» » » ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАҲСУЛОТЛАРИ СИФАТИНИ ТАЪМИНЛАШ ВА БОШҚАРИШ МАСАЛАЛАРИ

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАҲСУЛОТЛАРИ СИФАТИНИ ТАЪМИНЛАШ ВА БОШҚАРИШ МАСАЛАЛАРИ

Nashr ma’lumotlari: //Агросаноат мажмуи тармоқларида инновацион фаолият самарадорлигини ошириш муаммолари//  университетлараро ёш олимлар илмий-амалий конференцияси материаллари.Тошкент - 2012//.
To’plamni yuklash uchun havola: To'plam


ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАҲСУЛОТЛАРИ СИФАТИНИ ТАЪМИНЛАШ ВА БОШҚАРИШ
МАСАЛАЛАРИ


А.Н.Абдуллаев, У.Исмоилов, Д.А.Шодмонқулова, Д.Боқиев Тошкент давлат аграр университети


Бозор иқтисодиётига ўтиш қишлоқ хўжалигида кўп муаммоларни бартараф этишни талаб этади. Бу эса маҳсулотни рақобат бардошлигини янада ошириш ва сифатини назорат қилишни таъминлаш Жахон хўжалигига янгидан янги саноатлашган аграр марказларнинг келиб қўшилиши туфайли иқтисодиёт ва савдо сотиқ соҳаларидаги ривожланиш жўшқинлигига у билан боғлиқ холда эса ички ва ташқи бозорга мос маҳсулот чиқариш рақобатнинг кучайиши илмий - техник тараққиётининг жадаллаштириш ишлаб чиқариш самародорлигини ва маҳсулот сифатини оширишни барча захираларини излаб топиш ҳамда ишга тушириш бўйича бир қатор муҳим вазифаларни қишлоқ хўжалиги олдига қўйилади .
Бундай шароитларда техник даража ва маҳсулот сифатини бошқариш тизимидаги муҳим восита сифатида стандартлаш метрология ва сертификатлаштиришнинг роли бенихоят ортади. Тайёр маҳсулотларнинг қатъий белгиланган миқдор ва сифат кўрсаткичларига эришишини назорат қилиш маҳсулотни истеъмол хусусиятини яхшилашда . маҳсулот йўқотишларини камайтиришда , қишлоқ хўжалиги хом ашёсидан оқилона фойдаланиш ва юқори сифатли озиқ овқат маҳсулотларини олишда муҳим бўғин хисобланади.
Сифатни таъминлаш ва бошқаришда биринчи масала бу истеьмолчи талабини уни қандай маҳсулот сифатини хохлашини аниқлаш муҳимдир .
Истеъмолчи талаби тўлиғ аниқланганидан сўнг агросаноат корхоналари ва хўжаликларига тушунарли равишда маълумот етказиши лозим . Шундан сўнг иккинчи масалани ечишга ўтиш лозим. Бу эса ишлаб чиқариш фаолияти билан боғлик бўлиб кўп вақт талаб этади. Яъни ишлаб чиқаришга процессига тегишли инструкция ишлаб чиқилиши , хом ашё сифатига бўлган талабни таъминлаш ва жавобгарликни тўғри тақсимланиши.
Тузилган режалар тайер бўлиб қабул этилгандан сўнг ишлаб чиқариш процесси ишга тушади ва бу даврда режаланган талаблар тўлиқ ва доимий бажарилишини таъминлаш лозим . Бу эса ишлаб чиқариш процессини бошқариш ва назорат этиш доимий амалга оширилишини талаб этади.
Ўзбекистон территориясида 2004 йил дан бошлаб халқаро ИСО ташкилотини стандартлари киритилди. Сифат менежменти -9001
Учта стандартдлар ИСО 9001 ИСО 9002 ИСО 9003 сифат системасига тегишли талаблардан иборат .
Стандарт ИСО 9004 сифат системасининг тегишли бошқарув талаблардан иборат . Стандарт -ИСО 10011 сифат системасида аудитга тегишли талаблардан иборат.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкакмасининг 1992 йил 2 мартдаги |" Ўзбекистон Республикасида стандартлаш ишларини ташкил этиш тўғрисидаги 93- сонли қарорига биноан , Ўзбекистон Республикаси давлвт стандартлаш " , метрология ва сертификатлаштириш маркази миллий орган хисобланади.
Хозирги кунда Ўзбекистон худудида стандартлаш объектларига қўйиладиган талаблар белгиловчи меъёрий хужжатларнинг қўйдаги тоифалари амалда :
1.O'z DST 1.0-92 O'z DST1.1-92 "Ўзбекитсон Республикаси Давлат стандартлаштириш тизими (DST) Давлвт стандартларин ишлаб чиқиш , келтириш , тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби" .
  1. .O z DST 1.1-92 "Ўзбекитсон Республикаси DST Соха стандартларини ишлаб чиқиш, келтириш , тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби ".
  2. O z DST 1.3-92 " Ўзбекитсон Республикаси DST .Корхона стандартларини ишлаб чиқиш , , келтириш , тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби ".
  3. O z DST 1.4 -92 " Ўзбекитсон Республикаси DST. Стандартлар ва техник шартлар билан таьминлашни тартибга солиш ".
  4. Oz DST 1.4 -92 " Ўзбекитсон Республикаси DST. Стандартларни ва техник шартларни текшириш, қайта кўриб чиқиш ўзгартиришлар киритиш ва рад этишни тартибга солиш ".
Ўзбекистонда кўп қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт қилинадиган маҳсулотлар хисобланади. Шунинг учун қишлоқ хўжалигига ишлаб чиқиришининг мутахассис - технологиялари стандартлаштиришдан муваффақиятли ва тулиқ фойдаланиш учун барча тармоқларидаги стандартлар талабларини яхши билишлари лозим бўлади.
Аннотация. Ушбу мақолада Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини таъминлаш ва бошқариш масалалари келтириб ўтилган.
Хозирги замон талаби қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сифатини истеъмолчи талабига тўлиг жавоб дериш лозим. Бундай шароитда техник даража ва маҳсулат сифатини бошқариш тизимидаги мухим восита сифатида стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштиришнинг вазифаси катта аҳамиятга эгадир.
Ўзбекистон худудида стандартлаштириш объектларига қўйиладиган талабларни белгиловчи меъёрий хужжатлардан тўлиқ фойдаланиш ҳар бир хўжалик учун зарур бўлиб сифат сестемасини бошқаришда ва маҳсулот сифатини таъминлашда ёрдам беради.
Адабиётлар
  1. Абдувалиев А, Авакян П ва бошқалар "Основм стандартизации, сертификации, метрологии и управления качеством продукции" Тошкент-2002.
  2. Крмлова Г.Д. Основм стандартизации, сертификации и метрологии. М., Юнита-Дана, 2001
  3. Филатов В. И. Баздурев М. Г. И другие. Агробиологические основь производства, хранения и переработки продукции растениеводства. - Москва "Колос"2003.

скачать dle 11.3

17-04-2018, 15:46 333 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив