» » » СИФАТНИ БОШҚАРИШ ТИЗИМИ СОҲАСИДАГИ ХАЛҚАРО СТАНДАРТЛАР

СИФАТНИ БОШҚАРИШ ТИЗИМИ СОҲАСИДАГИ ХАЛҚАРО СТАНДАРТЛАР

Nashr ma’lumotlari: //Агросаноат мажмуи тармоқларида инновацион фаолият самарадорлигини ошириш муаммолари//  университетлараро ёш олимлар илмий-амалий конференцияси материаллари.Тошкент - 2012//.
To’plamni yuklash uchun havola: To'plam


СИФАТНИ БОШҚАРИШ ТИЗИМИ СОҲАСИДАГИ ХАЛҚАРО СТАНДАРТЛАР


З.Тўраев, И.Рахмонов, Р.Таджибаев, Ш.Умидов
Тошкент давлат аграр унивеситети


Ҳозирги кунда стандартлаштириш соҳаси ҳам жадал ривожланиб бораётган соҳалардан бири бўлиб турибди. Айниқса ИСО стандартлари каби атамаларга тез-тез дуч келмоқдамиз.
ИСО 9000 туркумли стандартлар ва бошқа халқаро стандартлар тавсиянома сифати бўлиб ҳисобланади. Негаки, уларни ўзининг шартларига «яқинлаштириш» ва кўплаб мамлакатларда уни миллий сифатида қабул қилинган. Улар Ўзбекистонда ҳам масалан, zDSt ISO 9000, zDSt ISO 9001, zDSt ISO 9004 ва zDSt ISO 19011 амалдаги давлат стандартлари тизимида сертификатлаштириш учун юритилади.
Бу тизимни жорий қилиш жаҳон бозори мезонларига мўлжалланган товарларни ишлаб чиаришга қаратилган асосий қадамдир.
Ҳозирда бундай умумлашган Total Quality Management (TQM) - ялпи сифатни бошқариш номланувчи тизим бўлиб ҳисобланади. TQM тамойили - бу барча бошқа қизиқувчи томонлар эҳтиёжи ҳисобида истеъмолчиларга мўлжаллаб иш кўриш, самарадоликни доимий ошириш, узоқни мўлжаллаш, корхона фаолияти ва ҳаракати учун ҳамма томонлама ва менежментни фундаментал қоидаларидир.
Республика корхоналарининг экспорт имкониятларини оширишда маҳсулотлар ва кўрсатилаётган хизматларнинг сифати катта аҳамиятга эга эканлигини назар олиб, кейинги вактларда, давлатимиз томонидан, ИСО 9000 сериясидаги халқаро стандартларга асосланган менежмент тизимларини жорий қилиш ва маҳсулот сифатини таъминлашга катта эътибор берилмокда.
Нега энди уларни жорий қилиш керак? Нима улар бозор шароитларида берадими?
Рақобатбардошлик мезонларидан сифат, нарх, етказиш муддати энг муҳимлари бўлиб ҳисобланади. Булардан маҳсулот сифати энг юқори муҳим аҳамиятга эга бўлади. Сифатга берилган устунлик стратегияси бу жаҳон бозорига корхона таклифи турғунлиги давомийлигини таъминлайди. Агарда устунликлар ўзгарса, масалан, сифатга зиён етказилишида таннархини тушиб кетиши ҳисобида юқори фойда олинса, у ҳолда бир қанча вақт самара бериши мумкин, лекин охириги ҳисобда корхона билан бозордан чиқишга тўғри келади. Бундай стратегия «корхоналар-парвоналар» учун тавсифланган ва қўйиладиган масала - қисқа вақтда бозорни бўлишиб максимум фойда олишдир.
Бундай шаклда, жаҳон бозори шароитларида Ўзбекистон иқтисодиётининг интеграллашишида корхоналар учун унинг таклифлари барқарорлигига дуч келиши, сифат, нарх, етказиш муддатларига риоя қилиш ва бошқа мезонлар бўйича масалаларида рақобатчилар олдида имкониятни таъминловчи менежмент зарурдир. Бунда ўзгариб турувчанликни бозор талаб қилиб негаки, менежмент тизими мослашувчанлиги ва бу ўзгарувчанликларга хусусий мослашувчанлиги мавжуддир.
ISO 9000 стандарти сифатни бошқариш бўйича стандартлар тизими ёки ISO 9000 стандартлар оиласида қўлланиладиган бир қанча фундаментал атамаларни таърифлаб, стандартларни англаш учун асос қилиб олинган ҳолати бўлиб ҳисобланади.
ISO 9001 стандарти сифатни бошқариш тизимига, яъни маҳсулот яратишда сизнинг лаёқатингизни намойиш қилишга имкон бериш, қўлланилаётган меъёрий ҳужжатлар ва истеъмолчиларни қондирувчи талабларни ўрнатади.
ISO 9004 стандарти барча қизиқувчи томонлар кутишини ва эҳтиёжларни бажариш шаклида, сифатни бошқариш тизимини доимий яхшилаш бўйича қўлланмани тақдим этади. Бу қизиқувчи томонларга истеъмолчи ва сўнги фойдаланувчиларни, корхона ходимлари раҳбарлари ва директорлар, мулкдорлар ва ҳиссадорлар ҳамда жамият тушунилади.
ISO 9001 ва ISO 9004 стандартлари жуфт стандартларни ташкил этиб, истеъмолчиларни қониқтиришга ҳаракат қилиш ва доимий тараққиётни ривожлантириш, ташкилотдаги жараёнлар ва унинг фаолияти билан замонавий сифатини бошқаришни ўзаро алоқасини ўрнатади. ISO 9001 стандарти сифатни бошқариш тизими натижавийлиги билан истеъмолчилар талабларини қонидиришга аҳамият бериш, харидорлар ва таъминотчилар билан шартнома тузишда ёки сертфикатлаштиришда фойдаланишга асосий эътиборни қаратади. Бундан фарқли ўлароқ, ISO 9004 стандартидан сертфикатлаштиришда фойдаланиш мумкин эмас, унда талаблар ўрнатилмаган, балки, ташкилот ишларини яхшилаш бўйича қўлланма тартибидадир. ISO 9004 стандартининг ISO 9001 стандартидан фарқли жиҳати нафақат натижавийлик, балки, самарадорликни эътироф этилишидир.
ISO 9000 серияли стандартлар - бу сифат менежменти тизимини яратиш бўйича халқаро стандартлар туркуми.
Ташкилот ёки корхонада ISO 9000 серияли халқаро сифат стандартлари асосидаги сифатни бошқариш тизимларини жорий қилиш қуйидагиларга имкон яратади:
S корхонани мақсадлари, бошқариш воситалари ва усулларини сифатга йўналтириш;
S маъмурий бошқариш самарадорлиги;
■S ишлаб чиқариш давомийлигини қисқартириш;
S корхона бўлинмалари орасида ўзаро алоқани яхшилаш;
■S номувофиқликларни олдини олишга эътиборни қаратиш;
S маҳсулот таннархини камайтириш;
■S ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш;
S маҳсулот (хизмат) лар сифати ва рақобатбардошлигини доимий ошириш;
■S ташкилот обрў-эътиборини ошириш;
■S таъминотчиларни танлаш, баҳолаш ва назорат қилиш;
S ўзгараётган бозор шартларига самарали ёндошиш;
■S истеъмолчилар учун ишончлилик кафолати;
■S истеъмолчиларни қаноатланиш даражасини ошириш.
ИСО 9000 туркумли стандартлар фаолият тури, катта-кичиклиги ва қонуний шаклларига боғлиқ бўлмаган ихтиёрий ташкилотларга қўллаш мумкин ва универсал бўлиб ҳисобланади. Ҳозирги кунда ИСО 9001:2000 бутун дунё бўйича ва шу жумладан, Ўзбекистонда сифат менежментини сертификатлаштириш кўпроқ оммалашган бўлиб ҳисобланади.
Бир қанча сифат тизимини сертификатлаштиришда қатнашган экспертларнинг таҳлиллар асосида ИСО 9000 серияси бўйича сифат тизимини жорий қилган корхоналар ишлаш самарадолиги жорий қилмаганларга қараганда 2-3 марта юқори деб хулоса қилишган. Хитой мутахассислари статистик гуруҳлаш усули асосидаги тадқиқот натижалари шуни кўрсатганки, шубҳасиз ушбу ишни бошламаган бир турдаги корхоналарни тизими жорий қилган корхоналарни билан солиштиришганда энг юқори самарадорли фаолиятга жорий қилганлари эришишган.
Аннотация. Мақола стандартлаштириш соҳасидаги энг нуфузли стандарлардан ҳисобланадиган ИСО 9000 туркумли стандартларни жорий этишнинг истиқболларига багишланган бўлиб, уни мамлакатимиза қўлланилиш даражаси ҳақида маълумотлар келтирилган.
Адабиётлар
  1. Абдувалиев А.А., Алимов М.Н. Бойко С.Р., Мирагзамов М.М., Сабиров М.З. Основм
стандартизации, сертификации и управления качеством. - Ташкент: Fan va texnologiya, 2005.
  1. www.ISO.com - ISO Халқаро стандартлаштириш ташкилоти сайти.

скачать dle 11.3

17-04-2018, 15:38 530 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив