» » » СТАНДАРТЛАШТИРИШ ДАВЛАТ ТИЗИМИНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ

СТАНДАРТЛАШТИРИШ ДАВЛАТ ТИЗИМИНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ

Nashr ma’lumotlari: //Агросаноат мажмуи тармоқларида инновацион фаолият самарадорлигини ошириш муаммолари//  университетлараро ёш олимлар илмий-амалий конференцияси материаллари.Тошкент - 2012//.
To’plamni yuklash uchun havola: To'plam


СТАНДАРТЛАШТИРИШ ДАВЛАТ ТИЗИМИНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ


А.Самижонов, Д.Боқиев, А.Абдуллаев Тошкент давлат Аграр университети


Бугунги кунда жаҳон иқтисодиёти тараққиётининг мавжуд муаммоларини ҳал қилишнинг асосий усулларидан бири сифатида стандартлаштиришнинг роли ошиб бормоқда. Ягона стандартларнинг шаклланиши сифатли ва хавфсиз маҳсулот ишлаб чиқариш, халқ хўжалиги объектларини хавфсизлигини таьминлаш даражасини, ишлаб чиқариш жараёнларини самарадорлигини ошириш, хавф-хатарни баҳолаш, шунингдек атроф-муҳитни ҳимоя қилиш технологияларининг фаол тарқалишига ёрдам беради. Шу муносабат билан айтиш мумкинки, ҳозирги кунда стандартлар - иқтисодиёт ривожланишининг муҳим қуролидир.
Ўзбекистон мустақилликни қўлга киритгандан кейин Республикамизда Ҳурматли Президентимиз И.А.Каримов томонидан кўп тармоқли иқтисодиётнинг барча соҳаларида саноат, қишлоқ ҳўжалиги, алоқа, транспорт, энергетика, нефт ва газни қайта ишлаш ва ижтимоий соҳаларда кенг қамровли ислоҳотлар бошлаб юборилди.
Ўтказилаётган ислоҳотларнинг мувофақиятли бажаришнинг биринчи шарти сифатида уларнинг амалга оширишнинг хуқуқий асослари яратилган ва зарур норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, яъни тегишли Қонунлар, қарорлар ва низомлар қабул қилинди.
Ўз навбатида Ўзбекистон танлаган тараққиётининг ривожланиш моделидан келиб чиқиб, ва бошқа мамлакатларнинг тажрибасига асосланган ҳолда стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш бошқаришнинг хусусий моделини яратиш зарурати пайдо бўлди. Бунинг учун паралел равишда ташкилий масалалар ечилиб, стандартлаширишнинг қонуний асослари шакллантирилди.
Жумладан, Ўзбекистонда стандартлаштириш ва маҳсулот сифати соҳасида "Стандартлаштириш тўғрисида", "Маҳсулот ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида", "Метрология тўғрисида", "Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида", "Озиқ-овқат маҳсулоти сифати ва хавфсизлиги тўғрисида", "Фуқароларнинг соғлигини сақлаш тўғрисида", "Таълим тўғрисида", "Техник жиҳатдан тартибга солиш"ги Қонунлари қабул қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 2 мартдаги 93-сонли «Ўзбекистон Республикасида стандартлаштириш ишларини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорида Стандартлаштириш тизимининг асосий принциплари тасдиқланган, стандарталашитириш бўйича ишларни асосий йўналишлари белгиланган, ҳамда ушбу соҳадаги ваколатли давлат бошкаруви органлари аниқланган.
17
1993 йил 28 декабрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг "Стандартлаштириш тўғрисида"ги қонуни асосида стандартлаштириш бўйича ишларни қонуний асоси яратилган ва мажбурий бўлган талабларга риоя этишни давлат назорат ва текширув механизми белгиланган.Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш соҳасида қонунларни мукаммаллаштириш мақсадида 2000-2003 йлларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан "Стандартлаштириш тўғрисида", "Маҳсулот ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида", "Метрология тўғрисида"ги қонунларга тегишли ўзгартиришлар киритилди.
Натижада мамлакатимизда маҳсулотлар, жараёнлар ва хизматларга бўлган мажбурий талабларни ишлаб чиқиш, ўрнатиш, ҳамда уларни риоя этилишни давлат назоратини амалга оширишнинг самарали тизим яратилган.
Стандартлаштириш бўйича ишларни ташкиллаштириш Республика иқтисодиёти тармоқлари ишини сифатини таъминлаш уларни ривожлантириш стратегияси масалаларини кўзда тутган ҳолда, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш талабларини ҳисобга олиб, ягона ва яхлит стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш республика миллий тизимини яратган ҳолда, жаҳон ҳамжамияти давлатлари билан хўжалик, савдо, илмий-техникавий ва савдо-иқтисод хамкорликни олиб боришни назарда тутади.
Ўзбекистон Республикасининг "Стандартлаштириш тўғрисида"ги Қонуннинг 6-моддасига биноан, стандартда белгиланган хавфсизлик талаблари, тамғалаш бирлиги ва назорат усуллари, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш талабларига риоя этиши мажбурий деб ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикасининг "Стандартлаштириш тўғрисида"ги Қонунига амал қилиш мақсадида стандартлаштириш бўйича ишлар тартибини ва асосий талабларини белгилаб берадиган қонун ости норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари қабул қилинган.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.10.2002 йилдаги 342-сонли қарори билан Стандартларга риоя этиш давлат назорати қоидаси тасдиқланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.08.1994 йилдаги 410-сонли "Стандартлаштириш, метрология ва маҳсулотлар ҳамда хизматларни сертификатлаштириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида "Ўзстандарт" агентлиги стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш доирасида ягона сиёсат функциялари олиб борилиши давлат бошқарув органи сифатида асосий вазифалар ва мақсадлар шакллантирилган.
Халқаро тажрибаларни инобатга олган ҳолда (савдодаги техник тўсиқлар бўйича келишув), агентлик томонидан ихтиёрий асосида стандартларни қўллаш тизимини киритиш бўйича зарур чора- тадбирларни амалга оширмоқда. Бунга Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 23 апрелда қабул қилинган «Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида»ги қонуни мисол бўлади. Шу қонун асосида маҳсулотга ҳамма мажбурий талабларни ягона ҳужжатда техник регламентида тўпланиши ва амалдаги стандартларни қўллаш ихтиёрий характерга ўтишни ҳуқуқий асоси яратилган. Техник регламентини киритиш ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга қўйиладиган талаблар сонини қисқартириш ва хавфсизликни таъминлаш ва сифатини кўтаришга имкон яратади.
Ўзбекистон Республикасининг «Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида»ги Қонуни қабул қилиниши билан Ўзбекистон иқтисодиёти маҳсулот, ишлар, хизматларга қўйиладиган талаблар ўрнатишнинг халқаро амалиётига мос умуман янги бўлган тизимга ўтмоқда. Қонун, мажбурий талабларни ўрнатиш, қўллаш ва бажариш соҳасида, шунингдек маҳсулот ҳаётий циклининг барча босқичларида талабларни ихтиёрий асосда ўрнатиш ва қўллаш соҳасида ҳуқуқий муносабатларни ўрнатади. Қонун қоидаларнинг амалга оширилиши минимал маъмурий аралашиш ҳолати орқали хавфсизлик даражасини таъминлайди ва бозорда хавфли ҳамда сохталаштирилган маҳсулот пайдо бўлишини олдини олиш учун асослар яратади, шунингдек халқаро савдодаги техник тўсиқларни камайтиради.
Аннотация.Мақолада стандартлаштириш соҳасини ислоҳотлари ва бугунги кун тартибида турган муъаммо ва йечимлари ўрганилиши натижаларида ёзилди.
скачать dle 11.3

17-04-2018, 15:45 560 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив