» » » КУРТАК ЮКЛАМАСИНИ УЗУМНИНГ ҲИНДОГНИ НАВИ ҲОСИЛДОРЛИГИГА ТАЪСИРИ

КУРТАК ЮКЛАМАСИНИ УЗУМНИНГ ҲИНДОГНИ НАВИ ҲОСИЛДОРЛИГИГА ТАЪСИРИ

Nashr ma`lumotlari: // Ўзбекистонда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда мева-сабзавот ҳамда узумчилик соҳасининг роли ва аҳамияти // мавзусидахалқаро илмий-амалий анжуман\\. –Тошкент - 2017
To‘plamni yuklash uchun havola:
To'plam










КУРТАК ЮКЛАМАСИНИ УЗУМНИНГ ҲИНДОГНИ НАВИ ҲОСИЛДОРЛИГИГА ТАЪСИРИ

А.Н.Маликов
Академик М.Мирзаев номли богдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий тадқиқот институти

Мақолада узумнинг Ҳиндогни навига куртак юкламалари ҳар хил вариантларда қўлланилганда ҳосилдорлик кўрсаткичлари ўзгариши келтирилган. Ток тупларига мақбул куртак юкламаларини қолдириш ҳосилдорлик сезиларли даражада ошганлиги илмий асосланган ҳолда ўрганилди.
Калит сўзлар. Ток, куртак, нав, юклама, узум, ҳосил, ток тупи, гул, узум боши, ғужум.

Кириш. Ток навларининг асосий белгиларидан бири, бу унинг ҳосилдорликни эмбрионал, потенциал, ҳақиқий ҳосилдорлик каби хиллари ҳисобланади. Ток тупининг ҳосилдорлик кўрсаткичлари шу йилги пишиб етилган новдаларидаги қишловчи куртакларда шакилланган тўп гул муртагини миқдори ва уларни давридаги ҳолатни аниқлаш йўли билан белгиланувчи (биологик ҳосилдорлик), ўсимлик органик маҳсулотлари массасини кўрсатувчи, ҳар бир ток тупи ёки бир гектар майдондаги етиштирилган ҳосилни умумий миқдори билан белгиланувчи (хўжалик ҳосилдорлиги), шунингдек энг олий шароитда қишги куртакларнинг 100% ҳосил бериш қобилятига эга бўлгандагина олиш мумкин бўлган (ҳақиқий) ҳосилдорлик кўрсаткичи муҳим аҳамият касб этади.
Булардан ташқари ток тупи махсулдорлигини аниқлашда унинг ҳосилдорлик коэффиценти ва новдалар ҳосилчанлиги (ҳосилдорлигини) энг муҳим нав белгиларидан ҳисобланади. Шунинг учун куртак юкламасини мақбул миқдорини танлаш ҳосилдорликни юқори бўлиш имконини беради.
Тадқиқот услублари. Тадқиқотлар Қибрай “Шароб” илмий эксперементал корханаси тажриба даласида олиб борилди. Тажрибада ўрганилган Ҳиндогни нави 20 ёшли ток тупларида олиб борилди. Тажриба вариантлари 4 такрорланиш, ҳар бир такрорланишда 10 тадан ток туплари танлаб олиниб, уларга ҳар хил миқдорда куртак юкламалари қуйилди. Ўтказилган тажрибаларни танлаш, вариантларни жойлаштириш умум қабул қилинган усулларда олиб борилиб, олинган маълумотларнинг статистик таҳлили Б.Д.Доспехов [2] услуби ёрдамида амалга оширилди.
Тадқиқот натижалари. Тажрибада ўрганилаётган Ҳиндогни навининг ток тупи юкламаси 100-120 та (назорат), 120-140 та, 140-160 та, 160-180 та, 180-200 та, 200-220 та куртак таъсирида ҳосилдорлик коэффицентини яъни битта ҳосил новдадаги узум бошлари сонини ва ҳосил бериш коэффицентини ёки ток тупидаги узум бошларининг барча ривожланган новдаларига нисбатини аниқланди. Новдаларнинг ҳосилдорлиги бир гектарга тўғри келадиган ҳосилли новдалар сонига шу новдалардаги мавжуд узум бошлари сонига ҳар бир узум бошининг ўртача оғирлигига боғлиқ. Бу омиллар бўйича юқори кўрсаткичларга эга бўлган вариантлар ҳар доим ер бирлигидан юқори ҳосил беради. Тадқиқот натижалари қуйидаги жадвалда келтирилган.
Куртак юкламасини Ҳиндогни нави ҳосилдорлигига таъсири. 2016 й.
Т/р
Вариантлар
Ҳосилли новдалар, % ҳисобида
Битта ҳосилли новдадаги узум бошлар сони, %
Ҳосилли
новдалар
сони,
%
битта
ҳосилли
иккита
ҳосилли
учта
ҳосилли
жами
1
100-120 та куртак (назорат)
43
23,4
0
66,4
1,5
66,4
2
120-140 та куртак
46,4
27,4
7,1
80,9
1,23
80,9
3
140-160 та куртак
49,6
32,4
12,3
94,3
1,06
94,3
4
160-180 та куртак
44,5
25,6
0,8
70,9
1,41
70,9
5
180-200 та куртак
43,2
22,3
0
65,5
1,52
65,5
6
200-220 та куртак
41,3
20,7
0
62
1,61
62


Жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, ток тупи юкламаси таьсирида Ҳиндогни нави ҳосилли новдалари кўрсатгичлари 27,9 % гача юқори бўлиши кузатилди.
Бунда энг кўп ҳосилли новдаларнинг кўп бўлиши ток тупи юкламаси 140-160 куртак бўлганда назоратга нисбатан 27,9 % га кўпайди. Битта ҳосилли новдалар 6,6 % га, иккита ҳосилли новдалар 9 % га, учта ҳосилли новдалар эса 12,3 % га ошди. Битта ҳосилли новдадаги узум бошлар сони 1,06 % ни, ҳосилли новдалар сони 94,3 % ни ташкил қилди. Бунда кўриниб турибдики, ток тупидаги куртаклар сони ошиш билан ҳосил новдалари ошади, лекин ривожланган барча новдалардаги узум бошлари камаяди. Ҳиндогни узум навининг ҳосилли новдаларни структурасининг таҳлил қилинганда уларнинг аксарият қисми 1 ва 2 та узум бошли новдалардан иборат экан. Ўрганишлар шуни кўрсатдики куртаклар юкламаси юқори бўлганда ҳосилли новдалар камайиши кузатилди.
Хулоса. Шундай қилиб ўрганилаётган вариантларда ривожланган новдалар сони ҳамда ҳосилли новдалар сони бўйича бир биридан фарқ қилди.
Ҳосилли новдалар структурасига кўра улар 1 ва 2 узум бошли навдаларга бўлинади. Ҳосилнинг асосий қисми деярли 50 % га яқини бир узум бошли новдаларида бўлди. Ҳосил новда ва ривожланган новдалар сони бўйича энг кам 200-220 та куртак қолдирилганда бўлди. Шунинг учун ток тупи куртак юкламасини мақбул нисбатда қолдириш юқори ва сифатли ҳосил олиш имконини беради.
Фойдаланилган адабиётлар

Темуров Ш. Узумчилик. «Узбекистон миллий энциклопедияси» Давлат илмий нашриёти. 2002.
1.
Тошкент - 2.
Доспехов Б.Д. Методика полевых опыта. - М.: Колос, 1986.

скачать dle 11.3

20-11-2017, 14:37 455 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив