир ёки икки учидан кесадиган машиналардан кенг фойдаланилади.
Зотлар бўйича ўз-ўзидан жонланган қуймалар миқдорини тахлил қилганимизда ҳамма қуймаларда оз миқдорда ўз-ўзидан жонланганини кўрамиз. Буни ушбу зотларни селекция жараёнида биволтин зотлар иштирок этиши, ҳамда ипак қуртини боқиш ва уруғни сақлаш давридаги гигротерморежимдаги ҳолатлар сабаб бўлиши мумкин.
Бу зотларнинг биологик кўрсаткичлари ва капалакларнинг пуштдорлиги ҳозир ишлаб чиқаришда наслли пилла олиш учун боқилаётган маҳаллий ипак қуртлари зотларидан устунлигини, ҳамда ёзги ипак қурти боқиш мавсумида ҳам наслли ипак қуртини боқиш имконияти борлигини кўрсатди.
Аннотация. Мақолада пиллачилик соҳасида олиб борилаётган илмий ишлар натижасида Хориждан келтирилган сермаҳсул зотларни боқиб, ёзги ипак қуртини уругини тайёрлаш, боқиш ва пиллаларни
папильонажга тайёрлаш, капалакларни чатиштириш жараёнлари ва уларнинг пушдорлиги ҳамда мавжуд агротехника қонун -қоидаларига асосан олиб борилган, технологик жараёнлар батафсил ёритилган.
Адабиётлар
  1. Ўзбекистон             Республикаси Президентининг 2006 йил 10 мартдаги 2461 ПФ сонли фармоиши.
  2. Ахмедов Н.А. Пиллачиликнинг халқ хўжалигида тутган ўрни ва уни ривожлантириш чора тадбирлари . ТошДАУ 2008 йил.
  3. Ахмедов Н.А. Ипак қуртини жонлантириш , Тошқент 1992 йил.
  4. Ахмедов Н.А. Ипак қуртини боқишда прогрессив технология. Тошкент 2004йил.
  5. Наврўзов     С.Н. Республика ипакчилигидаги муаммолар ва уларни ҳал этиш йўллари .ТошДАУ 2008 йил.
  6. Гафуров         А.Т. Дарвинизм . Ўқитувчи Тошкент. 1992й
  7. Туйчиев Ж. Тут ипак қурти саноатбоп тухумларнинг наслдорлик ва маҳсулдорлик ҳусусиятларини ошириш усулларини яратиш».Тошкент,2001й.

скачать dle 11.3

23-04-2018, 16:14 321 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив