» » » ХОРИЖДАН КЕЛТИРИЛГАН ТУТ ИПАК ҚУРТИ ЗОТЛАРИНИ ЁЗ МАВСУМИДА БОҚИШНИНГ ҲАЁТЧАНЛИГИ ВА ПИЛЛА ҲОСИЛДОРЛИГИГА ТАЪСИРИ

ХОРИЖДАН КЕЛТИРИЛГАН ТУТ ИПАК ҚУРТИ ЗОТЛАРИНИ ЁЗ МАВСУМИДА БОҚИШНИНГ ҲАЁТЧАНЛИГИ ВА ПИЛЛА ҲОСИЛДОРЛИГИГА ТАЪСИРИ

Nashr ma’lumotlari: //Агросаноат мажмуи тармоқларида инновацион фаолият самарадорлигини ошириш муаммолари//  университетлараро ёш олимлар илмий-амалий конференцияси материаллари. Тошкент - 2012//.
To’plamni yuklash uchun havola: To'plam
ХОРИЖДАН КЕЛТИРИЛГАН ТУТ ИПАК ҚУРТИ ЗОТЛАРИНИ ЁЗ МАВСУМИДА БОҚИШНИНГ ҲАЁТЧАНЛИГИ ВА ПИЛЛА ҲОСИЛДОРЛИГИГА ТАЪСИРИ


Т.Азизов, О. Орипов, М.Ғойипова, З.Икрамов1
Тошкент давлат аграр университети Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти


Пиллачилик- қишлоқ хўжалик сохасининг асосий йўналишларидан бири бўлиб, енгил саноат корхоналарига ипак хом ашёсини етказиб беради. Кейинги йилларда ушбу сохани ривожлантириш борасида бирмунча ишлар қилинмоқда. Аммо етиштирилаётган пилла хом ашёси ўзининг сифат кўрсатгичлари билан ҳозирги зомон талабларига жавоб бермайди. Бунга ўртача 1қути қуртини боқишда олинадиган пилла ҳосилдорлиги, 1 дона пилладан олинадиган ипак миқдори, тирик пилла(хом)дан қуруқ пилла чиқиш миқдорини олишимиз мумкин. Бундан ташқари ишлаб чиқаришда етиштирилаётган қуруқ пилладан ипак чиқиши бўйича пиллачилик ривожланган мамлакатларидан орқадамиз. Юқори кўрсатгичга эга бўлган мамлакатларда пилла ва ипак маҳсулотининг ҳар бир килоси 25-35 доллардан сотилади. Кейинги йилларда чет эллардан асосан Хитойдан олиб келинаётган ипак қурти тухуми миқдори республикамизда боқилаётган ипак қуртининг қарийиб 50 фоизини ташкил этмоқда.
Бироқ олиб келинаётган тут ипак қурти тухумларини янги агроиқлим шароитларида боқиш агротехникасига эътибор берилмасдан қолинмоқда. Бу эса олинадиган пилла ҳосилини миқдори ва сифатига ўз салбий таъсирини кўрсатмоқда.
Селекциячи олимларимиз томонидан яратилаётган янги тут ипак қурти зотлари ва уларнинг дурагайлари ишлаб чиқаришда ўз ўрнини олиш масаласида бирмунча қийинчиликларга учрамоқда.
Шу билан бирга чет элдан олиб келинаётган ипак қурти тухуми Ўзбекистон шароитида ўзининг потенциал имкониятларни тўлиқ рўёбга чиқара олишмаяпти. Бунга қурт боқиш агротехникаси, намлик ва ҳарорат, озуқа сифатида берилаётган тут барги сифатини олишимиз мумкин. Масалан ипак қуртини боқиш агротехникаси, ҳароратни ва намликни юқорилиги, пилла ўраш агротехникасининг мутлақо бошқа шароитларда ўтказилиши озуқа сифатида боқилаётган тут баргининг тўйимлик ҳусусиятларининг юқорилигини кўришимиз мумкин.
Олиб борилган илмий изланишлар натижасида ушбу тут ипак қурти зотлари уруғларини бошланғич материал сифатида олиб, уларни ёзги қурт боқиш мавсумида боқиб кўриш вазифаси қўйилди.
Ипак қурти тухумини жонлантириш, жонланган қуртларни боқиш, пилла териш, унинг биологик кўрсаткичларини аниқлаш қабул қилинган методик кўрсатмага риоя қилган холда тажрибалар 2010 - 2011 йиллари Фарғона наслчилик станциясида ёзги қурт боқиш мавсумида Япониянинг «Кинсю» ва «Сёва» зотларида олиб борилди.Бахорги қурт боқиш мавсуми якунлангач, танлаб олинган пиллалардан 28 май куни капалаклар чиқди, бу капалаклар ташлаган тухумлар 36 -соатдан кейин 36 даражали 1.120 солиштирма оғирликдаги хлорид кислотаси эритмаси билан 8-9 дақиқа мобайнида қайта ишланди. Хаво ҳароратида тухумлар қуритилгач жонлантиришга қўйилди.10 июн куни жонланган тут ипак қурти зотлари оқ пилла ўрайдиган зотлар учун қабул қилинган агротехник режимда боқилди. Вариантлар бўйича қайтармаларни шакллантириш ипак қуртини 2-ёшининг 2-чи кунида амалга оширилди.Қайтармалар сони ҳар бир вариант учун 200-тадан 3 қайтармада олинди.
Хар бир зотдан 5 дона қуймадан биологик кўрсаткичлар учун ва технологик кўрсаткичлар учун 200 донадан ипак қурти боқилди.
Жами 10 дона қуйма ва 400 дона ипак қурти боқилди. Олинган маълумотлар қабул қилинган услубиёт асосида статистик ишлаб чиқилди. Олиб борилган илмий изланишлар натижасида қуйидаги кўрсаткичлар олинди:
  1. Ипак қуртининг қуймалар кесимида жонланиши ,жонланиш даври ва хаётчанлиги,%
  2. Пилла массаси, г.,
  3. Пилла қобиги массаси, г.,
  4. Ипакчанлик % ҳисобида;
    1. Қурт боқиш даврининг умумий узунлиги, сутка
    2. Навли пилла микдори,%
Олинган натижалар ва уларнинг таҳлили Тажрибалар натижасида олинган маълумотлар жадвалда келтирилган:
N
Зот номи
Жон-
Жон
Қурт-
Қуртни
Пилла
Пилла
Навли
Ипак-
ланиш
лан-
лик
хаётчан-
оғирлиги
кобиғи
пилла
чан-
даври
иш
даври,
лиги
ip.
оғирлиги,гр
%
лик
сутка.
,%
сутка.
М±м
М±м
М±м
%
1.
Кинсю
10.0
85,0
23,0
88.0±0,42
1,7± 0,01
0,400±0,001
83,0
23,5
2.
Кинсю
10,0
84,0
23,0
87.0±0.35
1.9±0.02
0,450±0.004
80.0
23.6
3.
Кинсю
10,0
87,0
23,0
80.0±0.42
1.8±0.04
0.410±0.001
82.0
22.7
4.
Кинсю
10,0
87,0
23,5
87.0±0.45
1.8±0.01
0.420±0.001
80.5
23.3
5.
Кинсю
10,0
85,0
24,5
82.0 ±0.40
1.9±0.04
0.420±0.005
88.6
22.1
6.
Сёва
11.0
88.0
24.0
88.0± 0.40
1.8±0.02
0.460±0.004
80.0
25.5
7.
Сёва
11.0
87.0
24.0
87.0±0.20
1.7±0.03
0.420±0.004
75.0
24.7
8.
Сёва
11.0
89.0
24.0
82.0±0.40
1.9±0.01
0.450±0.002
80.0
23.6
9.
Сёва
11.0
88.0
24.0
88.0±0.30
1.9±0.03
0.480±0.003
82.5
25.2
10
Сёва
11.0
88.0
24.0
85.0±0.25
1.7±0.04
0.410±0.007
76.0
24.1

Олинган натижаларга асосан келтирилган тут ипак курти зотлари, бахорда кўрсатилган сермаҳсуллигини ёзги мавсумда такрорлашди.

Буни боқилган ипак қуртларини жонланиш фоизини тахлил қилганимизда ,яққол намоён бўлади. Ҳар икки зотда ҳам жонланиши 87-89 фоизга эга бўлган қуймаларни кўришимиз мумкин. Жонланиши юқори бўлган қуймалар кейинчалик қуртлик даврини якунида юқори хаётчанлик, пилланинг оғирлиги ва пилла кобиғининг қалинлигида ўзларининг сермаҳсуллигини исбот қилдилар.
Янги ипак қурти зотлари сермаҳсуллиги муҳим кўрсаткич бўлиб ҳисобланган пилла қобиғининг оғирлигида ҳам ўз ифодасини топди. Бу кўрсаткич тирик пиллаларда 0.450-0.480гр. иборат бўлди. Буни ёзги қурт боқиш даврида олинганлигини эътиборга олсак, бу зотларнинг қандай потециал ёинки ички имкониятга эканлиги намоён бўлади.
Бу кўрсаткичлар хориждан олиб келинган тут ипак куртларини хозир ишлаб чикаришда кенг бокилаётган махаллий ипак куртларидан ёзги мавсумда боқилгандаги устунлигини кўрсатади.
Аннотация. Мақолада пиллачилик соҳасида олиб борилаётган илмий ишлар натижасида Япониянинг сермаҳсул ипак қуртларини уругларини жонланишини юқорилиги боқиш даврида қуртларнинг ҳаётчанлигининг юқорилиги тирик пиллаларни огирлиги, навдорлиги юқорилиги, уларни биологик кўрсатгичлари батафсил ёритилган.
Адабиётлар
  1. Ўзбекистон         Республикаси Президентининг 2006 йил 10 мартдаги 2461 ПФ сонли фармоиши.
  2. Ахмедов Н.А. Пиллачиликнинг халқ хўжалигида тутган ўрни ва уни ривожлантириш чора тадбирлари . ТошДАУ 2008 йил.
  3. Поярков. Э.Ф. О сушествовании у тутового шелкопряда сезоннмх фаз Новое в биологии шелкопрядов. Москва. 1959 г.
  4. Туйчиев Ж. Тут ипак қурти саноатбоп тухумларнинг наслдорлик ва маҳсулдорлик ҳусусиятларини ошириш усулларини яратиш».Тошкент,2001й.
скачать dle 11.3

25-04-2018, 16:08 280 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив