» » » ЭЛЕКТРОТЕХНОЛОГИК УСУЛЛАРДАН ФОЙДАЛАНИБ ПИЛЛАГА ДАСТЛАПКИ ИШЛОВ БЕРИШНИНГ АВЗАЛЛИГИНИ АСОСЛАШ

ЭЛЕКТРОТЕХНОЛОГИК УСУЛЛАРДАН ФОЙДАЛАНИБ ПИЛЛАГА ДАСТЛАПКИ ИШЛОВ БЕРИШНИНГ АВЗАЛЛИГИНИ АСОСЛАШ



Nashr ma`lumotlari:    //Мамлакат Тараққиёти  ёшлар нигоҳида // мавзусида
“2017-йил – Ҳалқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”га бағишланган
иқтидорли талаба-ёшларнинг 1-илмий –амалий конференцияси материаллари
To‘plamni yuklash uchun havola:
 To’plam

ЭЛЕКТРОТЕХНОЛОГИК УСУЛЛАРДАН ФОЙДАЛАНИБ ПИЛЛАГА ДАСТЛАПКИ ИШЛОВ БЕРИШНИНГ АВЗАЛЛИГИНИ АСОСЛАШ

Магистратура талабаси: Д.И.Абдунабиев (ТДАУ)
Илмий рахбар:  А.Х.Вахидов (ТДАУ)
   Ўзбекистонда пиллачилик соҳаси қадим тарихий ва ўзининг кўп асрлик анъаналарига эга. Мамлакатимиз мустақилликка эришган даврлардан бошлаб пиллачилик соҳасида иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, янги ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш ва мавжудларини модернизатсия қилиш, чет эл инвестицияларини жалб қилиш учун қулай шароитлар яратиш, жаҳон бозорида рақобатбардош тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмларини ва унинг турларини кенгайтиришга қаратилган таркибий ўзгаришлар амалга оширилди. Юртимиздаги қулай табиий-иқлим шароитлари ипак ишлаб чиқариш соҳасидаги бой маданий-тарихий меросни муносиб давом эттириш ва республикамиз ҳудудларида пиллачиликни янада ривожлантириш имконини бермоқда. Бугунги кунда мавжуд 80 миллион туп тут қаторлари ва 51 минг гектар майдондаги тутзорлардаги мавжуд озуқа базаси ҳисобига йилига 450 минг қутидан ортиқ ипак қурти парваришланиб, 26 минг тонна пилла етиштирилмоқда. Шу билан бир қаторда, кимё саноатининг жадал ривожланиши, сунъий ва синтетик тола ишлаб чиқариш ҳажмларининг ортиши жаҳон бозорида табиий ипак маҳсулотларига бўлган талабнинг пасайишига олиб келди. 
Пиллани қайта ишлаш корхоналари маҳсулот ишлаб чиқариш таннархини пасайтириш, тайёр маҳсулот турларини кўпайтириш ва сифат кўрсаткичларини яхшилашдан манфаатдордир[1].
Ушбу вазифаларни маваффақиятли амалга ошириш учун пиллага биринчи ишлов бериш корхоналарини техник жиҳатдан қайта қуроллантириш, янги техника ва технологияни жорий этиш, янгн материаллардан фойдаланиш шу билан бирга технологик жараёнларни йўлга қўйиш талаб қилинади.
Пиллани қайта ишлаш корхоналарида асосий муаммолардан бири бу ҳўл пилланинг ичидаги ғумбакни ўлдириш ва қуритиш жараёни бўлиб, пиллани дастлабки ишлаш базасига ҳўл пиллаларни тайёрлов пункитидан қабул қилинади, уларни вақтинча сақланиб турилади, чувишдан олдин сақланиш учун ғумбагини ўлдириб, қуритилади. Ипак чувиш корхоналарига жўнатилади. Пиллаларни дастлабки ишлаш базаси асосий дастгохларини ҳар хил конструкциядаги пилла қуритгичлари киради.
Пиллани дастлабки ишлаш базасида ҳўл пиллаларни қуритиш ва ўлдириш процесси ва ғумбакни ўлдириб, ундаги капалакка айланиши матопар фазани тўхтатиш ва қобиқ билан ғумбакдаги ортиқча намликни йўқотишдир.
Мамлакатимиз ва хорижлик олимлар томонидан бир қанча ҳўл пиллаларни ўлдириш усуллари ва қўлланиладиган дастгохлар яратилган.
Пиллаларни бир неча усуллар билан ўлдирилиб, улар; қуёш нурида, иситилган ҳово билан, буғ билан, юқори частотали майдон билан, ИК-нурлари билан, герметик усул билан, вакуумда радиактив нурлар билан, кимёвий заҳарловчи моддалар билан ва музлатиш усулларидир.
Қуёш нури билан ўлдириш усули.Бунда пиллалар бевосита қуёш нури билан қиздириб, натижада ғумбак критик температурада (37С) дан юқорида қизийди ва ўлади. Бу усул энг оддий усул бўлиб, лекин қодиқнинг инсоляцияси кузатилади. Қайсики фиброин ва серициннинг денатурацияланишига ва деструкцияланишига сабаб бўлиб, ипнинг узилишдаги кучи ва чўзилишини камайишига сабаб бўлади.
Қизиган ҳаво билан пиллаларни ўлдириш.Бу усулда ғумбак критик температурадан юқорида конвект қизитиш орқали амалга оширилиб, терморегуляцияни бузилиши ва уни ўта қизиб кетишига сабаб бўлади. 76-90°С да пиллаларни ўлдириш потокда 60-90 мин давомида 15% гача вазнини йўқотиш кузатиладн. Қизиган ҳово билан меъёрий таъсирлашган пиллалар хусусияти сақланади, чунки ғумбакдан ажраб чиқаётган намлик бутунлай унинг қобиғига жойлашиши орқали йўқолади. Бу усулда амалда иситилган ҳово билан пиллалар қуритиш билан биргаликда қўлланилади.
Буғ билан ўлдириш усули.Бу усулда ғумбакни ҳаётий фаолиятини тугаши пиллалар 60°С дан ортиқ бўлган тўйинган буғ билан қизитиш орқали амалга оширилади. Пиллалар, пилла ўлдиргич деб номланган камераларда ўлдирилади. Бу усул билан ғумбак ўлдирилгандан сўнг албатта пиллалар сояли қуритгичларда қуритилиши талаб этилади.
Заҳарли кимёвий моддалар билан пиллаларни ўлдириш.Пиллалар кимёвий моддалар водородсульфид (Н2S), углеродсульфид (СS3), углерод 4 хлорид (ССI4), аммиак билан (NH4ОН), натрий сульфид гази (Na2S), этил спирти буғи билан (СH4ОН), карбол кислотаси (С6Н5ОН), вино спирти2H2OH), хлорпикрни билан, бензол, керосин, фармолин, метил бромид ва бошқа моддалар билан заҳарлаб ўлдирилади.
Ғумбакни ўлдириш учун қуйидаги моддалар; водородсульфид -15 мин; углеродсульфид, толуол ва бензол буғи - 30 мин; ацетон, углерод 4 хлорид, 10% ли аммиак- 1 соат; спикидар, бензол буғи, метил спирти - 3 соат; натрий сульфид, карбол кислота ва вино спирти - 24 соат. Карбол кислота, натрий сульфид гази, формалин ипак учун зарарли, водородсульфид, хлороформ, углеродсульфид, калий цианит қуришни секинлаштиради.
Совуқда пиллаларни ўлдириш усуллари.Бу усул билан пиллалардаги ғумбак организимида кечаётган физиологик жараённи бутунлай тўхтатгунча совуқ билан ишлов бериш орқали олиб борилади. -19 ва 24°С температураларда ғумбак мос холда 20 ва 12 соатлардан кейин ҳалок бўлади. Ғумбакмузлатгичда -14 дан -16°С температурада 30 соат давомида сақланганда ўлмайди. Етарлича паст температураларда (4°С ва паст) пиллаларни узоқ вақт сақлаш мумкин. Бунинг натижасида организмнииг ишдан чиқиши ва ғумбакдаги физиологик жараёилар-капалакка айланишни секнилаштиради. Лекни шу шароитда узоқ вақт сақланганда ғумбак ўлади[2].
Вакуум усули билан ғумбакни ўлдириш. Бу усул герметик усулиниг бир кўринишидир. Бунда кислород доимий сўриб олиб ташлаш оқибатида, ғумбакка кислород етишмаслигидан ҳалок бўлади. Одатдаги темиературада вакуумда ғумбак 14 соатдан кейин ҳалок бўладн. Бу усул билан ғумбак ўлдирилганда, унинг хитин қатлами бузилиши, суюқлик ажралиши ва пиллада устига сизиб чиқувчи доғлар пайдо бўлиши кузатилади.
Юқори частотали ток билан ғумбакни ўлдириш (Ю.Ч.Т.) Бу усулда частотали майдонда, пайдо бўладиган ички иссиқлик алмашниуви натижасида ғумбакнинг ўлими содир бўлади. Ғумбакда  ички иссиқлик алмашинув жараёни ва қобиқнинг хусусиятларини ўзгартириши частота параметрларини танлашга ва электр майдон кучланишига боғлиқ. Пилла ичидаги ҳарорат конвект усули билан ташқарига чиқарилади. 15 мГц частотали токда 7 мин ичида қобиқ қизимасдаи ғумбак ўлади. Бунда пилла 3-5 % вазнини йўқотади ва сояда қуритиш даври 15-20 кунгача қисқаради.
Хозирда республикамиздаги деярли барча пиллани қайта ишлаш корхоналарида ғумбакни ўлдирилиши пиллани иссиқ ҳово билан (олиб борилади) ишлов бериш билан олиб борилади, қуритиш эса қобиқ ва қуриш агрегати орасидаги иссиқлик алмашув конвективи билан бўлади. Бу усул билан қуритилганда ортиқча энергия харажатларининг кўпайиши ва иш унимининг пасайишига, қуритиш учун 2-3 соат вақт кетишига олиб келмоқда. Ҳамда қуритилган пиллаларнинг сифат кўрсатгичлари паст[3].
Хулоса
Сўнги йиллардаги ахборот манбаларининг тахлили ва назарий ва экспериментал тадқиқотлар асосида ўта юқори частотали электромагнит майдон (ЎЮЧ) орқали пиллаларни ўлдириш ва қуритишда юқори самарага эришиш қайд этилган. Бу усулда амалда қобиқ қизимайди. Бу қуйидагича тушунтирилади. ЎЮЧ энергиясини диэлектрик сингдирувчанлиги ҳар хиллиги туфайли асосан ғумбакка ютилади, унинг натижасида ғумбак 90-95°С гача қизийди ва ЎЮЧ қувватига боғлиқ ҳолда 30 секунтда ўлади.
Фойдаланган адабиётлар.
  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекипаксаноат”уюшмаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига шархдан. http://www.press-service.uz
  2. Баговутдинов Н.Г., Бутенко Г.В. ва бошқалар. Пиллачилар учун қўлланма. Тошкент.: «Ўқнтувчи», 1984.
  3. Аҳмедов Н., Қаҳҳоров Н., ТошДАУ Пиллачиликни ривожлантиришнинг долзарб вазифалари. Жур Ўзбекистон қишлоқ ҳўжалиги № 3,  2013 й. Б. 17-20.
скачать dle 11.3
Kalit so'zlar:

31-10-2017, 16:06 357 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив