» » » ИПАК ҚУРТЛАРИНИ НАВДОР ТУТ БАРГЛАРИ БИЛАН ОЗИҚЛАНТИРИШНИ ЕТИШТИРИЛАДИГАН ПИЛЛА ҲОСИЛДОРЛИГИ ВА УНИНГ ИҚТИСОДИЙ САМАРАДОРЛИГИГА ТАЪСИРИ

ИПАК ҚУРТЛАРИНИ НАВДОР ТУТ БАРГЛАРИ БИЛАН ОЗИҚЛАНТИРИШНИ ЕТИШТИРИЛАДИГАН ПИЛЛА ҲОСИЛДОРЛИГИ ВА УНИНГ ИҚТИСОДИЙ САМАРАДОРЛИГИГА ТАЪСИРИ

ИПАК ҚУРТЛАРИНИ НАВДОР ТУТ БАРГЛАРИ БИЛАН ОЗИҚЛАНТИРИШНИ ЕТИШТИРИЛАДИГАН ПИЛЛА ҲОСИЛДОРЛИГИ ВА УНИНГ ИҚТИСОДИЙ САМАРАДОРЛИГИГА ТАЪСИРИ

Nashr ma`lumotlari:    //Мамлакат Тараққиёти  ёшлар нигоҳида // мавзусида
“2017-йил – Ҳалқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”га бағишланган
иқтидорли талаба-ёшларнинг 1-илмий –амалий конференцияси материаллари
To‘plamni yuklash uchun havola:
 To’plam 



Магистр: Ш.М.Маманазарова (ТДАУ)
Илмий рахбар: Ч.И Беккамов (ТДАУ)
 
Ҳозирги кунда республикамизда ипак қуртини боқиш учун тутнинг икки юздан ортиқ навлари мавжуд бўлиб, уларнинг орасида селекционер олимларимиз томонидан яратилган ва хориждан келтирилган тут навлари орасида юқори хосилдорлик ва тўйимлилик хусусиятларига эга бўлганлари ичидан туманлаштирилган тут навларини талаб бўйича танлаш ва ипак қуртларини навдор тут барглари билан озиқлантириш орқали ипак бези фаолияти таъсирида олинадиган пилла ҳосили, сифати ва иқтисодий самарадорлик натижаси кўрсатилган.
Калит сўзлар: Ипак қуртлари, тут барги, ипак бези, пилла, навдор, тут навлари, ҳаётчанлик, ҳосилдорлик.
 
Кириш. Тут ипак қуртлари фақат тут барглари билан озиқланганлиги туфайли унинг озуқага бўлган талабини қондириш анча қийинчиликлар туғдиради.
Чунки, Республикамиз ва вилоятлар ҳудудидаги агротехникавий парвариш даражаси ва тутзорлардан фойдаланиш усуллари бўйича фарқланадики, бу ҳол баргларнинг биокимёвий таркибига таъсирини ўтказмай қолмайди. Шу йўналишда муайян ишлар қилинишига қарамасдан сермаҳсул ва навдор тутлар барглари тўйимлилик даражасини ипак бези фаолияти ва пилла маҳсулдорлигига таъсири яхши ўрганилмаган. Ушбу долзарб масалани ўрганиш максадида тажрибаларимизни ипак қуртларини навдор тут барглари билан озиқлантириш ва уни ипак бези фаолиятига таъсирини аниқлаш долзарб ҳисобланади.
Услубларваматериаллар. Маълумки, ҳозиргикундареспубликамиздатутнинг 200 дан кўпрок навларимавжуд. Улар орасида селекционер олимларимизяратган ва ҳамдўстлик ҳамда хориждан келтирилган тут навлари ҳам бор.Селекция усуллари қўлланилиб яратилган тут навлари одатда юқори ҳосилдорлик ва тўйимлилик хусусиятларига эга бўлиб, талабга жавоб беради.
Тутни қаламчасидан кўпайтириш устида кўп йиллар тажрибалар ўтказилиб, яхши натижаларга эришган К.Р.Рахмонбердиев (1997) тавсия этган усулда тут қаламчасида бута тутзор ташкил қилинса, 3-4 чи йилиёқ баргидан ипак қурти боқишда фойдаланиш мумкин. Муаллиф ўз тадқиқотлари якунида қаламчалар асосан навдор тутлардан тайёрланганлиги сабабли уларнинг барглари тўйимли бўлганлиги учун уруғдан кўпайтирилган тут дарахти барглари билан боқилган ипак қуртларига нисбатан юқори ҳаётчанликка эга бўлиб, бир қути қуртдан олинадиган пилла ҳосили 7-9 кг юқори бўлишини таъкидлайди.
Ипак қурти озуқасининг сифат кўрсаткичларини аниқлаш мақсадида М.Жўрабоев (1999) тадқиқотлар олиб бориб, личинкаларни Тожикистонда ўсадиган навдор тут баргини истеъмол қилиш ва озуқани ўзлаштириш коэффициентларини аниқланган. Тадқиқотлар натижасига кўра, навдор тут  барги билан боқилган ипак қуртларининг личинкалик даври 1,5 суткага қисқариб, ҳаётчанлиги 7,75% га, пилла ҳосилдорлиги бир қути қурт ҳисобига 11 килограммга ошганлигини маьлум қилади.
Тадқиқот натижалари.Тажрибаларимизни ўтказишда Ипакчилик Илмий Тадқиқот институти олимлари томонидан яратилган, Тожикистон уруғсиз, Пайванди, Октябрь ва Ўзбекистон навларидан фойдаландик. Қиёсловчи вариантсифатида ипак қуртлари эркин чангланган дурагай тутлар барги билан боқилди. Навдор тут баргларини ипак бези фаолиятига таъсири қуйидаги1-жадвалда берилган.
 
1-жадвал
Навдор тут барглари билан қуртларни озиқлантиришни ипак бези фаолиятига таъсири
 
Тут навлари номи
Ипак бези кўрсаткичлари
Қуртлар ҳаётчан-
лиги, %
Х±Sx
Қуртлик даврини чўзилиш,кун
Жами ўраган пилла-
лар, %
1 қути қуртдан олинган пилла ҳосили, кг
Pd
Оғир-
лиги, мг
Ҳажми,
см3
Ипакчи-1 зотида
Тожикистон
уруғсиз
1600
1,58
93,0±0,70
22
95,5
76
0,990
Октябр
1550
1,55
93,5±0,71
22
95,0
75
0,992
Пайванди
1650
1,63
94,0±0,72
22
96,5
80
0,999
Ўзбекистон
1630
1,60
93,5±0,72
22
96,0
78
0,996
Дурагайлар аралашмаси
(қиёсловчи)
1450
1,45
92,0±0,70
22,5
92,0
72
-
Ипакчи-2 зотида
Тожикистон
уруғсиз
1620
1,60
93,0±0,72
22
96,0
77
0,998
Октябр
1580
1,57
93,5±0,73
22
95,5
76
0,994
Пайванди
1670
1,65
94,5±0,74
22
96,5
82
0,996
Ўзбекистон
1640
1,62
93,5±0,71
22
96,0
79
0,996
Дурагайлар аралашмаси
(қиёсловчи)
1480
1,48
92,0±0,69
22,5
92,0
74
-
 
1-жадвалдаги маълумотлардан кўриниб турибдики, ипак қуртлари навдор тут барглари билан боқилганда ипак бези кўрсаткичлари навсиз тут барглари билан боқилгандагига нисбатан бирмунча юқори бўлди.
Жумладан, тажриба вариантларида ипак безининг оғирлиги 1550-1650 мг, ҳажми эса 1,55-1,63 см3 ни ташкил этган бўлса, қиёсловчи вариантда бу кўрсаткич (оғирлиги 1470-1480 мг, ҳажми 1,45-1,48 см2га тенг бўлиб) тажриба вариантларига нисбатан оғирлиги 6,9-11,5 % га, ҳажми 6,8-10,1% га кам бўлиши аниқланди.
Демак, ипак қуртлари навдор тут барглари билан озиқлантирилса личинкалар яхши ўсади, ипак бези фаолияти меъёрида ривожланади ва етарлича ипак моддасини тўплаши маълум бўлди.
Бинобарин, жадвалдаги рақамлар таҳлил қилинганда навдор тут барглари билан боқилган қуртлар ҳаётчанлиги қиёсловчи вариантга  нисбатан 1,5-2,5% юқорироқ эканидан далолат беради. Энг юқори кўрсаткич Пайванди ва Ўзбекистон навларидан фойдаланилган вариантларда кузатилди. Навдор тут барглари билан озиқлантириш личинкалик даврини 1,5 суткага қисқаришига олиб келади.
Хулоса, таклиф ва тавсиялар.Тут ипак қуртларининг танасини яхши ривожланиши, ипак безини жадал ўсиши, ипак моддасини етарли даражада синтезланиши ва пилла ҳосилдорлигини юқори бўлишлиги ҳамда иқтисодий самарадорликни даромад даражасини кўтаришда тўйимли ва навдор тут барглари билан боқиш агротехникаси даврида барг бериш давоматига, узулишларига ва миқдорини камайтиришга йўл қўймаслик тавсия этилади.
Дарҳақиқат, ипак қуртларини навдор тут барглари билан озиқлантирилганда жами ўраган пиллалар миқдори 95-96,5% га тенг бўлиб, қиёсловчи вариантга (92,0%) нисбатан 3,0-4,5% га бир қути қуртдан олинган пилла ҳосили эса, 8-10килограммга кўп бўлишианиқланди.
Ушбу маьлумотлардан келиб чиқиб, шундай хулосага келадиган бўлсак ипак қуртларини навдор тут билан боқилганда ипак бези фаолияти яхши ривожланиб, унда тўпланган ипак суюқлигининг миқдори ортиб, пиллалари йирик ва ипак маҳсулотларининг кўпайиши ҳисобига бир қути қуртдан олинадиган пилла ҳосилдорлиги 8-10 килограммга ортади. Бунда ҳар бир қурт боқувчи звенонинг 100-120 минг сўм қўшимча даромад олиш имконияти яратилади.
Адабиётлар:
1.     Мирзаева Ё.Я. Тут ипак қурти биологияси” Дарслик. Тошкент, 2017 й.
2.   Абдуллаев У.А.  “Тутчилик” Тошкент, Меҳнат, 1991.
3.   Абдурасулов Ш, Жуманова У, Беккамов Ч. “Ипак қуртига ёшлари бўйича берилган барг ва унинг ейилиши”. "Зооветеринария", Тошкент, 2010. №9.
4.   Ахмедов Н. “Ипак курти танасида тут баргининг хазм бўлиш муддати”. "Ипак", Тошкент, 1999, №2.скачать dle 11.3

31-10-2017, 16:18 729 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив