» » » ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ВА СИФАТИНИ БОШҚАРИШ СОҲАСИДАГИ ХАЛҚАРО СТАНДАРТЛАР

ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ВА СИФАТИНИ БОШҚАРИШ СОҲАСИДАГИ ХАЛҚАРО СТАНДАРТЛАР

Nashr ma’lumotlari: //Агросаноат мажмуи тармоқларида инновацион фаолият самарадорлигини ошириш муаммолари//  университетлараро ёш олимлар илмий-амалий конференцияси материаллари.Тошкент - 2012//.
To’plamni yuklash uchun havola: To'plam


ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ВА СИФАТИНИ БОШҚАРИШ
СОҲАСИДАГИ ХАЛҚАРО СТАНДАРТЛАР


М.М.Турдиалиева, Х.Ахмаджонов, Ш.Э.Умидов
Тошкент давлат аграр унивеситети


ИСО 22000 - ХАССП (Hazard Analysis and Critical Control Points) «Хавфлар таҳлили ва критик назорат нуқталари» тизими - хавфсиз озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришга йўналтирилган, озиқ- овқат маҳсулотлари сифатини бошқаришни мукаммал тизимидир. Бу тизим 70-йилларда АҚШ ларида ўта махфий ҳолатда NASA учун ишлаб чиқилган эди.
Ўтган асрнинг 90- йиллар бошида Европа иттифоқи бу тизимни озиқ-овқат саноатида энг хавфсиз тизим сифатида қабул қилди.
БМТ озиқ-овқат маҳсулотлари ва қишлоқ хўжалиги бўйича ташкилоти (ФАО) ва Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ВОЗ) томонидан ҳамкорликда молиялаштириладиган ҳукуматлараро идора - Озиқ-овқат маҳсулотлари бўйича «Кодекс Алиментариус» комиссияси (Codex Aliementarius Commission) томонидан 1993 йили ХАССП тизими ва уни жорий қилиш бўйича қўлланма ишлаб чиқилди. ХАССП, ишлаб чиқаришни бутун занжири, яъни дастлабки хом ашёдан якуний маҳсулотгача қўлланиши мумкин бўлган, озиқ-овқат маҳсулотларини хавфсизлигини таъминлаш тизими талабларини белгилайди. Бу тизим талабларини мустақил ёки ИСО 9000 стандартлари асосидаги сифатни бошқариш тизимлари билан биргаликда қўллаш мумкин.
ХАССП тизими корхонада қуйидагиларни таъминлайди:
  • корхонани ва маҳсулот сифатини бошқариш тизимини такомиллаштириш;
  • маҳсулот сифати ва рақобатбардошлигини ошириш;
  • истеъмолчиларни маҳсулот сифати ва уни сифати барқарорлигига ишончни ошириш;
  • янги бозорларга чиқиш ва амалдагиларини кенгайтириш учун имкониятларни ошириш;
  • маҳсулот хавфсизлигини бошқариш учун ресурслардан тежамкорлик билан фойдаланиш;
  • корхона фаолияти иқтисодий кўрсаткичларини яхшилаш;
  • ходимлар жавобгарлиги ва маъсулиятини ошириш;
  • тендер ва танловларда афзалликларга эришиш.
Озиқ-овқат маҳсулотлари сифатни ва хавфсизлигини бошқариш бўйича халқаро стандартлари рўйхати қуйидаги жадвалда келтирилган.
ISO 22000 серияли халқаро стандартлар рўйхати
Белгилаш
Инглизча
Узбекча
ISO 22 000 FSMS Серияси
ISO 22000:2005
Food Safety Management Systems - Requirements for any organization in the food chain
Озиқ-овқат хавфсизлиги менежмент тизими - Озиқ-овқат тармоғида барча ташкилотлар учун талаблар
ISO/DTS 2200X лойиҳа
Food Safety Management Systems - Basic hygiene elements for prerequisite programmes in food producing and handling organizations
Озиқ-овқат хавфсизлиги менежмент тизими - озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва қайта ишлашга ихтисослашган корхоналар дастури учун асосий гегиеник элементлар
ISO/TS 22003:2007
Food Safety Management Systems - Requirements for bodies providing audit and certification of food safety management systems
Озиқ-овқат хавфсизлиги менежмент тизими - Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги менежменти тизимини аудити ва сертификатлаштиришини амалга оширувчи идоралар учун талаблар
ISO/TS 22004:2005
Food Safety Management Systems - Guidance on the application of ISO 22000:2005
Озиқ-овқат хавфсизлиги менежмент тизими - ISO 22000:2005 стандартини қўллаш бўйича йўриқнома
ISO/CD 22006
лойиҳа
Guidelines on the application of ISO 9001:2000 for crop production
Ўсимликшунослик бўйича ISO 9001:2000 стандартини қўллаш бўйича раҳбарий ҳужжат
Юқоридагилардан келиб чиқиб шундай хулосага келиш мумкинки, ХАССП тизимини корхоналарда қўллаш ҳозирги замон талабидир.

Аннотация. Мақола стандартлаштириш соҳасида ривожланиб келаётган хавфсиз озиқ-овқат маҳсулотларни ишлаб чиқаришга қаратилган халқаро стандартларга багишланган бўлиб, ISO 22000 серияли стандартлари ҳақида маълумотлар келтирилган.
Адабиётлар
  1. Абдувалиев А.А., Алимов М.Н. Бойко С.Р., Мирагзамов М.М., Сабиров М.З. Основм стандартизации, сертификации и управления качеством. - Ташкент: Fan va texnologiya, 2005.
  2. www.ISO.com - ISO Халқаро стандартлаштириш ташкилоти сайти.

скачать dle 11.3

17-04-2018, 15:41 393 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив