» » » ЁЗГИ ИПАК ҚУРТИ БОҚИШ МАВСУМИНИНГ ЯПОНИЯНИНГСЕРМАХСУЛ ТУТ ИПАК ҚУРТИ ЗОТЛАРИ ПИЛЛАСИНИНГ ТЕХНОЛОГИК КЎРСАТКИЧЛАРИГАТАЪСИРИ

ЁЗГИ ИПАК ҚУРТИ БОҚИШ МАВСУМИНИНГ ЯПОНИЯНИНГСЕРМАХСУЛ ТУТ ИПАК ҚУРТИ ЗОТЛАРИ ПИЛЛАСИНИНГ ТЕХНОЛОГИК КЎРСАТКИЧЛАРИГАТАЪСИРИ

Nashr ma’lumotlari: // Oлима аёлларнинг фан-техника тараққиётида тутган ўрни iлмий-амалий анжуман материаллари //Тошкент - 2012//.
To’plamni yuklash uchun havola:  To'plam
ЁЗГИ ИПАК ҚУРТИ БОҚИШ МАВСУМИНИНГ ЯПОНИЯНИНГСЕРМАХСУЛ ТУТ ИПАК ҚУРТИ ЗОТЛАРИ ПИЛЛАСИНИНГ ТЕХНОЛОГИК КЎРСАТКИЧЛАРИГАТАЪСИРИ


М.Ғойипова, Т.Азизов, О.Орипов, З.Икрамов1
ТошДАУ,  ТТИ1


              Ўзбекистон дунёда пилла етиштирувчи мамлакатлар қаторига кириб, ишлаб чиқариш хажмига нисбатан Хитой ва Хиндистондан кейин  учинчи ўринда туради. Ушбу давлатларда ипак қурти боқиш бир йил даврида 3-6 мартагача такрорланади. Пиллачилик жадал суръатлар билан ривожланиб бораётган  Тайланд давлатида бир йил даврида 11-12 мартабагача ипак қурти боқилади.
              Маълумотлар тахлили шуни кўрсатадики,пиллачилик соҳасини иқтисодий барқарорлиги, самарадорлигини ошириш юқори ҳосилли ипак қурти зотлари ва уларнинг дурагайларини ишлаб чиқаришга татбиқ қилиш билан бир қаторда тут барги вегетацияси даврида бир неча марта ипак қуртини боқиш, яъни бахор-куз даврларида бир неча марта  такрорийқайта қурт мақсадга мувофиқдир. Буни ипакчилик яхши ривожланган давлвтлар , Хитой, Япония, Бразилия ва Тайланд давлатлари мисолида кўриш мумкин.
            Хукуматимиз томонидан пилла етиштиришни қўллаб қувватлаш мақсадида жорий йилда пилла сотиб олиш нархи салкам 2 марта оширилди. Ипакчилик сохасига кўрсатилаётган эътиборга қарамасдан сохадаги хақиқий ахвол яъни , ҳар бир қути боқилган тут ипак қурти  ҳисобидан олинаётган тирик пилла ҳосили, навли ва навсиз пилланинг миқдори, қуруқ пилладан ипак чиқиш миқдори ва чувилаётган ипак толасининг умумий узунлигиички ва ташқи бозорни қониқтирмайди.( Н. Ахмедов, 2008 й;  С. Наврўзов, 2008 й).
             Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 10 мартдаги  ПФ -2461 сонли Фармоишига асосан Япониядан олиб келинган сермаҳсул  “Кинсю” ва “ Сёва” ипак қурти зотлари 2008-2011 йиллар  бахорги қурт боқиш мавсумида  боқилди. Бу ипак қурти зотларини иқтисодий самарадорликларини ошириш билан бирга  пилла етиштириш хажмини кўпайтиришда, такрорий қурт боқиш мухим омиллардан бўлиб ҳисобланади.         Олиб келинган бу ипак қурти зотлари Японияда  бахор-ёзги–кузги боқилаётган ипак қурти зотларининг қарийиб 70% ташкил қилади.
              Олиб келинган  япон ипак қуртларини мамлакатимизнинг  ёзги қурт боқиш мавсумида шу пайтгача ҳали боқиб кўрилмаган.
              Шу боис ҳам  биз ушбу ипак қурти зотларига ёзги қурт боқиш мавсу- мини таъсирини текшириб кўрмоқчи бўлдик. Ушбу мақолада  янги сермаҳсул  ипак қурти зотлари пилласини навдорлиги ва қуруқ пиллаларнинг  технологик кўрсаткичларига  ёзги қурт боқиш мавсумини таъсирни ўрганиш мақсадида ўтқазилган илмий изланишлар натижаси баён этилган.
                     Тадқиқотларнинг бажарилиши ва услубияти.
           Тут ипак қуртининг тухумларини жонлантириш, жонланган ипак қуртларини боқиш, пилла териш, унинг биологик  кўрсаткичларини аниқлашга оид қабул қилинган методик кўрсатмаларга риоя қилинган ҳолда             илмий-тадқиқот ишлари Тошкент давлат аграр университети “Ипакчилик” кафедраси ва Фарғона пилла наслчилик станциясида  2010-2011 йиллар ёзги қурт боқиш мавсумида ўтқазилган.Қуруқ пиллаларнинг технологик кўрсаткичларига намуналар олиш ва тахлил килишга топшириш Ўзбекистон табиий толалар илмий текшириш институти талабларига асосан  амалга оширилди.
           Қуруқ пиллаларнинг технологик кўрсаткичлари бўйича қуйидаги маълумотлар олинди :
          -қуруқ пиллалар навдорлиги, % ҳисобида,
          -қуруқ пиллалар калибри, %, ҳисобида,
          -қуруқ пиллалар массаси ва ипакчанлиги, гр. ва %.
          - пилла толасининг чизиқли зичлиги ,текс ва метрик сони,
          -ипак махсулотларининг чиқиши %  хисобида.
          - 1 кг.ипак олиш учун сарф бўлган қуруқ пилла миқдори.
                  Олинган натижалар ва уларнинг тахлили.
       Ўзбекистон табиий толалар илмий-текшириш институтининг синов лабораториясига 20 июл 2010 йилда  тақдим этилган намуналарни   текшириш натижалари қуйидаги  1-3 шаклларда келтирилган.
                                                                                                                                 
                                                                                                  Шакл-1
Зот ва дурагай
                         Навли ва нуқсонли пиллалар
навли
чандиқли
доғли
юпқа кобиқли
атласли
Юпқа қутбли
Сёва
79.59
8.08
17.28
  2.31
    -
  7.74
Кинсю
67.52
10.57
27.57
     -
  1.58
  8.19
СёвахКинсю
60.21
12.27
20.01
  2.12
     -
  5.39
КинсюхСёва
61.15
10.42
23.92
  3.67
     -
  9.84
Шакл-2
Зот ва дурагай
1дона қуруқ пилла оғирли.
гр.
Қуруқ пилла ипакчанлиги,
%
Ипак толаси    текси
Ипак толаси метрик   сони
Узлуксиз ипак толаси узунлиги,
м.
Ипак толаси умумий узунлиги,
м.
Сёва
 0.782
   52.84
 0.299
 3040
   960
 1060
Кинсю
 0.780
   53.28
 0.327
 2958
   890
 1150
Сёва х Кинсю
 0.743
   52.51
 0.280
 3071
   912
 1110
Кинсю х Сёва
 0.742
   53.08
 0.317
 3100
   870
 1010
  
  Шакл-3
Зот ва дурагай
                     Ипак махсулотини чиқиши,%
Хом ипак
Пилла лоси
Пилла қолдиғи
Жами ипак маҳсулоти
Ғумбак
Қуруқ пилла сарфи
Сёва
  38.17
 6.56
 8.46
 53.19
 45.20
  2.73
Кинсю
  40.33
 4.07
 9.96
 54.36
 42.73
  2.82
Сёва х Кинсю
  40.44
 5.38
 7.80
 53.62
 43.69
  2.67
Кинсю х Сёва
  39.34
 5.30
 6.95
 51.59
 45.94
  2.72
               Мақола муаллифларининг томонидан танишиб чиқилган адабиётлар таҳлили шуни кўрсатадики, ҳар қандай тирик мавжудотларнинг ҳаётчанлиги, ҳосилдорлиги, пуштдорлиги, олинадиган маҳсулотнинг сифат ва миқдор кўрсаткичлари, унинг рўёбга чиқишига организм ирсиятида мавжуд бўлиши билан бирга у ривожланаётган ташқи мухит шарт-шароитларига узвий боғлиқ бўлади( А.Т. Ғафуров 1992, Э.Ф. Поярков 1959 ,Ж. Тўйчиев 2010).
             Шаклларда келтирилган кўрсаткичлар боқилган Япониянинг сермаҳсул ипак қурти зотлари ва уларнинг дурагайлари нафақат биологик ва пуштдорлик кўрсаткичлари( ЗООВЕТЕРИНАРИЯ” журналининг 2010 йилги   11-сони, 2011йилги 1 ва 3 сонларида чоп этилган мақолалар) , балки технологик кўрсаткичларини юқорилиги билан ажралиб туради.  Масалан, ипак маҳсулотлари миқдори  51.59 дан 54.36 фоизгача ташкил этди. Пилла йигириш корхоналари учун энг мухим кўрсатгичдан бири бўлиб ҳисобланган узлуксиз йигириладиган ипак толасининг узунлиги 870метрдан 960 метргача узунликни  ташкил қилди, бошқача ибора билан айтганда,  ушбу ипак қурти зотларининг пилла толаси охиригача узлуксиз йигирилади деб таъкидлаш мумкин. 
             Пиллакашлик корхоналари учун энг мухим кўрсаткичлардан бири  бўлиб 1кг. ипак толасини олиш  учун сарф бўлган қуруқ пилла миқдори  ҳисобланади. Бу кўрсаткич бўйича ҳам Япон  ипак қурти зотлари ва уларнинг дурагайлари жуда ҳам юқори кўрсаткичларни намоён қилишди. Бир килограмм ипак толасини олиш учун ушбу зотлар  ва уларнинг дурагайларидан  2.62-2.82 килограммгача  қуруқ пилла сарф бўлди.
             Олинаётган ипак маҳсулотини сифатига бевосита таъсир кўрсатадиган омиллардан бири, бу ипак толасининг сифат кўрсаткичи булиб  ҳисобланган толанинг метрик сонидир. Бу кўрсаткич  Япониянинг “ Кинсю” ва “Сёва ” зотлари ,ҳамда уларнинг дурагайларида  2958 -3150 метрни ташкил этди. Бу кўрсаткич жуда ҳам юқори кўрсаткич бўлиб хисобланади.
             Юқорида келтирилган ёзги қурт боқишда олинган  кўрсаткичлар, яъни ипак маҳсулотини миқдори, узлуксиз пилла толасининг узунлиги, ипак толасининг метрик сони ва 1килограмм ипак толаси олиш учун сарф бўлган қуруқ пилла сарфи, хозирги вақтда ишлаб чиқаришга тавсия этилаётган ипак қурти зотлари пиллаларидан  олинаётган ипак маҳсулотлари технологик кўрсаткичларидан  юқорилигини тасдиқлайди деб ҳисоблаш мумкин.
            Муаллифларнинг илмий изланишлари натижасида олинган ёзги қурт боқишдан олинган тут ипак қурти пиллаларининг технологик  кўрсаткичлари тахлили Япониянинг сермаҳсул тут ипак қуртлари ва уларнинг дурагайларини афзалликларини  яна бир бор тасдиқлади  ва кейинги босқичда уларни ишлаб чиқаришга жорий этишни долзарб масалага айлантирди.

скачать dle 11.3

22-05-2018, 14:59 402 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив