» » » ТУТ ИПАК ҚУРТИНИНГ ОЗИҚЛАНТИРИШ ВАҚТИНИНГ ДАВОМИЙЛИГИ

ТУТ ИПАК ҚУРТИНИНГ ОЗИҚЛАНТИРИШ ВАҚТИНИНГ ДАВОМИЙЛИГИ

Nashr ma’lumotlari: //Агросаноат мажмуи тармоқларида инновацион фаолият самарадорлигини ошириш муаммолари//  университетлараро ёш олимлар илмий-амалий конференцияси материаллари. Тошкент - 2012//.
To’plamni yuklash uchun havola: To'plam

ТУТ ИПАК ҚУРТИНИНГ ОЗИҚЛАНТИРИШ ВАҚТИНИНГ ДАВОМИЙЛИГИ


А.Сувонова, М.Латипходжаева, Х.Ахмедова, Ч.Беккамов
Тошкент давлат аграр университети


Озуқа ташқи муҳит омилларидан бири бўлиб, ипак қурти фаолиятида муҳим роль ўйнайди. Шу билан бирга озуқа организмининг ривожланишига таъсир ўтказиб, модда алмашинуви жараёни асосида ипак суюқлигини ҳосил қилади. Тут ипак қурти нисбатан қаттий монофаг бўлиб, фақат бир хил ўсимлик тут барглари билан озиқланади. Озиқани яхши ейилиши ипак қуртини ёши, баргнинг пишганлиги, кимёвий таркиби ва айниқса, ундаги сувнинг миқдорига боғлиқдир. Қуртлар баргдаги сув миқдорини ўзгаришини жуда яхши сезади ва барг таркибидаги намлик камайса унинг ейилиши ҳам камаяди Янги терилган тут барги 30 минутдан сўнг ўзининг 10% намлигини йўқотади, бир соатдан кейин эса, 15 - 18 % намлигини йўқотади. Демак, уларнинг озуқадорлиги камаяди. Масалан, тут барги 10% намлигини йўқотганда, уларнинг ейилиши 90% ни, 20% намлик йўқолганда, 60% ва 30% намлик йўқолганда, 40% ниташкил этади. Барг пишган сари ундаги сув миқдори камаяди. Масалан, боҳорда ипак қуртини боқиш бошланганда ривожланаётган баргларда сув миқдори 75 - 80% ни ва бешинчи ёшда, яъни тахминан 18 -20 кундан кейин 68-70% ни ташкил қилади. Тут баргини ипак қурти 1 - 2 ёшида баргни 15 - 20% ини, 3 ёшида 35%, 4 ёшида 50 - 55% ва 5 - ёшида 80-90% ни ташкил этади. Адабиётларда ипак қуртларини кунига неча марта ва ҳар бир ёшида қанча озуқа ейиши тўғрисидаги маълумотлар бўлиб, лекин ипак қуртининг барг ейиши вақтини давомийлиги тўғрисида маълумотлар йўқ. Шунинг учун биз бир неча йиллар давомида ипак қуртини барг ейиш вақтининг давомийлигини, ёшлари бўйича ўрганиб, уни узлуксиз озиқланиши ва қанча вақт дам олишини аниқладик. Бу тўғридаги маълумотлар 1 - жадвалда келтирилган.
1 - Жадвал
Қурт ёши
Узлуксиз браг ейилиш
Дам олиши (мин.)
Барг ейиш ва дам олиш

вақти

вақти (мин.)

(мин.)


Иккинчи
Эрталаб 22-23
53-55
75-78

Кундузи 20-21
60-61
80-811

Кечқурун 21 -22
45-46
66-68

Ўртача 21-22
53-55
74-77
Учинчи
Эрталаб 23-25
60-62
83-87

Кундузи 21 -22
61-63
82-85

Кечқурун 22-23
50-52
72-75

Ўртача 22-23
57-59
79-82
Тўртинчи
Эрталаб 30-33
67-68
97-101

Кундузи 23-25
62-63
85-88

Кечқурун 26-28
60-62
86-90

Ўртача 26-29
63-64
89-93
Бешинчи
Эрталаб 36-37
70-72
106-109

Кундузи 35-36
63-65
93-97

Кечқурун 35-36
61-63
94-99

Ўртача 34-35
65-66
99-101
Кузатув натижалари шуни кўрсатадики, иккинчи ёшдаги қуртлар ҳар бир озиқлантиришда ўртача 21 - 22 минут интенсив барг еганлар, ундан кейин эрталаб 53-55 минут, кундузи 60 - 61 минут ва кечқурун 45 - 46 минут дам олганлар, учинчи ёшда ўртача озиқланишга 22 - 23 минут сарфланган ва дам олиш учун эрталаб 60 - 62 минут, кундузи 61-63 минут, кечқурун 50 - 52 минут сарфланган. Тўртинчи ёшда бу кўрсаткичлар бирмунча ошган, бунда қуртлар эрталаб 30 - 33 минут интенсив озиқланганлар ва 67 - 68 минут дам олганлар, кундузи 23 - 25 минут озиқланиб ва 62 - 63 минут дам олганлар, кечқурун 26- 28 минут озиқланиб ва 60 - 63 минут дам олганлар. Бешинчи ёшда ипак қурти танаси катталашади ва у тезроқ ейишга ҳаракат қилади. Шунинг учун улар ўртача 34 - 35 минут давомида озиқланиб, эрталаб 70 - 72 минут, кудузи 63 - 65 минут, кечқурун 61 - 63 минут дам оладилар. Олинган маълумотларни анализ қилиб, шуни аниқладик - ки, ипак қурти ҳар бир озиқлантиришда ўртача 22 - 23 минут интенсив озиқланиб ва 55 - 57 минут дам олган. Катта ёшдаги қуртлар 30 - 33 минут интенсив озиқланиб, 64 - 65 минут дам олганлар. Демак, катта ёшдаги қуртларни озиқланиш вақти 10 - 12 минутга ва дам олиш вақти 15 - 20 минутга кичик ёшдагиларга нисбатан узун бўлади.
Ипак қуртини боқиш учун тавсия йўриқномаларида кўрсатилган - ки, озиқлантириш эрталаб соат 5 - 6 дан бошлаб, 23 - 24 гача давом эттирилади. Бунда биринчи ёшда бир кунда 10 - 12 марта, иккинчи ёшда 10 марта, учинчи ёшда 8 - 9 марта ва қолган ёшларда 8 - 9 марта озиқлантириш тавсия этилади. Бошқача қилиб айтганда, қуртларни кичик ёшларида ҳар икки соатда, катта ёшларида ҳар икки ярим - уч соатда озиқлантиришни билдиради.
Олинган қийматларга асосан (қийматлар жадвалда кўрсатилган) ипак қуртини ёшларига нисбатан озиқлантириш муддатини аниқлашда, шундай хулоса қилиш мумкин - ки, бир матралик озиқлантиришда уларни озуқа ейиш ва уни ҳазм қилишга 76 - 80 минут вақт сарфланади. Қуртлар ҳар бир озиқлантиришда 2 (ёки 3) марта ейишади.
Бунда озиқланиш ва уни ҳазм қилишга 1 мартадек вақт сарф бўлади, уларни суммалаштирилса, 152 - 160 минут, яъни 2,5 - 2,7 соатни ташкил қилади. Шу вақтдан сўнг қуртларни навбатдаги озиқлантириш вақти бўлади. Бу кўрсаткич катта ёшдаги қуртлар учун 190 - 200 минутга, яъни ҳар 3,2 - 3,5 соатдан кейин қуртларни навбатдаги озиқлантиришни бошлаш керак бўлади. Олиб борилган тадқиқотлар натижасида баҳорги қурт боқиш компаниясини олиб борувчи Республика хўжаликларига ипак қуртини ёшларига нисбатан бир кунда озиқлантиришлар сони қуйидагича тавсия этилади.
Биринчи ёшда - 9 марта;
Иккинчи ёшда - 8 марта;
Учинчи ёшда - 7 марта;
Тўртинчи ёшда - 6 марта;
Бешинчи ёшда - 5 марта.
Ушбу тавсиялар бўйича қуртлар боқилганда тут барги тежаб қолинади ва озуқа ортиқча исроф бўлмайди.
Аннотация. Тут барги ипак қурти учун ягона озуқа манбаи бўлиб, ипак қуртини ривожланиши учун зарур бўлган моддаларни шундан олади.
Озуқани яхши ейилиши ипак қуртини ёшига, баргни пишганлигшига, кимёвий таркибига ва айниқса, ундаги сувни миқдорига боглиқдир.
Тажриба асосида ипак қуртини ёшлари бўйича барг ейиш давомийлигини, яъни қанча вақт давомида узлуксиз рвқатланиши ва қанча вақт дам олиши аниқланд ва баҳорги қурт боқиш мавсумида ипак қуртини ёшларига нисбатан бир кунда озиқлантиришлар сони тавсия этилди. Шу тавсия бўйича қуртлар боқилганда тут барги тежаб қолинади ва озуқа ортиқча исроф бўлмайди.
Адабиётлар
  1. Бутенко Г.В, Багаутдинов Н.Г. - Вьфашивание шелковицм и вмкормка шелкопряда. Изд-во УзИНТИ. Ташкент.
Гойипов Т. Эффективность кормления гусениц младших возрастов в условиях вмсокой влажности. Автореферат кандидатской диссертации. Ташкент, 1978, с. 5-4.
скачать dle 11.3

25-04-2018, 15:40 295 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив